Бош сахифа » 2013 » Май » 20 » Диққат! Энг жарангдор овоз санъатга қайтди: Ягона!
04:28
Диққат! Энг жарангдор овоз санъатга қайтди: Ягона!
Мана бир неча йилдирки, собиқ Зеро гурухидан кейин Ягона тахаллуси остида ижод қилган Камилла Умаровани, нима учун  санъатда кўринмаётганига кўпчилик тушунмасди. 



Ахир овоз жарангдорлиги билан бугунги кундаги хеч бир санъаткорга қиёсланмайдиган даражада кучли, куйлаш махорати манаман деган санъаткорлар билан бемалол беллаша оладиган, керак бўлса маълумоти хам мусиқадан расман олий бўлган бу қизни, шундай иқтидори билан  ижодини давомламаётгани шахсан мен учун хам аянчли холат эди.

Сўнгги хит таронаси Самандар билан куйланган "Сени ўзинг" қўшиғи бўлган Ягона, турмушга чиқиб, фарзандлик бўлиб, фарзанд тарбияси билан банд эди. Бу хақида сайтимизда хабар бергандик. 
Орада "Шамоллар ортидан" қўшиғи ва унга ишланган клипни мухлисларга тақдим эттию, афсуски,  маълум сабабларга кўра, санъатга керакли диққатни ажрата олмаган эди.
Хозир ширингина қизалоғи катта бўлиб қолган ва ундаги санъатда хаққоний равишдаги иштироки нафақат ўзидаги туртки билан балки, унга бўлган талаб билан хам амалга ошишни бошлади.



Амира Алибекова ва Тамила каби хонандаларни кашф этган "Маэстро" продюсерлик маркази Ягонани ижоди билан жиддий шуғулланмоқда.

Бундан хабар топган бир неча хонандалар типирчилаб қолгани бежиз эмас, ахир унинг ижро махоратию, ўқдек овози билан жиддий промода, халқни хаққоний санъат савияси балансини тенгроқ ва керак бўлса юқорироқ бўлишига хизмат бўлади.
Ёшларимиздан санъат тушунчаси шоу-бизнесдан хаққоний тарзда юқори бўлишида Ягонанинг ижоддаги долзарб бўлиши яхшигина сезилиши тайин.



Куни кеча унинг янги ижодий мавсумига старт бўлган "Гўзлариндан" (Муччим мани) қўшиғи ва унга ишланган клипи мухлисларга тақдим этилди. 



Ишонаверинг, бу клип  миллий тарздаги трек йўналишида , менинг кузатишим бўйича хозирча энг аълоси! 
Анъанавий трек йўналишидаги клипга юқори дид билан хам ёндошиш мумкинлигини бу клип исботлайди!



Яқин кунлар  сайтимизда қўшиқ ва клипни тақдим этамиз.

Диққат! 
Ягона қайтди! 
Юқоридаги барча сўзларимни эслаб қолинг, узоқ эмас, яқин бир икки йилда бу сўзларим хақ эканлигига амин бўласиз, зеро мен бунақанги таърифларни хамиша хам билдиравермайман.

ЖАВОБ!



Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 10371 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yagona

Нравится
Барча изохлар: 24
1 Yagzona   (20-Май-2013 04:42) [Материал]
Qaytkani rost bolsin rostan ham uni ovozi juda yoqimli va jarangdor! Unga omad tilab qolaman

2 AKBEY   (20-Май-2013 07:29) [Материал]
Ha yahshi bopdi Harqalay Ruhshona VA Kanizalardan yaxshi bu

12 ledy   (20-Май-2013 14:23) [Материал]
каниза хакида гапирмадим, лекин Рухшонада овоз бор. Мухлиси булмасам хам бу маълум

3 shadosh   (20-Май-2013 07:46) [Материал]
negadir eslolmayomman duetdan oldin qanaqa qoshiqlar etganidi?

