08:11 Лоланинг транс рақслари... | |
Бу йилги Лоланинг концерти хар доимгидек, кўпчилик томонидан сахна кўринишидан, то шоугача бўлган қизиқишлар билан кутилди. Лекин, яна бир асосий қизиқишдан бири бўлгани, бу Лола бугунги даврда Ўзбекнаво ЭБ орқали кенг тарғиботи туфайли, модага кирган жонли ижродаги куйлаши диққатни тортди. 21 ноябрь куни тўрт кунли дастурга старт берилди! Залга томошабинлар кира бошлагач, одатдагидек ёпиқ сахна ўртаси очиқлигидан ажабланишган бўлса керак. Сахнанинг ўртасида подиум ва тепадаги қўшимча чироқлар сабабли пардаларни ёпишни иложиси бўлмаганди. Айтишларича иккинчи ва бошқа кунлар бу бошқачароқ кўринишда бўлади. Дастур бошланганда ўртадаги оқ халинчак тепага кўтарила бошлади ва парда тушиб, унда Лола намоён бўлди. Умуман дастур бошқа дастурлардан мутлақо бошқача бошланди, концерт бошланмасдан халинчак атрофида раққос йигитларнинг у ёқдан буёққа харакатланиб ўзаро сухбатлашаётгандек, сахна четидаги қўриқчи билан олишиб сахнага югуриб чиққан дастур иштирокчиси , булар хаммаси оригинал ёндошувни сездира олди. Илк кундаги дастур хақида тўлиқ фикримни билдирмайман ва фақатгина иккинчи кундан репортажимда дастурнинг аниқ фишкалари ва аниқ минуслари хақида тўхталаман, сабаби биринчи кунда нималардир, кичик хатолар туфайли намоён қилина олмагандек, ва дастур тўлақонли намойиш этилмагандек туюлди. Кўрамиз, иккинчи кун тўлиқ дастурни кузатиб, фикримни билдираман. Хозирча илк кундаги аниқ тақдим этилган сахна кўринишларига фикримни баён этаман. Аввал бир бошдан, шу кунги мехмонлардан кўзимиз тушганлари Севара Назархон, Нодир Жўраев, Афруз гурухи, Сетора янги таркиб, Шахноз ва Рашид Холиқов рафиқаси Райхоннинг синглиси Насиба ва Согдиана Сахна тўлиқ очилгач, орқа тарафда икки тарафи тўрт этаждан иборат темир мослама декорациясига кўзимиз тушди. Унда раққослар рақс харакатларини намоёнлашди. Бу конструкциядан фикримча максимал равишда фойдаланилмади, сабаби фақатгина шу рок стилидаги бошидаги блокда раққослар харакатланди холос, шу билан бу этажлар дастур сўнггигача бўш бўлди. мана шу конструкция ғилдиракли бўлагидан унумли ва "комплект" кўринишда яхши фойдаланилган. Юқорида айтганимдек бу хам ўша илк биринчи блокда бўлди. Рок услубидаги Лоланинг имиджи ва харакатлари ўзига жуда ярашган. Умумий хисобда жонли куйланган қўшиқлар 5та бўлиб, сўнгги жонли қўшиқ якунида, дастурдаги мунтазам иштирокчи Лолага ичимлик олиб чиқди. Адашмасам бу йилги дастурнинг режиссери хореограф Татьяна Круглова бўлди. Ва дастурдаги оловли хамда эхтиросли урғулар айнан унинг имзоси эканлиги сир эмас. Круглова хонимни ижодидан таниганлар унинг темперамент ва эхтирос билан ёндошишларини билишади. Лоланинг мана шу суратда жонли мусиқа садоларидаги эхтиросли, испан ва транс элементалрига бой рақслари менимча концертнинг энг қизиқ фишкаси ва катта ютуғи бўлса керак. Кўзингизни узмаган холда томоша қиласиз. Жонли мусиқага жонли рақс, яна Лоладан кутилмаган бундай хатти харакат бу ажойиб. Кутилмаган деганим, сир эмас Лоланинг рақслардаги пластикаси жуда кучли бўлгани билан, бирибир унинг типажи меланхолик саналади, яъни ўша халқона жайдарилик ва ўзбекона оловдан йироқ. Лекин шу кунги транс рақслари мавжуд бўлган у фикрларни қоқ иккига бўлиб, ичидаги оловли эхтиросни рақсда хам намоёнлаши мумкинлигини исботлади. Яъни ички олов ва эхтиросни намоёнлашдаги ўзига ярашган услуб омадли чиққан! Бунинг учун у албатта ўзбекча рақсга тушиб қош-кўзини учириш керак бўлмади, ўзига хоси ва мосида оловни намоёнлашни уддалади! Мусиқа садолари темпи билан уйғунлашган холда рақслари тобора транс холатида намоёнлана бошлади. Роса соч ёйдией... Рақс ўзининг истерик пикига етгач, Лола бемажол қулайди.)) Браво! Кейинги сокин мусиқа садолари остида "уйғонган" Лола дастурни шундай сокин қўшиқ билан давомлади. Либослар алохида дид билан танлангани кўриниб турибди, асосийси ўзига жуда хам ярашган. Дастур аввал мана шу йигитчанинг сахнага қўриқчилардан зўрға қутулиб чиққанидан бошланиб, дастур тугагунча унинг кўпгина сахналарда иштироки бўлиб ўтди. Шахзоданинг концертида Дилшод Каттабековдан шу тарзда фойдалангандию, лекин унинг дастурдаги мунтазам иштирокида керакли урғулар бўлмаганигами , кам сахнада кўринганигами хуллас, мунтазам иштироки сезилмаганди. Лоладаги бу йигитчадан эса рақсларда, нимадир келтиришда, умуман нафақат дастурга балки, дастурни ўтишига хам ижодий, ва хам техник алоқаси бўлиб тургани сабабли, унинг дастурдаги мунтазам иштироки тушунарли равишда кечди. Масалан бу сахнада Лола билан миллий охангдаги рақси бўлди ва кўриниши хам жуда аъло тайёрланган хамда томошабинларнинг кучли олқишига сабаб бўлди. Лоланинг энг жажжи мухлисаси Шахзода, суйган хонандасига ўзидек жажжигина гулдаста билан ташриф буюрдию, Лоланинг бирга "Соғиндим"ни куйлайлик деб куйлай бошлашига қарамай тортинди. Дастурда эски қўшиқлар умуман янграмади, фақатгина сўнгги икки йилдаги яралган қўшиқлар ва томошабинларга мутлақ янгилик бўлган тароналар бўлди. Шохруххонни раққослар ғилдиракли (скамейка) уланган ўриндиқларда олиб чиқишди. "Йиғлар осмон" дуэтига қизиқ сахна кўриниши тақдим этилиб, охирида Лола халинчакда кўтарилди. Мана шу сахнани тушунмадим, Лола сахнада "куйлаётгани"да, орқа фондаги монтирода мана шу қиз қўшиқни "куйлади". Лекин Лола эмаску-деб ўйлагандим. Лола бунга аниқлик киритди:-Мени ўзимку! Фақат созламалар туфайли экранда юзим энига чўзиброқ юборилган, эртанги кунлардан созлашга харакат қилинади. Бу сахна кўриниши Тамиланинг "Ягонамсан" клипини эслатиб юборди...таниш колонкалар ва саллалар..фақат саллалар йигитларда эди, Тамилада эса қизларда). Тасодифдир, билмасам. Юқорида тилга олинган бу йигитча дастур давомида тепага хам айлантириб учириб юборилди)) Охирги блокда танаффусдан кейин шу либосда кўринган Лола биргина қўшиқ куйлаб хайрлашди... Бу пайт Лола устида тепадан сунъий атиргул барглари сочила бошлади. Фотонигох: Шахнознинг гуллари Лоланинг онасига насиб этган экан)). Нилуфарнинг шу кунги хамрохи кўпчиликда қизиқиш уйғотди... Нахотки бу ўша? Нилуфарнинг сўнгги икки фарзанди отаси шу йигитми? Иккинчи ўғлига у жудаям ўхшар экан... Балки.. Болакайнинг нигохларига бир қаранг...)) Фанклубларнинг хонандасини қўллаб-қувватлаши урфга кирган бир пайтда, сахнанинг икки ён тарафида Лоланинг хам фанклублари қўллаб қувватлаб туришганини сезиш...тўғриси кўзингиз тушмагунча қийин кечди. Сабаби олқишлар ва фанклубга оид шовқинлик умуман бўлмади. Фақатгина Лоланинг сурати туширилган плакат, Лола ёзуви бор шарлар ва суратда кўриб турганингиздек қўшиқ номи. Суратдаги сўнгги иштирокчига кейинги кунлар харфни тўғри ушлашни маслахат берамиз, асосийси фанклубга динамика ва энергия билан иштирок этишларини тавсия қилган бўлардим. Сабаби хонандага қўллаб қувватлаётганингизни ва томошабинларга концерт рухиятини сездиришингиз вазифа саналади. Жимгина қарсак чалиб туриш...билмадим фанклубга умуман мос эмас. Хуллас, хозирча шугина холос. Юқорида айтганимдек тўлиқ фикрлар билан бугунги дастурдан кейин бўлишаман. Концертни кузатишда давомлаймиз... | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 11679 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 21 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |