Лола бу йил клиплар оламига шунғигани ва турфа қирраларини намоёнлагани сир эмас. Беғубор ва аянчли севги тарихидан то "бунтарька" қиёфасигача. Айниқса "хоум видео" (хонаки видео) стили билан бойитилган, аянчли мухаббат қиссаси бўлган"Соғиндим" қўшиғига ишланган клип, мухлислар тарафидан яхши кутиб олинди.
Шохруххон билан куйланган дуэтга суратга олинган мистик романтика эса хар икки хонанда мухлислари учун барибир бебахо саналган клип бўлиб қолмоқда.
Режиссер Ёдгор Носиров билан Лоланинг бу тандемида профессионал ижод намунасини кўрдим.
Оператор иши, оператор ишининг хисси, лавхаларга нозик ёндошиш, монтаж, ранглар умуман барчасини евростандарт деб айта оламан! Ёдгор режиссер сифатида нисбатан ўсаётганини шу клипдан сезиш мумкин бўлса керак.
Лоланинг клипдаги махоратлари хамиша ортиқча изохга хожат бўлмаган. Мазкур клипдаги ички кечинмани, яъни депрессив холатларни лавхаларда акс эттира олганлиги тахсинга лойиқ. Ўша оддий душдаги холатни ким қандай тушунишига боғлиқ, аслида хаққоний мана шундай рухий оғриқни хис қилган одамгина буни тушунади. Унинг холати, ички оғриқли оловини енгиш учун сув тагида бўлишга, керак бўлса ўша ерда яшашга ундайди... Тўғриси, бир вақтлар шундай холатни ўзим сезганимда рухшунос дўстимнинг, кўпроқ муздек душ қабул қилишимни тавсия қилгани ёдимга тушади. Клипда шу холат давомида инсонни рухияти бирдан ўзгариш сахнаси супер равишда етказилган, яъни шартта жанговар тусга кириш, яна уни томошабинга етказиш учун Лоланинг шу қиёфада харакатлари, кадрлардаги шунга хос динамика ва ўша оддий темир "кольчуга" хам инсонни ўша холатидаги рухан химояланиш, ўзи билан курашдаги жанговарликни акс эттиради. Билмадим, балки тасодифдир, балки ростдану, лекин Лоланинг каблуки синиб, яна рухан оғир ахволга тушишини яна ўша депрессив холатни кўрсатишда давомланишини сездим. Аввал сиқилиб, душгача бориш, кейин шартта ўзи билан курашишга ундалиш, буни хам хис этиш, кейин эса нимадир ёки кимдир ўша оғриқли мухаббатингни эслатганида шартта синиш холати...
Хуллас, клипни кўриб ўзингиз бахо берарсиз. Хаётда мухаббатдан оғриққа учраганлар , ўша депрессияни ўзида хис этганлар энди уни кўришга имкониятлари бор. "Энди йўқ"... Блин ярам тирналди((
Бевосита клипнинг мохиятига келсак...хм... шахсан мен учун юқорида ёзган нарсалар мухимроқ бўлиб, аслида шуни мохият деб билсамда, клипга ижодкорлар "обманка" стилидаги сюжет линиясини хам қўйишганлигини эслатмоқчиман. Воқеа ривожи ва ечимига тўхталмайман, уни кўриб билиб бахо берарсиз. Ўзим учун мухими ва тан олиб супер дейишимга лойиқ нарсаларни айтиб ўтдим.
МАН БУ КЛИПНИ ТВМ ДА ПРЕМЬЕРАДА КУРДИМ....МАНГА БУ КЛИП СРАЗУ ЕКДИ....ФАКАТ БИТТА САВОЛ--- ЛОЛА КЛИПЛАРИДА ЯНГИ ЯНГИ ЧЕХРАЛАРНИ ЯЬНИ ЯНГИ АКТЕРЛАРНИ ОЛИБ ЧИКМОКДА....САВОЛИМ ШУ ЯНГИ КЛИПДА ТУШГАН АКТЕР ХАКИДА МАЛУМОТ БЕРСАНГИЗ ЯХШИ БУЛАРДИ....
KLIP SUPER LoLani aktyorlik maxoratiga qoyil qolaman xaqiqiy aktrisa bu yilgi kliplarini ko'rib bu yilgi kansert juda zo'r bo'lishiga ko'zim yetvotti vabwe SUPER ijoddan to'htamen LoLa OMAD
EEEEE kimdan ko'chirsayam zato eplagan silaga nima pulin bo'sa xaltada dam olasan yaltada shuncha mexnat qib qancha pul ketgazgan maxsulotini bunaqa tanqid qimela eplagan qaddini uradi
Machete-Nejnost га сираям ухшамади. каери плагиат. Морена кушиги мени телефонимни гудогида туради. 1 йилдан бери. "Морена"ни хар бир охангини биламан. Сира ухшашлик йук.
Tirnoni ichidan kir qidiradiganla yig'ilganmi bu yoda nima balo.Klipni ko'rib dam olish kere odam, hadib yomonlavurmasdan.Klip ORIGINAL va ZO'R chiqqan.Lolani aktrisali mahoratiga umuman gap yo'q, judayam yaxshi o'ynagan klipdagi ro'lini va har doimgidey LOLA GO'ZAL.
Manga ashulasi yoqdi, klipiyam original'no chiqqan db o'yliman..no oyliman ki bu klippi hamma ozicha chungan..Mani nazarimda klippi ohirida yigit Lolaga qarab o'z sevganini esliydi..bor yo'g'i shu!!! Diskotekaga chiqib ketishga keso' odamzod bunaqa holatda unutish uchun hamma narsaga tayyor bo'ladi, ayniqsa chin dilidan sevgan bo'sa. Sevgan insonidan ayrilish osonmas...
Daaa mangayam o'tmishdigi muzde dushda ovozsiz dod solib yig'laganimni eslatdi klip:'( no dipressiyaga tushganlaga umid berish u-n yaratilgande...oxirgi kadrla...:)
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.