Бош сахифа » 2013 » Август » 12 » Куёвбола улгурмаган шедевр! Видео
06:32
Куёвбола улгурмаган шедевр! Видео


Сайтимиз бадиий кенгашига тақдим этилган, бир неча соатдан кейин куёвбола номига сазовор  Шербек Шодиевнинг "Кўзлари чўлпон" клипини сайтда намойиш этиш учун, шоира бастакор ва хонанда Шахноз, шоир , бастакор ва хонанда Якзон, хонанда Илхом Мий Арма ва унинг продюсери Бахром хамда "Микс энд Матч" продюсерлик маркази ходими Тимур Холиқов хайъатлигида томоша қилинди.

Барча иштирокчиларни фикри бир жойдан чиқди:- Клипда икки режиссер бўлмаганми мабодо?

Шербек Шодиев кулиб, хақиқатни тан олади. Мазкур клипни аввал иқтидорли режиссер-клипмейкер Жасур Шаметов суратга ола бошлаган ва барчамизни шу куни ром этган отлар ва Шербекни сувда югуриб кетиш сахналарини, айнан у суратга олгинани айтади. Афсуски Жасур клипни кейинги лавхаларини суратга олишга улгурмай сафарга кетади.
Бошқа режиссер билан клипни трек ва қиз билан боғлиқ лавхаларини суратга олиб тўлдиришади... Ва албатта монтажни хам бир амаллаб тугатишади. 



Айнан мана шу тўлдирилган лавхаларга бир қатор эътирозлар бўлди, йигитнинг ва айниқса  қизнинг либослари мутлақо клип рухиятига зид, қизнинг ўзи хам умуман бу клипга тушмаган. Кўзлари чўлпон дея куйланаётган қўшиққа бу қизни на кўзлари тўғри келган ва на бир махорати.  Майда ва махфийроқ сатрлар  билан айтганда: Тўғрисини айтиш керакда, шашлик қаердаю шилпилдоқ қаерда дегандек, кимдир шу шилпилдоқни хуш кўрар лекин, шашлик деб турган жойда шилпилдоқни кўрсатишга на хожат?))


Халигача шу клипни мухокама қилганлар билан, бу клипни шедевр даражасига етишигача айнан Жасур Шаметовни бошлаб қўйган қандайдир ўзига хос "кўра олган" бир линияси мавжуд бўлган ва афсуски у тугалланмай қолган деган фикрни олға суряпмиз. Фикримизча, ўзига хос бир мистик жанрдаги клип бўлиши керак бўлган, буни айнан Жасур суратга олган кадрлардан сезиш қийинмас. Икки от ва икки қахрамон уйғунлашуви, сувда ва ердаги уйғунлашган қандайдир бир абстракт намоёнлаш бўлиши керакдек.

Қўшиқ эса аллақачон катта аудиторияни ўзига жалб қилиб бўлган тарона бўлиб, айнан шу сабабли хам кеч бўлсада суратга олиш қарор қилинган.

Шербек Шодиев клипни қайта монтаж қилиш ниятида бўлдию, аммо унинг бахт тўйи яқинлашиб қолгач, улгурмаслиги панд берди. Клипни мухлисларга тўй кунигача тақдим этишни жудаям истаган куёвболадан тўёна премьера!







Бугун Шербек Шодиев "Флоренция" тўйхонасида жамиятимизнинг бир бўлаги бўлмиш оилалик бўлади. Унга бахт тилаймиз!

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 11073 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sherbek Shodiyev

Нравится
Барча изохлар: 14
1 Abbosbek   (12-Авг-2013 07:19) [Материал]
Kuyov Bola Baxtli Bo'ling. . .
Klip yoqdi. .
Ovozi xam ajoyib shu bolani.
Lekin !!! Musiqasini juda xam tanishda. .

2 Frenk-kent   (12-Авг-2013 09:07) [Материал]
Baxt tliyman baxtli bulishsin,shirindan shakar opppoq sochlari sariq bolachalarni ota onasi bulish nasib etsin.
Qushiq uzgacha bir hech kimnikiga uxshamagan darajada uzgacha bir kurinishda zur olingan,OMAD

3 Extraman   (12-Авг-2013 10:09) [Материал]
Musiqa ugrilagankuu kuyob

4 Холтураев Абдурауф Абдусатторович   (12-Авг-2013 11:15) [Материал]
Эронни кушигику бу

5 bek88   (12-Авг-2013 18:01) [Материал]
Baxtli bo'ling.

6 Safsata   (13-Авг-2013 00:49) [Материал]
Agar musiqa o'g'irlangan bo'lsa, iltimos asl versiyasini yozvoringlar. Men ham hayron bo'p turuvdim, biznikilar ham shunday zo'r musiqa yarata olarkanmi deb. Bir gap bor ekande

7 Nilufar_93   (13-Авг-2013 00:57) [Материал]
Baxtli bo'ling.Sizni tanimadim?ismiz notanishroq klipni ko'rilikchi?

8 islam   (13-Авг-2013 14:05) [Материал]
Orum Orum asil versiyasi bu kuwikni

9 Elmurod_D   (13-Авг-2013 14:22) [Материал]
Baxt tilaymiz! Klip o'zgachga chiqibdi..

10 feruza   (14-Авг-2013 13:50) [Материал]
bu bola ozbeklarni Vitas i ekanda yaxshi yoqdi smile lekin koshiqni aytilish uslubimi ey kuyimi ish qilib Shohjahon Joraevni uslubiga ohshab ketibdi

11 Zarina   (14-Авг-2013 14:35) [Материал]
Sohrab Pakzad & Amir Tabari - In Che Hesie   dan ogirlanibdi

12 zaraza   (15-Авг-2013 00:03) [Материал]
хм мусика угирланган-ку sad

13 Fazliddin Bek   (15-Авг-2013 22:36) [Материал]
musiqa faqat boshi ugirlangan. Kupleti ugirlanmagan. Sher juda murakkab va gap yuq.
Adashmasam bu gazal. Eng asosiysi qushiq va clip ga gap yuq. 
Sherbek Shodiev ariginal qushiqchi. Omad.

14 Ko'zi qarooo   (19-Авг-2013 15:17) [Материал]
Hozir kim ug'rlamedi hamma ug'rledku ulugbek raxmatulyevam boshalayam omad zur chqpti

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!