18:17 "Ажал жодуси" фильми мавсум хити бўлиши аниқ! | |
23-октябрь соат 18:00да “Алишер Навоий” номли киносаройда режиссер Хилол Насимовнинг “Ажал жодуси” фильми премьераси бўлиб ўтди. Одамлар лиқ тўла, орқа тарафларда тик турганлар бўлгани сабабли иккинчи кичик залда хам уларга фильм қўйилди. Фильмига аннотация: Ушбу фильм, жамият томонидан яратилган имкониятлар ва фаровонлигимиз шукронасини қилмай, дабдабага берилган бир аёл ва уни ўз вақтида тўғри йўлга сола олмаган эрнинг аянчли тақдири ҳамда бир оилани фожиага олиб келган сабабларнинг тасвирий ечимини томошабинга ҳавола этади. Реал воқеаларга асосланган эпизодлар тизмаси кишини жунбушга солади. Премьерага мехмон сифатида Озодбек Назарбеков таклиф этилган бўлиб, фильм премьерасидан олдин у икки қўшиқ куйлаб берди. Рақсга тушган Саида Раметовага кимдир пул хам қистиришга уринибди. Мирза Азизов сўзга чиқиб хаттоки шеърлар хам ўқиб бердилар. Бошловчилардан Лола Элтоева хам шеър ўқидию, унинг шеъри Хилол Насимов ижодига аталган бўлди. Анчадан бери фильмлар премьерасига бормаётган эдим. Чунки барибир 15 минут ўтмай ё жа бўлмаса ўртасидан чиқиб кетишга мажбур бўлардим. Қарабсизки кайфият хам бузулган ва хам кетган вақтим хамда келганим оворасига ачинганим қоларди. Шу сабабли хам фильмларга хамкорлигу премьераларга таклифлардан ўзимни четга олгандим. “Ажал жодуси” фильмини кўришдан аввал хам негадир “настрой” худди шу тариқа бўлдими, атай чиқиб кетишга осон бўлган жойга жойлашдик. Тўғрисида. Ишонсангиз фильм охиригача ўтирдим. Ўзим хам хайрон қолдим. Шу кун жуда совуқ бўлган бўлишига қарамай фильмни охиригача кўриш иштиёқи баланд бўлаверди. Ўзбек фильмларида кам учрайдиган фильм динамикаси бу фильмда шу қадарлигидан хам бир нафасда кўрдим. Фильм жудаям қизиқ ва ростини айтсам, ноанъанавий ва қора юморларига хам бой тарафлари йўқ эмас. Кўп жойларида на кулишни ва на ғазабланишни билмай қолдим. Бу жуда қизиқ холат. Авваллари бу нарсани ўзимда сезмагандим. Фильмни бошидан то ўша ўртасигача, яъни ота ва икки ўғил Россияга кетгунича бўлган жойигача актриса Муяссар Бердиқулованинг роли , айнан фильмни динамикаси ва томошабинни ўзига тортиб туришида жудаям катта ахмиятга эга бўлди десам адашмасам керак. Мақоллар билан боғлиқ хаётий турмуш тарзидаги холатлар. Комедик сахналар рости хам хаётий бўлиб, бошқа фильмлардан фарқли бу нарсага ёндошиш бўрттирилиб бачканалаштирилмаган. Халқона ва жайдарилиги билан эътиборга лойиқ. Операторлик иши хам аъло. Фильм оператори Умид Маликов билан санъат оламидаги илк суратга олган клипимни хануз эслайман. 2008 йил Улуғбек Отажоновга “Лабингда” клипига режиссерлик қилганимда шу йигит операторлик қилганди. Натижадан жудаям мамнун бўлганман. Умид қатор машхур фильмларда оператор ва авваллари Бахром Ёқубов билан кўп ишларди. Бу фильмдаги профессионаллиги янада ўсганини сезиш қийинмас. Умуман олганда Хилол Насимовнинг бу фильми унинг аввалги фильмларидан кўра, очиғи профессионализми, савияси билан хам хам ўсган деб хисоблайман. Аввалги фильмларидаги кўпгина боғлиқлик лавхаларида шошишмией, бўрттиришмией хуллас реалликдан хам йироқлашадиган сахналари кўп бўларди, назаримда. Бу фильмни кўриб бўлиб эса “Бу фильм роса шов-шув бўлади хали” деган фикрга келдим. Фильмнинг мохияти ва унинг долзарблиги қанчалик томошабинни қизиқтирса, ундаги хаётий муаммолар ва унга ёндошиш, халқона фикрлар ўша комедик онлари билан хам шунчалик томошабинни ўзига тортиб тураверади. Реаллик яққол сезилган ва аксарият режиссерлар қўрққани- халқнинг муаммолари, хадиклари хам фильмда айта олинган ва бошқалардек “юқоридагиларга ёқсин” деб кўпиртириб бўрттириб бачканалаштирилмаган. Оддийгина таққослаш йўллари билан кўрсатиб хис қилдира олингани фильмнинг ютуғи бўлса керак. Зеро режиссернинг энг катта ютуғи бу фильм орқали нима демоқчи бўлганини экран орқали томошабинга хаммасини чўзиб чайнаб бериши ёки томошабинни аксарияти тушунмай кейин режиссерни интервьюларда тушунтиришига харакати эмас, фильмни кўриб бўлган томошабинда савол қолмасину фикрлаши учун емиш қолиши деб биламан. Томошабинни турли хиссиётга қўйиб ўйлашга ундаши хам бир махорат. Бу фильмда эса бу нарсалар етарли. Хар тўкисда бир айб ва шунча мақтовларим билан бирга фильмнинг менинг шахсий ва субъектив фикримча минусларини айтмасам хам бўлмайди ва булар фильмнинг асосий бўлган нарсалари ғоя, мавзу ва бошқа мухим жихатларига эмас кўпроқ техник тарафларига бўлса керак. Зеро юқоридаги айтган ижобий фикрларим билан фильмнинг шундоғам ютуғи аниқлигини тушуниш қийин эмас. -Фильмда режиссер икки ўғлига бош рольни бергани кўпчиликка эриш туюлган бўлса ажабмас, чунки актерлик борасида хам улардан анча профессионал бўлган актерлар бу рольни янада омадлироқ ва ишончлироқ етказиб бера олган бўларди. Фильмнинг мавзуси, унинг босим ва кучи учун ўша савия ва даражадаги актерлар ансамбли мухим деган фикрдаман...Оила таниш-билишчилик...ўзимники ва хоказолар бошқа чакана режиссерларга ярашарди деб ўйлайман...нима учун ака укалар бир-бирига ўхшамаслик сабабларини реал оилавий маълумотлари билан фильмга киритиш хам ғалатиде... оилавий реклама қанақадир. -Кичик ўғилнинг овозини қайта дубляж қилиш мухим деб биламан зеро унинг овозидаги адашмасам ўтиш давридаги мутация сабабми хуллас бақиргани ва йиғлагани очиғи жудаям хунук ва кулгулик товушда эштилди. Ўша пайт мен кулмай фақат туюлдимикан деб жим кузатган бўлсам, атрофимизда қанча одамлар кулганини эшитдим. Тўғриси, хақорот ё камситишга йўймангу аммо хамма нарсани ўз жойи бор деб ўйлайман ва унинг овозига бошқа одам овоз бериб дубляж қилиши керак, назаримда. -Фильм реал воқеаларга асосаланган бўлишига қарамай албатта уни бадиийлаштириш керакдир аммо бир жойда содир бўлаётган жиноятга умуман бошқа жойда бўлган отани алоқадорлик қилиниши ғалати. Балки ота ва болалар бир районда эканлигини кўрсатиш керакмиди... Бир районда бўлса нима учун милицияга айнан уларни отаси таклиф қилингану болалари эмас? Яна одамларга видеони кўрсатишаётганида ота бақириб юбормаган бўлсада Тошкентдаги милиция ходимлари бақирган дейишгани хам ғалати. Ота шунчаки “ия” дея ажабланганди. Тошкентга хабар етиб келгунича бақирган бўлиб қолган. -Азиз Раметов қахрамони ва келин билан ташландиқ уйдаги зўрлашгача бўлган сахна хаддан зиёд чўзиб юборилган...ох вох.. жудаям узоқ...томошабинлар нима бу порноми деб безовталанганини залда сезиш қийинмасди. Шунча шахвоний охвохни узайтириш шартмиди? Қисқароқ ва лўнда тарзда ўтиб кетилса бўларди фикримча. Келинни роли хам ишончсиздек. Бошқа профессионал актриса таклиф қилган бўлардим. -Графика жуда суст, айниқса йигитларни тайёргарлик шуғулланиш ховлисида “забор”га яқинроқ, қахрамонлар кадрда яқинроқ кўрсатилганида ранглар айқаш ва графика қўпол эканлиги билиниб қолган. -Икки ўғил отасини майитисиз келганида онаси билан диалоги хам ғалати чиқиб қолган. Яъни кулгулироқ бўлиб қолган. Балки бу ўша яна кичик ўғилнинг ғалати овози билан боғлиқдир... Бу фильмнинг техник тарафларига бўлган шахсий фикрларим эди холос. Балки фикр ва балки таклиф!
Хуллас, “Ажал жодуси” фильми анча пайт прокатда лидер бўлиши аниқ. Бир кун тўй қилиб қарзга ботиш мавзуси хали бунчалик реалистик тарзда фильмларда очиб берилмаганди. Унга боғлиқ четга чиқиш... экстремистлар домига тушиб қолишгача бўлган холатлар тушунарли ва керак бўлса олдини олишдаги профилактика тарзида бўлган. Бу фильмни яна бир маротаба уйда (иссиқда) томоша қилган бўлардим. Очиғи, менга жудаям ёқди. Юқорида айтганимдек бир нафасда томоша қилдим. Фильм ижодкорларини омадли ютуғи билан табриклайман!
Суратлар муаллифи Достон Усмонжонов
Фильмга Абдурашид Йўлдошев ижросидаги саундтрекни томоша қилмоқ учун ютубга манбаа
| |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 12386 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |