22:28 Лабда бўёғинг мани қонимдан... | |
"Сўра кўзгудан" номли тарона билан Сирожиддин ярқ этишни бошлади. Хозирданоқ кимлардир уни келажакдаги Озодбек мавқеида кўраётган бўлса кимлардир профессорликда. Профессорликда? Гап шундаки Сирожиддиннинг асл касби шифокор. "Акфа медиа" олға сураётган лойихалардан бири Сирожиддин тўғрисини айтганда бошида шунчаки бир лойихадек қабул қилинди. Албатта шоу-бизнесни нафақат четдан балки ичидан кузатувчи сифатида билдираётган фикрим бу. "Сўра кўзгудан" таронаси тақдим қилингач, аксарият одамларни, хусусан мени хам қўшиқдаги "Лабда бўёғинг мани қонимдан" мисралари бир зумда эътиборни тортди. Қўшиқни тинглагач эса "Яхши от кейин чопар" қабилида ижодни бошлаганини сездим. Ахир бир хит тарона билан порлаганларни хам кўпини кўряпмиз. Сирожиддиннинг овози чиройлик эканлигини бошида эътироф этиб ўтган бўлсак, бу қўшиқдан кейин унинг фақат овози чиройлик эмас, балки махорат ва дилтортар тароналарга уйғунлашишини хам ўзимизга очдик. Хуллас, хонанда шифокоримизни келажакда номи тилга олинганда тишлар нафақат зириллайди, балки рақобатдан ғижирлаши хам мумкинлиги хозирданоқ сезилмоқда. ЭРТАГА!
| |
Бўлим: Premyera |
Кўрилган: 13633 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |