Қўлимизга тушган суратлардан шокка тушдик. Нахотки? Ахир бу ўша...ўшаку ахир)))))))Нахотки Ахад лахаддан чиқишигача суратга олдирган бўлса? Луқумийнинг минг бир кеча саргузаштлари энди суратларда? Балки ростдан у ўлиб тирилган ва аудиода атайин уялганидан ундан кўра ёлғончи бўлганим яхши, тирилган мурдага ким хам шеър заказ берарди деган нарса уюштиргандир а? Оууу маааайй Худойима! Айм Ин да шок! Причем в глубоком!)) Нимага ишонишни билмай қолдим. Суратгами ё аудиога? Ох...нахотки? Нахотки уни бошидан кечган рутубатли ситамларни тагига етмай, мусибатлари хақида теран фикрламай хукм чиқариб қўйдик? Бунчалар тошбағирсан камонинг сингур Сайёд??????!!! Фақат бир нарсани тушунмадим... гўр ўлгур ахлатхонадами? "Бунчалар зўрсаааан, бунчалар гўзалсан Ахааад, бу суратлардааа, бунчалар яғирсан айтгин))))" (Шохруххон ва Сайёд дуэтидан)
Ааааа тушундим... Бўлди! Қахрамонимиз Лахад ибн Луқумий Бухоро йўлида ўликдек ухлаб қолгач, таксистчилар уни уйғота олмай ўлдига чиқариб, йўл четидаги ташландиқ жойга етти буклаб тиқиб кўмиб кетишгану шартта уни ўлими хақида гап тарқатишган. Луқимийжон ўзига келгач мендек суперкамтарин шоирни ўлишини соғинди қайси таксистлаааааааар деганча....шартта шеър ёзиб ташлаган))) Йўл четидаги папараццилар уни суратга олаётганидан образга кирганда энди бояқиш тушмагур)) Кейин ТИНҒ этиб мияга уриб қолган. Ахир китоблар устида камида Тарканни кўрсатиб турган бўлсам, плакатларда камида бирбалоШТЕЙН ва ковбой ибн фалончиБЕРГЕрларни намойиш қилиб юрган инсон ахлатхонада бўлиши мумкин эмаскуууу деб шартта истерика қилган, "Ййўўўўўўўқ Джимииии, йўўўўўқ, унақаси нахи кетмайдиииииииии, ундан кўра ўлишимни тухмат қилди кимлааааар" йўлини тутган. Хикоямизни шу ерида тўхтатиб, реклОм танаффуси эълон қиламиз ва суратлар хақида эртага батафсил маълумотларни беришга росаям харакат қиламиз. Мусиқий танаффус: Ёзишимни соғинди кИмлар, кулишимни соғинди кИмлар, қотишимни кутганларааам боооор, танқидимни соғинди кимлар))))) ХУЛЛАС: ДУШАНБА КАЙФИЯТНИ КЎТАР РУКНИМИЗГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!
Лекинчи, Ахад тўғриси нихоят стилингни топибсан, росссаям ярашибди. Бомж стайл с эффектами яғира и қона))))
Демак, "Осий банда" фильми бизга яна қандай "сюрприз"лар тайёрлаган?
Юқоридаги суратлар мазкур "Осий банда" фильмидан бўлиб, Ахад Қаюмнинг роли эпизодик экан. Эпизодик бўлсада жуда бир ўрнида кўринади. Кейинги суратлардан гўр ва гўркўвлармией... Ажойиб тасодифлар...деталларгача. Хуллас фильмдан лавхалар ўрнида тушиб қолгани сабабли "Душанба кайфиятни кўтар" рукнимизда хазиломуз тарзда фойдаландик)) Хеч кимга пиар қилиш ниятимиз йўқ эди)) Ана энди батафсил:
«ОСИЙ БАНДА» фильми
Режиссёр: Саид Мухторов Ролларда: Нозим Тўлахўжаев, Мурод Ражабов, Исамат Эргашев, Саида Раметова, Шахзода Матчонова, Абдурайим Абдуваҳобов, Зуҳра Солиева Саид Мухторов: - Фильм меҳр ва садоқатга қурилган. Воқеалар ҳаётдан олинган, сценарийни бир йил давомида ёздик. Инсонлар билмай қилган хатоларига, барибир кейин пушаймон бўладилар. Етимхонадаги болаларни ташаб кетган оналарини, ёшлигидаги қилмишларини бу фильм очиб берган. Бу етимлар ҳам Оллоҳнинг бир бандаси. Ҳеч ким етим бўлмасин ва ҳеч кимни ҳеч ким етим қилмасин! «Фарёд» ва «Тавба» фильмларидаги каби, бу фильмда бир гўрков инсон образи билан, этмоқчи бўлинган: Мана сизлар шундай катта ҳовли, уй-жой қиляпсизлар, учталаб хотин олиб юрибсизлар. Манман, деб тўйни қиласизлар, лекин охират учун ожизаларга бир ёрдам берсаларинг. Шуларни атрофингдагилар билан бўлишсанг. Барибир бу дунёдан нимангни олиб кетасан? Ҳовлиларингними ёки бойлигингними? Оддий бир кафанда кетасан. Бу тупроқ. Оллоҳим ҳаммамизни шу тупроқдан яратган. Тарбиявий томондан инсонларга бир қайсидир маънода туртки бўлади. Фильм тарбиявий тарафлама ёшларга кучли ибрат бўлади, деб ўйлайман. Фильмдан бир образ, яъни актёр Фаррух Соипов тушган эпизод олиб ташланди. Лекин, фильмга бунинг таъсири бўлмади. Уни образидаги йигит, меҳрибонлик уйига келаверадиган, ҳаёт ташвишларини биладиган бир образ эди. Фильмни 30 декабрь куни томошабинлар эътиборига ҳавола этамиз. Феруза Фаттохова тайёрлади
|