Санъат оламидаги жуда кам учрайдиган холат бўлган, тўкис бахт кўринишидаги бахтли оила сохибаларидан бири Лоланинг инстаграмдаги фикрлари ажаблантирди.
Турмушга чиққач мутлақо ўзини оилага бахшида қилган ва фарзандлари тарбияси билан банд бўлиб, улар катта бўлгач санъатга қайтган Лоланинг оиласига рости хам кўпчилик хавас билан қарайди.
Инстаграм оламидаги оилавий суратлар ва бир видеодаги фарзандларидан орзуси сўралганида "Ота онам соғ бўлса бўлгани , бошқа хеч нарса керакмас!" деган жавобидан, болаларига берган тарбиясига мен хам хавас қилгандим.
Турмуш ўртоғига атаб куйлаган "Кел" қўшиғи ва айнан унга атаб бу клип суратга олинганидан хамма хам хабардор бўлмаса керак.
Сўнгги ёзувлари эса қалбидан сатрларга кўчиб чиққан ички ғалаён, кўнгил қолиш ва қандайдир бир тушкунликдек туюлди.
Мухаббатни охири йўқ деб ўйлардим. Мен хақ бўлмаган эканман-деб ёзади Лола.
Изохдаги эътирозларга эса "Хаммаси вақтинчалик-дея жавоб беради.
Лоладан бу хақида қизиққанимда қуйидаги жавобни олдим:
Лола: -Бу шунчаки фикрлар эди. Бугун вазиятни тўғирлайман.
Sayyod: Қалбда оғриқ бордек
Лола: -Йўқ. Бу оғриқ эмас. Бу тушуниб етиш.
Мухаббатни охири йўқлигию, хаммаси вақтинчалик эканлиги мавжуд бўлган фалсафа, аммо мухаббатнинг охири йўқлиги борасида албатта бахслашган бўлардим. Эхтирос бундан мустасно! Инсон умри охиригача мухаббатнинг турли шаклларида яшаб ўтади.
Умуман, Лоланинг бу борадаги фикрлари умумий ва кўп учрайдиган оддий иқтибос сифатида қарасак хам, одамнинг ёзаётган нарсалари ички дунёсига монанд бўлишини биламиз. Кайфият ва ички холатимизга қараб фикр билдирамиз ёки у-бу иқтибосдан фойдаланамиз...хаммаси оддий.
Вазиятни тўғирлайман деган Лола инстаграмга қўйган кейинги сурати изохида интернет оламида кенг тарқалган иқтибослардан бирини келтиради:
"Кечирмоқ бу шундай ифорки, у гулни топтаганларида қилган хадяси бўлади "
Кечирибдилар чоғи))
Урушганмидиларки?
"Хэппи энд"миканки?)))
Нима бўлса хам, аввало энг мўътабар ва азиз оиладаги хотиржамлик йўқолмасин! Асосийси мухими ва энг кераги хам шу!
Сахна ва мухлислар содиқлиги ўткинчи. Сахна ва мухлисларнинг мухаббати хам аслида шундай.
Аммо оиланики эса кўзлар юмилиб, тупроқ тортилиб, йиллар ўтса хам қабр олдига келган қадамларда жо бўлиб тураверади.
У хотираларда хам яшайди.
Бундай охири йўқ мухаббатга эришмоқ учун эса, қўша қаримоқ керак! Мухаббатни фарзандларга, улардан набираларга узатиб кетаверишда намуна бўлиш мухим.
Унгача мухаббатни асраш ва сақламоқ учун ўзаро хурмат, сабр-тоқат, шукрона, кураш, тушунмоқ ва химоя лозим.
Лола хам, мен хам хозирча хали шу йўлдан кетяпмиз холос.
Эхтирослар ўткинчи бироқ мухаббат эмас!
Лоланинг ёзувлари бахонасида долзарб ва керакли мавзуга назар ташлаб олдик.
Сиз нима дейсиз?
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Lolani tugrisi judayam hurmat qilaman. INSON SIFATIDA! judayam bir "fanatizm" kasaliga chalinganmasmanu, ammo sevimli ayol xonandalarimdan) OMAD))))