05:15 Лола: "Cherry" менинг хархашам эмас! | |
Инстаграм оламидан машхурлар орқали яхшигина интрига қилинган “Cherry” сирлари фош бўлганига хам кўп вақт ўтмади.
Хонанда Лола ва дизайнер Зулфия Султон хамкорлигидаги янги либослар айнан “Cherry” бренди орқали кенг оммага тақдим этила бошлайди.
Илк либослар намойиши август-сентябрь ойларига мўлжалланган бўлиб, айни дамда Лола ва Зулфия Султон либослар дизайни хамда уларни либос кўриниши устида ишлашмоқда.
Бу жараёндан эксклюзив ва яширин суратлар бизга келиб тушди ва кўриб турганингиздек икки ижодкор матолар танлаш билан банд .
Нихоят Лолани бу борада сирлардан четлашган холда очиқчасига ва батафсил сухбатга чорладик:
Sayyod: Нима учун бирданига мода ва дизайн ва нима учун айнан Зулфия Султон? Лола: -Мода ва болалар бу менинг энг хуш кўрганим, шунинг учун “Cherry” бу аввало болалар ва уларнинг ота-оналари учун либослар дегани. Зулфия Султон эса жуда истеъдодли дизайнер, унинг қўллари тилладан дейиш мумкин.
Sayyod: Бу катта таваккал қилиш демак, бу ишга қай даражада тайёрлангансиз? Унинг келажагини қандай кўряпсиз? Лола: - Менинг бу йилги концертимдаги либослар устида Зулфия билан биргаликда ишлаб, хамкорликда бошқача бир ажойиб натижа кўрсатишимиз мумкинлигини тушуниб етдик. У билан нигохларимиз бир тарафда эканлигини биламан ва бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. “Cherry” бу менинг учинчи фарзандимдек, худди бизнинг фарзандимиздек. Биз унга ном бериб, кейин уни кўриниши устида, хар бир кичик нарсасигача ишладик. “Cherry” келажагига ишонамиз ва бу энг асосийси. Либослар намойишидан кейин ўзингиз бахо берарсиз.
Sayyod: Махсулотлар шоу-бизнес учунми ёки оддий халқ учун? Лола: -“Cherry” бренди шоу-бизнес учун эмас, у халқ учун!
Sayyod: Лола учун бу мавсумий хархаша холос деган фикр мавжуд. Бироз устида ишлайдию, жонига теккач ташлаб кетади дегандек. Сабаби Лола бу иш устида аввал ишламаган, бу иш тўлиқ бандликни, мутлақ шу ишга ўзини бахшида қилишни талаб қилади. Бу эса жиддий. Артистнинг бошқа нарсага бирдан ёнган олови ва истаги бирда сўниб қолиши мумкин. Лола: -“Cherry” бу менинг хархашам эмас, бу биз ўстирадиган ва ривожлантирадиган хаёт тарзи демак. Хозирданоқ олдинга чопиб нима бўлиши хақида аниқ айтолмайман, кўз тегишини , балки бирон нарсага чалғитиб кейин бошқача натижа билан ёлғончи бўлиб қолгандек бўлишни хам истамайман. “Cherry” бунинг учун яралмаган...
Sayyod: Артистларни ижоддан ташқари асосан жуда кам вақти бўлади. Келажакда бизнес тарафига танлов бўлиши мумкинми? Балки хозирданоқ суғурталанишдекми дейлик. Ўз бизнесингизни бошқариш учун шоу-бизни тарк этишингиз мумкинми? Лола: -Кетиш хозирча режамда йўқ. Хозирча хаммасини уйғунлаштиришни иложи бўляпти, қайтанига “Cherry” ижодимга хам омад келтирмоқда, айнан “Cherry” орқали қанчадан-қанча қизиқ инсонлар билан танишдим, ўзим учун жуда кўп имкониятлар кашф этдим. Бизнес хақида айтсам, “Cherry” фақат либослар линияси билан кифояланиб қолмайди.
Маълум қилишларича "Cherry" либослари халқ учун жудаям хамёнбоп бўлиши кутилаётган экан. Болалар ва уларнинг ота-оналари учун аталган "Cherry" бренди остидаги либослар шахсан мен учун нафақат бу борада, балки яна икки нарсада жуда қизиқ. Бири ўзим ота эканлигим ва оилам учун янги хамда ўзбек бренди остидаги кийим-кечаклар танлашда бўлса, иккинчиси Лоланинг нозик дид сохибаси бўлгани учун, унинг махсулотларини хозирданоқ омадини сезмоқдаман ва улар албатта талабгор бўлишига ишониб, уларни қай тарзда бўлишини тезроқ кўришга қизиқмоқдаман. Намойиш ўтгач, шу бугунги фикрларимни ўшандаги репортажда таққослармиз. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13088 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |