Бош сахифа » 2010 » Ноябрь » 6 » Концертда тўфон ? Репетициядан
05:55
Концертда тўфон ? Репетициядан
Бугун 6 ноябрь куни Ёдгор Мирзажоновнинг икки кунлик концерт дастурига старт берилади.

Бир кун аввал 5 ноябрь куни эса асосий репетиция кунига келиб орқа  ўриндиқлардан бирига ўтириб аввал зимдан кузатдим. Декорация тўфон, халиги "ўрама" борку, шунга ўхшаш формада. Анча муддат танаффус қилган Ёдгор тўфон билин қайтмоқчи эканми деб ўйладим хам.

Ёдгорнинг продюсери ва журналист Феруза Нодированинг ёрдамчиларига "Хамма журналистларга билет берилсин, хеч ким қолиб кетмадими?" деган гаплари қулоғимга чалинди. Бизнинг шоу-бизнесда журналистларнинг бир-бирига муносабати хали шаклланмаган бир пайтда Феруза опанинг хамкасбларига хурмати диққатимни тортди.
Сахнада бу пайтда Ёдгор режиссер билан ишлаётган эди.
Биринчи қаторларга етганимда ташкилотчиларнинг ўзаро билетлар хақидаги гапларини эшитиб, яқинлашишга ошиқмай кузатиб тинглаб турдим.

Икки кунга билетлар сотилганлигидан хурсанд бўлиб бўлишишаётган пайтда кассага Ёдгорнинг концерти иккинчи кунига хам билетлари сотилдими?-деб қизиқибми ё билмадим нимадан сўраб суриштириб кетган бир хонанда хақида  айтишганида ажаблан....МАдим.
Бир неча кунга рейтингига ишониб концерт бераётган хонандаларнинг баъзиларида биринчи кунга зални тўлдириш қийин кечган пайтда, ўзининг омадсизлигини бировнинг бошлаётган ишида хам кўришни истаганларни нима дейиш мумкин?

Яқинлашиб Феруза опа билан кўришиб бу масалада хайратимни яширолмай сўраганимда "Ха, майли ёзмай қўя қолинг илтимос, чин дилдан ният қилиб харакакт қилганимиз учун хам билетлар сотилгандир, у хонанда билан боғлиқ бу воқеани ёзмай қўйинг" деб илтимос қилдилар. Албатта ўзи номини ортиқча пиар қилишга кўзларим пиррилаб тургани хам йўқ эди, лекин бу воқеани айтиб ўтишни лозим топдим, токи кимларгадир сабоқ кимларгадир йўқолиб бораётган уяти хам сал бўлсада борлигини билдирар деб умид қиламан.

Феруза Нодировани концерт олди сухбатга чорладим:

Ниҳоят "ўғлингиз"ни концерти устида ишларни бошлаб юбординглар, Ёдгор қовушиши қийин кечмоқдами, умуман нималар ўзгарди?
(Енгил тортиб, ташвишли оҳангда)-Авваламбор Ёдгорнинг 5 йиллик ижодий танаффусидан сўнг катта сахнага қайтиб мухлислари билан дийдор кўришишидан хурсандман. Бу дақиқаларни анча кутгандик, тайёргарчилик хам анчадан бери бўлаётганди. Мана эртага концерт, биласиз ўзига яраша камчиликлари барибир бўлади, лекин охирги кучимизгача жалб қилиб харакат қиляпмиз. Томошабинларга манзур бўладиган дастурни тайёрлашга улгурамиз деб ўйлайман. Энг асосийси ният яхши, яна энг қувонарлиси Ёдгор янги   ва мухлисларга номаълум бўлган қўшиқларни ижро этади, шуни ўзи томошабинларга энг катта совға бўлади.
Концерт 4 блокдан иборат бўлиб, жаъми 26та қўшиқ ижро қилинади. Назаримда бу яхшигина ижодий "багаж", жанр, йўналиш ва ижро этиш услублари жуда хам турфа, шарқона, миллий қўшиқлар бўлади. Деярли 20дан ошиқ қўшиққа рақслар сахналаштирилган. Энг мухими Ёдгор мухлислари билан дийдор кўришади. Бу концерт ўзимиз ва мухлислар учун хам катта байрам бўлади деб ўйлайман.

2 кун! Чўчидингизми?
-Аввалига чўчидим, лекин мана билетлар чиндан хам яхши сотилганидан хурсанд бўлдим, демак, хақиқатда мухлисларимиз хали кўп ва Ёдгор хали янаям кўп ижод қилиши керак экан деган хулосага келдим. Энди фақат олға!








Концертда лойихаларингиздан яна кимлар иштирок қилади?

-Аввалига концерт дастурига Отабек Муталхўжаевни киритмоқчи эдик, лекин ўйлаб қарасак Отабек алохида концерт тақдим қилиши керак. Мехмон сифатида қатнашиш режада бўлиб, охирги дақиқаларда бу фикримдан қайтдим. Отабекни хам мухлисларини бу ерга жалб қилиб хар-хил гап-сўз бўлишига чек қўяман, чунки Ёдгорни ўзини намойиш қиладиган ижод махсули бор. Концертда қатнашадиган бошқа ижодкорларни таништирсам, булар икки истеъдодли актриса бири Дилноза Кубаева иккинчиси Гулнора Қосимова. Ёдгор билан Гулнора Қосимованинг  илк маротаба қўшиқ куйлаб чиқиши янгилик бўлади. Дилноза Кубаева эса дастурни олиб боради. Янги ижодкорларнинг янги нафаси бўлади шунинг учун ёш режиссер Умидани танладик, у концертга режиссерлик қилмоқда. Раққосалар Карима Узоқова рахбарлигидаги "Тошкент Зеболари", "Алик" шоу балети ва "Сабо" рақс дастаси гурухи.

Декорациялар кичик тўфонча  кўринишидек туюлди.
-Бу шунчаки декорация эмас-да, унинг ўзига хос техник жихатлари концертда намоён бўлади. Хозирча айта олмайман, тўфон бўлиб айланадими ё яна бошқа нарса намойиш қиладими концерт куни кўриб биласиз. Декорацияни Хитойдан Ёдгор олиб келди, декораторимиз Тоштемир исмли йигит.



Бу борада Отабек Муталхўжаев ва унинг хомийси Шухрат окалар хам келиб олд қаторда Ёдгорни қўллаб қувватлаб туришди. Бизни узоқдан кўриб келган Отабек насиб этса баҳор ойларига у хам концерт бериш режасида борлигини билдирди.



Бироз танаффус қилган Ёдгорни сахна олдида сухбатга тортдим:

-Охирги концерт дастурини тақдим қилганимга 5 йил бўлди. Жудаям қаттиқ хаяжондаман,чалғишга харакат қилмай, жуда хам катта маъсулият бўйнимда эканлиги учун жуда қаттиқ хаяжондаман.

Концерт хар тарафлама бир ўзингиз зиммангизда экан?
-Хомийсиз ўзим ва хамма нарса ўзимни бўйнимда эканлиги учун жуда хам қийин кечмоқда.

Бу сафар қўшиқлар термаси турфа бўлишига сабаб концерт бўлгани учунми ёки дархақиқат келажакда шу тарзда ижод қилишми?
-Ёши катта мухлисларимиз бор, ёшлари хам. Шунинг учун хар бирини қалбига йўл топиб бориш учун ранг-баранг ижод қилганман. Миллий, ёшларбоп йўналиш, қолаверса ота-она, дунё хақида фалсафий ва хажвий қўшиқларимиз хам  бор. Шунинг учун мухлисларни зериктирмаслик, хар бирини қалбидан жой ола билсам ўзимни энг бахтиёр инсон сифатида хис қилган бўлардим.

Бир қанча созандаларни жонли равишда репетиция қилганларини гувохи бўлдим. Жонли ижро ёки мусиқа?
-Жонли номер қилиш ниятимиз бор, репетиция қиляпмиз лекин бу номерни қўйиш ёки қўймаслик режиссерга боғлиқ, хозир бошқатдан дастурни ўзгартириб янгитдан тузиш нияти бор экан, шунинг учун янгиликлар хам кириши мумкин. Репертуарни тўлиқ ўрнига хали қўя олганимиз йўқ, концертни ташкиллаштириш хам ўзимни бўйнимда тўғрисини айтганда. Хам югур-югур, хам сахнада репетиция, жуда хам қийналяпман, шунинг учун агар концертда камчиликлар бўладиган бўлса олдиндан узр сўрайман.

Хозирги кунда сиздан фарқли ижодда танаффус қилмаган хонандалар бир кундан ошиқ концерт дастурини тақдим қилишмоқчи бўлишса, бир кунига билетлар сотилмаяпти. Атрофдагиларингиз таваккал қилма дейишса хам  концерт икки кун бўлади  деб туриб олган экансиз. Чўчимадингизми? Ички туйғу? Ўзингизга ишонч? Таваккал?
-Чўчидим, тўғри лекин бу Худога таваккал. Хаммаси Худодан. Чин дилдан, ният қилиб харакат қиляпсиз.









Репетицияни тарк этарканмиз концертдан бир кун олдинги бу асосий репетиция нақ тонггача давом этишидан воқиф бўлдик.
Бугун концертда кўришгунча.
Тўфонларни нималар қилишини кузатгунча))


Sayyod

(Суратлар муаллифи Феруза Фаттахова)
 
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5755 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yodgor Mirzajonov

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Nargiza   (06-Ноя-2010 10:30) [Материал]
Salom Yodgor aka ijodingizga omad! Kansertga omad tilab qolaman

2 Taxa   (06-Ноя-2010 10:42) [Материал]
Qizil rangli kiyim erkak kishiga "yarashmasligi" haqidagi maqolani qaysidir bir saytda o'qigandim...... )

3 Giyos   (06-Ноя-2010 16:39) [Материал]
Omad

4 armonli bola   (06-Ноя-2010 17:17) [Материал]
maladsi yodgor aka konserlarizga omad o`zizga soglik tlieyman

5 Mda   (06-Ноя-2010 18:03) [Материал]
o :) wow

6 Sоsо   (11-Ноя-2010 03:03) [Материал]
нма дганила энди бу? 1.утиб кетвотудим хомийлани гапини эшитиб хайрон колдим. 2.хомийсиз узим концерт квомман... шу жойини Феруза билан келишвомапсизде Сардор! ))))))))))))
Ответ: Ўқишни қойиллатаркансиз шекил. "Биринчи қаторларга етганимда ташкилотчиларнинг ўзаро билетлар хақидаги гапларини эшитиб, яқинлашишга ошиқмай кузатиб тинглаб турдим." Қани хомий? Ташкилотчи билан хомийни фарқи сиз учун йўқми? Кейин Феруза опез тугул бошқаси хам ман билан келиша олмайди, ишонаверинг.

7 javohir6262   (08-Дек-2010 20:30) [Материал]
pulini tulashsa har hil ashulla aytadigan artistmisiz diymab

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!