17 Ноябрь куни "Гранат” кафесида Лола ўз фан
клуби билан учрашди. Соат 14.00 да кафега кириб келганимизда фан клуб аъзолари учрашувга қизғин тайёргарлик
кўришаётган экан. Лоланинг расми туширилган махсус футболкалар ва унинг расмлари ёрдамида безатилган деворлар.. Фан клубчилар
эса Лоланинг қўшиқларини куйлаш билан банд эдилар.
Соат 14.30 ларда "Гранат”
кафесига Лола кириб келди. Уни олқишлар билан кутиб олишди ва жўр булиб Лоланинг "Соғиндим” таронасини Фан клуб
аъзолари куйлаб беришди. Шу пайт Лола
ўзини тута олмай, йиғлаб юборди.
Бироз
вақтдан кейин ўзига келгач, у бундай
воқеани кутмаганлиги ва жуда ҳам хурсанд эканлигини айтиб, фан клубига
миннатдорчилик билдириб ўтди. Сўнг эса, Лола бирма бир хар
бир иштирокчи билан танишиб чиқишни таклиф этди ва хамма ўзини бирин кетин
таништира бошлашди. Фақат таништирибгина қолмай, Лола билан боғлиқ ўз тарихи,
унга нима сабабдан ва қанча вақтдан бери
мухлис эканликдарини хам мисоллар билан
гапириб беришди.
Гапирилган гапларни
тинглаб туриб, уларнинг хақиқий мухлис эканликларини билиш қийин эмас эди.
Шундай давом этган самимий сухбатдан сўнг, Лола хар бир фан клуб
иштирокчисининг қандай саволлари бўлса,
уларни бемалол бериши мумкинлиги ва уларга албатта жавоб бериши хақида айтиб,
саволларга старт берди. Фан клубдагилар узларини
қизиқтирган саволларни беришни бошлаётганларида, кафега бир қизча кириб келди.
Қўлидаги совғани Лолага тақдим этган бу 4 ёшлик Шахзода исмли қизча Лоланинг
ашаддий жажжи мухлисаларидан экан.
Лола қизалоқни яхши таниши сезилди ва "У менинг қўшиқдаримни мендан хам яхши куйлай олади” деб, ундан яна бир
маротаба куйлаб беришни сўраган эди, қизча уялганидан бўлса керак, афсус,
куйлаб бермади.
Лола қизча билан бир оз сухбатлашиб ўтирди. Сўнг, Шахзода исмли
бу жажжи мухлисанинг онаси уни олиб кетиши зарурлигини айтиб, узр сўраб, учрашувни
тарк этишди. Фан клуб аъзодари ўз
саволларини бера бошладилар. Саволлар асосан Лоланинг яқин кунлар бўлиб
ўтадиган яккахон концерти хақида бўлди. Концертда куйланадиган қўшиқлар, янги
альбом тақдимоти ва режага киритилиши мумкин бўлган дуэт..
Фан клуб аъзолари концертга
боғлиқ фикрларини хам айтиб ўтишди. Концерт давомида Лолани қўллаб қувватлаш
хақида улар бир неча таклифлар беришди. Хозирги
кунда концертларда урфга кириб бораётган фан клубларнинг иштироки бу концертда хам
кузатиладиган кўринади. Бир неча таклифларни тинглаган
Лола ўзининг хам фикрларини айтиб ўтиб, барчасини умумийлаштириш ва концертнинг
режиссери Татьяна Круглова билан маслахатлашиш кераклигини, бунинг учун эса фан
клуб аъзолари концерт репетициясида қатнашишлиги зарурлигини айтиб, сухбатни
якунлади. Фан клуб аъзолари Лола учун
тайёрлаган совғаларини тақдим этиб бўлиб, унинг "Нетайин” деб номланган
қўшиғини янги талқинда ва "Соғиндим” қўшиғини куйлаб беришди, Лола эса улар
билан бирга куйлади. Учрашув сўнггида эса, Лола
дастхатлар туширилшан плакатларни фан клуб аъзоларига тақдим этди ва улар билан
узоқ вақт суратга тушди. Учрашув соат 16.30 ларда якунланди.
Репортажни Шахло Қодирова тайёрлади
Фото: Аббос
Искандаров
|