Бош сахифа » 2016 » Май » 15 » Лейли: "Хозирги артистларни қайсинисида хит бор?"
21:05
Лейли: "Хозирги артистларни қайсинисида хит бор?"

 

"Сетора" гурухининг Равшан Собиров билан бир вақтлар  куйлаган "Хайр мактабим" қўшиғи йиллару даврлар аро мактаб битирувчилари мадхиясига айланганлиги сир эмас. Шу қўшиқ ўрнига номзод бўлгувчи бошқа  қўшиқ бўлмади хам. Гурухнинг илк ва хаққоний таркиби солисткаларидан бири Лейли ушбу қўшиқни якка тартибда Равшан Собиров билан куйлаб тақдим этишни лозим топди. Фикримча гурухдан ягона Лейли фаолият кўрсатмоқда ва Ферузанинг хам фаолияти жонланган бўлишига қарамай у АҚШда, демакки ўзимиздаги бозор ва айниқса мактаб битирув оқшомларига талабга тайёр туриш керакдек. Лейлини ўзи бу борада нима деркин? 

 

Нега “Хайр Мактабим” қўшиғини қайта куйлашга қарор қилдингиз?

Лейли:    -Тахминан бир йил аввал бир тадбирда Равшан Собиров билан бирга  қатнашишимиз керак бўлиб қолди, бу адашмасам Навоий вилоятида эди. Бирга қатнашганимиз учун уни ижодининг мухлисларини ва бизнинг ижодимиз мухлисларини бирдек хурсанд қилиш мақсадида бирга дуэт тарзида хам куйладик. Албатта тўлиқ таркиб билан куйлашни хохлаймиз лекин хозирча бундай имконият бизда йўқ. Вазият бўлганида бу қўшиқни Равшан Собиров билан бирга куйлаяпмиз.

  

Гурухнинг  бошқа иштирокчилари хафа бўлишмадими? Улардан рухсат олинганмиди?

 Лейли:   -Ха албатта, биз хар доим бир биримизга хабар бериб турамиз ижодимиз, янгиликларимиз хақида. Умуман олганда бизда ундай нарсалар йўқ, хар биримиз эски кўшиқларимизни бемалол куйлаши мумкин. Бундан хеч қайсимиз хафа бўлмаймиз. Мен хурсанд бўламан, агар Феруза Америкада бизнинг қўшиқларимизни куйласа, одамлар хеч бўлмаса унга қараб бизни эслашса. Худди шундай Камила хам бизнинг қўшиқларни куйласа мен фақат хурсанд бўламан. Хаммамизда ўз қўшиқларимизни куйлаш хуқуқимиз албатта бор.

 

Янги талқиндаги қўшиққа клип хам суратга олиш ниятингиз борми?

 Лейли: - Йўк клип олмаймиз. Клип ўша вақтларда олиниб бўлинган, инсонларнинг юрагига етиб борган, ўша вақтлардаги ва бошқа битирувчиларинг қалбидан жой олиб бўлган ва бу етарли деб ўйлайман.

 

Лейлининг рекламаси суст ёки у ўз жойини яккахон хонанда сифатида  топа олмаяптими?

 Лейли:   -Биласизми, бу менинг хаётимдаги энг мухим мақсад эмас. Энг сўнгги ўринда демайманку, лекин охирги ўринларда туради бу ишим. Менинг бошқа мухимроқ  ишларим ва қизиқишларим бор.  Хозирда 15 йиллар олдингидек ижод устида ёнмайман. Мен учун хозир булар шунчаки қандайдир бир артистлик мақомини ушлаш учунгина керак. Қаердадир дўстларим, яқинларим ва яқин мухлисларим  учун бирон қўшиқ куйлаш, шунчаки ўзим учун куйлаяпман. Яккахон хонанда сифатида машхур бўлиш, хитлар куйлаш, ундай  ниятим йўқ, бўлмаган хам. Бу мен хаётда хохлайдиган биринчи нарса эмас.

 

 

Лейлида хануз хит йўқ. Балки у бошқа ғоя таклиф қилувчилар билан ишлаб кўриши керакдир ва уларни фикрига қулоқ солиши керакмикин? Чунки хар доим хам хонанданинг таъби  халқники билан тўғри келавермайди

 Лейли:   -Мен юқорида бу саволга жавоб бериб бўлдим менимча, ва шу ерда менинг хам  тингловчиларга берадиган қарши саволим бор: Хозирда артистларимнинг қайси бирида 10-15 йилларгача ёдда коладиган хитлари бор? Шундай қўшиқлар хозирда борми, узоқ даврларгача мухлислар томонидан севиб куйланадиган.  Шундай қўшиқлар ёзилиши керакки, 1 ёки ярим йил яхши қабул қилиниб кейин унутилиб кетиши эмас, мухими шундай қўшиқ ёзиш керакки одамлар 10-15 йилдан кейин хам эслаб, куйлаб юришсин. Бундай қўшиқни охирги йилларда эшитмадим, айтайлик сўнгги 3 йил ичида. Узоқ ўтмишга кетмайлик. Билмадим, балки бизнинг шоу-бизнесда қандайдир бир катта ўзгаришми, тўнтарилишми, революциями бўлиши керакки, кўп нарсалар ўзгариши керак. Тингловчилар артистни соғиниши керак. Хозир эса хамма нарса шунчалик осон эришса бўладигандек, хар бир артистга осон етишмоқ   (доступен) . Одамларни хеч нарса билан хайрон қолдириш мумкинмасдек бўлиб қолган. Айниқса, хозирда хамма чет эл эстрадасини тинглайди, улардаги қўшиқ билан биздаги имкониятлар билан яратилаётган қўшиқларнинг фарқи катта.  Хали уларга профессионаллик томонлама тенглашиш бироз қийинлик қилади. Россия эстрадасидаги қўшиқларни мисол қилиб олсак хам.

  

Хотима ўрнида

   Лейли:   Хозирга ўзим қилаяптган ижодим, журналистлар билан сухбатлар мана шулар хозирги кундаги менинг ижодий фаолиятим. Менда хозир янгидан янги қўшиқларим бор. Уларни хеч ким, хали хеч қаерда эшитмаган. Ўзимга ёқадиган турдаги қўшиқлар ва хозирги давр тингловчиларга бироз мос келмаслиги мумкин. Бироз эрта деб ўйлайман. Ўзим учун, кўнглимдан чиқариб куйлаганман ва ўзимга ёқаяпти. Хозирги вақтда ўзимга ёққанидек ва ўзим учун куйлаяпман.

 

 Балки айни вақтидир? Янгилик бўлар ва ёқар одамларга, қаердан биласиз?

Лейли:   -Хозирча бироз эрта деб ўйлаяпман. Юқорида айтганимдек, шундай бир бурилиш бўлиши керак, мана шу пайтни кутаяпман балки. Бирон бир артистни хафа қилиш ёки кўнглига тегиш ниятим йўқ албатта, лекин шундай бир хит яратилиши керакки, бутун дунёга танила олсин. Бундай артист бўлади албатта, фикримча ва албатта дунё миқёсида. Буни жуда хам хохлайман ва хаммага тилайман. У ким бўлишидан қатъий назар, ҳох у Муниса Ризаева бўлсин, ҳох Сардор Рахимхон. Шунчаки  хохлайманки, шундай даражадаги артист бўлсин ва шундай қўшиқлар яратсин. Кўшиқ қаердандир ўғирланган ёки дунё миқёсидаги қўшиқларга ўхшатилган эмас, айнан ўзбек томонидан: ўзбек композитори, ўзбек аранжировкачиси, ўзбек шоири томонидан яратилган ва хақиқий дунё миқёсидаги ўзбек хити бўлсин. Мен бундай қўшиқ яратилишини  жуда хохлайман.

 

Шахло Қодирова сухбатлашди. 

 

Лейли ва Равшан Собиров талқинидаги "Хайр мактабим" мп3

 

Тасиксдан сифатли турини кўчирмоқ 7мб 

 

Муқобил манбаадан бирда кўчирмоқ 

 

Саундклаудда тинглаб, кўчирмоқ

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 12999 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ravshan Sobirov, Leyli

Нравится
Барча изохлар: 5
1 wurausmanova   (16-Май-2016 01:32) [Материал]
Leylini javobi tahsinga loyiq!Shunchaki kuylamoq nimaga kerak?Shunchaki sevilmoqdek mazmunsiz...jonsiz-hissiz qugirchoqqa uhshab.Bastakor Gavhar Matchonova "Sayyod.com"da bergan intervyularida "yondirmasang bu yulga kirma!" deb juda asosli fikr bildirgandi.Mazmunsiz,ohangsiz qushiqlar kupayib ketdi.Tugrida qushiq aytarkanman deb aytish kerakmasku? Qushiq yahshi chiqibdi.Bitiruvchi yoshlarimiz uchun arzirli sovga menimcha.Ijodiy parvozlar!

2 aziz   (16-Май-2016 13:59) [Материал]
xaaaa osha shirali yoqimli ovoz xaliyam tark etmagan LEYLIdan qoil chiroyli va yoqimli ashula bobti bu varianti

3 Shoh   (16-Май-2016 15:22) [Материал]
Хакикий хитлар уша "СЕТОРА" ижод килган пайтларда булган. Бу гурухни куп кушиклари калбларда колган хали хам. Айни биз мактабни тугатган йилимиз Хайр мактабим" хит булган эди. Халигача эшитсам кузимга еш келади. Уларга жуда мухлис эдим. Ундан кейин хеч бир гурух бунака муваффакиятга эришмади. Яна бирлашиб ижод килишса зур буларди

4 Bakhtisher Aslonov   (16-Май-2016 16:37) [Материал]
Leyli to'g'ri aytibdi hozir bizda hit qo'shiq yo'q, juda hit bo'lganini umri bir yilga ham bormayapti. Yulduz Usmonovaning ashaddiy muxlisi bo'lsam ham aytaman, ularda ham hit yo'q, bo'lmayapti.

5 humor   (17-Май-2016 00:02) [Материал]
biggrin smile angel

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!