Бош сахифа » 2013 » Ноябрь » 25 » Кубаева ўғлини уч тилга ўргатмоқда!
22:29
Кубаева ўғлини уч тилга ўргатмоқда!

"Юлдузнинг қўшниси" лойихаси хақида фикрларни кети узилмапти . Мазкур лойиха халққа жуда манзур келаётганини пайқаш қийинмас, зеро машхурлар айтишни лозим топмаган ва ёки ўзларига хам аён бўлмаган тарафларига четдан кузатиб бахо беришда, тирик гувох ён қўшнилардек аъло экспертлар бўлмаса керак а?))


Лойиханинг навбатдаги сонида Дилноза Кубаеванинг қўшниларига мурожаат этишни лозим топдик.    

1 қўшни (Дилдора): Хавас қиламиз, зўр қиз. Қўшнилари билан алоқалари яхши. Ўтиб кетаётганида тўхтаб, саломлашиб, хол ахвол сўраб ўтиб кетади. 

Оналари тилла аёл. Набира тарбиялаш билан бандлар. Оилалигада 3 ўғил, онаси ва Дилноза фарзанди билан шу хонадонда яшашади. Махалладаги тўй хашамларга чиқишга вақти  бўлмагани учун чиқа олмаса хам, совғасини албатта чиқаради. 

Яқинда махалламизда тўй бўлди, қиз узатдик. Ўшанда Дилнозанинг ўзи чиқолмагани сабабли, онаси чиқиб келинга чиройли шарф совға қилди. Биза яқин бўлганимизгами ёки хамма билан яхши чиқишиб кета олганим сабаблими билмадимку, мен билан алоқаси зўр. Хақиқатдан хам Дилноза тилла аёл.

 Кўчиб келишганига икки йил бўлади яқинда, қўшнилар билан муносабати яхши, умуман димоғдор эмас, тепамда Худо турибди.

 Кинодан кўра ҳаётда бошқача қиз. Ҳаётда хам ҳусни хам тарбияси янада чиройлироқ. Агар хозир биз шу ерда уни ишдан қайтишини эринмай кутиб турсак, биз билан албатта тўхтаб, кўришиб ўтади.

 Уни ишга укаси олиб бориб, қайтиб олиб хам келади. Тўхтаб "Кенайижон, кенайижон” деб кўришади, битта мен билан эмас, хамма билан шундай муносабатда. Хақиқий ва зўр қиз. 

Дилноза мени хушчақчақ келинойи деб чақиради.

 

2 қўшни (исмларини айтмадилар): Эрталаб кетиб, кеч келганим сабабли бўлса керак, улар билан хеч мулоқотда бўлмаганман. Фақат билганим, уйлигига ўзларининг яқинларидан бошқа бегоналар келмайди. Фақат ўзларининг машинаси, қариндош уруғлар келади. Бегона эркак келмайди ёки бошқа шовқин суронли йиғинлар  бўлмаган. Мехмондорчилик бўлса хам тинчгина ўтади.  Махаллада яшовчилар учун кинопремьераларга таклифномалар бериб турадилар. Хамма қўшнилар йиғилиб, мазза қилиб кинога бориб келишади.

 

3 қўшни (исмларини айтмадилар) : Фарзандларим билан бўлиб, кўчага кўп чиқмаганим сабабли уларни яхши билмайман. Лекин узоқдан кўришиб қолсак хам, саломлашиб ўтиб кетишади. Ўзим Дилнозани яхши кўраман, мухлислариман десам хам бўлади. Аслида яқиндаги қўшнилари билан яқин кирди чиқди қилишади, биз сал узоқроқда бўлганимиз сабабли кўп кўришмаймиз. Лекин қайнонам билан яхши муносабатдалар. 

4 қўшни (Ғайрат): Оилада 6 киши яшашади, икки укаси, акаси, Дилноза ва ўғли. Оиласи тинч, қўни қўшнилар билан алоқаси яхши. Ишлари кўп бўлгани сабабли кўчага кўп хам чиқавермайди.  Мен укасини яхши танийман, ўзи билан хеч яқиндан гаплашмаганман, фақатгина салом алик. 

5 қўшни (Хуршида) :  Жуда хам яхши қўшнилар. Шахсан ўзимга опадек кўраман мен уларни. 

Ўғилларини "Тантана” рақс  ансамблига олиб борадилар. Ундан ташқари инглиз, рус ва турк тилларини қатнаштирадилар, уйига хам келиб дарс ўтишади. Фарзандларининг келажаги учун қаттиқ харакат қиладилар, қизиқадилар. Мехрибон оналар, яхши дўст, маслахатгўй инсонлар.  Мени хам ўз сингилларидек, хам опаларидек кўрадилар. Аёл сифатида хам жуда яхши аёллар. Махаллада у бу йиғинлар, худойилар бўлиб қолса, албатта қўшиладилар. 

Аза бўлиб қолса, менга қўнғироқ қилиб ёки уйимга чиқиб, "Бирга чиқиб келамизми?” деб сўрайдилар.  Агар ўзларининг имконлари бўлмаса, оналари албатта чиқадилар.

 "Юлдузман, актрисаман” деб, ўзларини олиб қочмайдилар, керилмайдилар.  Хамма билан бир хил, яхши муносабатдалар.  

Оилада акалари, икки укалари, оналари ва фарзандлари билан яшайдилар. Оналари  набира тарбиялаб уйда ўтирадилар. Ака у калари ишлашади, ўқишади. Битта укалари хозирда харбий хизматга кетган.  Оилалари хам махалла ишларида жуда фаол. 

Ўтган йили биринчи июнь , болаларни химоя қилиш кунида,  бизларга  "Юринглар, сизларни зўр жойга олиб бораман” деб, ёш томошабинлар театрига биргаликда бордик. Дилнозанинг фарзанди Мухаммадамин ва менинг ўғлим Асилхўжа  болалар кунини биргаликда нишонлашди. Театрда санъаткор деб, бизларни биринчи қаторга ўтказиб қўйишди. Мен, икки фарзандим ва уларнинг ўғиллари мазза қилиб театр томоша қилдик. Дилнозани эса мухлислар тинч қўйишмади, театр охирига қадар у мухлислар билан расмга тушиш билан банд бўлди. Менинг ўғилларим шўх бўлганлиги сабабли, театр вақтида югуриб юришди ва хатто сахнага хам чиқиб кетишганида Дилноза хам сахнага уларнинг ортидан чиқиб, "Узр, узр, булар мен билан келишган эди” деб сахнадан олиб тушганди.

 Шундай қизиқ воқеалар хам бўлиб туради.  Қўшниларимнинг ичида уларни энг яхши қўшни деб айта оламан.  Айтганча, эртага таваллуд айёмлари эди.

 

Лойиха Дилнозани 22-ноябрь таваллуд кунидан бир кун аввал, 21-ноябрь куни амалга оширилганди. Шу куни Дилноза оиласи билан  айни дамда Жиззахда харбий хизматни ўтаётган  укасини кўргани кетишган экан. 


Sayyod.com нинг муаллифлик "Юлдузнинг қўшниси" лойихасини Нодира Махмудова ва Шахло Қодирова тайёрлашди.

Мазкур лойиха газета тури фақат "Бекажон" газетаси учун тақдим этилган. 

Бўлим: Yulduzning qo'shnisi | Кўрилган: 31034 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Dilnoza Kubayeva, Yulduzning qo'shnisi

Нравится
Барча изохлар: 29
1 Dadaxon   (25-Ноя-2013 22:42) [Материал]
Umuman takrorlanmas betakror aktrisa Dilnoza. Kulishlari özini tutishi xamma xammasi yoqadi. Inson sifatidayam aktrisa sifatidaxam judaxam xurmat qilaman va yaxshi köraman.

2 Umid   (26-Ноя-2013 00:24) [Материал]
Turmush o'rtog'lari yuqmi??

3 Diamond_Boy   (26-Ноя-2013 00:25) [Материал]
Dilnoza opamizni tariflashga til ojiz. bunaqa inson dunyoda bitta. ulani kulishlari judayam yoqadi manga. ula kulganlarida negadur maniyam yuzimga kulgu yugiradi eeey )))) hullas opajonim sizga uzoq umr baxt saodat tileman. o'g'lizni baxtiga doimo sog' bo'ling va o'g'liz ham sizi baxtizga kotta bola bolib el ardoqlidigan insonlardan bo'lib yetishsin. oilangizda quvonch rizq baraka hech qachon arimasin smile

4 95atobus   (26-Ноя-2013 00:41) [Материал]
Ajoyib ayol, shaxsan gaplashmaganman, shaxsiy xayotlari xaqida ma'lumot bersangizlar ranjimasmikinlar Dilnoza Kubayeva? Bu kabi ayol kishini ajoyib yigit jufti xalol sifatida ko'rishni orzu qiladi!

5 Zodibek   (26-Ноя-2013 01:20) [Материал]
Дилноза Кубаева ман у.н N1 ижодларига омад. Хаа ока шошманг хали даракчидаям чикиб колади

6 Jamshid   (26-Ноя-2013 01:59) [Материал]
Hurmatlik Sayyod, Dilnoza Kubaevani e-maillari bormi? U kishi bilan boglanishni biror ilojisi bormi? Agar bulsa, iltimos, mani e-mailimga junata olasizmi?

7 AbduLloh5858   (26-Ноя-2013 02:59) [Материал]
Дилнозани ижодини яхши кураман.)) Бунде актриса Узбекистонда яна чикишига ишонмиман.))

8 Жалолиддин   (26-Ноя-2013 04:24) [Материал]
O'zbek san'atimizning eng ajoyib san'atkorlaridan biri desam adashmasam kerak( o'zim uchun)! Judaham hurmat qilaman. Kelajakdagi orzuyim DILNOZA KUBAYEVA bilan yaqindan suxbat qurmoqchiman! San'atlariga san'at qoshilaversin! Ijodlariga OMAD tilayman!)))))

9 leyla_91   (26-Ноя-2013 04:25) [Материал]
ajoyib raxmat Dilnoza Kubayeva tariflawga til ojiz deal shaxsan menga yoqadila ijodlariga omad yangi kinolar kutib qolamiz sog'lik, tabassum, hotirjamlik tilayman! Tamom tongue

10 Alisher_A   (26-Ноя-2013 09:27) [Материал]
куп актрисалар бор лекин Дилнозадагидеки йок киноларига гап йок омад!

11 Mahmudxon   (26-Ноя-2013 11:19) [Материал]
Dilnoza Kubaevani aka ukalari yonidaligidan xursand boldim. man u.n Dilnoza matonatli ayol qiyofasida. va Toti Yusupova xam. man xayolan unga yaqin insonde tutaman ozimi. cunki u sevimli aktrisam. xayotida bardavomlik tileman...!!!!!!

12 Husniddin   (26-Ноя-2013 11:27) [Материал]
Бу талантга оригинал роллар етишмаяпти. Рустам Саъдиев ва Аюб Шахобиддинов режиссёрлигидаги образлари яхши ижро этилган. Яхши тандеми Бобур Йўлдошев

13 Umiw   (26-Ноя-2013 13:44) [Материал]
Dilnoza Kubayevaga OMAD

14 bek88   (26-Ноя-2013 13:56) [Материал]
Birinchi o'rinda Saytimiz raxbariga, va forumdoshlarimiz Nodira, Shaxlolarga kottokon raxmat shunday loiyixani tashkilashtirgani uchun. Dilnoza opani talantini ko'rib muxlis bo'lmagan kishi bormi? Man xam ashadiy muxlisman ijodlarini kuzatib boraman. Bironta gazeta, jurnalar va ijtimoy tarmoqlarda Dilnoza opa xaqida ko'rib qolsam erinmay o'qib chiqaman.

15 $aLoXiDDiN   (26-Ноя-2013 16:06) [Материал]
omad

16 Jasur   (26-Ноя-2013 16:12) [Материал]
Lola haqidayam yozila

17 shukrona alimova   (27-Ноя-2013 12:55) [Материал]
afsus turmush urtoqlari bu dunyodan erta kuz yumdida ugli muhammadamin onasini bahtiga aqilli yigit busin

18 Munis   (28-Ноя-2013 12:03) [Материал]
Ulani tariflashga til ojiz. to'risi. 1ta iltimis boridi agar iloji bo'sa uladan 1tta intervyu olin hayot va ijoddigi yangiliklani bilmoxchidi. Jaaaaa yo'o'o'o' bo'p kettilaku

19 Khayrullo eshkuvatovich   (30-Ноя-2013 19:38) [Материал]
Omad

20 Dj_Taller   (30-Ноя-2013 19:44) [Материал]
Omad sizga.

21 Guzalka   (02-Дек-2013 14:21) [Материал]
Buncha shurinikin bu qiz. Omad omad ijodizga

22 Ereke   (03-Дек-2013 02:44) [Материал]
Дилноза вас Любят  в казахстане! Вы самая ярка звезда Востока, Спасибо вам за радость которую дарите людям. Дай Аллах Вам, сыну и Вашим близким благополучия здоровья и счастья .

23 Nigorichka   (05-Дек-2013 16:33) [Материал]
Dilnoza juda samimiy Ularga omad

24 Nigorichka   (05-Дек-2013 16:35) [Материал]
Sayyod.com iltimos bu loyixada Shahzoda xaqida xam ma'lumot berila iltimoooossss

25 A.T.O.   (15-Дек-2013 20:28) [Материал]
Daler fayzullayevni mahallasiga borilar.

26 Mmm... Excellent spouse   (26-Дек-2013 00:31) [Материал]
Negadir SHU DILNOZA KO'ZGA YAQIN ISTARALI QIZ. GOHIDA AKTRISSALAR HAQIDA YOMON HAYOLDA BOLAMIZ... IKKI DUNYO SAODATINI TILIMAN. GOLLIVUDDA KATE WINSLET YOQSA UZIMIZDA ESA KUBBAEVA.....¤¤¤♡♡♥♥♥

27 Ilxom   (14-Фев-2014 08:05) [Материал]
Omad

28 .:QITMIR:.   (02-Июл-2015 08:06) [Материал]
Mani eng qadrdon do'stlarimdan. Haqiqiy sof faylasuflarimiz ta'riflagan o'zbek ayoli. Man ulani yaqindan bilaman, ko'p suhbat qurganmiz va bir narsa har doim meni hayratda qoldiradi, mn ulani irodalariga qoyil qolaman. Ilohim yomon so'zu, yomon nazardan olloh asrasin.

29 Dilshod   (22-Сен-2015 14:42) [Материал]
omad

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!