26-январь 2013 йил собиқ Шератон мехмонхонаси ресторанида Отабек Мадрахимов таваллуд айёмини нишонлади.
Санъат оламидан ШОД гурухи, Зиёда, Манзура, Болалар гурухи, Вагиф Зокиров, Бобур Йўлдошев, Маъмуржон Холмедов, Диджей Шурик, ва яна бошқа вакиллар...
Биз келганимизда Болалар гурухи, Вагиф Зокиров, Манзура ва Бобур Йўлдошевлар энди кетишаётган экан.

Ичкарида айём авжида! Отабек келаётган мехмонларни хар бирини кутиб олиб, диққат билан мезбонлик кўрсатди. Ёши ва мавқеига қарамай хар бир мехмони кўнглини овлашга уринди, кимлар биландир рақс тушди, бирга куйлади, хар бир столдаги мехмонлар билан сухбатлашди...
Олиб борувчилик маъсулиятини Маъмуржон Холмедов ўз зиммасига олди.

Диджей Шурик махоратлари

Хиндистон элчихонасидан Ашок Тивари. У куйлади хам.

Отабек мархум санъаткор Мухриддин Холиқовни ўғли Тимур Холиқов билан Отабекни санъатга қадамларини эслади. Отабекни аввал доирачиларга шогирдга беришгач, вақт ўтиб, Мухриддин Холиқов созандалар гурухида барабанчи сифатида фаолиятни давомлайди, кейин эса хонандалик...яна қандай хонандалик?! Ўша даврнинг энг ёрқин ва энг хит хонандаси!

Зиёда ва унинг турмуш ўртоғи. Зиёда Мухриддин Холиқовнинг қўшиғини куйлаганда Отабек турмуш ўртоғи билан охиста раксда тебранди.

Отабекнинг шогирдлари ШОД гурухи.
Отабек турмуш ўртоғига атаб русча қўшиқ хам куйлади.

Махоратли доирачилар

Гитара шаклидаги торт билан ўғиллари ва турмуш ўртоғини сийлади.
Кечанинг фишкаси бу Отабекнинг ўғли Шохрухнинг Джексон рақслари бўлди. Маъмуржон Холмедов ва Отабекнинг кенжа ўғли Самир билан рақс Джексоний шоу бўлди ўзиям.
Буларни видеода томоша қиласиз:
Репортажни Искандар Шукуров ва Дониёр тайёрлашди.