Фарзанд учун янги отанинг ўрни мураккаб мавзу! Expresso
Фарзанд учун янги отанинг ўрни мураккаб мавзу!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
   Актриса Дилноза Кубаева илк маротаба ўз уйидан репортаж қилишга айнан бизга рухсат берди.
 Дилнозани уйига келганимизда  кичик укаси Тимур билан кутиб олишди. 

Ховлида эса Майкл исмли ит бўлиб исмини Тимур қўйган. Тимурнинг кумири Майкл Джексон...))

 

 Афсуски Дилнозанинг ўғли бувиси билан холасиникига кетишган экан.

Дилноза билан Тимур мен ва суратчи қизимиз Шахнозани жудаям қуюқ кутиб олишди))

Хол-ахвол "маросими"дан сўнг дарров экспрессо лойихасини амалга оширишга ошиқдик:

1 ledy   (05-Ноя-2011 02:05)

1. Уйнаган ролларингиз орасидаги энг кульминацион бор деб уйлайсизми? 
2. Сизга таклид килишса фикрингиз кандай? 
3. "Келгинди келин"-сизга катта визитка булди, бу фильмдан олдинги ролларингизга узингиз кандай бахо берасиз? 
Олдиндан катта рахмат

Дилноза Кубаева:

1.Халқни кўнглидан жой олган ролларим бор, Худога бехисоб шукур. Лекин хали келгусида умидларим катта ва ундан хам аълолари бўлади деб ўйлайман. Чунки, хамма нарса яхши ниятга яраша берилади.

2.Умуман хеч кимни тақлид қилишини хохламайман, бу яхши нарса эмас.

3."Келгинди келин” фильмигача хақиқатда 2та фильмда иштирок этганман, Даврон Эргашев билан "Тақдир чархпалаги” ва  "Келгинди куёв” фильмидаги кичкинагина эпизод. Яйра Абдуллаеванинг қахрамони ёшлиги акс этган лавха, халиги чинор тагидаги учрашув борку. У пайтлар талаба эдим. Мана шу фильмдан кейин режиссер Рустам Саъдиев "Ишончимни оқласанг, кейинги катта лойихамга оламан” деганлар. Тан олиб айтаман, "Келгинди келин”да мени ташқи кўринишим ва имиджимга катта эътибор берилган, хаттоки режиссер мени оздириш васвасасига тушиб қолган, бу қиз тўлароқ ва кадрда янада тўлароқ кўринади деб. Бахога келсак, хар холда мехнатни самараси бўлган. Барибир ошкора этмасамда, ўзимни камчиликларимни биламан ва тан оламан.

 Obid   (05-Ноя-2011 02:21)

Assalomu alaykum ! Dilnoza opa avvalo kirib kelayotgan muqaddas Iydul Adho muborak bo'lsin !Sizning san'atingiz muxlisi sifatida quyidagi savollar bilan murojat qilmoqchiman : 
1.Dilnoza Kubayeva o'zini to'liq anglay oldimi? 
2.Sizga hozirgi o'zbek kino olamining yutuq va oqsaydigan tomonlari nimada? 
3.Siz uchun insoniy eng oliy fazilat nima?

Дилноза Кубаева:

1.Йўқ. Шахсан мен йилдан-йилга ўзимни топиб, янги хис ва қирраларни кашф қилиб, ўрганиб бормоқдаман. Инсон бешикдан то қабргача илм излайди дейишадику, шу давр мобайнида инсон ўзгариб, хислатларга тўлиб бораверади.

2.Иккиси хам бор. Оқсаётган тарафи яхши драматургия ва яхши сценарийстларимиз йўқлигида. Томошабинларимизни хам анча айби бор деб ўйлайман, чунки улар анча енгил елпи нарсага ўрганиб қолишган. Ақлли фильмларда ўтира олишмайди, сабрсиз томошабинларимиз. Яна ўша эски гапим, кўпчиликмасу фақат айримлар хақиқий санъат асарини эмас,  ўша фақат молиявий тарафини ўйлайди. Яхши тарафи эса кўп режиссерларимиз фильмдан-фильмга ўсяпти, нафақат кассани балки, яхши фильмни хам олишни, чунки яхши фильм бўлса ўз-ўзидан касса хам яхши бўлади. Шунинг учун, режиссерларимиз томошабинни борган сари эргаштиришши  уддасидан чиқаётганидан хурсанд бўламан.

3. Бир гап билан қандай айтиш мумкин экан?(ўйланиб қолади). Келинг камтарлик бўла қолсин, мен камтар инсонларни яхши кўраман.
 

 Bahоdir   (05-Ноя-2011 02:32)

DILNOZA OPA 
 Qanday rollardan voz kechgansiz?nega?

Дилноза Кубаева:

-Бир-бирига ўхшаб қолган ва аввал филмографиямда бўлган ролларни рад қиламан, чунки бу нотўғри нарса. Бўлган нарсани иложи борича қайтармаслик керак. Кейин берилган қахрамонимдаги сунъийлик бўлса хам ўйнамайман. Шунингдек,  менталитетимизга тўғри келмайдиган нарсаларга хам рад жавобини бераман.

 Dilrabo   (05-Ноя-2011 02:37)

Assalomu alaykum.Sizga qanday rollarni ijro qiliw yoqmaydi?

Дилноза Кубаева:

-Юқорида бердим жавоб.

5 MansurXoN   (05-Ноя-2011 02:41)

Salom Dilnoza opa. 
1. Dilnoza Kubaevaning kumiri kim??? 
2. Juda ham ashaddiy muxlisingiz to'yiga mehmon sifatida taklif qilsa borasizmi?

Дилноза Кубаева:

1.Энди биласизми мукаммал инсонни ўзи йўқ. Лекин, онам мен учун хар тарафлама ўрнак олса бўладиган инсон.

2.Сиз биласиз (менга қарата) онамни характерларини, унча-бунча жойга боришга рухсат бермайдилар. Кейин тўйдаги уруш-жанжаллардан жуда қўрқаман, кўнглим жуда таъсирланиб қолган. Агар тўй чиройлик ўтса ва хақиқий мухлис сифатида эъзозлаб кутиб олинса, ва энг асосийси онам рухсат берсалар боришим мумкин. Чунки онам норози бўлган жойга бормайман, бўлмаса ўша ишим ўхшамайди. Онам эса мана шундай жойларга юборишни истамайдилар, уйда оиласи ва боласи билан ўтирсин деган тушунча уларга яқинроқ.

6 Shahzod   (05-Ноя-2011 02:51)

Savol : deylik bir honandani muhlisi bölasiz,siz u honandani sevasiz va hurmat qilasiz,uni ashulalarini anchadan beri tinglab kelasiz va yoqadi,keyin yillar ötayotib u   honandangizni ijrosi va ashulasi va boshqacha kuyladigan bölib özgarib ketti va siz etmoqdasizki oldinlari yahshi etardi divos va sizga yoqmayopti. Shunday hollarda siz siqilgan va asablangan bölarmidiz (Töliq fikrizni bildiring) ?

2-SAVOL : Sizni filmdagi jihat va röllaringizni mashhur aktrisa Madina Muhtorovaga öhshataman,ular haqida munosabat fikrizni bilmoqchiman?

3- sizningcha Bugungi kundagi Sanat olami qay darajada,ijobiymi yoki salbiymi (qanday fikrdasiz) ?

Дилноза Кубаева:

1.Бу  саволга очиғи бироз хайратландим. Агар шу инсон юрагимдан жой олиб, қўшиқлари қалбимгга синган  бўлса биринчи навбатда ачинган бўлардим. У учун хавотир олардим. Билмадим агар у тўғри чиққан бўлса,  чуқур фикрлайдиган онги бўлиб, устоз кўрган бўлса  унча-бунчага йўлдан озмаса керак.  Хозирги кўпчилик хою-хавасга берилганларни айтмаса мен ўзим тан олган санъаткорларим ўзгармаган. (бироз танаффус қилиб) Кимлиги эса сир (кулади).

2.Биринчи маротаба бунақа таъриф эшитишим. Мадина опа билан театрда бирга ишлаймиз, устоз санъаткор, онам билан тенг, набиралик  инсон. Эркатой актрисаларимиздан, жудаям хурмат қиламан.  Лекин менга биринчи маротаба бундай таъриф беришлари.

3.Унчамас. Мақтадиган даражадамас.

7 ILYA   (05-Ноя-2011 03:18)

salom sovolim

 1.xayotta qaysi aktrisaga o'xshashi xolis yoki xarakat qilas.      

2.kein odnoklassniki.ruda sizi profilariz bor orginaliz bomi o'ziz odnoda o'tirasmi

Дилноза Кубаева:

1.У хох Ўзбекистон, ёки жахон миқиёсида бўлсин, албатта ўзини ўрни, кўп мухлисларига эга бўлган актриса устозларимизга хавас қиламан. Лекин айнан кимнидир аниқ кўрсата олмайман.

2.Интернет оламида умуман йўқман, биронтаси хам ўзим эмас тўғриси. Қизиқмадим хам.    Хозирги кунга қадар одноклассники ва фейсбук, умуман интернет оламида хеч қандай анкетам йўқ ва бўлмаган.
 

8 azi_ziko   (05-Ноя-2011 03:38)

Armoniz bormi biror rolda oynay olmay kolgan ?

Дилноза Кубаева: -Хали   ўйнайдиган ролларим олдинда. Агар биронта роль ёқса гонорарига қарамай хам ўйнайман.

9 Sayram   (05-Ноя-2011 05:44)

Привет ДИЛНОЗА я очень люблю ваше творчество ,вы классная актриса .Успехов вам в вашей работе.ВОПРОС:1-С каким из партнёров вам было труднее работать на сёмочной площадке? 
ЗАРАНЕЕ СПОСИБО . 

Дилноза Кубаева: -Очиғини айтаман Дилниёз билан сал қийин бўлди, янги бўлгани учун  бу табиий хол. Шундай бўлиши хам керак эди, ўзим хам илк иштирок этган фильмда қийналганман. Лекин Дилниёз жуда чиройлик хислатли инсон ва келажагига ишонаман. Кейин Адиз билан "Фарзандим” фильми бошида бегонасирадим. Янги партнер бўлганига шекил, вахоланки институтда кўришардик, танирдим. Кейин суратга олиш ишларини 3-4кунлари   дўстлашиб кетдик. Партнерларга ўрганиб қоласиз, кейин партнерлар чегараланиб қолганди.

18 Nafisgulim   (05-Ноя-2011 09:15)

Darakchini 3noyabrdagi sonida sirli mashhur aktrisa dardlari yozilgan uwa sizmi? 2. Farzandiz sizdan otasi xaqida suraydimi xech? Qanday javob beras usha payt. 3. Netga kirib turasmi?

Дилноза Кубаева: 1. Агар улар шуни муносиб кўрибдими, лекин мендан келиб хеч ким интервью олмади! Шу нарсани эп кўриб, нон еяптими, лекин қойил эмасман! 
У ерда ёзилган қахрамон мен эмасман! Ўзимни шахсий хаётимни ошкора қиладиган одатим йўқ. Унча бунчага ёрилмайман. 
Ота хақида хам умуман нотўғри, бу жуда катта қўпол хато, хеч кимни тутиб олмаганман хам. Жуда катта нохақлик қилишди!

2.  Болам хали у даражага келмади, хозир «Ойижон», «Ассалому алайкум» деган чиройлик гапларни гапиряпти. 28 мартда 3 ёшга тўламиз. Сўраб қолса алдашни хохламаган бўлардим. Агар болам эсини танигунча турмушга чиқсам, уни ота деб айтишини истардим. Лекин онамни фикри, бола барибир билиши керак дейдилар. Бу қанчалик тўғри ё нотўғри билмайман. Менинг фикрим, агар бола бошиданоқ унинг отаси эмаслигини билса, бегонасираб ўсади, ада дегани билан миясида отам ўлиб кетган деган нарса тураверади. Шу нарса мени хавотирга солади, тўғриси. Балки эсини таниб, катта бўлганида, болажоним сени даданг рахматли, шундай инсон бўлган эди-деб айтарман..

Sayyod:-Айнан ўша пайтда кўнгли синиб қолишидан қўрқмайсизми? Ота деб юрган инсони ота бўлмай чиқиши хам катта рухий зарбаку.

Дилноза Кубаева:  -Менимча катта бўлганида бу нарсани тўғри тушунса керак. Бу жуда қийин савол, мураккаб хаёт синови.

Sayyod:- Болалигида йиллар давомида алдаб келиш ва оилани мустахкамлигини таъминлаш, лекин катта бўлганида битта қаттиқ зарба бу хам нотўғрида.

Дилноза Кубаева:  (ўйланиб жим қолади)-Буни Худо хохласа майли вақт кўрсатар.

   3. Sayyod.uz-га кириб тураман (кулади).
 

20 bek_x6   (05-Ноя-2011 09:48)

1. sayyod.com saytiga kirib turasizmi? agar kirgan bo'lsangiz Dilnoza Kubayevaga o'xshayman degan qiz haqida maqola chiqqandi shuni o'qiganmisiz ? shunaqa xolatlarga qanaqa qaraysiz? 

2. "Telba" filmi juda xam zo'r chiqqan. Siz bosh rolni ijro etgansiz. shu film yaratilish jarayonida qanaqa qiziq voqealarni esliy olas aytib berin? 

3. Dilnoza Kubayeva sizga qanaqa obrazlani taklif qilishlarini xoxlardiz va xozirgi Filmlarilar xaqida fikringiz? 

Dilnoza Kubayeva "Qurbon Hayit" bayrami bilan tabriklab qolaman. kelgusi ijodlarizda omad !!!

Дилноза Кубаева:  1. Ха кираман,  ўша мақола чиққанида кайфиятим яхши эмасди. Яна мазам қочиб стресс бўлишни истамадим, шунинг учун ўқимадим. Лекин айтиб беришди. Машхур бўлганингдан кейин кимнидир кўнглига тушасан, кимдир қабул қила олмайди. Бунга оддий қарайман.

