Бошланиши
Шоу-бизнесда энг катта юбка сохибаси бўлгани билан рекорд ўрнатди.
Юлдузли мехмонлар Шахноз ва Жоним гурухи.
Менинг фикримча концертдаги энг аъло тарона мана шу дуэт. Бу дуэт сахна кўриниши хам аъло тарзда тақдим қилинди, хаммаси қизил тонда, чироқлар хам, Лола хам ва бирдан Шохруххон қип қизил либосда, қўлидаги қизил зарга ўралган гуллари билан. Экранда уларнинг куйлаётганларида ёмғир томчилари билан бевосита монтаж кўринишида кўрсатилиб турилди. Репетициядан кўрсатган сурат ёдингиздами? Мана шу ерида залда томошабинлар ўз хайратларини яшира олишмади.
Дарпарда гўзаллар. Қизиқ сахна кўриниши.
Сардор Рахимхон билан дуэт.
Хоразмча "Ичим ёнар" қўшиғи Мисрча микс ва Мисрча сахна кўринишида.
Қоронғу залдагиларга фонар хам туширишди, совун кўпиклари хам отишди)))
Египетда ичим янар))
Концерт тугалланишидаги динамика, кўтаринки кайфият бағишловчи ғоя, флешмоб йўналишидаги залнинг йўлларини раққослар тўлдириб биргаликда рақс тушишди. Умуман концерт давомида залда сахнада эмас залда томошабинлар орасида рақсга тушиш элементлари қизиқ туюлди.
Концертда умумий 9та янги қўшиқ янгради.
"Ундан нимам кам" аввал Болалар гурухи солисти билан эди, аввалги йил якка тарзда ижро қилинганди, бу сафар хам якка тарзда ва энди джаз йўналишида.
Бир мухлис йигит Лолага гуллар, унинг сурати туширилган рамкалик портрет ва яна чўнтагидан кичик қутича берди. Ёнгинамдаги қизлар уни танишар экан шекил, Лола бу нарсаларни сахна четига қўйганида қизларнинг эси чиқиб кетди, ахир у тилла совға қилдику-деб. Шу қутичани ичида нима эканлигини сўраш ёдимдан чиқибди)))
Янги ўзбек миллий рақсбоп таронаси
Илк кун кичик жарохатсиз ўтмади.
Суратлар муаллифи Достон Нишонбоев
Лола билан интервью ва батафсил репортаж "Бекажон" газетасига сотиб юборилди, узр))) Қаттандир соққаям қилиш керегу)))
|