Ўлганимга ишонганди кИмлар? Ахад Қаюм биз билан боғланди
Нотаниш телефон рақамини кўтармаганим боис "переадресация" бўлиб Ферузага тушган Ахад Қаюм :
- Мен 2 та қўл телефонимни
йўқотиб қўйган эдим. Сизларни телефон номерларингизни эслай олмай, ҳозир Қобил акадан (Даракчи директорини назарда тутади) олиб
телефон қиляпман. Мен ҳақимда "вафот этибди” деган гаплар, сайтларда ёзилибди. Уйдагимларимга ҳамма қўнғироқ қилиб ётибди.
Феруза Фаттохова: - Сайтингизда
"қариндошлари, уйдагилар хабар қилишди”, деб ёзилган-ку.
Аҳад Қаюм: - Бу сайт меники ҳисобланса ҳам,
аслида уни бир интернет сайтда ишлайдиган Миролим деган бола юритади. Бир
ойдан бери, бу сайтга эътибор қаратмадим. У бола менга "Озод ака билан расмга
тушиб беринг, интрига қиламиз” деб юрарди. Ҳозир унга телефон қилиб,
тушолмаяпман, кўтармаяпти. Мен ҳозир Тошкентда эмасман, Бухородаман, уйда ётибман. Мен бу
нарсаларни ўзим ўқиганим йўқ! Интернетга кириш имкониятим ҳам, йўқ ҳозир.
Тошкентга қайтсам ҳаммасини аниқлаштираман. Ўша бола билан гаплашаман, ўша
болани "Даракчи”га олиб бораман. У болани Тошкентдаги болалар орқали
топтираман. Керак бўлса, ўша ўзимни сайтимни ёпиб ташлайман, йўқ қилиб
юбораман. Менга ундай сайт керак эмас! Эшитишимча, "Озодбек Назарбековдан ўтиб
кетаман” деган гаплар ҳам бор экан.
Феруза Фаттохова: - Эшитишимиз
бўйича, бундай гапни ўзингиз гапирган экансиз.
Аҳад Қаюм: - Озодбек Назарбековнинг клипини
зўр қилиб, олиб бераман, дегандим. Шу ишга ҳаракат билан, съёмка қиламан деб
юргандим, у ҳам қолиб кетди, энди. Агар пиар қиламан десам, бошқа нарсалар бор.
Мен интрига қиламан демаганман, мен ўзи Озодбек акам билан "Кимлар”ни интрига
қиламан, деб юргандим. Шу ҳақида интервью бермоқчи эдим. 2 ойдан кейин ўзимни
ижодий концертимни қилмоқчи эдим. Мен ҳақимда нотўғри нарсалар чиқиб кетмасин,
деяпман.
Феруза Фаттохова: - Ўзингиз
ҳозир касалхонадамисиз? Сайтингизда касалхонада деб ёзилди, деган гаплар ҳам
тарқалди...
Аҳад Қаюм: - Йўқ, у расм, эски расмэкан
Қобил ака айтди. Ҳозир кўринишим бошқача-ю, кўргансиз. Ҳозир уйдаман. 2-3
кунларда Тошкентга қайтаман. Телефон номерларимни олишим керак. "Даракчи”га ҳам
бораман.
Феруза Фаттохова: -
Ҳамма барибир сизни "пиар” қилди, деб ўйлашди. Шунча вақт давомида йиққан
обрўйингизни, шу тарафдан тушириб қўймадингизмикан?
Аҳад Қаюм: - Мен ҳеч нарса қилганим йўқ.
Пиар эмас, бу! Мен бу нарсани билмайман.
Феруза Фаттохова: - Менимча,
буни 98 фоиз одам "пиар” деб тушунишди.
Аҳад Қаюм: - "Пиар” қиламан десам, мени
бошқа нарсаларим бор. Реклама қиладиган бўлсам, масалан, янги кинода суратга
тушганман. Интрига қиламан десам, материалим етарли.
