03:06 Лола: Концерт кунлари уни кутгандим... | |
Лоланинг 4 кунлик концерт дастури тугади. Мазкур концерт нафақат Лоланинг ижодидаги тубдан бурилиш балки, умуман шоу-бизнесимизда ярқ этиб ажралган янгилик бўлгани концертга ташриф буюрганларга аён бўлди. Дастурнинг 3-4 кунлари хам қизиқ воқеаларга бой бўлди. Аввало фанклуб дастурнинг иккинчи куни атиги 5та бўлиб қелганлиги остида кутилмаган можаролар бўлганидан воқиф бўлиб, ажабландик. Лоланинг фанклуби эндиликда собиқ рахбари кирдикорлари аён бўлди, фанклуб рўйхатига хам аралашиб ўз танишлари билан тўлдиришга урингани етмагандек, чипталар билан боғлиқ истаклари амалга ошмагач, фанклубдагиларни Лолага нисбатан қарши қилишга уринди. Бу нарсадан сайтимиз фанфоруми аъзолари вақтида воқиф бўлгач, хаммасига ойдинлик киритиб, фанклубдагиларни дастурдан аввал йиғиб, фанклуб хамжихатлиги ва дастурга боғлиқ тартиб билан маслахатлашилди. Натижада Лоланинг фанклуби юқори кайфиятда концертни учинчи куни ўз кайфиятини хаттоки томошабинларга хис қилдириб, ярим зални рақсга хам тушириб юборди. Лола хам мухлислари қўллаб қувватлашидан ўзига бўлган ишончни янада сезиб, хаяжонни енгишда ёрдам бўлди. Яқин кунлар Лола фанклубга расман аъзолардан ташқари барча мухлислари ва фанклубга аъзо бўлмоқчи бўлганларни йиғиб, янги ва тўлиқ фанклуб ташкил қилишни режалаштирди. Унга янги рахбар этиб эндиликда ишончли одам танланади. Концертни учинчи куни, яъни 23 ноябрьда мехмон бўлганлар: Божалар гурухи Шляпадошлар: Каниза ва унинг продюсери Мурод мадрахимов Клипмейкер Наримон Султонхўжаев ва унинг рафиқаси. Дастурни сўнгги куни 24 ноябрьдаги мехмонлар: Манзура ва Ирода Дилроз Махмуд Намозов ва... Хориждан мехмонлар Якуний кундаги дастур бошланишдан аввал Шохруххоннинг фанклуби Лолага кутилмаган совға билан ташриф буюришди! Махсус харфли шарлардан "Лола соғиндим" кўринишида Лолага пешвоз чиқишди. Концерт сўнгги блокида Лола сахнага чиқиб, бироз сукут сақлаб, қўйидаги сўзларни айтди: - Дастуримнинг хар бир кунида мен учун жудаям азиз бўлган бир инсонни кутгандим. Мен айнан у инсон шарофати билан мана шу ерда хозир турибман, мен хозир қандай бўлсам шундайлигимча яралишимга у сабабчи бўлган. Мен уни жудаям яхши кўраман, ва бугун шу ерда бўлишни ўзи хохлашини хам биламан. Ва агар бугун бу ерда бўлганида мендан ғурурланган бўлишига ишонишни истардим. Концертимни унга бахшида этаман... (тўлиқ турини видеода кўрасиз) Шу сўзлар билан капалакларни учириб, "Соғиндим" қўшиғини куйлаб дастурни якунлади.... 4 кунлик дастурдан видео душанба тонгида насиб қилса сизларга хавола қилинади! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 12676 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |