Бош сахифа » 2016 » Май » 11 » Лейли бўйнидан осилган хавфли трюк. Видео
10:12
Лейли бўйнидан осилган хавфли трюк. Видео

 

 

"Сетора"нинг илк ва хаққоний таркибидан ва кейинчалик "Сетанхо"чи Лейлининг циркдаги трюкидан лавха инстаграмга қўйилганида унинг бўйнидан тортилган арқонда қўллари билан ушламай юқорида айланганини кўриб хамма хайратга тушганди. 

Мазкур онлардан видеони сифатли ва тўлиқ турини тақдим этишгач Лейлини сухбатга чорладик.

 

 

        Нега айнан бу турни танладингиз?

 Лейли: Бу турни ўзим танлаганим йўқ, бу гимнастика тури (воздушная гимнастика) менга шунчаки мос топилди. Менга таклиф қилинди ва мен рад этмадим, чунки бу мен учун баландликдан қўрқувимни енгишга ёрдам берди хамда менинг вестибуляр аппаратим (қулоқ ичидаги бошнинг мувозанатига жавоб берувчи орган)ни қайта тиклаш  ва уни мустахкамлаш учун  имконият яратди. Бу мен учун бир янгилик ва менинг жисмоний имкониятларим учун деярли бажариб бўлмайдигандек эди, мен эса янгиликларни ва қийинчиликларни яхши кўраман.

 

 

      Химоя (суғурта) (страховка) билан ишладингизми?

Лейли:  Гимнастиканинг бу турида химоя(страховка)нинг хар қандай йўли истисно қилинади. Чунки химоя(страховка)лаш гимнастикадаги махсус машқлар ва харакатларни бажаришга халақит беради. Бундай  гимнастлар хеч қачон химоя(страховка)лардан фойдаланишмайди.

 

 

    Аввал шу каби бирон машқ ёки харакатларни бажариб кўрганмисиз?

Лейли: Хаётимда хеч қачон бундай ишларни қилиб кўрмаганман, спорт билан шуғулланганман, йога машқларига қатнаганман. Лекин булар гимнастика машқларига тенг кела олмайди. Масалан, фитнес клубга борасиз, сиз спорт билан шуғулланаяптганингизда қандайдир махсус ускуналар сизга ёрдамчи сифатида хизмат қилади. Бу гимнастикада эса умуман бошқа шароит, худди армиядек. Умуман бошқа тайёргарликни талаб этади, миллион маротаба қийинроқ ва оғирроқ. Бу машқларни жисмонан ва доимий  таёрланмаган инсон бажариши жуда қийин.

 

 

    Тушунишим бўйича, баландликдан қўрқар экансиз?

Лейли: Жуда қўрқар эдим (кулади) юқорида айтганимдек, бу гимнастика менга далда берди ва шу қўрқувни енгишга ундади. Қўрқувим билан кураршишга, кучли кўнглим айнишини енгишимга, мана шундай кучли фобияларимни енгишни уддалашимга мана шу проектдаги иштироким катта ёрдам берди.

 

 

    Тайёргарлик қанча вақт давом этди?

Лейли:  Умуман олганда, хар бир иштирокчига бир ойдан вақт берилди. Лекин иштирокчилардан машқларга чидай олмай кетганлар хам, гастроллар сабаб вақти бўлмаганлар хам бўлди. Бизнинг тайёргарлигимизга тахмиман бир ярим ой кетди.  Бу албатта дам олиш кунлари ва цирк ўзининг тадбири билан бўлиб, шуғулланишимизга имкон бўлмаган кунлардан ташқари. Хафтасига 5 маротаба циркда тайёргарликда бўлдим ва 2-3 соатдан машқларга вақт ажратдим.

 

 

    Тайёргарлик вақтида қандайдир жарохатлар олган пайтлар хам бўлдими?

Лейли: Худога шукур, мени химояловчи фариштам кучли, мени яхши кўрувчи  ва доим химоялади. Жиддий жарохатлар бўлмади, лекин кўкарган, тирналган, кесилган жойлар ва рухий зўриқиш, кучли асабийлашишлар бўлди. Хатто стресс, эзилганлик  холатлари ва хаммасини ташлаб кетиш истаги хам бўлган. Менга қайишлар (ремень) уруларди.  Қайиш билан ишлашни бошлаганимда у текканидаги оғриқда нафақат ўзингни оғирлигингни кўтаролмаслигинг балки   баъзида шеригингни хам шу холатда кутаришга тўғри келади. Шу сабабли хам бир қанча машқлардан воз кечишга мажбур бўлдик, вақт камлиги сабабли. Чунки бундай кам вақтда сиз шеригингизни кўтаришга қодир бўлишдек жисмоний тайёргарлик қилишга улгуролмайсиз. Албатта афсусдаман, чунки бу жанрда ривожланишни ва давом этишни хохлар эдим.

 

 

Сиз бажарган машқда бўйнингиз  ёрдамида баданни кўтаришингиз керак бўлган пайтини хам кўрдик. Хавфли машқ. Таваккал қилишдан кўрқмадингизми?

  Лейли:  Биласизми, мени мураббийимнинг аёллари Камила Хаметова бизнинг тайёргарлигимизга қатнашишни бошладилар ва ўзлари бир чиқишни қўшдилар. Менга шу машқни бажарасиз деганларида, мен: “Йўқ, буни хеч қачон бажара олмайман, кўнглим жуда қаттиқ айниди, хатто синаб кўрмайман” дедим. Улар эса “Сиз хаммасини эплайсиз, фақатгина синаб кўринг” деб айтдилар ва биз бу чиқишни 2 кун давомида машқ қилдик. Техник тарафларини секин-секин ўзлаштира бошладим, чунки жуда эхтиёткорлик талаб қилинар эди. У арқонга ўзини бўйнидан осишни тўғри билиш ва тўғри бажариш шарт, чунки бўйин қисмида мухим артерия томирларимиз (сонная артерия) жойлашган ва бу ўта хавфли. Ундай баландликда бу тарзда осилиб туриш, хатто у вақтда арзимас хатони деб хушдан кетиш ва қаердалигингизни унутишингиз жуда осон. Шу сабаб бу жуда хавфли машқ. Сўнг эса шу холатда арқонда айланиш жойи бор. Тайёргарлик жараёнида доимий тарзда хожатхонага қатнардим, чунки бундай айланиш кўнглимни қаттиқ айнитар эди, ўзимни ёмон хис қилардим. Кейин кўника бошладим ва хатто ўзимга ёқиб хам қолди. Бир тарафдан тайёргарлик вақтидаги машқларни бажариш жараёни бошқа, чунки у ерда пастроқда ва хатто баландликка кўтарилмасдан хам тайёрланаверасиз. Бошқа тарафда эса асосий манежда ва баландликда бу машқларни бажариш, умуман икки хил нарсалар.  Тайёргарлик учун вақт жуда кам. Албатта, бундан хам қийинроқ машқларни бажаришни хохлаган бўлардим. Бир нечта трюкларни биз программадан чиқариб ташладик, чунки менинг шеригимда масъулият жуда катта эди ва у узига бундай катта масъулиятни олишни хохламади.

 

 

     Вазнингиз қанча?

Лейли:  (кулади) менинг вазним 49 кг. Энг кўпи 50 кг бўлишим мумкин. Кўп йиллардан буён мен мана шундай бир хил вазнни ушлаб келаман, хамда кўпайиб ё камайиб кетмаслигига харакат қиламан. Чунки ўзимга шундай қулай.

 

Циркдан олган таассуротларингиз ва яна нимани синаб ёки бажариб кўрган бўлардингиз?

  Лейли:   Циркдан олган таассуротларим жуда хам ранг баранг, жуда кўп цирк артистлари билан танишдим, цирк хаётига шўнғидим, циркка бошқача кўз билан қарашни бошладим. Менга жуда ёқди. Бошида хеч хам циркдаги хидга ўрганолмадим,  у ердаги хайвонларнинг ва қаттиқ мехнат туфайли тер хидларига (кулади) Кейин эса ўрганиб қолганингиздан сўнг хатто бу нарсалар етишмайдигандек туюлар экан. Бу лойихада албатта яна иштирок этишни хохлаган бўлардим, бошқа жанрларда хам ўзимни синаб кўришни, мисол учун акробатика ёки канатда юриш ва шу каби машқларни бажариб кўришни хохлардим. Қолган барча қийинроқ машқлар айнан мен учун, чунки қийинчиликдан қўрқмайман. Энг қийинини енгиб ўтиб бўлдим (кулади)

 

Шахло Қодирова тайёрлади.

 

ЮТУБда томоша

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 11328 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Leyli

Нравится
Барча изохлар: 10
1 ledy   (11-Май-2016 11:24) [Материал]
Этим жимилаб кетди. Буни шоу, музика деса булади smile smile smile smile smile

2 Дилшода Ибрагимова   (11-Май-2016 13:20) [Материал]
Эстрада вакиллари катнашган томоша зур чиккан булса керак. Омад!!!

3 Tohir   (11-Май-2016 14:34) [Материал]
Буни мардлик дейдилар...

4 dada   (11-Май-2016 14:40) [Материал]
papaya reklamasi zoridi !!!!!!!!!!!!!!
Ter va HAYVOn hidimas hayot hidi u sirkdagi mehnat hidi "HONIM"

5 Dleemurod   (11-Май-2016 14:45) [Материал]
Bizning uzbek sanatkorlar va tashkilotchilari xech qachon plagiatsiz ish qilishmaydi.... essiz shuncha kuch va mablag sarflanganligi. Orginal ozimizga ozligimizga hos tartibda biror bir yangilik uylab topsa bulmasmikan

6 Didoshka   (12-Май-2016 08:01) [Материал]
Molodec ne vsem dano

7 wurausmanova   (13-Май-2016 21:48) [Материал]
Bu ham bir qobiliyat.Gap yoq.Qoyilman.

8 Малика   (14-Май-2016 23:37) [Материал]
Талантливый человек талантлив во всем!

9 bekjon96   (15-Май-2016 13:22) [Материал]
qoyil gap yo`q

10 aziz   (16-Май-2016 13:57) [Материал]
Vaaaay Bunaqa honandalar ichida jasoratlisini kormagandim lekin men erkak bolsam xam bu narsani qilolmas edim gap yoq tasanno Leyli yanada hurmatim oshdi hamma organsa bolardi shundan gaqat saxnaga chiqib fanagramdan ashula etvurmasdan

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!