Феруза Фаттохова: - Сайтингизда
2 марталаб, вафот этганингиз ҳақида хабар берилди. Кейин бўлса, одамлар
уйингизга ва яқинларингизга қўнғироқ қилишган. У ердан сизни
соғ-саломатлигингизни билишган. Сайтингизга қарашса, яна таъзия билдириб
ёзилган экан. Шундан "пиар” деб тушунишди, назаримизда.
Аҳад Қаюм: - Мен эрталабдан шундоқ чиқиб
кетдим Самарқандга, эртаси кундан шу гап тарқалди. Мен ҳар 2-3 ойда "лечения”
олиб тураман. Буни "Даракчи”да ишлайдиган Қобил ака ҳам биларди. Ҳамма биларди. Шуни ишлар
билан кечиктириб юборгандим. 2007 йилда менга «юрак пороги» деб диагноз қўйилган.
3-4 ой ичида бир "лечения” олиб тураман, ўтиб кетади. Бундан олдин, мени
касаллигимни ҳеч ким билмасди. Атрофдагиларим ва бир-икки танишларим билишарди, интервьюларда бу
нарсани гапирмаганман. Энди айтяпман. Ҳар доим уйда бўлардим. Бу гал эса,
Самарқандни йўлида, йўлда чарчаб, ҳаво етмай, ҳушимдан кетиб қолдим. Ўзи
кечқурун соат 12 ларда офисдан чиқиб кетдим, Бухорога кетаётган эдим. Йўлда Самарқандда
учрашадиган одамларим бор эди. Самарқандда кечқурунги соат 3-4 ларда, яъни
тонгга яқин шунақа бўлиб қолди... Телефоним ва ҳужжатларим йўқ.
Феруза Фаттохова: - Лекин,
кўпчиликни тилида, сизни "янги китобини сотилишига "пиар” қилди”, деган гаплар
ҳам тарқалди.
Аҳад Қаюм: - Китобни ҳомийга фойдаси бўлади,
менга нима фойдаси бор. Мен кинони ичида юрган одамман-ку. Китобимни биров сотади-ку,
мен танишларимга тарқатаман. Китоб сотилса ҳам, сотилмаса ҳам, менга плюс-минуси
йўқ. Мен ҳеч қайси сайт билан "отношения” қилмаганман. Миртоҳирга хабар
бермаганман, бошқа яна бир сайт рахбари эса мени кўп алдаган! Бундай гаплар тарқалганидан ҳайронман.
Яна бор нарса бўлганда, алам қилмасди.
Феруза Фаттахова сухбатлашди.
Sayyod:
Бу сухбатдан бехабар холда смсда Ахад билан шахсан мен уришиб кетдим. Тўғриси унинг фикрича давлат тарафидан таъқиқда бўлганлар хақида ёзишим ёки аслида Якзонга пиар қилиш учун Ахадни устидан кулиб учраштирганим хақидаги фикрларига жавобан шунақанги чиройлик мақола тайёрлаб қўйгандимки, аввалги звИздалар хақидаги мақола унинг олдида шакарсиз кофе ичарди.
ЛЕКИН!
Ўртоқлар Рамазон! Ахад албатта узрини сўради лекин барибир менда қолиб кетмайди, билмадим бошқаларнию хар холда мен Рамазонда ўзимни тийишга куч топа олдим.
Шунда хам бир нарсани айтиб ўтишни лозим топдим, кимнидир ўша Якзонни хам пиар қилишни менга қиғзиғи йўқ. Агар сухбатда Якзон кучлироқ чиққан бўлса буни хам тан олиш мардлик. Бугунги кунда ёш шоирлар орасида халқ танигани айнан шу шоирчалар бўлганига лойихага таклиф қилинган. Кулгим келса юзингга қараб кулибла ташайвераман беееемалол.
Жахлдамас шахсий фикрим, ман учун на Ахад ва на Якзон шоирликнинг намунаси эмас. Кимгадир пиар қилсам бу сўзларни айтмасдим. Тўғриси уларни шоир деб хисобламайман хам. Озодбекнинг даври борки, нолаларию махорати билан Ахаднинг шеърларга жон кириб тургандир. Якзонни хам балки Райхоннинг машхурлиги кўтаргандир.
Бугунги кунни қўшиғини бир йилгача базўр тинглаяпмиз, Рислиғой Хотамова, Мухаммад Юсуф ва ўша Шахнозни хам шеърлари битилган тароналар бугун хам соғинчли. Кўчада кўп юраман, мошиналарда хам эски тароналарни эшитаман. Қизиғи биронтамиз Рислиғой Хотамовани қандай кўринишга эгалигини биламизмикан? Кимларгадир ўхшаб китоб тугул бутун интернет оламини суратлари билан безагани йўқ.
Бугунги кундаги қўшиқлар фақат бугун тингланмоқдалиги маъсулиятида балки шоирлар хам ётар билмасам. Пиар бўлса узрку укаларим, аввал шундай шеър қилингларки Мусахон Нурматов уни "рекомендовать" эмас, Озодбекни ўзи олиб куйлайман деб юборса мана шу ютуқ!
Йиллар ўтиб шеърларинг яшасин кейин гердаярмиз. Пиарга қум борми ўртоқлар? Яна шоирларга?
Сен ўласанми бошқасими, буюк инсонлар ўтиб кетяптики
дунё тўртбурчак шаклига келгани йўқ! Навоий, Бобурлар ўлиб кетди сенлар...
Давлат тарафидан таъқиқдагилар хақидаку умуман гапиришга жуда эрта. Хаққинг бормикан улар хақида умуман фикр билдиргани. Улардан баъзилари тирик бўла туриб тархига кириб бўлди.
Бир ўйлаб кўрчи, сен кира олармикинсан?
Халқни назарига тушиш бошқа, ундан чиқиш бошқа ва нафратига дучор бўлиш бошқа. Ўзингиз тушуниб оларсиз. Аввало халқ таъқиқига тушишдан асрасин, қолгани расмиятчилик.
Бир мартта айтгандим, машхурлик ва азизликни асрлар
хал қилади! Бу шоирларга хам тегишли! Хозир халқ билмаган булардан-да миллион чандон
зўр шоирлар хам бор, фақат улар Мусахон Нурматовга балки етиб боришмагандир.
Халқ хал қила қолсин, шахсан ман Ахадга ишонмадим.
Yo Olloh. Nega hayot buncha ko'p yolg'ondan iborata. Ahad Qayum endi hech qachon avvalgide obro' etiborga eriwolmasa kere. Endi uni hech kim nazar pisand qilmaydi. U halqni aldadi. Sayyod rahma.t sizga.
Не завидуй тому, кто сильней и богат. 3а рассветом всегда наступает закат. С этой жизнью короткою,равною вздоху, Обращайся,как с данной тебе напрокат. Омар Хайям.
Daaa bunaqa gaplaga ishonish qiyin shu narsa keremidi Axadga piar qimoqchi boldi uxshamadi endi uzini oqlashga uttimi insofdanmasde bu insoffi uziga bersin maylin agar shunaq qilib piar qilish xoxlavotkan bosa
Sayyod zahargina so'zlar bilan haqiqatni aytibdi. Shaxsan man bu bolani shoir deb tan olmayman. Muhammad Yusuf - shoir, Shavkat Rahmon - shoir, Halima Xudoyberdiyeva - shoir, lekin u emas. Balki bu gaplarni rostdan ham Ahad Qayum tarqatmagandir, gap bunda emas, balki shu ishni qilgan odamning vijdonsizligida! Har bitta gapirgan gapimiz, har bitta qilgan ishimiz uchun hali javob berishimiz bor!
Sardor aka Bu ikki shoir shu jumladan Axad Qayum siz shu loyixayizga taklif etganiz uchun xudoga shukur qilishsin chunki shaxsan man Axad Qayumni xam Yakzonni xam umuman tanimasidim siz shu loyixaga taklif etib saytga yozganizdan keyin bildik shoir ekanligini.. tovba etiroz bildirib sizga sms yozguncha raxmat etsin sizga! INSOFNI O`ZIGA BERSIN! SAYYOD 1000 foiz to`g`ri yozgansiz!!!
eee Ahad qayum ******kan... o'wa shahsiy saytini Mirolim digan bola qiladi uni no'merini prikrasna biladi keyin man Mirolimi juda yahwi bilaman shahsiy saytga yoz digan narsani yozadi yozma diganini yozmidi Ahad o'zi o'ylab topgan bu iwni yahwimas lekin ro'zani kunida aldab spontom piar qildide aaa nabarot yo' obrosi tuwdi
Bu yerda Axad Qayumni xech qanday aybi yo'q.nega endi sayyod uni yomon ko'rsa sizlar xam yomonlab yozishlariz kerakmi.o'z fikrlariz yo'mi silani.agar xozir sayyod uni zo'r shoir deb maqtasa sizlar xam uni maqtardizla bu aniq.ramozon oyida o'zimni tiyaman deb rosa chiroyli gaplar bilan silabsizku uni.mayli nima bo'gandayam u tirik.shuni o'zi bir mukofot.balki kerakmasdir bunday g'iybat.u juda yaxshi ijodkor afsus ko'rolmaslar bor...
Men bularning ikkisini ham shoir sifatida tan olmayman. Ularning "qalam"iga tegishli, xit bo`lib ketayotgan o`sha qo`shiqlardan musiqasini olib, so`zlarini o`zini qoldirishsinchi, she'rga o`xsharmikin? XXI asr O`zbek adabiyotidagi shoirlar deganda kelajak avlod mana shunaqa "qo`shiqchi-shoir"larni tushunishmasa edi hali...
Kim bu Ahad Qayum o'zi ?????? Tushunarsiz holat yana o'zini o'limini piar qilsa , lekin tan olish kerak o'hshadi sal (P.S.:chunki shu vaqtgacha man uni tanimasdim ) Man o'ylardim zo'r awulalarning she'rlarini yo buyuk shoirlar yozadi yoki awula4ining o'zi yozadi deb o'ylardim >>>>Ha gaplar juda ko'p ,,, Lek nimayam qilardik odammi o'zida bo'lmasa ???
ahadi man tanimasdimam qattan keldi SiroJ obrosi bosa chuwadide atak bizaga qizig'i yo bu cho'michi o'limi triligi. ensani qiywaytiradigan gaplani gapiriptide yaxwimas
nima rostdanam shunday bo'lishi mumkin emasmi, Mirolim g'irt aldoqchiku, shaxsan man Ahad Qayumni gaplariga ishondim,unga piarni nima keragi bor? Lekin bilmasdan turib o'zlarizam ja oshirib yubordizlarku, bir taziya bildirib, bir Laxad Luqummiyey, o'zizga shunday qilsa yoqadimi? Xullas man buyerda biror bir aldovni ko'rmayapman, agar rostdanam shunday bo'lgan bo'lsa, kasal odamni ustidan kulish gunoh
to'risini aytsamchi men xam bularni tanimasdim to'risini aytaman lekin men bir ikki shu saytda ko'rib qoldim keyin anu axad qayyumidi ushani saytiga kirib ko'rdim sherlarini o'qidim lekin raxmat aytishi kerag sayyodga bular chunki shaxsan o'zimda bildim tanimasidim oldin umuman
agar u piar qilmoqchi bo'lganida allaqachon qilardi, siz loyihayizga taklif etganizni o'zi manimcha unga yetadi, aynan shu uchun unga shunday qilganlar, hich bo'lmaganda o'sha intervyuni saytda chiqishini kutib keyin piar qilardi. Bu sizni o'ylab topgan narsalariz umuman mantiqqa to'g'ri kelmaydi,