2.Бу хақида кўп гапириб берганман, хусусан Сизга берган интервьюларимда хам Улуғбек Қодировни олдига образга кириб, жахл билан уришга бораётганимда  шиппагим сирғалиб кетиб йиқилганим ва хамма кулиб фақатгина Рихситилла Абдуллаев турғазганини айтиб бергандим. 
Худога шукур хеч нарса қилмаган. Лекин ўшанда урганимда Улуғбекни чакаги ёниб кетарди, чунки жуда бир киришиб келаётгандим, кейинги дубль сал яқинроқ бўлди.
 Кейин итга хоним бериладиган сахна бор, 2008 йил қиш энг совуқ келгани йил, мен юпқа кийимдаман, аксига олиб ит халиги хонимни емасада. У тоза ит экан, фақат қиммат овқатлар еркан, (кулади) биз ейдиган хонимни менсимади. 
Совуқдан даханларим шақиллаб ётибди, кейин амаллаб хоним ичига колбаса тиқиб берилди, шунда хам сал хидлаб қўйгандек бўлди. Айнан шу ва "Келгинди келин” фильмлари билан боғлиқ қизиқ воқеалар кўп бўлган.

3. Нимагадир кейинги пайтлар комедияни хохлаяпман, юрак сиқар йиғи-сиғиларим кўпайиб қолганигамикан...Бошқа хаётдан умуман бошқа хаётга келиб қолишдек ролларни истаяпман. Баъзан чиройлик, беғубор эртакларда чиққим келади. Маликаларними, эркатойларними ўйнагим келади. Роса яхши кўраман шундай ролларни.

21 Kamoldin   (05-Ноя-2011 09:57)

Salom Dilnozaopa . Men sizni ashaddiy muhlisingizman. 
Ijodizga baraka. 1 Har bir san'atkorni o'zi uchun aziz ,qadrli,ijodi rivojiga hissa qo'shgan.ko'ngliga yaqin roli bo'ladi? 2 "Kechikkan hayot"dagi qiz egizaklarni dunyoga keltiradimi?

Дилноза Кубаева:  1. Келгинди келинни айта оламан, танитиб юбораган фильм. 2.Ха (кулади).  УЗИ қилган эркак табриклайман эгизаклар дейдику.

22 LUTFULLO   (05-Ноя-2011 10:08)

Sizga dublyaj sohasi yoqadimi? Kelajakda o'zingizni shu sohani mustahkam vakili sifatida tasavvur qila olasizmi? 
2- Deylik, qandaydir tadbirda boshlovchi omma e'tiborida sizga yoqmaydigan savol yoki hazil qildi. bunda siz qanday yo'l tutasiz ? 
3- Deylik, siz mashxur festival hakamlaridansiz. Siz baho berayotgan filmlar orasida o'zbek kinosi hamda sizga eng manzur bo'lgan horij filmi bor. Siz qaroringiz hal qiladi g'olibni. Ho'sh...?

 Дилноза Кубаева:  1. Ёқади, жудаям. Келажакда, ха кўпроқ ишласам керак. 

2. Чиқиб кетишга харакат қиламан, томошабинни олдида одам ўзини йўқотиб қўймаслик керак. Хафа бўлгани ёки ёқмаганини билдирмаслик керак. Ўша бошловчи гапидан кам бўлмаган гап билан жавоб бериб, чиройлик чиқиб кетиш керак.

 3. Вой, бу жуда қийин. Чунки бу ерда Ватанпарварлик бор, яна одил бўлиш керак. Нима қиламиз бировниям ўзимизни хам алдаб? Кўнглим буюрган ишни қилган бўлардим. Хориж фильми ёқиб турган бўлса а? 
Вой...халқим кечирмайди хорижни танласам (кулиб юборади).  У бармоғингни тишласанг хам оғрийди, бунисини хам. Жа қитмир саволлар кўп экан-а? Агар ўзимникини танласам худбинга чиқиб қоламанку,  билиб туриб бошқасини танласам...э, ўша пайт кўнглим нимани танласа ўшани қиламан. Бўлди, жуда қийин савол. Менимча барибир ўзбекка берардим.

Sayyod: Унда яна изох қолдиришади, унда одил эмасакансиз деб

Дилноза Кубаева:  (кулади). Унда билмадим, тўғриси ўша вазиятда бўлиш керак чунки.

23 pesochek   (05-Ноя-2011 10:58)

judayam qiziq sovolim bor bowqalaga kulguli tuyuliwi mumkun!ewitiwim4a wu aktrisaliga oz ku4iz bn eriwganakansiz,karerezi endi bowlanganda ko4ada ketvotkanizda pownez sinib qoganda rosa hapa boganakanciz ;-) wunaqa vaziyat bogami

Дилноза Кубаева:  -Ростан хам пошнам синиб қолган, тан оламан, ва пошнам синиб автобусга ўтирганимда....
(жим бўлиб қолади)..Ўёғини айтсаммикан ёки йўқми.. Керакмикан шуни айтиш, менимча керакмас..

Sayyod: Керак. Айтаверинг, самимийликка нима етсин
  Дилноза Кубаева:  Хозир балки уялмаган бўлармидим, лекин ўша пайт жудаям ор қилардим бунақа нарсалардан, пошнам синса ёки зонтигим  синиб қолса, худди ерга кириб кетгудек бўлардим. Ахмоқман-да автобусга ўтирдим, шу пайт автобусга бир амаки чиқдилар, пошнаси синиб қолибди дейишмасин деб, атрофдагилардан ор қилиб,  халиги амакига жой бермаганман. (Кайфияти бузилиб жиддий тортади) Вуй бирам гапириш қийин менга буни..Кейин халиги амаки менга қараб "Сенга тарбия берган ота-онангга рахмат” деган.  
(кўзига ёш келади)  Мени кўрсангиз эди ўша пайт. Ўзи бир эмоционал одам бўлсам, дув-дув йиғладим ўша ерда. Шунақа йиғладим...Қаранг ор деб билган эканманда, ха, юравермайманми пошнага қарамай? Хозир лекин унақа эмасман. 
Ўша амакиничи халиям  кўриниши ёдимда қолиб кетган, юз тузилишидан кийимигача, ранглари, доғлари хамма нарсаси эсимда қолиб кетган. Буни мен хеч кимга айтмаганман, мана сизга айтяпман. 
Онам эшитсами буни? Онам хам ўзимдан қолишмайдиган эмоционал аёл, сен менга хали шунақа рахматлар олиб келяпсанми дейдиларда.  
Хуллас, титраб,  йиғлаб туриб "Амаки” деб бошқа гапира олмай "қаранг” деб оёғимни кўрсатдим. Каблуким осилиб турганини кўриб "Вой болам, ха майли” деб тушундилар. Кейин чуқур нафас олиб енгил бўлдим.

24 loloshechka   (05-Ноя-2011 11:09)

1.Dilnoza opa,saytimizning impro-tk loyihasida haqida fikringiz? 
2.Shu impro-tk loyihasining Shahzoda&Rayhon bo'lib o'tgan sonida,aktrisa Shahzoda Matchanova va Madina mumtozlar ishtirokchilarga yo'l boshchilik qilgandilar.Sizga ham shunday taklif tushganda qanday yo'l tutasiz? 
3-"Dilnoza Kubayeva va Ulug'bek Qodirov"-romani?bu qanchalik rost va qanchalik mish-mish?

Дилноза Кубаева:  1. Бир ўқигандим, бу жуда қийин нарса. 2. Мен Шахзода Зилолани жудаям яхши кўраман, Нилуфарни ва Зиёдани хам. Ха яна Гулсанамни, уни чапанилиги ёқади. Балки иштирок этган бўлардиму лекин қўрқаман. Чунки одам кўзга кўриниб танилганидан кейин, уни иши хам яхши бўлиши керак. Бу режиссерлик демак, тўғрими? (Бирдан қувлиги тутиб)  Балки синаб кўрардим (кулади)

3. Тақдирмас экан.

25 Dilnoza   (05-Ноя-2011 11:22)

1. Sizni kim aktrisalikka undagan. 2. Aktrisa bòlishingizga qarshiliklar bòlganmi? Kubayeva sizni xurmat qilaman siz juda iqtidorli aktrisasiz omad.

Дилноза Кубаева:  1. Оилам қўллаб қувватлаб керакли ўқув муассасаларига олиб борган. 2.Бўлмаган, ўзлари олиб боришган.

26 Наргиза   (05-Ноя-2011 11:25)

кино оламига кириб келишдан олдин машхур була олишга кузингиз етганмиди ?

Дилноза Кубаева:  -Шуни  харакатида курашаман, барибир биринчи рақамлик бўламан деганман. Буржим чаён, йилим йўлбарс бўлгани сабаблими, бир нарсани ушлаб қиламан дедимми, қилдаманда харакат қилсам. 

27 DiLiM...   (05-Ноя-2011 11:27)

1. Do'st xiyonatini kechira olarmidiz 2. Xato qilgan insoni kechrb imkon berish k.k yoki undan butunlay yuz o'grsh k.k sizni fikrizcha eng to'g'ri yo'l qaysi. Javobla u.n oldindan rahmat.

Дилноза Кубаева:  1.Кечирмаганман! Дилимда ўша нарса қолиб кетган. Вахоланки жуда кечиримлиман, лекин айнан ўша инсонни кечирмаганим, у ўша хатосини тўғирламади хам. Ўзгаришга хам харакат қилмади, лекин жудаям кечиримлиман. Бир оғиз гапга  юмшайман, чунки кечиримли бўлиш керак. 2. Имкон бериш керак. Мендаги хозир айтган холатда эса имконият берилганди-ю, ўзини тўғирламаган.

28 juventino   (05-Ноя-2011 11:33)

1. "Dilnoza Kubaeva hozirgi o'zbek kinosi darajasidan o'tib ketgan" degan fikrga munosabatiz. 
2. O'zbek kinosining bir qolipga tushib qolishiga rejissyorlar sababchimi yoki prodyusserlarmi? 
3. Teatr sahnasida Dilnoza Kubaevani o'zi rol o'ynavotgani shundoq bilinadi, kinoda rol oynatishvotgani shundoq bilinadi. nima sababdan shunaqa? rahmat.

Дилноза Кубаева:  1. Нима?! (ажабланади) 
(мендан сўрайди) Сиз нима тушундингиз? 
Агар мақтов юзасидан фикр бўлса, ўзимга қатъий танқидчиман. Камчиликларим етарли даражада, буни ўзим билиб тан олсамда, ошкора қилишни истамайман.

2.Режиссер бошқаради, у танлаш хуқуқига эга.

3.Демак фильмда табиий ўйнамас эканманда? Хисобга оламиз.(кулади) Лекин бунақа нарсани хам биринчи маротаба эшитишим. Танқидга тўғри қарайман, демак қаеридадир ишонмаяптган эканда образларимга.

29 8791   (05-Ноя-2011 12:10)

Salom Dilnoza Kubayeva. "Kichkina Shaxzoda" asarini o'qigan bo'lsangiz kerak, o'shanda katta kichik planetachalar bo'lib, unda har xil odamlar yashaydi. Bu bir fantaziya-ertagu, siz o'zingizni planetayizni qanday bo'lishini xoxlardingiz?

Дилноза Кубаева:  Бу рамзий савол а? Планетам бўлишини хохламасдим (кулади).  Мени планетамда энди хозир она бўлганим учунми, хаммаёқ ўйинчоқлар, беғубор фариштадек болачалар, тоза софдил боғчапалар ва фақат гўзалликни истардим.

30 RUSTAM.R.T   (05-Ноя-2011 12:39)

DILNOZA opa siz ham OZODA SAIDZODANI OZBEKISTONDA KONSERT QO"YISHLARINI HOHLAYSIZMI?

Дилноза Кубаева:  Озодани санъатини тан оламан! Бир икки қўшиқлари йиғлатган хам. Яхши куйлайди, Худо берган иқтидори бор Озода опани. Хохлардим концертни, чунки бу опага хақиқий санъат юқтирилганда.

31 Kamola   (05-Ноя-2011 13:47)

 Eng yaqin aktyor va aktrisa do'stingiz kim?

Дилноза Кубаева:   Тўғриси йўқ.

32 Charos   (05-Ноя-2011 14:48)

Salom sayyod! DILNOZAGA omad! 
 Ohirgi paytlarda Rustam Sagdiev filmlarida aktivsiz buni sababi nimada? 
Ijodiz gulab yashnasin rahmat

Дилноза Кубаева:  Тўғри. Рустам акада рости хам насиб қиляпти, лекин ёқмаса, узр Рустам ака дейман. Рустам акани бир зўр одати бор, қўшади, ёздиради, сценарийни олиб бориб консультация хам олади, нима бўлса хам шу қоғозни яхши қилиб олса. Сценарий яхшими демак майдончада янаям яхши нарса чиқади. Янаям жонлироқ. Рустам ака сценарийдан пишитишни бошлайди. Ва доим қиламан деган нарсасини қилади. Кўпинча айтган нарсаси бўлади. 
Тақдир тақозоси билан мана шундай бўлиб қоляпти, тўғри савол берибдилар ”Келгинди куёв”, "Келгинди келин”, "Ўғригина келин”, "Эр бермоқ, жон бермоқ”, "Келганда келин, анжанча мухаббат”. Нокамтарлик бўлиб қолмасин бу Рустам акани гапи "Сиз билан қилган ишим ёмон бўлмайди” дейдилар. Улар менга ишонадилар, мен хам уларга.

(Суратдаги гуллардан ажойиб композицияни Дилнозани Сардор исмли укаси таваллуд айёмига тақдим этган)

33 Pushkin   (05-Ноя-2011 15:30)

Assalamu Alaykum ! Avalambor Barchangizga Hayit Muborak , Sayyod boshlovchilariga ham . Dilnoza Kubaevaga Bermoqchi Bo'lgan Savolim Quyidagilardan Iborat! 1- Dilnoza Kubaeva O'zbek Sa'nati Olamidagi Qo'shiqchilar , Aktyorlar va Aktrisalarni O'zbek Bo'la Turib Shu yurtda O'z Muxlislariga ega bo'la Turib O'zbek tilida Gapira Olmasliklariga va O'zbek tilini Bilmasliklarini aytishlariga Qanday Qaraydi va U Mana Shunday Sa'natkorlarga nima degan Bo'lardi ? 2- Dilnoza Kubaeva O'z Hayotidan Qanday Mo'jiza Kutadi va kutib Yashayabdi ( Yani O'zini Qilgan Hatolarini) To'g'irlab bo'lmas Hato kamchiligini Mana Shunday Mo'jiza Qaytara Olsa deb O'ylaydi va kutadi ? 3- Dilnoza Kubaevaning Hayotdagi eng Yaqin Odami Albatta   Oila azolar , Ota Ona Farzand Va Ustozlardan Tashqari eng Yaqin Insoni ? Avvaldan Tashakkur Javob Uchun Ham!

Дилноза Кубаева:  1. Эссиз дейман. Жуда чиройлик тилимиз бор,  ишлатмаяптган қанча жумлаларимиз бор.  Ўзбегимми биласиз бир чиройлик гапингиз билан, яқинидаек яхши кўриб қолади. Ўрганиш керак деб маслахат бераман. Хар бир интервьюни халқимиз инобатга олиб, диққат билан эшитади, тахлил  қилади. Ўзбек бўлиб рус тилида гапирганга халқимиз ачинади, дили оғрийди. Шунақа беғубор халқимиз бор.  
2. Баъзан қани мўъжиза бўлсайди ортга қайтсам эди дейману, лекин барибир тақдирга тан бераман. 3. Янаям яқин инсон бўлиб, жуфти халол ўшалар сафига қўшила олади.

34 Dlix   (05-Ноя-2011 15:42)

Avvalom bor Assalom aleykum Dilnoza opa! Sizga savolim: 
1-Nimaga aynan aktrisa bo'lishni xoxladiz? Dunyoda boshqa professiyalar juda ko'pu. 
2-Butun umriz davomida,birovni yoki do'stizni kamsitganmisiz(kerichib bo'lmaydigan darajada hafa qilganmisiz)? 
3-O'zizni aktrisalik maxoratizni jahon kino olamiga isbotlash vaqti kelmadimikan?(hamma biladi, sizdaqa talantli aktrisalar bizda juda kam.) Savollarimni e'tiborsiz qildirmaysiz degan umiddaman. Hurmat ila Dilshod Xo'ja.

Дилноза Кубаева:  1. Мана шу нарса устунлик қилган. Болаликдан хар бир нарсада одам ўзини фантазия қилиб тасаввур қиладику, лекин охир оқибат мана шу санъат сохаси ютиб чиқди. 
2.Йўқ. 
3. Агар мабодо тасдиқдан ўтсам хам, қўрқаман. Чунки улар куракда турмас сахналарни бериши мумкин. Мен ўзбекман, озми кўпми мухлисларим бор. Битта шундай катта лойиха деб бош кўтара олмайдиган даражага олиб келмайман, ва улардан хам шундай ўзбекка мос келадиган сахна олиб келишини кутмайман хам.

35 QALQON   (05-Ноя-2011 15:46)

Ассалому алайкум Дилноза Кубаева! (по очеству қанақа билмиман узр). Авваламбор, Сизни санъаткор сифатида қаттиқ ҳурмат қилишимни ва эъзозлашимни фурсатдан фойдаланиб фахр билан билдириб қўймоқчиман. 
Саволлар: 
1. Ҳаётда қандай фалсафа билан яшайсиз? 
2. Ватан қадри билан инсон қадрини қандай ифодалайсиз ва уларни қандай боғлиқлиги бор? 
3. Соғинч, армон, орзу, севги... булар ҳаётингизга қанчалар таъсир кўрсатган? 
Эътиборингиз учун олдиндан ўз миннадорчилигимни изҳор қиламан.

Дилноза Кубаева:  Оқилбековнаман (кулади).  
1. Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл. 
2. Ўзини қадрлаб ўзини хурмат қилагн одам, аввало бошқа инсонларни хам қадрига етади. Туз нон едирган ватанини, оиласини хам қадрига етади. 
3. Мени юрагимда  яхши ёмон изларни мана шулар жудаям қолдиради.


37 Хайрулла   (05-Ноя-2011 15:58)

Бошка актрисалар ухшаб клипларда таманно юришлар килиб чикавермайсиз. Бу яхши. Лекин Жураевнинг клипида иштик этганингизни биламиз. нима учун бу клипда иштирок этишга рози булгансиз? 
2. Тан олайлик актёр ва актрисаларимизнинг гонорорлари у даражада эмас, яъни   хорижникидай. Олаётган гонорорингиз билан оила тебратиб, машина, уй-жой ола   оламан деб хисоблайсизми? 
 Дилноза Кубаева:  1. Қўшиғи, воқеаси ёққан. Таманно юришни ўзим хам ёқтирмайман, мен драматик актрисаман. Воқеалик клипларни яхши кўраман. Яхши хонанда бўлиб воқеалик клип бўлса ўзим вақти деб билган вақтимда ўйнайман. 
2. Йўқ. Лекин нолимайман, хусусий фильмдан йиғиб, бир нарсалик   бўлса бўлади.

 


43 Azizbek717   (05-Ноя-2011 21:19)

Assalomu alekum!! 
1}Dilnoza Kubaeva sizni wu kunga4a o'ynagan ro'llarizdan qay birini xayotizga aloqador joyi bor(oz bo'lsa ham) ??? 
2}O'g'lizni suratini ko'rdim siznig4a u kimga o'xwidi (yuz tuzuliwi,xarakteri,qiliqlari)??? 
Javob u4un avvaldan rahmat??? Sayyod sizga ham Rahmat!!!

Дилноза Кубаева:  1.Воқеа эмасу лекин характери яқини бор. 
2. Кўпроқ отасига, лекин санъатга лаёқати борлиги онасига. Бувиларигаям ўхшайди.


46 kumush   (05-Ноя-2011 21:58)

'hijron' filmida ishtrok etganiz uchun rustam sadiyevni jaxli chiqgan ekan shu sababli primyeraga kelmagan ekansiz. Shu rostmi

Дилноза Кубаева:  Йўқ. Театрда бўлганим сабабли премьерага кела олмаганман.

47 Kamol   (05-Ноя-2011 22:07)

1. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев бир интервьюларида "Ҳозирги ёшлар орасида театрга чидаган Дилноза Кубаева бўлади" дегандилар. Сиз ўзингизни театр ва кино санъатидаги ўрнингиз қай даражада деб ўйлайсиз. 
2  Менга ролларингиз билан бир қаторда Сизнинг шеър ўқишингиз жуда ёқади.Баъзи ижодкорлар ўзлари ўқиган шеърларни аудио тарзида тўплам қилишган. Сиз қачон шеърий аудио тўплам чиқарасиз. 
Фурсатдан фойдаланиб Дилноза Кубаевани муборак ийд қурбон ҳайити ва яқинлашаётган таваллуд кунлари билан чин юракдан табриклайман. Узоқ умр, сиҳат саломатлик, омад ҳамиша ёр бўлишини тилайман.


Дилноза Кубаева:  1.Худога шукур, театр ва кинога эплашни йўлга қўйиб олганман. Тушуниб етдим. Кино театрга халал қилмаслиги керак, чунки асосий иш жойим театр. Шу нарсани доим илтимос қилиб талаб қилишган. Мана шу нарсани Худога шукур эвлаяпман ва келажакда хам эвлашга харакат қиламан. Иккаласи бир-бирисиз бўлмайди, театрдан кетадиган бўлсам қотиброқ қоламан. Театр бу тренажер залимиз.

2.Замин ФМ радиосида радио овозиман. Тунда бир-бир ўқиган шеърларим кетиб туради. Лекин меники эмас, шоираникини ўқиб бераман. Интервьюларда хам баъзан шеър ўқиб бераман. Тўплам қилиш ниятим йўқ.

49 Farru_h   (05-Ноя-2011 23:57)

1-savol: odnoklassnıkı.ru da sıznı eng bırınçı va rasmıy gruppangıznı tuzganman. Gruppa juda ham faol va unı ıştırokçıları köp. Hammanı bır savol qıynaydı, Dılnoza odnoklassnıkda bormı deya menga ya'nı admınga juda ham köp savollar keladı. Gruppa bılan boğlıq köp narsalar haqıda sız bılan suhbatlaşışım lozım. Sız bılan qanday boğlansam böladı...? 
2-savol: özbek estradasınıng PRİMADONNAsı YULDUZ USMANOVA ıjrosıdagı eng sevımlı qöşığıngız qaysı...?

Дилноза Кубаева:  1. Юқорида айтдим умуман интернет оламида йўқман! Бу нарсалар мени чалғитади тушуняпсизми, мен театрда хам банд инсонман. Гастрольда бўлиб тураман. Менга мана шундай нарсалар керак эмас, жуда оддийликни яхши кўраман. Лекин группа учун рахмат. Мени хурмат қилиб шу нарсага қўл урибдиларми, театрга келиб мени топишлари мумкин.

2.(куйлайди) Хуш келибсан, хушрўйгинам хуморим бахор, уч ойгина...хуллас мана шу қўшиқ.

50 Xojak   (06-Ноя-2011 00:14)

Salom. 
1. To'ylarga o'rtani oborish uchun nech pulga chiqasiz iltimos faqat etin. 
2.Qo'shiq kuylashni hohlarmidiz qo'shiqchilikda o'zizni sinab ko'rish niyatiz bormi?. 

Дилноза Кубаева:  1. Тўйга чиқмайман. 
2.Йўқ, чумчуқ сўйса хам қассоб сўйсин, лекин ўрнида айтаман. Сал-пал бўлса хам куйлайман, Озод-шоуда чиққаним энди бу шоу. Кейин доим овозим хаста бўлган пайтда чақиришади. Кинофорумда хам чиқдим, булар шу нарсани талаб қиладиган нарсалар. Лекин қониқиб завқлана олмадим, чунки  у фонограмма эди. Мен эса жонли ижрони яхши кўраман, театрда, хаммаёқда жонли бўлгани учун. Аммо,  халқонами, эстрадами ёқиб қолдими маза қилиб куйлайман. Кайфиятим яхши бўлса хам, ёмон бўлса хам ўзим учун хиргойи қилиб юраман.

Omaty   (06-Ноя-2011 01:34)

Assalom aleykum Dilnoza opa! Meni savollarim shulardan iborat: 
1)Nima deb o'yleysiz? yulduz o'zizni yulduzdek tutishi, oddiy xalqdan ajralib turishi keremi yoki xalqa ichida aralashib oddiy inson bo'lib yurishmi? 
2)Aktrisalikni tanlagansiz shunga yarasha maxoratiz bor. Lekin aksariyat akter va aktrisalar qo'shiqchi yoki teskarisiga qo'shiqchilar akterlikda o'zlarini sinab ko'rishyapti. Sizi fikriz qanaqa: San'atkor degani bu san'atni xamma soxasini uddlay olishi shartmi yoki xamma oz' ishini qilishi keremi? 1-variantni ma'qullasez kelajalda xotya saundtack kutish mumkinmi sizdan? 
3)Rollarizi xammasi judayam zo'r chiqqan. Dunyo qarashiz umuman boshqacha ajralib turadi. Menga juda yoqadi. ("jumanji" loyixasida bildrigan fikrlarizi eshitib aytyapman) Rol tanlashda kim maslahat beradi bilmadim-u agar o'ziz tanlasez qoyil degan bo'lardim didizga. Lekin zaruriyat tufayli o'zizga yoqmagan o'zizga mos bo'lamagan va mintalitetimizga to'g'ri kemagan rolda o'ynarmidiz? Javoblar uchun oldindan raxmat!!! Qurbon xayiti bilan butun dunyo musulmonlarini chin yurakdan tabikleman.

Дилноза Кубаева:  1.Юлдуз жудаям бир майдалашиб кетиши керак эмас.  У назарга тушгач, халқ унга бошқача кўз билан қарайди. Қани нимаси биздан устун, нимаси юқори туради  дейди. Шунинг учун юлдуз ўзини биринчи навбатда олийжаноб тутиши керак. Хохласа хохламаса унга тақлид қиладиган одамлар бўлади. Ана ўшанга арзигулик чиройлик хулқ-атворли, чиройлик муомалалик намуна бўлишга интилиши керак. Ўзидаги салбий жихатларни оммага кўрсатмаслиги, жуда бир эхтиёткор, камтар ва дипломат   бўлиши керак.

2. Хамма ўзини ишини қилгани яхши лекин ўрнида , баъзи жойлардаги шоуларда, масалан "Джуманджи”да (Джуманджи шанбалиги радиошоусини назарда тутади) актерлик ёки хонандалик талаб қилинади. Ана шундай пайтларда кўрсатиб олиш керак. Мухлис соғиниб ўтирсин, яна шундай имконият бўлсайди актердан қўшиқ ёки мана шу хонандадан актерликни талаб қилишганида эди деб. Мана шундай қирралик бўлса уни хар доим хам арзон қилиб ошкор қилавермаслик керак. Сирли бўлиб, жойида талаб қилинганида, мажбур бўлиб қолганида ўша нарсасини ишлатиши керак.

3.  Менталлитетга тўғри келмаса хечқачон ўйнамасдим. Ролларни онам иккимиз танлаймиз  лекин, онам иккимизни фикримиз хардоим бир жойдан чиқади, мана шунга қойил қолиб хурсанд бўламан.

52 Daler   (06-Ноя-2011 07:21)

1) Intervyularizi ko'p o'qiganman va bundan o'zimga katta ma'naviy oziqa olaman,,, savolim bunchalik teran fikrlashga va intervyu jarayonida barchani fikrin o'zingizga jalb qilishga qanday erishgansiz(Iltimos batafsilroq tushuntirsangiz)2) Endi rol ijro etayotgan yoshlarga hayajonni yengish uchun qanday maslahatlar bergan bo'lardiz, nima qilsa mahoratini oshirgan bo'lardi?   Javoblar uchun oldindan rahmat!!!!

Дилноза Кубаева: 1.  О, жуда бир теран деб хисоблар экансиз рахмат. Мени дадам институтда домла, профессор, биология ва физиология фанлари номзоди. Шу дадамдаги айрим жихатлар менга ўтиб қолган. Ўқитувчиликка озгина мойиллигим бор. Икки уч одамни фикрини ўзимга жалб қилиб олишни   хохлайман. Устозлик қилишни хам баъзан хохлаб қоламан. Ўқиган китобларим хаётда ўзимни англашга  ёрдам беради. Кейин, катта ёшлик инсонлар билан кўп мулоқот қиламан. Буларни хаёт тажрибасида мана шундай нарсалар бўлган экан деб, ўрганиб хулоса қиламан. Ўзимни қопимни фойдали маслахат ва насихатлар билан тўлдириб боравераман. 
2. Аввало мактаб кўрсин. Айтадику "Устоз кўрмаган шогирд хар мақомга йўрғалайди” деб. Бу бор ва тажрибада синалган нарса. Нимагаки қўл урса, ана ўша сохасини устозидан дарс олсин. Кейин тажриба, амалиётни кўпроқ қилиш керак. Таълимот, таълим олгандан кейин уни амалда қўллаши керак.

53 Komil   (06-Ноя-2011 07:49)

Dilnoza Opa nima uchun siz tanilmagan rejissorlar sizni filmlariga taklif etishsa ularga rad javobni berasiz? 
Hafa bulmangu ammo sizda shunday bo'lgan ekan biz yangi rejissorni "Da kto on" deb aytgan ekansiz. shu haqidatdan keyin sizga bo'lgan mehrim ozgina so 
ndi. Sizga yarashmaydi ahir siz yulduzsizku!

Дилноза Кубаева:  -"Да, кто он?” деган жумлани мен хаётда ишлатмаганман. Бу мана битта тухмат (кулади). Ўзингиз хам биласиз интервьюми, сухбатми русча аралаштирмайман. 
Яқиндагина сценарий кўтариб икта бола келди институтдан. Мен ўқиган институтдан чиққанига хурсанд бўлдим. Уйда мехмон бўлишди, кейин қандингизни уринг, яхши иш бошлабсизлар, бўлажак профессионал режиссер экансизлар, сценарий ёқса хизмат хаққини талашмайман дедим. Лекин сценарийни ўқиб чиқиб, менга берилган қахрамонни характери аввалги ролларимга яқинроқ эканлигини билдим. Шунинг учун рад қилдим.  Роль зўр бўлса қараб ўтирмайман, у биринчи маротаба олаяптими йўқми, ўзимни ишимга бор жонимни беришга харакат қиламан. Билдирилган таъриф эса менга мутлақ нотўғри.

54 korealik mehmon   (06-Ноя-2011 09:12)

korealik muhlislaringizdan samimiy salomlarni qabul qilib oling hurmatli Dilnozahon va albatta qurbon hayit bayrami b-n tabriklarni ham.1-savol sizni lasetti mashinaangiz borligini shu saytda bilib oluvdik va agar turmush qursangiz turmush urtogingizni kami avtomashinasi mersedes (lasettidan qimmatroq avtomobil)bulishi kerakmi.

Дилноза Кубаева:   1.Йўғэ, инсонни қадри уни топаётган пули ва мол-мулки билан ўлчанилмайди. Минг қасрда яшаб, энг сўнгги хориж машинасида юрган билан бахт бўлмаса нима фойда? Ёнингдаги одаминг сени ярмингчалик фикрламаса у инсон билан хаёт бўладими? Биринчи навбатда инсонимни маънавиятига, юрагига, қалбига эътибор қаратаман. Уни қалби қанчалик тоза, дунёни қанақа ўлчайди, қанақа фикр қилади, мана  шунга эътибор бераман. 
Бу қизил гаплар эмас, тўғрисида, қанча одамларни кўрамиз қўғирчоқдек, аёлларимиз хам қўша-қўша тақинчоқлар, энг охирги кийимлар, зўр юришади, лекин уларни ичида чироғи йўқ. Юраги ёнмайди, ана ўшандан Худо асрасин.

59 Angel boy*   (06-Ноя-2011 21:28)

Zumrad va Qimat filmida Shahzoda bilan ro'l o'ynagansiz. Rayhon o'ynagan Kechir filmini ham ko'rgansiz. Etingchi faqat to'g'risini qay biri roli yaxshi chiqqan.

Дилноза Кубаева:  Вооой... Иккиси хам яхши харакат қилишади.

60 bekzod_life   (06-Ноя-2011 21:49)

Салом Курбон Хайит кунлари билан сизни табриклиман. Сизга оилавий тинчлик ва улкан бахт тилайман. 
1. Узизни Доим хурсанд курсатиб юриш кийинмасми сизга? Факат ман актрисаман   шунака юришим кере деманг. 
2. Узизни хаётизни кинода ёритиш истаги булмаганми? 

 Дилноза Кубаева:   1. Йўқ хечқачон! Мен ўзимни ясама холатда хеч қачон тутмайман, табиатим шунақа, Оллох мени шундай яратган. Тўғриси, кўнглимда нима бўлса хам табассум келади. Баъзан ўзим хайрон қоламан. 
2.Йўқ! 

61 Sveta   (06-Ноя-2011 23:17)

Salom,nima chun qoshlariz terilmagan yoki "fen shuy" qonunlariga rioya qilasizmi? Raxmat

Дилноза Кубаева:-Феншуйни қоидаси нимейди у?(кулади) Қош теришни роса ёмон кўраман. Қош қиз ва аёлларга покизалик ва беғуборликни беради. Латофатли қанақадир бир файз беради янаям.

62 Zarina11   (07-Ноя-2011 00:10)

Нима учун туйингизда умр йулдошингизни сир тутгансиз ( бу савол мани роса уйлантиради манимча купчиликниям) 
2. Оддий мухлисингизга турмушга чиккан булармидингиз. ( билиб куйишизи истайманки: Ман шуни гувохи булганман "Дилноза эрга теибди аааххх" диган йигитлар куп булган, тугриси сизга хавасим келган, хамма актрисаларгаям бунака эътибор бумийди минг чиройли бусин) 

Дилноза Кубаева:  1. Тўй беркитилмаган, Исломий бўлган. Исломий тўйда аёллар алохида, эркаклар алохида ўтирилади. 
2. Фанатимга эрга тегишни хохламасдим. Чунки у экрандаги Дилнозани яхши кўриб қоладида. У хаётдаги Дилнозани билмайдику.


66 Charos   (07-Ноя-2011 16:01)

Salom Dilnoza opa! 
1. Muhlislarga nisbatan sovuq muomilada ekanligiz rostmi? 
 

Дилноза Кубаева:  1. Хар доим мухлисларни дили оғримасин, кўнгли ранжимасин деб харакат қиламиз ва бу гапга хайронман.

67 Bahor   (07-Ноя-2011 16:35)

Sardor Komilov ya'ni Sayyod, unga turmushga chiqishingizni so'rasa qanday javob bergan bo'lardiz?

Дилноза Кубаева:  (хандон отиб кулади) Йўқ! Уйлангансизку. Ундай бўлмаса билмадим, хайронман, ўзингиз жавоб берарсиз.

68 bankir   (07-Ноя-2011 22:51)

1. raqobatchi dugonalaringiz kinolarini tomosha qilish yokadimi, fakat yurakdan ayting rostini. 
2. kiyimlaringizni kiyganda dugonalaringiz sizdan zamonaviyroq kiyinganda qanday ozingizni his qilasiz. 
3. agar qizingiz misol uchun, aktrisa bolaman deganda ruhsat berarmidingiz faqat rostini, rahmat

Дилноза Кубаева:  1.Кўришни хохлайман. 
2.Вой менда хам бўлсин деб хавас қиламан. 
3.Йўқ! Қийин, жуда қийин экан бу касб.
 


Суратлар муаллифи Ғунчадаги Fujifilm фотостудиясидан Шахноза
    

  Мухлислар совғаси:
  Бу совғани Дилнозанинг мухлисларидан бири яқиндагина ташлаб кетган экан, ёнгинамизда очди ва биргаликда хайратлантик:




 бу кружка (финжон)ни тарихи сайтимиз билан боғлиқ. Дилнозанинг Америкалик мухлиси сайтимиз орқали Дилноза билан кўришиб уни совға қилганди. 
 

Дилнозанинг самаралари:
 2008 йил энг яхши актриса!



 2010 йил яна энг яхши актриса!


 
27-Дек-2011 04:48
Бўлим: Expresso | Чоп этди: Sayyod | Тег : Dilnoza Kubayeva
1 Pushkin   (27-Дек-2011 05:40)
Dilnozaga Omad Haqiqatdan ham Juddayam Talantli Aktrisa ! Faqatgina Qoyilman ..

2 Pushkin   (27-Дек-2011 05:48)
Sayyod.com Ijodkorlari Sizga Tashakkur bildiraman Sababi Biz yo'lagan Savollarimizdan Foydalanganingiz Va Javobini Mana Shu yerga yozib Qoldirganingizdan !

3 Dilnoza   (27-Дек-2011 06:24)
Omaaaaad Kubayeva eng eng eng zòrsiz. Sizni juda xurmat qilaman va rol òynaganingiz juda tabiiy chiqadi. Xuddi rostdek qoyil qolaman. Rollariz zòr maxoratiz xam umuman soxtalik bilinmaydi. Bergan javoblarizdan keyin Sizga undanam kòproq xurmatim oshdi. Doim No1 aktrisa bòlib qoling.

4 Czechpilsen   (27-Дек-2011 07:54)
Javob yozib yuboring iltimos

5 Czechpilsen   (27-Дек-2011 08:07)
Ha rahmat,o'zingiz ham topolmayapsizmi deyman?

6 abbos   (27-Дек-2011 16:17)
zor uy bekasikan smile smile smile smile smile

7 Sherzod Abdullaev   (27-Дек-2011 17:18)
Dilnoza man sizi ashadiy muhlisingizman.Sizga doim omad, baht tilayman.Bundan ham yuksak cho'qqilarga erishing.Kirib kevotgan yangi yilda erisholmagan hamma orzularingizga etib yuring.

8 Azizho'ja   (27-Дек-2011 20:39)
http://www.sayyod.uz/forum/17-602-1 mana siz qo'ygan otning qashqasidek ssilka lekin ochmayapti umuman forumni bosh sahifasini ochib beryapti holos. Boshqa davlatlarda bilmadimu lekin Ukrainada ochmayapti.

9 ZOHA_BORN   (27-Дек-2011 21:26)
Dilnoza kubayeva qoyil fikrlawlarizga gap yo

10 Vodima   (27-Дек-2011 21:43)
kotta rahmat Alloh rozi bulsin sizdan Sayyod ishlarizga faqat omad tilayman.Dilnoza Kubaeva sizni boshqacha hurmat qilaman inshaAlloh qiz kursam Dilnoza quyaman sizga uhshab aqlli bulsin.ishalrizga omad va baht doyim Allohimni panohida buling gifts gifts

11 QALQON   (27-Дек-2011 22:49)
Dilnoza Oqilbekovna sizga gap yo'q!

12 RE Azizho'ja   (28-Дек-2011 01:13)
В Украине открывается. Я сам отсюда. Попробуйте другой браузер.

13 narcizuz   (28-Дек-2011 04:55)
intervyu uchun rahmat

14 bek88   (28-Дек-2011 07:45)
Man bergan savolarimga Bekajon gazetasida javob berganlar bu yerda yuqla voydod. Dilnazahonga yangi yil bilan tabriklayman. Bekajon gazetasini 23 dekabirdaki sonini uqizla to'liq versiyasi bor.
Ответ: Интервьюни давоми форумда "Экспрессо" мавзусида, газетда чоп этилмаган саволларгаям жавоблар бор. Изохлар модератори NOZI

15 Abrorchik   (29-Дек-2011 04:27)
siz judayam chiroylisiz

16 Noz@   (29-Дек-2011 22:29)
Judayam hurmatim balan bu aktrisagaa!!!!!))) har tomonlama xavas qisa arzidigon ayol)

17 jamshid   (31-Дек-2011 00:46)
Dilnoza sizga soflikni va shu tabiylikni yoqotmang der edim. farzandizga kelsak onangiz haq aytibdilar keyin bilsa battar jarohatlanadi. orni kelghada bitta voqeani aytay. qoshnimizning ayoli 27 yoshida vafot etdi. 2 ta ogli bor edi. janoza kuni ularni buvisinikga jonatib uyborishmoqchi bolishdi kattasi5 yosh kichigi 3 yoshedi. shunda katta odamlardan bir yoq hech qayoqqa ketishmaydidedi hatto qabr tepasigacha borishdi haligi godaklar.lekin bilasizmi odam yosh bolsa ham olloh bergan ruhi kotararkan. keyin sorasam qoshnimdan onasini eslashsa yiglab song onasini haqqiga duo!!! qilishadi dedi. hayratdaman hozir ham. hozir boshqa ayol ularga onalik qilyapti lekin ozlarini onlalarini ham unitishgani yoq. sizga ham turmush ortogingizni ohirati obodligini tilab, yaqin orada bahtli oila qurishingizni tilayman zero nikoh hamma buzuqliklarda tosguvch, ayol kishi uchun eng yahshi qorg'ondir.

18 Sherz09   (07-Янв-2012 16:35)
Salom Sayyod.uz Dilnozahon bilan uyishtirilgan chiroyli intervyu uchun muhlislarila nomidan minnatdorchilik bildiraman! O'zbek kinoindustriyasida man uchun eng hurmatli va e'zozli, namunali, betakror, hushroy, yoqimtoy, erkatoy, beg'ubor(davom etirsam ertalabgacha davom etadi) Dilnoza Kubayeva bo'ladila! Ularni nafaqat kinoda, teartdigi rollari uchun balki insoniy fazilatlari uchun ham yaxshi koraman!(kim bilsin balki sevib qogandirman) Bugungi intervyuni oqib judayam ta'sirlandim va Dilnozahonga bo'lgan mehrim yanayam oshdi! Dilnozahonni kelajakdagi ijodlariga nafaqat ijodlariga balki shaxsiy hayotlarida ham har doim omad hamroh bo'lishini tilab qolaman! Sayyod.uz saytining barcha ijodkorlariga ham ishlarida rivoj tilab qolaman!

19 Linking   (05-Фев-2012 19:01)
nega otgan yil ko`rinmadi

20 sherali sher   (06-Май-2012 13:05)
dilnoza judayam omadli kiz doimo shundae omadli bulib yursin

21 AAA   (17-Янв-2013 11:56)
Insonni har narsa bo'lgani yahshi faqat artist bo'lganidan. Aql egalari uchun saboq.

22 Uyg'unjon   (20-Фев-2013 22:37)
salom! men Novosibirsk shahrida yoshovchi ashaddiy muhlisiman, maning yuragimdagi yakka-yu yagona oriyim bu Dilnoza Kubayeva bilan hech bo'lmasa bir matra shaxsan suhbatlashish agar iloji bo'lsa! Dilnoza o'zbek aktrisalari ichidan mening eng sevimli aktrisam

23 Dana odilova   (29-Май-2014 13:10)
Men mana shu saytga a'zo bo'lmoqchiman. Dilnoza kubaevani yaxwi ko'raman

24 Dana odilova   (29-Май-2014 13:14)
Men wu saytga a'zo bo'lmoqchiman

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 29
Мехмонлар: 29
Рўйхатдагилардан: 0