Нилуфар Усмонова: - Ижтимоий тармоқларда мени Малайзияга келганим билан табриклаб, концертда кўришамиз деб мухлислар хат ёза бошлаганидан ажабландим. Кейин билсам, Малайзияда концерт уюштирилган бўлиб , мени номимни кўрсатишибди. Қизиғи бундан на мени, ва на Тарона рекордсни хабари йўқ.
Хабарларга қараганда бу концертни хам ўша таниш фирибгар аёл уюштирган дейишмоқда. Мен бир нарсани тушунмайман, нима учун судланганидан кейин , яна фуқаролик иши бўйича пул ундириш хақидаги қарордан кейин хам Ўзбекнаво бу аёлга турли Ватанпарварлик НИҚОБИ остидаги концертлар уюштириб, орқасидан фирибгарликни амалга ошириш учун рухсатнома беряпти?
Ўша сайтга қўйилган амнистия ажрими ва пул ундириш қароридан кейин хам, Истиқлол санъат саройида гала-концертни бошида айнан ўша аёл турганидан хабардор бўлдик. Нима учун концертга рухсат беришади?
Малайзияда хам бир нечта санъат оламини олиб бориб , чув тушириб, қайтариб келгани хақида мақола хам битгандик, мана яна Малайзия ва яна ўша аёл...
Концерт хақида афиша берилдими демак, Ўзбекистондан рухсат берилиши керак.
Яқин кунлар бунга аниқлик киритамиз. Унгача эса, Нилуфар Усмонова Малайзияда эмас, шу концертга чипта олганлар пулларингизни қайтариб беришларини талаб қиишга хаққингиз бор!
Tovba qildim. Odamla qo'rqmidi a hech narsadan. Bu ayol onasiniyam pulga sotvorishgayam rozi busa kere. Nilu siz siqilmeng sizi umuman betta aybiz yo'q!
Hech kim Nilufar Usmanovani nomini sotmagan bu xaqida kimyolgontoqiganbolsa oshaodamjavob bersin kim malaziyaga konsertgaketganbolsa oz nomibilan ketgan
у консерт, 1 август Давлат Тест Марказига имтихон топширишмаску уз конуний исми билан бориб. Дунёда канча артистлар тахаллус билан ижод килади, кайси бири уз номи билан консертда эълон килинади, хч кайсиси?
Bu ayol nafaqat menga balkim shou-biznesimizga ozgina bo'lsa xam aloqasi bo'lgan ko'pchilikka juda yaxshi tanish.Amerikadagi "Gala-konsert " xam,4100$ voqeasi xam aniq va xayotiy gaplar.Go'yoki Sardor Komilovning uydurmasi emas.Sayyodni men yaqindan bilganim va shaxsan tanishligim uchun nafaqat xaqiqatni yozuvchi,kritika ustasi sifatida balkim,oq ko'ngil,samimiy va kamtar inson sifatida xurmat qilaman.Shundan kelib chiqib va ushbu voqealarning shaxsan guvoxi bo'lganim uchun xam aniq ayta olamanki bularning bari xaqiqat.Bunga shak shubxasiz ishonishingiz mumkin.Agar bu ish chuqurlashib,astoydil,sinchkovlik bilan o'rganib chiqilsa juda ko'p jinoyatlar ochilishi aniq.Yana juda ko'plab jabrdiydalar va bunday qilmishlar uchun javobgarlar xam aniqlanadi...Bu esa shou-biznesimizda katta " BOMBA " bo'lishi aniq....ko'plab taniqli insonlar, "xalqaro toifadagi firibgarlar "! Lekin bir narsaga aminman va bunday firibgarlar shuni bilishini xoxlardimki "KO'ZA KUNDA EMAS, KUNIDA SINADI " ! eng yomoni bunday firibgarlarda juda kuchli aktyorlik qobilyati mavjud! Yaratgan nomini shu qadar ustalik bilan ishlatishadiki,mana man degan "shustriy"larni xam chuv tushirib ketishadi!Ex agar ularning qilgan qilmishlarini barchasi ochilsa bormi?juda xam katta va ko'plab tomlik "Delo" bo'lar edi!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.