15:29 Кун қахрамони: Хилол Насимов фильмларида диний маълумотлар нечоғлик сахих? | |
Ўзбек киносида сўнгги пайтлар дунё миқёсида долзарб бўлган ва ўзбек халқини хам четлаб ўтмаётган аср вабоси- диний экстремизмга қарши фильмларни режиссер Хилол Насимов суратга олишни бошлаб берди (адашмасам) Хархолда бундай фильмлар борасида у лидер эканлиги инкор этиб бўлмас факт . Унинг “Тубанлик” ва “Одноклассники” фильмлари орқали шахсан ўзимга режиссер сифатида кашф этгандим. Интернет оламида фойдаланувчилар тарафидан унинг сўнгги фильмлари борасида бахс-мунозаралар кўпайгани сабаби хам ундаги айнан энг бахсбоп мавзу-дин тарафлама фильмдаги деталлар ва холатларга эътибор қаратилиб фильм ижодкорларини бу борадаги ёндошувига саволлар бўлмоқда. Очиқ гап, керак бўлса бундай фильмларни давлат тарафидан буюртма асосида суратга олинмоқда деган фикрлар мухолифлар тарафидан айбловдек жарангламоқда. Вахоланки иллатни енгишда курашиш мухимми ёки у стратегияни яралиш сабабими? Натижа мухимми ва умуман курашиш керак бўлган нарсани илллат эканлигини фахмлашми? Манфаатдор мухолиф манбааларнинг харқанча эътирози ўзлари истагандек охангда жарангламасин, халқ зомби ёки ахмоқ эмаски оддийгина ЯХШИЛИК ва ЁМОНЛИКни ажрата билмаса. Давлат буюртмасига келсак, Республикадаги адекват мувозанатни сақлаш, тинчликни ушлаб туриш ва халқимизни фаровон яшашига рахна солувчи иллатлар билан курашиш борасидаги хар бир иши ва хусусан ўша буюртмаси хам унинг зиммасидаги элементар мажбуриятлиги нормал холат! Умуман фильм мохияти реалликка яқин бўлиб бор ва мавжуд мавзуларни хамда унинг дунё миқёсидаги долзарблигини инобатга олиб экранга олиб чиқишдек шарафли иш бўлмаса керак. Маъсулияти хам шу қадар мухим! Шу сабабли хам шундай фильмларнинг сценарий муаллифи хамда режиссери Хилол Насимов билан сухбат уюштиришни режалаштиргандим. Қуйидаги у билан сухбатда сиз нафақат мажбурият, мафкура ва кўпчиликка қизиқ бўлаётган диний сахих ёндошув хақида балки умуман кино оламидаги бошқа ғоявий иллатлар хамда уларнинг таъсир натижаси хақида хам билиб оласиз.
Насимов Хилол Тўлқинович 4.02.1963й Тошкент вилоятида зиёлилар оиласида дунёга келган. Отаси тил адабиёти ўқитувчиси бўлган. 1980 йили Хилол Насимов 30-ўрта мактабни олтин медаль билан битирган, 1985 йил эса “Театр ва рассомлик” институтини имтиёзли диплом билан битирган. 1987 йил харбий хизматни ўтаб қайтгач “Ўзбекфильм” киностудиясида режиссер асисстентидан то директор муовинигача бўлган турли мансабларда ишлаган. Илк режиссерлик иши 2003 йил давлат буюртмасига асосан суратга олинган “Ёдгор” фильми Ғофур Ғуломнинг шу номли қиссаси асосида бўлган . Куни кеча Хилол Тўлқинович Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонига лойиқ топилди. Хилол Насимов: - Фильмларимни асосан сценарийларини ўзим ёзаман. Нимага энди бошқаларга мурожаат қилмайсиз?- дейишади. Яхши сценарист бўлса албатта мурожаат қиламан, аммо хозирги долзарб мавзулардаги қилаётган фильмларим борасида бевосита ўзим унга сингиш учунам материалларни ўзим йиғаман. Ёзиш ўзимни қўлимдан келгани учунам ўзим тўплаган материаллар асосида ва ўзим олдиндан тасаввур қилган тарзда ёзаман. Ёзувчиларни нега жалб қилмайсизлар хам дейишади, лекин улар “ўтлаб” кетишади, халиги манзаралар ва хоказоларга чуқурлашиб. Биз эса асосий нарсани аниқ кўрамиз, у манзаралар фильм рассомини иши ва у деталларни кейин тўлдираверади. Сценарийда авваламбор жараёни, персонажларни ички дунёсини очиб беришга урғу ва диалоглар мухим бўлиши керак. Бир танқидчи бор, у бир журналини рахбари ва менга сценарий ёзиб берганди. ..2 бетлаб монолог... мавзу умуман бошқа бу ерда ёзилгани бошқа... тарихимиз ва эришилган ғалабаларимизни албатта гапиришимиз керак, бироқ уларни хамасини битта фильмга тиқиб бўлмайдику. Натижада сценарийдан ўчириб ташлаган жойларим учун хақоротгача борди. Албатта кўпчилик билан биргаликда ишлаш керак, жараёнда фикрлашиб ишланади. Бадиий кенгашга сценарий берсак 17-18 одам бўлиб 18 хил фикр беради, демакки сценарийдан хеч нарса қолмайди. Сценарист ва режиссер сифатида жим туриб эшитиб, шу фикрларни билдирганига рахмат дейман . Демакки буларни қайсидир жойини оламан, қайсидир жойини эса йўқ. Қайсидир жойини ўзимга кашф қилиб оламан.
