Лоланинг "Кел" қўшиғига ишланган клипни жараёнидаги суратларданоқ клип "зибен зибен ай лю лю" ва "о ла ла" стилида бўлса керак деб ўйлагандим. ))
Тайёр клипни томоша қилгач, "О ла ла" чегарасида эканлигини билдиму... одамлар фикрига ошиқдим. "Кел" клипини, кел шу халқ фикридан кейин таққослаб ёзақолай дедим.
Танқидлардан "Ўзбекона эмас" деганига кўзим тушиб ажабландим... Ким клипни ўзбекона бўлиши шарт деганди? Ва умуман клип бу ижод намунаси, қўшиқ каби муаллифлар ўз истаги ва кўрганидек намойиш қилишади.
Ижодкорни фақатгина (маълум бўлган) салбий тарғиботидангина чегаралаш керак. Булар сирасига албатта бехаё ва уятсизлар хам киради.
Лоланинг бу клипи эса "Келинлар қўзғолони" фильмидаги "Эрини ясан-тусан қилиб кутиб олиш керак" деган психологларнинг тавсияси бугунги давр кўринишида намоёнлангандек))
Қолган бузуқлик ва бехаё хаёллар эса, энди узр томоша қилаётганни фантазиси ва нафсига боғлиқ. Чимилдиқниям фильм тариқасида эфирга олиб чиқилган, клипда эрини кутиб олишдаги латофат ва чирой бўлса нима қилибди? (вой энди нима қипти шу қулупнайчами гилосчаними нежнА тишлаган бўлса эй?)))
Лоланинг ижодидаги кескин эмас, унинг ижоди каби майин бурилишдаги дид ва унинг фанклуби твиттерда ёзгандек "Элегантлик ноткалари (оханглари) мавжуд клип" бўлган.
Эхтироснинг майин ва енгил оханги, сифатли ва дидли клип.
Ижодкорларга юзланамиз:
Лола:- Тўғри тушунибсиз, ўз суйганлари кутаётган суюклилар хақида. Менинг холатимда эса, ўз эрини кутаётган, албатта! Доимгидек ўйлаб топилган сюжет лавхалри йўқ, хаммаси хаётдан ва хаммаси юракдан!
Оператор ва режиссер: Ёдгор Носиров
Имидж: Зулфия Султон
Монтаж: Баходир Қосимов
Қўшиқ: Беном гурухи йигитларидан
Лоланинг сўнгги ижод намуналаридан уни тобора Мадоннанинг ёшлигига ўхшатяпман... стиль, оханг, кўриниш ва хаттоки хатти-харакатлар. Лекин бу асло тақлиддаги айблов эмас, шунчаки ўхшатиш холос. Сизчи, ўхшатдингизми?
вой клипни курдим. бунака эмоция, ишончли килиб, тасирли килиб, жонли факат Лолани клипида кураман. уз ишини устаси. клип ва кушик вапше супер, оригинал. Лола нафис ва жуда чиройли, акилли ва доно, мехрибон рафика ва яхши она ва уй бекаси. ЛОЛА Number 1
Романтичный,утонченный клип! Женственность,искренность,красота,все эмоции и качества женщины! Да,не для мусульманской аудитории.Поэтому и негативные комменты... Хотя,в этом плане наши девушки и женщины впереди...))) я не фанатка Лолы,но клип понравился!) а музыка помоему, немного не соответствует клипу,хотелось бы более плавной,cantabile...
kommentlarni oqib hayratlandim... huddi hamma doppi, chaponlarda, qizlarimiz atlaslarda yuradigandek komment qoldirishgan))) kulgisi qistaydi odamni... manimcha klip yaxshi chiqqan, birikki yerlari bazi kliplarga oxshash bolgan... ehtirosli tuygular ogushida Lola... lekin juda ''voy, uzbekchilikni unutib qoyipti'' ili ''onamni oldida korolmayman'' deydigan darajada emas, hammasi v norme, manga yoqdi. ota onani oldida (hoh bu klip bolsin, hoh boshqasi) kim hozir klip korarkin bilmiman... ja korolmasela, chetga otib, bemalol korishilar mumkin.
respect tebe Lola))
ps. aytishim joyiz deb bildim, man Lolani fanatimasman)
Klip ehtirosli va nafis ishlanibdi.bunda Lola O'z emotsiyalarini ko'rsata olgan va Klipda Lola Nima Demoqchiligini harakatlari bilan yahshi namoish etganini ko'rishimiz mumkin.Bir so'z bilan etganda Klip Chiroyli Chiqqan !
Lola har doimgidek go'zal va betakror!!! klip ham chiroyli iwlangan. mentalitetga to'ri kemidigan joyini ko'rmadim, chunki hozi mentalitetimiz o'zgargan, qizlarimiz ham yigitlarimiz ham milliy kiyimda yurmidi yoki milliylikka amal qimidi. haqiqatga tik qaraw kere. bunaqa klip va qo'shiqla judayam ko'p, Rayhondayam Shahzodadayam bor, daje Yulduz Usmonovadayam. yowla hozi, milliy kiyimda milliy estrada yo'naliwida etilgan qo'wiq va kliplani ko'rmidiyamu
xar doimgidek lola xis tuyg'ularni nafis ko'rinishda yetkazib beradi, sogindim,endi yo'q kliplaridaxam ochig' oydin muhlisga ko'rsatib bera olgan xurmat qilaman lolani ijodi qiziqarli men uchun, omadlar...
Sayyod nega LOLA bu yil konsertdan darak bumayapti. Shohruhxonam bermadi? Nilufar U.yaw reja qigandi uyam bermadi? TVM yopiliwidan oldin Taronani loyixalarini klipini bermi qoygandi keyin vapwe xammasi yopilib ketdi. Lola konsert bersin. Sayyod oydinlik kiritsez. oxirgi payt sizam dolzarb mavzulaga etibor bermi qoydiz, o'zizga kelin Sayyod.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.