Лоланинг янги "Қайтмайди" таронаси премьераси:
Тасиксдан кўчирмоқ 4мб
Тасиксда тинглаб, кўчирмоқ
Концерт
дастурида тингланган янги қўшиқларга бахо бериш асосан қийинроқ кечади, сабаби
диққат кўпроқ визуал нарсаларга сарфланиб, янги қўшиқни тўла қабул қилиш
қийинроқ. Лекин шунда хам ёқимлиси бўлиши мумкин. Масалан Лоланинг концертида
жонли куйланган "Кечир ғурур” қўшиғи жуда ёққанди.
Концертдан кейин ўша янги қўшиқларни
тинглаганингизда таниш наводан ёқимлисини ажратиш осон кечади.
Лола янги дискини сайтимизга совға қилганидан кейин,
унинг концертда куйланган барча янги
қўшиқларини тинглаб бахо беришни ва менга манзур бўлган қўшиқлардан бирини
премьера қилишни лозим топдим.
13 таронани
ўз ичига олган альбомдаги қўшиқлардан хаммага
танишлари "Соғиндим”, "Энди йўқ” ва концертдан бироз аввал сайтимизда премьера
қилинган "Озор берма” қўшиқлари бўлса,
шулардан менга энг ёққани бу "Энди йўқ”.
Дискдаги
янги қўшиқлардан эса "Қайтмайди”, "Сўра”, "Айланма” ва "Севаман” тароналари хуш келди. "Қайтмайди” қўшиғи айнан Лоланинг стилидаги
тарона бўлса, "Сўра” қўшиғи унинг ижодидаги янгича наво бўлса ажаб
эмас.
Афсуски...
концертда куйланган ва менга ёққан "Кечир ғурур” қўшиғи дискда шўх тури экан...
Концертда эса сокин тури куйланганди ва менга ўша қўшиқ жуда ёққанди. Янги шўх
тури шахсан менга тўғриси унча ёқмади.
Демак,
Лоланинг "Соғиндим” янги диски сотувда! Хозирга қадар уни сохибига айланганлар
изохларда дидларимизни таққослаймиз.
Сизгачи,
унинг қайси қўшиғи хуш келди?
|