Бош сахифа » 2010»Ноябрь»6 » 5 йиллик танаффус эвази энг катта ютуқ! Ёдгорнинг кутилмаган омади!
23:34
5 йиллик танаффус эвази энг катта ютуқ! Ёдгорнинг кутилмаган омади!
Хозиргина "Истиқлол”
санъат саройида икки кунлик концертини илк кунини Ёдгор Мирзажонов катта
омад билан тақдим қила олди!
Бугунги кунда рейтинг хам концерт залини тўлдиришга асос
бўлмай қолди. Билетларни зўрлаб сотиш хам, чунки бу нарсалар тезда овоза бўлиб
ёритиб бормоқдамиз.
Концерт бир кундан кўпроқ бўлса гумонлар туғила бошлайди.
Бугунги кунда концерт бермоқчи бўлган хонандаларимиз эса бир кунлик концертига
хам бошлангунча парда
ортидан хадик билан залга
мўралайди.
Тўғрисини айтаман, Ёдгорни танаффусидан сўнг унга хар қанча
омад тилаганим билан, икки кун тугул бир кунни хам зални тўлдира олмайди деб
ўйлагандим.
Рейтинги
бор ва танаффус қилмаган хонандаларни иккинчи куни тугул биринчи кунида зал
тўлмаяптику.
Аввал аншлаг, кейин хит терма!
Концертга
келиб кўчаданоқ ахамият бердим ва шахсан ман кўчада қўлда хам билет
сотаётганларни кўрмадим.
Концерт бошланганида зал лиқ тўлди! Аншлаг!
5 йил
танаффусдан кейин, катта прома қилинмай гиперхит қўшиқ қилиб айлантирмагандаги
холат бу. Балки кечагина репетицияда Ёдгорнинг чин дилдан ният қилиб харакат қиляпман деган
гапларида маъно бордир?
Дастур Ёдгорнинг хит қўшиқлари термаси билан
бошланди. Бошланиши жуда гўзал чиқди. Мухлислар рости жуда соғинишган экан, хар бир хит қўшиғини қийқирув ва
олқишлар билан кутиб олишди.
Дилноза Кубаева ва… ким эди у?
Концертни Дилноза Кубаева ва (адашмасам) Жамшид деган
йигитолиб боришди. Узр албатта бу
йигитни умуман танимадим, овози хам шахсан менга ёқмади. Тўғрисини айтсам
ёнимда ўтирганлар хам бундай фикрни айтишганини ўзим эшитдим. Дилноза Кубаева
ўзи якка олиб борса бўларди.
Кейин Дилнозани эълон қилишганида аввал "Келгинди келин” фильмидан парча
кўрсатишди. Қандайдир бир давомий сахналаштирилган кўриниш бўлади деб
кутгандик, бўлмади. Ёддан кўтарилган актриса бўлганида эслатиб кўрсатишган
десак хам ундай эмас, хуллас бу лавха нима учунлиги сир бўлиб қолди.
Тўфонлар рангланди
Концертдаги
тўфончалар айланмади, югурмади, кутилгандектўполон хам қилишмади улар ичидан рангли чироқлар чиқиб формага безак
бериб турди. Умуман декорация шуниси билан хам ноанъанавий бўлди.
Отабек ўрнига Элдор?
Мехмон
сифатида Отабек Муталхўжаевни иштирок этишини хохламаган ташкилотчилар негадир яна балки мен шахсан танимайдиган бир Элдор деган йигитни сахнага чиқаришди. На
қўшиғи ва на бошқаси умуман эсимда хам қолмади, тушунмадим хам. Қайтанига Отабек чиқса бўларди,
агар Ёдгорни мавқеи билан таққосланишни исташмаса реклама қилинмай шунчаки
сахнага шу Элдор каби чиқаришса бошқача бўларди, бу мени шахсий ва балки
субъектив фикрим!
Тартиб ва юлдузли қутлов!
Концертга
ўзгача тартиб, яъни бошловчи эълон қилганида гуллар берилишиэътиборга молик. Гул бергувчи мухлислар рости
жуда кўп эди. Шу сабаб биринчи эълонда гул беришга шайланган Шароф ва
Севинчқайтиб кейинги имкониятни
пойлашди. Юлдузли қутловни биринчи бўлиб Абдували Ражабов амалга ошириб Ёдгорга
сахнага гул олиб чиқди, кейин эса Шароф ва Севинч қўл ушлашиб чиқиб гул бериб,
қўл ушлашиб тушишди.
Дилноза шу пайт қувлиги учиб "Севинч Мўминовами энди ё
Муқимова?” деб хазиломуз саволни беришга улгурди хам. Афсус улар тушиш йўлида
бўлгани ва микрофони бўлмаганлиги боис жавобни эшита олмадик.Негадир Отабек Муталхўжаев юлдузли қутловда
гул билан хам кўринмади…Балки Элдорга алиштиришганига хафа бўлгандир? Тўғриси, мен
хам хафа бўлган бўлардим.
Яна бир
фишка бу арабий либосга бошига кўршапалак қиёфасидек тикилган…шу хеч тушунтира
олмайманде, хуллас модерн бир костюм. Фақат у раққосаларга шу икки йигит хичам
тушмади тушмадиде))) Йигитлар бирам бесўнақай, бири бўйи дароз иккинчиси
дўндиқвой.
Учта, демак трио!
Дуэт дея сааал
хато эълон қилинган аслида трио бўлган қўшиқ менга жуда ёқди, чиройлик чиққан. Ёдгор
шогирди ва актриса Гулнора Қосимова
билан куйланган трио таронаси тез орада оммалашиши аниқ.
Сахнада қўйёки мол)))
Орада қизиқ бир ўйин ташкил қилишгани хам ажойиб
чиққан. Яъни сахнага 6 мухлис таклиф қилиниб Ёдгорнинг ижоди ва ўзига боғлиқ
саволлар бериб, жавоблардаги рақамларга асосан залдаги омадли томошабин
аниқланди.
Шу тариқа
топилган икки омадли бири Андижонлик бир опа ва иккинчиси Қашқадарёлик бир
йигитга хомийлар тарафидан совға беришди.
Гўшт ва колбаса хомийларининг катта совғаси
дея эълон қилишганида тўғриси қўрқиб кетдим хозир мол ёки қўйни сахнага олиб
чиқишармикан деб. Яхши хамки жониворлар емиш холида корзинкага устидан безалган
холда олиб чиқиб топширилди. Омадли томошабинни аниқлаш учун сахнага чиққан 6 мухлис хам совғасиз қолмади, улар энди яна бир маротаба концертга тушишга мажбур дейилган хукмни икки кишилик таклифнома кўринишида олишди.
Гусарский Джексон готов к полёту?
Либосларнинг
иккиси мени хайратлантирди. Бирида учувчи ё поезд хайдовчилари қўлидаги чизиғи
фойдаланган костюм бўлса иккинчиси русларнинг Гусарскийси ва ё Майкл Джексоннинг
стилидан дарак берарди. Фақат шим унга сал кенгроқ бўлгани учун балки иккисига
хам тўғри келмас.
Гусарлар адашмасам колготкасимон, устидан шортиги этик ва патли бош кийим
билан бўларди. Ёдгор албатта патли бош кийим, шортик хам колготка хам (Худога шукур) этик хам
киймади. Джексон эса жуда тор шимларни хуш кўрган. Биринчи костюм учувчи ё поезд
хайдовчиларни эслатганига эса жамоамиз ходими Феруза Фаттахова билет орқасидаги
темир йўл маълумот маркази хомийлик рекламасидан деб тушунди.
Йиғлаб олса бўлармиди…
Бир қанча
маъноли ва ғамгин қўшиқлар хам куйланди, хусусан "Она” қўшиғида Ёдгорнинг
оғриқли тарихига назар ташланди. Ота
тўғрисида куйлаган Ёдгор йиғлади. Негадир шу қўшиқдан сўнг дарров тез ва
рақсбоп қўшиқ қўйишгани сал нотўғри менимча, чунки Ёдгор ўзига тез келишга
қийналгандек бўлди ва юздаги ёшларни артиб шўх таронага юзидаги ғамни йўқотиши
осон бўлмади.
Пак-пакана куёвни кўтарган балаааанд келин
"Баланд келин, пакана куёв" деб номланган хазиломуз қўшиққа қизиқ сахна кўриниши тақдим этилди. Баланд келин пакана куёвни даст кўтариб олганида томошабинлар қийқиришди. Кулгули ва қизиқ сахна. Агар қўшиқ шу сахна кўринишисиз тақдим қилинганида менимча қизиқ хам бўлмасди ва танқидлар бўлиши табиий эди, чунки сўзлар сал қўполроқ танланган.
Хотима
Хуллас мана шундай
гаплар. Илк кун Ёдгорга аъло натижани тақдим этди. Хотима оддий, молодец
Мирзажонов! Концерт удался!
"Гўшт ва колбаса хомийларининг катта совғаси дея эълон қилишганида тўғриси қўрқиб кетдим хозир мол ёки қўйни сахнага олиб чиқишармикан деб. Яхши хамки жониворлар емиш холида корзинкага устидан безалган холда олиб чиқиб топширилди".............................. РЕСПЕКТ!!!! :)))
Ha 5 yil ijod mahsulini atqdim etdi muhlislariga.Qiziq Otabek Mutalho'jayev nega konsertga tashrif buyurmadi ekan ? Ajablanarli. Yod'gor ham Otabek ham bitta prodyuser bilan ishlidi bitta joyda. Yodgor aka sizga chin dildan oamdlar tiliman. Ilohim shou-biznesda bundanda yuksakroq muvafaqqiyatlarga erishishingizga tilakdoshman.
voy man yodgordan bunaqa darajada anshlag konsert kutmagandim.. qoyil qolish kere.. ensalarim qotib konsertga majburan tushudim lekin afsuslanmadim.. anu xorazmcha raqsga tushgan kishining o'yiniga qotib qoldim hamma teldan videoga olishga tushib ketti hullas gap yo' yodgor shuncha ijodiy tanaffusdan keyinam bemalol konsertini zo'r o'tkazdi.. gulla sovgala umuman bo'masa kere dib o'ylagandim.. lol.. a kstati dilnozaga to'risini etsam yarashmapti boshlovchili.. chumchuq so'ysayam qassob so'ysin digan qoidasiga o'zi amal qimapti unchali yarashmapti, anu yonidigi jamshidmi ungayam hali borakan.. atak konsertga gap yo' molodec yodgor!!!
Сайёд гап топа олмаяпман. Каердан шунча махорат, шунча гапни топасиз а? Жуда хавас киламан сизга. журналистикада жуда катта бурилиш киляпсиз, узокка борасиз, бир нафасда доим укийман ёзганларингизни. ун варрок булса хам зериктирмайсиза, хар бир харфларга диккатни боглаб кетаверасиз, койил коламанда сизга. омад ёр булсин укам.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.