Бу нарса пиарлиги шундоккина куриниб турибдию нимани исботламокчи бу Ахад Каюм. Нима узини сайтида узини рухсатисиз хар балони юзишурарканде. Хамма гаплари ёлгон. Бу шахсий фикрим
E bu Aham nimaga lyam lyam qiladi... Oila a'zolarini aralashtirish shartmidi? Shaxsiy saytimdan xabarim yo'qmush? Shunaqayam bo'larkanmi? Shuncha kun yo'q bo'lib, xech narsadan xabari yo'qmush, shunaqayam bo'larkanmi? Yana shaxsiy saytda kooooootta qilib info berishgan bu shoirVOCHCHAchachacha bilmasmushla.... Usha Mirolim, shaxsiy saytINIYAM sana't olamidan izsiz yo'qotish kere.. Davomi bor! Xex ISHONMAdim
Shoir bolsa ijodini qilsin. Uni birov tan olmasdan ozini mashhur qilishini nima zarurati bor. Jirkanch ish odamni ham jirkanch qilib tashlaydi. Insofni oziga bersin. Men shahsan bu ikkisini tanimayman va hamiyatsiz
Axad Qayumni she;rlari deyarli ko'pichiligin Qashqadaryolik nogiron qizga tegishli bu gapni Ozodbek Nazarbekov o'tgan yili Qarshida konsert berganida o'sha qizni qo';lini o'pib turib tan olgan ularni eng mashxur qo'shiqlari shu qizga tegishli lekin xali xam shu bolani nomi bilan ketadi she'rlar u o'zlashtirib olgan kimdir olib borib unga sotgan.
Ey odamla namuncha insonlani loyga qalashshi yaxshi ko'rasila a? Oldin o'zilaga bir qarab qo'yila,juda bir rostgo'y, oppoq, benuqson beaybmisila??? Namuncha birovni o'tirvolib chaynashshi yaxshi ko'rasilar, yana ulug' kunlada shunaqa ish qiptimi dip ham qo'yasila, o'zila nima qivossila, bu yiqilgan odammi tepishmasmi? oldin o'zila usha inson qip qo'ygan ishshi yarimini qililade, keyin beemaloool izohilani yozurasila qoralab. Man bu shoirri inson sifatida qanaqa bilmiman, manga qizig'iyam yo'q. Lekin shoir sifatida hurmat qilaman. Hali hech kim uni she'rlarini qo'shiq qimasdan oldin, radio orqali uni she'rlari o'qilgandan 2007 yildan bilaman. Sila oldin yozgan she'rlarini bir o'qib qo'yila, keyin fikr bildirasila.
manimcha yaxshimas bimasdan insonni ustidan axlat ag'darish.2,3 kishi yomonlasa shulaga qushilib yomonlab yozish shartmas, ishonmasalaring ishonmaylar nima qilaslar bir qop tuxmat qilib.insofni xammani uziga bersin
Инсон танаси мўъжизалардан иборат хилқат бўлса-да, унда бир аъзо борки, у ўша мўъжизавий аъзоларнинг подшоҳидир. Бу подшоҳ – юракдир!
Биз бу подшоҳга ҳар доим қулимизга қарагандай қараймиз, гўёки у қуллик вазифасини бажариши шартдай,ҳозир ишлаб турибди, бундай кейин ҳам ишлайверадигандай унга эътибор бермаймиз,унга қулоқ солмаймиз! Лекин, билиб қўйинг, ишла деган буйруқни сиз унга бермагансиз. Агар сиз уни ишлатиб турганингизда эди, сиз ухлаб қолганингизда, ёки бошқа ишлар билан машғул пайтингиз у тўхтаб қолган бўларди. Билиш керакки, уни Оллоҳ ишлатиб турибди. Бедор чоғингизда ҳам, беҳуш чоғингизда ҳам Яратганнинг изни билан ишлайверади. Ҳис қилади, тафаккур қилади, ўз иш йўналишида кеча-ю кундуз бир маромда юқоридан топширилган вазифани бажараверади. Лекин, унга қулоқ солсангиз, уни тадқиқ этсангиз, унинг оламига саёҳат қилсангиз жуда улкан кашфиётларга эга бўласиз, янги – янги сайёраларга сайр этасиз.
Юрак – Оллоҳнинг мулки экан, Оллоҳ қошида барча инсонлар баб – баравар. Шунинг учун, истеъдод – инсонга мансабига, ёшига, мавқеига қараб берилмайди. Оллоҳ ўзи истаган кишисига беради. Худо бир бандасига бергандан кейин ўзга банданинг кибр қилиб уни менсимасликка ҳаққи йўқ.
Мен, Аҳаджонда мана шундай Худо берган истеъдод бор деб биламан. Тўғри, унинг шеърларида услуб жиҳатдан камчиликлар, сўзбозликлар, таърифлашда чўзилиб кетишлар бор. Лекин, унда шеърият учун энг асосий мезон – самимий дард бор. У ўз юрагидаги инсоний улкан дардни кашф этаолади, баён қилиб бераолади, ўқувчини ўз оламига бошлаб бораолади. Сиз ҳис қилиб топаолмаган, англайолмаган, ўзлаштираолмаган дардни у ёрқин мисраларда аён этади. Шунинг учун, унинг шеърларини ўқиганда кўнглингиз ёришади, оловли мисралар туйғуларингизга ҳарорат бағишлайди.
Тўғри, уни шоирлардан аввал хонандалар кашф этишди. Бу балки шеъриятда янги сўз айтиш мушкулроқ, айтилган сўзларни гўзал қилиб етказиш осонроқ бўлганидандир. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам барча учун ягона ва одил ҳакам бор. У санъаткор шоирга ҳам, ҳаваскор шоирга ҳам бир хил назар билан қарайди. Барча адибу, шоирлар унинг олдида бир хил мавқега эга. Бу одил ҳакам – ҳалқдир!
Аҳад Қаюмнинг шеърлари – халқнинг кўнглидан жой олмоқда, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Аҳад Қаюм самимий ижоди билан минглаб юракларни забт этмоқда. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат! Буни тан олиш керак.
Биз учун ягона ўлчов, халқ муҳаббатига сазовор бўлиш экан, мақсад – шу халқ юрагини забт этиш экан, келинг ёш дўстимизни гарчанд у ҳали кўп ўқиб-ўрганиши, изланиши, адабиёт сўқмоқларида жонини бериб заҳмат чекиши лозим бўлсада, уни қўллаб – қувватлайлик, унинг ижодига баркамоллик тилайлик!
Муҳаммад ака, чин дилдан, самимий айтган фикларингиз учун аввалдан миннаддорчилик билдираман! Хақиқий шоир, серқирра ижодкор, айни дамда эл-юрт учун, ўз мухлислари учун ижод қиладиган ҳар қандай истеъдод эгаси учун ўзининг шаъни - манимча жудаям катта нарса!!! истеъдод эгаси Сиз айтгандай тунда туш кўриб ёзган, ошхонадаги салфеткага еки Ўткир Ҳошимов таъбири билан айтганда дафтар ҳошиясига битилган "шоҳ асари"ни ўқувчи томонидан ШОҲ АСАР, ижодкорни эса (у ким бўлмасин шоирми, адибми, ёзувчими, хофизми, фарқи йўқ) ХАЛҚ ижодкор сифатида тан олганидан кейингина тан олинмайдими? Ишонинг, шеърлари О.Назарбеков ва З.Бойхонова каби эл таниган хонандалар томонидан куйлангач, атайлаб қидириб, китобини топиб сотиб олувдим. Шеъриятга азбаройи қизиққаним боис, янги усул, услуб, янгича ёндошув қидириб сотиб олувдим. Қўшиқ қилиб айтилган шеърларидан ташқари 1-2 тасини ўқиб ҳам чиқдим. Давомини бирров варақладим, ўқишга арзигулик, маъно берадиган, кўнгилни қитиқлайдиган, юракни ёндирадиган,"дард"и бор сатрларга кўзим тушмади. Балким, адашгандирман, бирров варақлаганим учун кўрмагандирман (шундай бўлса узрим бор). Шунинг устига Аҳад Қаюм вафоти тўғрисидаги хабар эсанкиратиб қўйди. Ўлим хақ! Лекин ёш, энди танилиб келаётган ижодкор (шоир демаяпман - ҳали унга анча бор! ҳозирча даъвогар, манаман деган шоирлар ҳам ҳали даъвогарман дейишган)дан айрилиш - ҳазм қилиш қийин нарса!!! Юқоридаги мақолада, тўғрироғи суҳбатда, шахсий интернет сайтини қандайдир Миролим юритади, мендан сўрамайди деган гаплар айтилган. Бу ўзини ҳурат қилган, сўз бойлиги жудаям катта бўлиши лозим бўлган шоирликка даъвогар одамни гапими? Қандай қилиб миролим деганлари Аҳад Қаюмниниг оила аъзоларидан хабар келди, улар билан боғландик каби гапларни ёза олади? Сайтдаги фотосурат эски бўлса, Миролим қаердан излаб топди, яна бунақа оператив тезликда? Атайлаб расмга олиб сақлаб қўйган эканда- а? Аҳад Қаюмнинг баъзи мухлислари, шинавандалари унга қарши айтилган фикрлардан ранжишибди - рахмат, асл мухлиси экансиз! Бироқ, бу ерда ҳар ким ўз фикрини айтган, айтяпти ва худо ҳоҳласа айтади ҳам! Худо истеъдод берган ижодкормисан - халқ дардини, хурсандчилигини, орзу-истаклари, кечаси, бугуни, эртасини шеър қил, куйга сол, қўшиқ қил, токи эшитган одам сел бўл оқсин, тарбиялаган Отангга, оқ сут берган Онангга, таълим берган Устозингга рахмат десин, кўрганда дастхат учун югуриб келсин!!! Вай, ануни қарела, ўзини ўлдига чиқаиб машхур бўвоган .... чаку, диб қўлини бигиз қилиб кўрсатмасин!!! нима бўлганда хам Аҳад Қаюмга нисбатан мана шу бигиз кўрсатилса керак. Манимча, бу ижод аҳлининг қолган намоёндаларига ўрнак бўладиган воқеа бўлди!
E qoyile! Ahad Qayum haqida maqola yozilibdi-yu, unda Musaxon Nurmatov ham,Ozodbek Nazarbekov ham nazardan chetda qomabdi? Sayyod!Odam oz'-o'zidan Siz etgandaka "aziz" bo'p qomiydi, kimladur yaxshi insonla qo'llab-quvvatlasa buni nimasi yomon? Yoki aksincha, bir inson hato qildi,gap topildi deb sizga o'xshab qoralash,uni shoir yoki shoirmasligini ommaga "jar" solib tahlil qilish kerakmi? Bu ham sizzi vazifalarizga kiradimi? Hech kim onadan "shoir" bo'lib tug'ilmiydi! Vaqt o'tar, Olloh umr bersa, Rislig'oy Hotamova, Muhammad Yusuflarni yoshiga yetganda Ahad Qayum ularni darajasiga yeta olmaydi deb siz kafolat bera olasizmi?Muhammad Yusuf "Muhammad Yusuf" bo'lguncha nimalrni boshdan o'tqazmadi-yu,qanday tazyiqlarga uchradi ,buni faqat Olloh biladi!Tanqid boshqa,hasad boshqa! Man Ahad Qayumni bir oddiygina muhlisi sifatida shuni etmoqchiman-ki, 1000ta ig'vogar do'stdan, 1 ta muhlis yaxshiroq!Xolis fikr!
Ответ: Агар у пиар килганини исботи булса уялиб колармикинсиз? нима деб ёзаркинсиз шунда ? Хабарим бор уни пиар килгани хакида диктофонга ёзилган лекин Рамазон туфайли хозирча жимлик, Рамазон утсин албатта у диктофон овозига сизни фикрингизни кутамиз! Билмасдан туриб ёзмаймиз, сиздага чала фикрловчи мухлислар эса фанатизмдан узгасини билмайди. Айтишадику кумири кандай булса фанати хам шундай булади деб)))
Согликни сотиб олиб булмайди уни асраса булади,Шоирлар хам шундай!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.