4 Abbosbek   (20-Май-2013 10:37) [Материал]
Samandar b.n aytgan dueti yoqqandi. . ovozi juda xam kuchli. music Yagona sizga esa omad smile

5 uzbek   (20-Май-2013 10:45) [Материал]
ming ovozi jarangdor busin mano bumasa bir tiyin

6 Shamsi   (20-Май-2013 11:18) [Материал]
Biz hursandmiz Yagonani ijodga qaytganlaridan biz Yagonaning ijodlariga omad tilab qolamiz klip va taronani intizorlik bilan sayyod.comda kutib qolamiz

7 Ruhshona   (20-Май-2013 11:20) [Материал]
tanimas ekanman eeeeeeeee birinchi marta eshtishim bunaqa honandayam bormidi hali

8 Shokki   (20-Май-2013 11:44) [Материал]
Haqiqatan kuchli ovozi bor.yaxshi böpdi.YAGONAGA YAGONALIK TILAYMIZ!

9 Alisher_A   (20-Май-2013 11:46) [Материал]
рости ман бу киззи танимадим,овозини тем боли )))

10 Sanam   (20-Май-2013 13:58) [Материал]
nimaga Ruhshonadan yaxwi b6larkan.tamiladan yaxwi deyilsa togri b6lardi

11 ledy   (20-Май-2013 14:23) [Материал]
Бу бизни Дина Гариповамиз. Кайтганидан хурсандмиз.

13 Anar   (20-Май-2013 14:57) [Материал]
Omad tilab qolamiz

14 Saida   (20-Май-2013 16:53) [Материал]
мен бу артистни умуман танимайман курмаган эшитаганман хам

15 ADMIN DILSHOD   (20-Май-2013 18:22) [Материал]
DA OVOZI OTLICHNO LEKIN TANIMIMAN O'LI AGAR  biggrin

16 Iroda   (20-Май-2013 19:57) [Материал]
Хакикаттан хам овози жуда кучли. Хар кандай диапозонда куйлай олади. Энди махоратини курсатиб нималарга кодир эканлигини исботласа булди. Янги янги ашулалани кутиб коламиз!

17 Shohi   (20-Май-2013 22:02) [Материал]
Kutamiz...

18 Anora   (20-Май-2013 22:37) [Материал]
МЕН ЮЛДУЗ ИБРАГИМОВНА УСМОНОВА КАЙТИБДИЛАРМИ ДЕБ УЙЛАБМАН. НИМА ХАМ ДЕРДИК УЗБЕК ЭСТРАДАСИДАГИ ЯХШИ ОВОЗЛАРДАН БИРИ КАЙТГАНЛАРИДАН ХУРСАНДМИЗ! ХАКИКИЙ ТАЛАНТЛАР БОР ЭКАН ЭСТРАДА РИВОЖЛАНАВЕРАДИ!!! ЯГОНА ЯНГИ ИЖОД НАМУНАЛАРИ БИЛАН БИЗЛАРНИ ХУРСАНД КИЛАДИЛАР ДЕБ УЙЛАЙМАН.

19 L@dy   (21-Май-2013 00:57) [Материал]

urraaaaaa, san'atda yangi atmosfera bowlandi)))

20 Sarvar94   (21-Май-2013 09:57) [Материал]
gap yu

21 dilya   (21-Май-2013 10:55) [Материал]
санаткор дигани тикилиб кетди узиям

22 zabona   (21-Май-2013 17:03) [Материал]
hmmm shu  qiz qolipketuvdi ishqilip yangilikla kutip qolamizda

23 SladkiyYad   (23-Май-2013 02:08) [Материал]
бу артисткани эшитиб бумасди умуман. Бакирвурарди. Как говорила Юлдуз Усманова,овоз --------------- бор талант булиши кере талант дгандила.

24 Nadira   (25-Май-2013 17:54) [Материал]
Xosila opani qiziku angel1

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!