Sayyod: Бадиий кенгаш борасида фикр борганида, бугунги кундаги кинотеатрлардаги фильмларни кўриб бадиий кенгашни ўзи йўқдек деган хулоса қилинади. Аксариятини хориждан ўғирланган фильмларини оригиналини бемалол айтиб беришим мумкин, масалан хозир учрашувга келаётиб кинотеатр олдидаги кўзим тушган реклама “Уринг жоним, уринг” фильми. Демоқчи бўлганим улар қандай бадиий кенгашдан ўтади? Хилол Насимов : -Тўппа тўғри, бироқ хусусий фильмлардан фарқли хозир давлат фильмлари хақида айтсам , деярли хамма фильмларим давлат буюртмаси асосидаги фильмлар. “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан туширилган фильмларни бадиий кенгаши хақида гапирдим ва унда жудаям обрўли, йўналиши бўйича ўзини “мен”ига эга бўлган шахслар бор. Мен уларни хар бир фикрини қадрлайман , лекин 6 ой давомида материал тўплаб сценарийни мен ёзсам ... энди тўғри, ёзишдаям фарқ бор, кимлардир 20 йил ёзса хам хечнарса чиқмаслиги мумкин ...
Sayyod: Кассабоп хусусий фильмлар суратга олмайсизми? Хилол Насимов : -“Номус” фильмини суратга олгандим . “Почтальон”, “Қора қузғун”...
Sayyod: Бир экран , бир кинотеатрда кўрсатадиган фильмни давлат фильми ва хусусий фильмдан фарқи нимада? Хилол Насимов : -Ха, ўлманг! Гап шундаки бу муносабат. Мен масалан шу давлат фильмини суратга оляпманми, демак менга хозир тижорат фильмини берса худди шундай муносабат билан ишлайман. Тижорат фильмлари бўйича таклифлар бўлган ва дейлик мана шунча пул бераман бир кунда суратга олиб ташлайлик дейди. Кечирасизу, 2 соатлик “Оталар сўзи ақлнинг кўзи” кўрсатувини 2 кунлаб суратга олинарди.
Sayyod: Томошабин тижорат фильмими давлат фильмими деярли фарқига хам бормайди, бу нарса томошабинга керак хам эмасдек. Буни шу кино олами билади. Бир вақтлардаги “Махаллада дув-дув гап” фильми давлат тасарруфидаги бўлгани билан ўша реаллик ва халқоналиги билан халққа яқин бўлган, аммо бугунги кунда давлат фильмлари аксарияти реалликдан йироқроқ ва бадиийлаштириб юборилгандек. Тижорат фильмлари эса халққа яқинроқ бўладию аммо бачканаликни ривожлантираётгандек. Ўрталиқ йўқ. Бундай нарсалар хақида фикр юритишга менимча сиз етарли даражадаги тажрибага эгасиз. Бизни кинобизнесимиз тартиблари халиям мувозанатини сақлаб олмагандек. Хилол Насимов : -Бир тарафдан иккинчи тарафга ўтиб кетиляпти, ха. Давлат фильми деганда рости хам қандайдир тушунарсиз муаллифлик фильми бўляптида, бундай олиб қарасанг ўша муаллифни ўзи тушунадими , вахоланки уни ўзиям тушунмайди. Бутун бошли миллатни хақорот қилишга бораётган фильмлар хам бор , кимнидир фаришта қилиб кўрсатиш...вахоланки ундан асар хам йўқ. Бундан кейин томошабин унга нафрат билан қараяпти. “Бунақа бўлмаганку, мен тоғликман, тоғлик халқ бунақа эмас!” деган гапларни эшитганман. Гапингиз тўғри, томошабин у олган фильмдан норозилигини келиб менга айтади, мен олмаганман бу фильмни десам “Қаёққа қараяпсизлар, биргасизларку?” дейди. Тош келиб хаммамизга баробар тегади. Сизларга хам бориб тегади, масалан кўп эшитаман сайтингизни тилини аччиқ тарафлари бор , жудаям бир кескир жойи хам бор , балки қайсидир жойида хақиқати бўлгани учунам . Сизларга ўхшаган журналистлар кўпайса, одамлар балки тизгилланиб қолар . Хақиқатдан хам давлат фильмлари учун жуда катта маблағ ажратиляпти ва бу пулларга кўчада балки 15-та фильм суратга олса бўлардир. Бу нарсалар аниқ ўрталикни олиши керак. Хусусий фильмларимизда миллий менталитетимизни оёқости қилаётган холатлар жудаям кўп. “Алданган аёл” фильмимдан бадиий кенгаш оёқни юваётган жойларини олиб ташлашни айтишганди. Бу 4 йил олдинги гап. Лекин шу кунларда “Ойдинда ой излаган ожизалар” хужжатли фильмида эса “Бир кунда 9-10та одам қабул қилдим”-деяпти . Экран орқали тасвирий тарафлама бу нарсаларни очиб берсак, таъсир кучи кўпроқ бўлади.
Sayyod: Бадиий кенгашга савол билан мурожаат қилмайсизми “Муаммони томошабинга тўкислигича кўрсата билмасак , реалликни қандай қилиб бадиий тарзда фильмда очиб бериш керак унда?”-деб. Ахир тарғиботни фарқлай олишлари керакку, қаери тарғибот ва қаерини нафрат билан кўришади деб. Хилол Насимов : -Уларни хаммаси билан бахс-мунозара қила олмайсиз . Мана шу жойларини твдан кесиб ташлаб намойиш қилишяптида. Қачонгача? Нима учун фильмимдаги шундай жойларини кесиб ташлашяптида, “Ойдинда ой излаган ожизалар” каби фильмлари хар бир каналда бир неча маротаба кўрсатиляпти. Ўша пайтлар фильмим кассабоп бўлган пайтлар тўлиқлигича намойиш қилинганди, бугун эса кимлардир ўз курсисидан қўрқиб, гап тегади деб ўзини суғурталаб фильмдан шу сахналарини кесиб ташламоқда. Муаллифлик хуқуқи менда ва мени иштирокимсиз фильмдан биронта сўзини олиб ташлашга хаққилари йўқ. Фильмни гувохномаси бор, рухсатномаси бор, бадиий кенгашдан ўтиб бўлган ва хаттоки керак бўлса мени хам уни қайта тегишга хаққим йўқ. Бир хиллар фильмда озгина бачканалик қилсак халқ кинотеатрга кириб томоша қилади деб ўйлайди. Йўқ, халқимиз бачканаликдан чиқиб кетди, жудаям зиёли бўлиб қолди. Бугунги кунда бошқа фильмлардан кўра мана шундай жиддий фильмларга кўп киришяпти хам, ўз фикрларини билдиришяпти хам. Бундай жиддий фильмлар кўп бўлса ва айтганингиздек хаққонийлик юқори бўлса, яъни хаётдан оёғи кўтарилиб қолмаган бўлса , ўйлайманки бу фильмлар ўз томошабинини топади ва кассабоплигини хам йўқотмайди. Менталитетимизни хисобга олиш керак. Дўстларим ўз домлаларини ва уларни ўша икки қўйганини хам чиройлик тарзда эслашади , хаттоки юзига чизгич билан уриб чизгич синиб кетганини хам эслашади “одам бўлсин деган экан” деб. Лекин баъзи фильмларда домлани хақоротлашяпти “Менга икки қўйганди” деб. Бизни менталитетимизда ундай нарса йўқ. Устоз деган сўз бор! “Устоз отангдан улуғ !” деган нарса бизни менталитетимизга қоришиб кетган. Бу нарсаларга бошқача муносабатда экранда кўрсатишимиз нотўғри!
Sayyod: Томошабинларни сиз зиёли бўлган деяпсиз, аммо бир бахсбоп тушунча борки , бу нафақат фильмларда балки қўшиқларда хам шу “Бу томошабин ёки тингловчи талаб қилаётган нарса” деган тушунчани ижодкорлар кўпинча бахона қилишади. Бир маромидаги мавзулар бу томошабинлар талабими ё исталган мавзу ортидан томошабинни эргаштириш , уни тарғиб қилиб турфа хиллик киритса бўлармикан? Нахотки томошабинлар шу “келин-қайнона”, “бой-камбағал”, “йиғи-сиғи” фильмларни талаб қилса ? Хилол Насимов : -Томошабинлар буни талаб қилади деб ўйламайман. Бизда қайсидир бир қатлам бор , вахоланки ўша кўпроқ саёз фильмларга кираётган қатлам шу жиддий фильмларни хам яхши қабул қиляпти. Бир фильмни олсак, “Божалар” фильми қайсидир йўл билан Олма-Отадаги фестивальга бориб қолган экан, Россия матбуотида чиқяптики “Ўзбек киносига жудаям бир бошқача нуқтаи назар билан қарардик, лекин бу фильмдан кейин ўзбек киноси хозир жар ёқасига келиб қолганини кўрдик” дейишяпти. Ташқаридан хамма фильмларимизни кузатишади. Қамара Камалованинг фильми 2013 йил фестивальга танловга қўйилиб намойиши бўлди ва жудаям кескин танқид бўлди. Интернетда ютубдан хам кўрсангиз бўлади Али Хамраев дегани гапирган гаплари (https://youtu.be/i9ZSsNngO1A?list=UUk9GaGbLmQymkskEa7iwgPw). Шунақанги қоралаяптики, вахоланки ўзи Россияда бўлса хам ўзбек халқининг вакили , ўзбек санъат арбоби, шуни орқасидан пул олади ва шу пулга бу ерга келиб икки маротаба даволаниб хам кетади. Ўзбек паспорти ва Ўзбекистондан нафақа оладиган инсон ўзбекларни ёмонлаяпти. Шутга (Масхарабоз)га ўхшайди. “Колхозчида қаттан ласетти, “шикарный” мошинада юрибди” деган танқидни қаранг... Хар битта хонадонда бор хозир. Тракторчи каптива хайдайди. Нима учун бу тарафини кўрсатмаслигимиз керак? Нега? Нимага Америка фильми бошидан жуда бир кучини кўрсатади?
Sayyod: Америка фильмларида хамиша бутун дунёни фақат Америкаликлар сақлаб қолади. Бировларни тарихини хам ўзлаштириб , ўзгартириб кўрсата олади улар. Хилол Насимов : -Қамара Камаловани ўзини курсдоши ўша Али Хамраев “Сендан буни талаб қилишган, ўша цензура” деб итдек танқид қилди. Бироз аввал фильмдан пул етиб ортиб қолди деб турган одам “Ну что делать?” деб Қамара Камалова хам фикрини ўзгартириб турибди. Ўша ерда мен, Мирза Азизов ва Сарвар Каримовлар бормиз. Кейин мен сўзга чиққанимда қочиб чиқиб кетди. Мени сўзга чиққан жойимни олиб ташлаганда Али Хамраевникини қолдирган. Бизани ёмонлагани керакда.
Sayyod: Нима учун бир мавзуда фақат фильм суратга оласиз? Хилол Насимов : -Бир учрашувда шу саволга ўхшаш савол беришганди, нима учун сиз экстремизм ва оғриқли мавзуларда фильмлар суратга оласизу, ўйин-кулгу , енгил фильмлар олмайсиз, сиздан буни хам кутган бўлардик дейишди. Шунда миллий ғоя марказининг рахбари Мухаммаджон Қуролов “Майлими шу саволга мен жавоб берсам” деб қўйидагиларни айтди: “Бизни давлатимиз улкан бир кема, лекин ўша кемани палубаси бор, бошқаси бор, аммо ўша энг пастидаги бевосита сувга яқин жойларини мухим билишимиз керак, ундаги сув ўтмаслик учун дарз кетган жойларни ямаш керак”. Давлатимиз тинчлигини хаммамиз чегара ва бошқа тартибот органлари билан барабар мафкурани хам олиб боришимиз ва хиссамизни қўшишимиз керак. Мен шунақа Ватанпарварман ва шундай кино оляпман деб баландпарвоз гапларни айтмайман, лекин шу нарса озгина бўлса хам қўлимдан келяпти , бир икта одам билан шунга қўл урдик ва бу жудаям қарз нарса дин тарафламаям бошқа тарафлама хам . Экстремистлар интернет орқали хам номалар тарқатиб хамма ерга илдиз отишяпти, биз хам баб-баравар хар тарафлама курашишимиз керак. Бу нарсани ички тарафдан агар бартараф этмай одамларни кўзини очишга харакат қилмасак унда нима бўлади? Масалан сиз бугунги кунда бемалол танқид қилиш хуқуқига эгасиз, ижод қилиш хуқуқига эгасиз , бир кунда санъаткор минг доллар, майли 500 доллар топсин нимани шарофати? Бу тинчлигимиз ва тўқлигимиз шарофати. “Вай, қийналиб кеттим” деймизу аммо мошинаси йўқ одам хозир йўқ. Бу фильмлар вақт-давр талаби. Одам ота-онасига муносабатдек Ватанга муносабатда бўлиши керак. Менга масалан мана бунақа нарса бор деб сценарий беришмайди, аммо шу нарсани ўзи бор . Одамлар ўз фарзандини ўзгаришини, “қизингизга айтинг хижоб кийсин” деган нарсаларни нахотки сезишмайди? Баъзи бир оилалар шу нарсаларга хам сергак тортмаяпти. Мана Украина, жуда бир тинч ва мехрли халқ нима бўлди? Хали бери уруш тугамайди ва одамлар хонавайрон бўлиб бўлди. Камида 70-80 йил ортга кетди халқ ва бошқа қайтиб тузалиши қийин. Ана шундай фавқулотда вазиятларни олдини олиш учун халқимизни ичкаридан тайёрлашимиз керак. Мафкурасини тайёрлашимиз керак. Булар баландпарвоз гаплар эмас, хардоим ва керак бўлса хар куни гапирилиши керак бўлган гаплар. Биз эрталаб чиқиб кетаётганимизда кечаси қайтиб фарзандларимизни кўришимизни хис қилиб туришимиз керак деб ўйлайман. Масалан Украинада бир бухонка нонни олиб келиш учун бир соатдан кейин шу қизини кўрадими йўқми билмаса хам аммо, уни ўша нонга жўнатишган. Шу кеча кундузда бўлаётган нарсалар. Бизда юртимиз тинч, буни қадрига етиш керак. Шунинг учун бу йўналишдаги фильмларни қилишдан мен чарчамайман ва ич-ичимдаги орзуим , бу халқнинг хам орзуси ўша Жумонг каби сериаллар эмас, тарихий фильм олиш. Бутун бошли бир мисли кўринмаган тарихга эгамиз лекин хали бу хақида чиройлик кино қила олмаяпмиза, тўғрисини айтаман. Амир Темур хақида кино олиб шарманда бўлдик. Нафақат санъаткорлар ичида балки халқимиз ичида хам! Вахоланки у ерда маблағ етарли эди... Ана шундай шармандаликка биз йўл қўймаслигимиз керак. Хозирги кунда “Ўзбеккино” йўналишида қилинаётган фильмлар хам лойиқ ва муносиб бўлиши керак. Нимагаки ўша халқимизни еяётган улуши юлволиб мафкура учун, кино учун бериляпти. Лекин кимлардир уни кино ўрнида кино қилиб ит кўрмайдиган кино қилиб қўйишяпти. Умуман ғашингиз келадиган фильм қилиб қўйишяпти. Керакми шу?-деб юборасиз ... бир қаёқдаги нарсалар.
Sayyod: Суратга олаётган фильмларингиз мавзуси жиддийлигидан кўра маъсулияти жиддийроқ бўлган тарафлари бор, масалан диний тарафлама. Фильмларимда қайсидир бир нозик чегарани бу борада билиб-билмай бузиб қўймадиммикан, хатога йўл қўймадиммикан деб ўзингизга савол берган жойингиз борми? Юқорида айтилган бадиий кенгашдаги умумий тарғибот бўлиб қолмасин деган тушунчалардан холи, чунки одамлар зомби ва ахмоқ эмаски фарқлай олмаса, одамлар яхши ва ёмон нарсаларни фарқига боради лекин сахих тушунчалар, қандайдир бир миллий қадриятлар дейлик , улардаги нозик бир чегарани билиб-билмай бузиб қўймадимикан?-деган савол бўлдими ўзингизда? Бир фильмингиз юзасидан шу тарафлама эътирозларга кўзим тушганди, узр, очиғи хозир ёдимда бўлмагани учунам аниқ эмас умумий тарзда савол беряпман. Барибир тарихда қоладиган фильм, ундаги маълумотлари маъсулияти хақида. Хилол Насимов : -Аввало беайб Худо, ижод бор жойда камчилик бўлади.
Sayyod: Сиз фильмни суратга олишдан аввал диний қўмиталар билан маслахатлашасизми? Хилол Насимов : -Ман ўзим тушунмаган жойларимни бориб фикрлашаман. Лекин уларни айтганини қиламан деган сўз эмас. Шу ўрталиғини топишга харакат қиламан, чунки улар бир тарафини албатта тортиб кетиши мумкин ...
Sayyod: Ўзи бу нарсада ўрталикни қилиш мумкинми? Масалан дин бу қонун, икки нарса-сиёсат ўша ўзимизни Конституциявий тузум қонунлари ва дин булар бахс талаб қилинмас нарсалар дегани. Яъни ўзгартиришимиз мумкинмас. Хилол Насимов : -Энг асосий гап шундаки , шу ўша қилични тиғи. Озгина буёққа ўтсангизам, уёққа ўтсангизам кесади. Бу фильмларнинг энг оғир тарафи хам мана шу. Сценарий ёзаётганимда хам бошқасида хам мана шу тиғдан озгина сирғансам кесади, шу учунам ўртада юришга харакат қиламан. Ўйлайманки маслахатли иш бузилмас дейди, мисол учун битта шу оддий сувга хам уччаламизани уч хил фикримиз бор , бундай фильмгаку минг хил фикр бўлади ... Ўзим тарафимдан хатолик ўтказиб юборган бўлишими мумкиндир...бор. Чунки мана бугун монтаж қилиниб бўлиндими, эртага премьера. Премьерада “Вай, мана бу ерини бундай қилсам бўлар экан а, мана шу ерида янглишдим” ёки “мана бу актерни бошқа ракурсдан олсам бўларкан” ва “мана бу диалог нотўғри кетибди , мана бундай берганимда зарбаси янада кучли бўларди” дейману лекин бу нарса ўзимни ичимда қолади. Аммо жудаям бир нотўғри кетиб қолибди деган нарса бўлмайди. Бахсбоп нарса эса бўлади. Бу борада жудаям эркин қуш эмасман, хам сиёсат хам дин тарафлама ва умуман бугунги кундаги томошабин буни қандай қабул қилади деган босим мени қуршаб тураверади.
Sayyod: Тушунарли аммо мен сизга берган саволимга аниқ жавобни ололмадим, барибир сиз умумийлашиб кетдингиз. Сиёсат ва дин қонуни борасидаги ўзгариш ва ўрталик мумкинмас бўлган нарсалар борасида сиз маслахатлашасизми? Чунки бу нарсаларни ўзгартириш ва ўзидан қўшишга хеч кимни хаққи йўқ. Хилол Насимов : -Албатта!
Sayyod: Шу нарсалар тарафлама виждонингиз поклигига аминмисиз? Хилол Насимов : -Албатта!
Sayyod: Қаеридадир хато қилиб қўймадимми деган ичингизда хеч нарса қолиб кетмайдими? Хилол Насимов : -Йўқ, бу нарсада юз фоиз. Ўзим биламанку. Мана бу янги “Ажал жодуси” фильмимизни масалан сценарийсидан бошлаб Анвар қори Турсунов билан бамаслахат қилинди.
Sayyod: Бу хозирги фильмда, олдинги фильмлардачи? Хилол Насимов : -Шайх Абдулазиз Мансурни олдига борганман ва улар билан фикрлашганман. Шунингдек Исломшунос олимлар билан хам. Лекин баъзан улар бироз “ўтлаб” кетадиган бўлса “мана бундай қилса тўғри бўладими?” дейман, “тўғри бўлади, лекин мана бу нарсаде” дейишлигиси мумкин. Масалан хижобни нотўғри талқин қилиш борасида ...хижобни шахвоний тарзда ўраб уни хижоб дейиш ...Бир куни тўйда хаммани диққатини жалб қиладиган даражада хижобда ўйнаётгани кўриб ...
Sayyod: Янги “Ажал жодуси” фильми хақида ва у аввалги фильмларингиздан нимаси билан фарқ қилади? Хилол Насимов : -Сентябрь ойида премьераси кутилаётган бу фильмда бир оилани фожеаси билан баъзи бир долзарб мавзуни кўтарганмиз. Керакмас орзу хавасларга берилиш, “Кўрпангга қараб оёқ узат” каби тушунчалар доирасида. “Мен сендан ўзаман” деган нарсалар борасида мана телеканаллардаги кўрсатувларда кўряпмиз тўй-хашам ва маъракаларни ихчамлаштириш хақида... Орзу хавас қилинсин аммо йўқ нарсаларни кўпайтириб юборишяптида
Sayyod: Шунинг учун чет-элга ишлагани кетишяптида аксарияти . Ўзбекистонда бемалол ишлаб яшаса бўладику, катта дабдаба билан тўй қилиш учун “Жигули”си бўлса, йўқ энди “Каптива” бўлиш керак деб бориб ишлаб келишгаям кўпчилик кетишяпти. Бу мени фикрим. Хилол Насимов : -Сизни фикрингиз, мана, лекин хозир сиз нуқтасига тушиб бўлдингиз, фильм мана шу хақида.
Sayyod: Тўқликка шўхлик Хилол Насимов : -Бу фильмда “Анави фалончи ундай, ундан ўзаман” деб аслида топиши имконияти қандайлигига ахамият бермай , қандай қилиб бўлса хам ўша нарсага эришиш . Халиги қўпол қилиб айтганда бировдан қолса эшакни қулоғини кесади дегандек .
Sayyod: Четга чиқиб ишлаш сабаби аксар холда шундан иборат Хилол Насимов : -Ноқонуний миграция ва у ерда тушган тузоқ. Хозирда бизни қаддимизни букаётгани хам ўша ерда бўлаётган нарсалар. Бу хам ўзини хаётий асосига эга бўлган бир воқеа.
Sayyod: Сценарий муаллифи сиз ўзингиз... Хилол Насимов : -Сценарий муаллифи ва режиссер мен ўзим, лекин бу “Ажал жодуси” фильми сценарийсида ёзувчи ва бир журналда бош мухаррир Хосият Рустамова менга хаммуаллиф сифатида бўлди.
Sayyod: Ролларда... Хилол Насимов : -Бош ролларда яна ўша таниш бўлмаган сиймолар, Ширин Исмоилова, Баходир Муродов, Муяссар Бердиқулова таниқлилардан, ва икки ўғлим.
Sayyod: Икки ўғлингиз хам санъат сохасиданми? Хилол Насимов : -Биттаси “Тубанлик” фильмида бош рольни ижро этган бола. Иккинчиси Мунаввара опани актерлик курсини бу йили битирди .
Sayyod: Актерликка улар ўз қизиқиши биланми ёки сизни йўналтирганингиз билан келмоқдами? Келажакда шу йўлдан кетсин дейсизми? Хилол Насимов : -Энди олдин ўйлардим санъаткор санъаткорликка ўз боласини тиқади деб. Санъаткор бўламан деганимда ойим “Қўй, бизани биронта уруғ-аймоғимизда санъаткор йўқ, сани қўллаб-қувватлайдиганлар бўлмайди, хаммаси ўзини ўғлини тортади” дердилар . Бундоқ олиб қарасам, бир хиллари уйда одам бўлмаганида болларимни ўзим билан олиб кетардим. Шу суратга олиш майдончасида юраверишарди. Шу билан кўзлари пишар экан. Яна уйдаги мухитда хам уйга актерлар келиши бор , хуллас ўзимиз билмаган холда улар шу мухитда чархланар экан. Қанақадир шу холатга тайёрроқ бўларкан. “Тубанлик” фильмида бадиий кенгашда энг катта муаммо бўлгани, “майли сценарий яхши, аммо қизни ким ўйнайди?”-бўлган. Бунақанги чуқур драматизм билан актерлик билмга эга бўлган одам ўйнаши керак. Зиёда Худойқуловани танлаганимдан кейин хар куни чақираман, шу қоришсин деб , камерани қўйиб “бетини ўлдириш”. Демоқчиманки бу жараён қайсидир маънода болларимда йиллар давомида бўлди . Бу нарсалар ўз-ўзидан ўтади, бу тарбиявий мухит деб аталади. Шунинг учунам буларга сен шундай бўласан деган эмасман. Менга қўйса бу нарсани танламасдим, инглиз тилини ўрганибми, бизнес сохасидан кетсин дердим. Мана кичик ўғлим хам хаммасини ўрганиб ўзи айланиб яна шунга келди ва ада ман режиссер бўламан деди. Ўзим Санъат институтида дарс бераман, режиссерлик гурухини рахбариман ва қанчадан қанча болаларни кўряпман ... Катта ўғлим институтни бу йил битирди, яқинда харбий хизматга бориб келади ва хозирча бир нечта бош ролларни талқин қилган бўлсада театрга киргин демайман. У хам балки ватанимизни бошқа йўналишида ватанпарварлик рухиятида қанақадир “погон”ли ишга кириш нияти хам йўқ эмас.
Sayyod: Сизни айнан мана шундай экстремизм йўналишидаги фильмларингиздан ўзимга кашф этганман... Хар бир санъаткорни даври бўлганидек, режиссерни хам ўзига хос равишда кино оламида ўз даври бўладигандек. Бир вақтлар Бахром Ёқубов порлаганди, кейин Рустам Сагдиев ва сўнгги пайтлар Хилол Насимовни хам кўп эшитяпмиз. Балки жиддий ва долзарб мавзуга эътибор бўлганиданми. Хамкасбларингизни сизга ва ижодингизга бўлган муносабати? Хилол Насимов : -Энди эскидан гап бор “Гадони душмани гадо бўлади”. Санъаткорни душмани эса санъаткор бўлади. Режисерни душмани бўлмаса хам, балки режиссерни режиссерга озгина бир ғаши келиши мумкин, лекин қайсидир маънода хавас қилиши мумкин . Хавас қилиш керак, хасад эмас - мана шу тушунчадаман. Гапни очиғи, бир икки фильмга жон куйдириб гапирганим бу режиссер учун эмас, худди бильярдни шарини йиғиб келаяпмизда қайсидир бир ахмоқ йўналишдаги фильм битта уриб бутун бир йиғилиб келган мафкурани сочиб юборяпти. Бу акс таъсир дейилади. Шу сабабдан у муаллиф ва режиссерларга ғашим эмас, ғазабим қайнайди уларга нисбатан . Бу санъат тури жудаям бир қалтис. Бу нарсани нафақат сиз ва мен балки бизни кузатаётган муттасадди назоратчилар кузатиши керак, қайси нарса қаёққа олиб боради деб. “Ташландиқ” фильмида актер Шухрат Нуралиевни “Қарагин қалам орқасида қолиб кетмадими?” деган гапи бор. Ундан аввал қаламни столдан олиб, ортига тиқиб юборган жойини бадиий кенгаш қирқиб ташлармишде, лекин мана шу гапини халқни фильмга чорлаш учун қолдирармиш. “Тушиб қолди” деганига “Осилиб турган саники тушмай ёпишиб турган маники тушадими?” деган нарса бу нима деган нарса? Фарзандларим билан экранда кўряпман буни. Фильм қилса бошқача жалб қилишга нарса қолмадими? Бунинг учун қанақанги бет бўлиши керак? Фотих Жалоловга айтган жойим бор эди, бу Сохиб майли ундай қилган бўлса, сен айтмаймайсанми унга?-дегандим ...фильмда “анвини ол “ дейди , “Қайсини?” деса (кетига уриб кўрастиб беради) “Орқангни ол!” дейди. Мени қизим бор, оила билан кўришади фильмни. Бунақанги “плоский” (япасқи?) юмор кимга керак? Нахотки шунга биз хақлимиз? Шу юморми? Совчи келса стол тагида эшитиб турармишде, кейин “Қизим ёқдими?” деб шартта патирни ушатиб “тўй кунини белгиланглар!” дермиш. Нима уни қизини нуқсони борми? Бунақа нарсалар секин асталик билан менталитетни истаганича шакллантиради. “Дилхирож” фильмини кўрганмисиз? Бир уй хотинлар бир-бирини айбини айтяпти. Сен ундай эрга теккансан ва хоказо натижада бир уй аёлни биттаси тоза эмас! Хеч бўлмаса бир ёки иктасини намуна сифатида соғ деб “мана буни аёл деса бўлади” дейилмаган! Биттаси соғ эмас! Демак бу бизни халқимиз, бири синглимиз, онамиз, хечким соғ эмас, хаммасини фохишадек кўрсатиб қўйилган. Яна хаммасини мана шу холатлари эпизодини фильмда кўрсатяпти, кириб чиқяпти иккиқат бўляпти... Мен Эркин Аъзамга “Сиз қишлоқда ўсган одамсиз, бу нима нарса?” десам, “Ха энди Юсуф Розиқов фестивальга қилганда!”-дейди. Фестиваль учун бизларни шу қадар хақорот қилиш керакми? “Ватан” фильмида 30чи йиллар кўрсатиляпти, совчи келса қизи билан бориб ўтириб олармиш. Хозирги, бугунги даврда чой олиб кир десин қизим йўқ кирмайман дейди. Урушдан олдинги ахвол, ховлида хамма ўтирибди, совчилар келса қиз келиб ўтириб оляпти, ваай ёшларни қарангмуш. Бу нима деган нарса, мен умуман тушунмайман. Бу фильмни аслида “Ватан” эмас, “Қасос” деб аташ керак , у Ватан учун эмас қасос олгани келади, келиб болта сотиб олади. Балки тўғрисўзлигим хам кимларгадир ёқмаслиги мумкин шу сабаб хам менга муносабат яхши бўлмас. Эскитдан тўғрисўз бўлиб келганман. Балки ким бўлишидан қатъий назар санъат учун талашиб қаттиқроқ гапириб кимларнидир дилини оғритиб қўйгандирман лекин, кейинчалик улар ўша нарсани тушуниб етишишди. Ундай қил, бундай қил деганини қилаверсам унда қандай ишлайман? Мен билан талашади тортишади лекин мени ёмон кўрмайди. Бахсда хақиқат яралади, бу жараён! Аммо катта “категория”даги режиссерларни менга муносабати яхши деб хисоблайман. Мен суратга олаётган фильмларга камида бир йил кетади. Қўл тегди қилиб қила олмайман . Шу сабаб хам хар йили сентябрьда янги фильмим премьера қилишимга тўғри келяпти, орада хусусий фильмлар олай десам таклиф киритган одамлар хам, маблағи хам бор, хозир десам хозир беради, лекин у хам бир мехнат ва вақт. Хусусий экан деб енгил хам қараб бўлмайди, чунки ўша фильмда фамилиям туради. Тўғри, хар бир ижодкор ўзини амплуасини кўрсатишга, хар хил амплуада фильм оламан деганини исботлашга харакат қилади. Балки вақти келар ва шунақанги ниятлар билан суратга олган хусусий фильмим бўлар аммо у бачкана фильм бўлмайди. Айримлар ўз фильмини суперкомедия дейишади, бу гапни гапиришни ўзи менимча харқанақа камтарлик доирасидан чиқиб кетилган. Бу ўзи комедия талабига жавоб бера оладими? Комедияга жавоб берадиган хали фильм кўрганим йўқ. “Махаллада дув-дув гап” фильми хақида гапирдингиз, бу фильм нимаси билан яшамоқда?
Sayyod: Менимча ностальгияси билан ва агар бу фильмни хозир суратга олинганида бадиий кенгашдан ўтмаган бўларди. Хилол Насимов : -Тўппа тўғри! Чунки бу фильм аслида буюртма фильм, ўша пайтлар одамлар ховлидан кўп қаватли уйларга чиқаётганди. Лекин бу буюртмани Шухрат Аббосов усталик билан типажлар орқали чиқиб кетган. Бундай олиб қараса у ерда хам кўп нарса ғализ, бўлиши мумкин эмас дейсиз. Лекин биз у нарсага кўзимизни юмворамиз.
Sayyod: Режиссер сифатида унда қандай пул топиш керак? Давлат фильми билан чекланиб йилига бир дона фильм қилсангиз қандай пул топаяпсиз? Хилол Насимов : -(узоқ жим туради) Резонный савол. Лекин пул ишлайман деб жа бачканаликка ...
Sayyod: Хусусий фильм дегани фақат бачканаликми, кўрдингизми ўзингиз хам биласиз, хусусий деганда бачканалик билан синоним бўлиб қоляпти. Хилол Насимов : -Йўқ, агар ман нормал муносабат билан, тайёргарлик ва бошқаси билан ёндошиб ишласам унга хам вақт сарфлайманда. Майли хозирги суратга олаётган фильмларим каби бир йил кетмаса хам, камида ярим йилим кетадику.
Sayyod: Одамлар бир ой ва хаттоки бир хафтада фильм суратга олиб ташлашмоқда. Хилол Насимов : -Олиб ташлашяпти, яна сценарийсиз олиб ташлашяпти. Яқинда емаган сомсага пул тўлайдиган холатга тушдим. Хилол Насимов киноси бўлса биз пул тикардик деса, мана оляпти деб Зулайхо Ашурова деган иккинчи режиссерми билмадим, хуллас у 20та одамдан пул олган . Бугун Туркияга кетишимиз керак эди, кетмай қолдик. Суратга олиш ишлари бўлади дегандингиз, эрталабдан бери пойлаб турибмиз дейишди. Тинмай телефон бўла бошлади. Икки гувох билан Зулайхо Ашуровани олдига бордим, бу нимасси?- десам “Сизни сўрашгандида, Ферузага пул бергандим... мени иккита болам бор ногирон, мени кечиринг“ ва хоказо... Ариза ёзиб бердим. Аёл деб қўйиб юборишган шекил бу 8чи шундай холат экан. Ўзини синфдошларидан хам пул олган экан. Агар баъзи бир режиссерларга ўхшаб ман кимдандир , мана истаган одамни олдида айтаман, кимдир 50 доллар ёки юзминг сўм олган мендан (столга жахл билан уради) десинчи юзимга . Емаган сомсага пул тўлашим менга алам қилади.
Хотима ўрнида Хилол Насимов:-Давлатимиз бировдан қарз бўлмай, ўзимизни имкониятларимиздан келиб чиққан холда секин-асталик билан шу даражага етиб келдик. Буни қадрлашимиз керак . Хечкимми белини букмасдан, айниқса келажак авлодни қарзга ботириб кетмасдан. Чунки баъзи бир давлатларни биламиз бировларни қарзга ботириб қўйишган . Худога шукр бизда ўз имкониятларимиз даражасида хаммасига эришилган. Мана шу нарсаларни фильм орқали гапириб, қанақа санъат асари бўлишидан қатъий назар албатта шу муайян халққа хизмат қилиш керак ва оёғи ердан узилмай, заминга илдиз отиб туриш керак. Яъни менталитети бўладими, қадриятими , кейинги мафкураси бўладими, шу нарсаларга чуқур ботиб тургандагина фильм шамолга хам сувга хам тик туриб беради. Чунки илдизи ушлаб туради. Шунақанги фильмлар қилишимиз керак. Ижод борасида баъзи бир жойида озгина экшн қиламиз, компьютер графикаси қиламиз деб техник тарафлама оқсаб қолишимиз мумкин, лекин мафкуравий тарафлама оқсаб ёки халққа рахна солишга хаққимиз йўқ! Янги “Ажал жодуси” фильмимга томошабин кўриб бахо берар. Режисер кадр ортида қолади дедингиз, майли ўша иккита фильмда чиққанманми учтами, халқимиз қаердадир мени кўрганида илиқ фикри, қанақадир бир мададкор рухияти билан менга бўлган мурожаатида натижани сезаман. Ўша қилаётган ишимни қайси даражада тўғри йўналишда қилаётганимизни мен хис қиламан ва шу хам менга доим мадад кўрсатади.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 21297 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |