Бош сахифа » 2013 » Сентябрь » 25 » Кундошлар учрашганда: Ягона - Алдама. Клип
09:01
Кундошлар учрашганда: Ягона - Алдама. Клип

Нозик дидли клиплар тақдим қилиши билан ажралиб турган "Маэстро" продюсерлик марказидан, нозик мавзудаги клип эътиборингизга мунтазир.

 

Хонандалар Тамила, Амира Алибекова ва Ягона қарашли бўлган бу продюсерлик марказининг,  хар бир ижод махсулотига жиддий ёндошилиб, асосийси сифатга урғу берилади.  Балки, шунинг учун уччала қизларнинг клиплари хамиша имиджли ва юқори дидни намойиш қилиб туради. Клип стилистикасидан, ундаги хар бир деталига урғу берилиши ва у деталларнинг хам,  фақат юқори дид билан танланганлиги, бу ўша продюсерлик  марказининг шахсий имзосига айланиб бўлди. 

Дид брендини ўзига шиор қилиб , халқнинг ижоддаги сифат ва дидга бўлган тушунчаларини тарбиялашга муносиб хисса қўшаётган ижодий жамоадан яна бир нафис клип…бу сафар нафислик ўз елкасида жудаям оғир мавзуни кўтаради...

 

Ягонанинг қалбни ўртайдиган ва сайтимизда премьера қилинган "Алдама" қўшиғига шунга монанд ғоя асосида клип суратга олинди.

 

 Мухаббат бобида иккинчи бўлиш нақадар оғир а? Муқаддас оила қуриб бўлингач эсачи? 

Кундошлар учрашганда...нигохлар тўқнашганда...яна бир хақиқат фош бўлганида...

Аламли тарафи, агар турмуш ўртоғини хар икки оилада фарзанди бўлгани учун хам чидаб яшаш бўлса керак.

 

Буни фақат ўзида татиб кўргангина билади. Унинг оғриқли онларини мазкур клипнинг хар бир лавхасида сезасиз.

 

Қўшиқ охангига мос равишда нафис лавхалар кетма-кетлиги, клипдаги яна бир санъат асарини намоёнлайди. 

 

Оғир мавзудаги нафис клипни қабул қилинг:

 Ягона-Алдама

 Гавхар Матчанова ғоя ва мусиқаси

Нодир Азимов сўзи

Жасур Абдурахмонов аранжировкаси

Клип Жасур Шаметов

Клип ғояси "Маэстро” прод.маркази.

Ролларда Гулчехра Эшонқулова, Азиз Умрзоқов, Жамила Ғофурова

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 16156 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yagona

Нравится
Барча изохлар: 31
1 RICHuzTIM   (25-Сен-2013 09:14) [Материал]
klipda jon bor qaysidur manoda haqiyqat lekin qoshiq uncha oxshamapti

2 Rustam   (25-Сен-2013 09:25) [Материал]
Коил зур чикибди клип.

3 Abbosbek   (25-Сен-2013 09:51) [Материал]
Ashula menga juda yoqqandi mana Klip xam yoqdi hands . .
Lekin 2la xotinini xam Sharoiti dollar yahshiku. . .sharoiti bo'lsa 4 tagacha ruhsat deyilgan smile
p/s bu shahsiy fikr !!!!!!

4 lola   (25-Сен-2013 09:51) [Материал]
Assalomu alaykum klip supper judayam yoqdi hattoki kozimga yosh keldi. Yagona sizga omad klipni sifatidan to detallariga ham gap yoq.

5 Hilola   (25-Сен-2013 09:53) [Материал]
daaa klip zor chiqpti

6 Bek8111   (25-Сен-2013 10:56) [Материал]
Супер клип! Тавсия киламан хаммага куришни!   v hands

7 Komila   (25-Сен-2013 11:24) [Материал]
Супер вапше зўр чиккан

8 Dodosh   (25-Сен-2013 11:36) [Материал]
кушикниям клипниям йиртворибди! супер!

9 Dodosh   (25-Сен-2013 11:37) [Материал]
Гулчехрани ижроси жуда таъсирли чикибди!

10 Farrux   (25-Сен-2013 12:21) [Материал]
nme skachatga bosganda 0 bayt ko'rsatvoti?

11 Gulsum   (25-Сен-2013 12:54) [Материал]
Super klip! Goya aniq kirsatilibergan, tshunarli juda tasirli bopti!

12 shokki   (25-Сен-2013 18:01) [Материал]
qo'shiq yoqdi.

13 robiya   (25-Сен-2013 19:17) [Материал]
koil... hudaa mani hayotimi klipga olib kooygande....

14 Andijon Rashid   (25-Сен-2013 20:22) [Материал]
yahoo thumbup yes

15 Fazilat andi   (25-Сен-2013 20:24) [Материал]
wacko mail crazy lips biggrin

16 Iroda   (25-Сен-2013 21:04) [Материал]
Klip juda zo'r. Ma'no, g'oya shundo yetkazib berilgan. Judayam tasirli klip. Aktyorlani mahoratigayam besh. Ayniqsa Gulchehra super

17 ezoza   (25-Сен-2013 22:58) [Материал]
skacat bomayaptiyu 0 kb korsatvoti

18 Холтураев Абдурауф Абдусатторович   (25-Сен-2013 23:41) [Материал]
зурр

19 Elmurod_D   (26-Сен-2013 00:57) [Материал]
Bu qo'shiqqa klipmas, kino olish kerak...

20 bek88   (26-Сен-2013 01:59) [Материал]
Кундошлар
учрашганда...нигохлар
тўқнашганда...яна бир
хақиқат фош бўлганида...

21 Komola   (26-Сен-2013 04:41) [Материал]
ashula galati lekin klip zor

22 Азиза   (26-Сен-2013 13:57) [Материал]
чудаям зур клип хам ашулаям супер!!!!!!!!

23 toha   (26-Сен-2013 21:36) [Материал]
boladi!!!

24 Дилмурод   (27-Сен-2013 02:03) [Материал]
Гулчехра Эшонкулова жуда махоратли актриса Гулчехра чикгани учунам курса булади

25 marat   (27-Сен-2013 05:35) [Материал]
klipni kuchirib bumutti

26 sherzod   (27-Сен-2013 06:44) [Материал]
super klipga gap yo'q Gulchexra xaqiqiy O'zbek aktrisasi tassano

27 sherzod   (27-Сен-2013 06:47) [Материал]
sardor aka ,kecha rassa urundim komentari yozishga  ,bo'miydi deydi. iltimos keyingi safar qo'shiqchilarni koment qilishga to'sqinli qilmang chunki bizxam fikrimizni bildirgimiz va shuni ichida bir lahza yashagimiz keladi smile

28 Tanqid   (29-Сен-2013 02:00) [Материал]
Klip judaxam zo'r yahshi ishlangan xar tomonlama lekin shunde Go'zal taniqli ko'pchili xurmatiga sazovor aktrisani Gulchehra eshonqulovani ko'kregi ko'rinib qolibdi qande klipmekerlar bunga etibor berishmadi ?

29 Tanqid   (29-Сен-2013 02:03) [Материал]
02.45 daqiqa o'zlaringxam ko'ringlar komentni tekshiruvchi administarorlar

30 Nigora   (29-Сен-2013 04:54) [Материал]
Хотинини алдаган эркакни охирги холи-шу!За дверью колиб кетади зор булиб оиласига! biggrin angry

31 diloqiz alimova   (03-Окт-2013 18:50) [Материал]
daxshat chiqibdi qoil

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!