Илхом Мий Арманинг "Куйдирди" қўшиғи сайтимизда премьера қилиниб, клипи хақида хабар бергандик.
Илхом Мий Арма:- Қўшиқ премьерасидан кейин, Ботир Қодировга тақлид хақида фикр билдирганлар бўлди. Хусусан Сизнинг сайтингизда хам. Гап шундаки, бу қўшиқнинг муаллифи хам ўша Ботир Қодировнинг "Гўзалсан" қўшиғи муаллифи бастакор Илхом Маматов бўлади. Балки шунга ўхшашдир. Талаб бор жойда махсулот хам бўлади, одамларга ёқаётган йўналиш, менга хам. Лекин бу қўшиқни асосий йўналишим сифатида эмас, шунчаки тажриба учун, репертуаримда турфа хилликдан бир намуна қилдим.
Клип ғояси қўшиқни кенглик охангидан келиб чиқан холда, хеч қандай мураккаб сахналарсиз, сюжетсиз, шунчаки қўшиқ постановкаси кўпроқ табиат ва кенгликларни намоёнлантиришини инобатга олган холда ўйланди.
Аслида лолақизғалдоқлар тўшалган адирларда олишимиз керак эди, афсус клип суратга олиниш ишлари чўзилиб, ёзга тақалди ва лолақизғалдоқлар кўриб келган жойимизга суратга олиш жамоаси билан келганимизда, мавсуми ўтиб қолмаган экан. Ғояга асосан клипда оқ ва қизил ранглар фойдаланиш бошиданоқ режада бўлган, шунинг учун хам либослар оқ ва ундаги артрибутлар қизил, варраклар хаммаси бир хил қизил рангда. Майли қип-қизил лолақизғалдоқлар бўлмаса хам, атрофдаги табиатни ўзи бошқача кўрк берди.
Клипда шунингдек Глиер номидаги мусиқа мактаби йигитлари иштирок этишган.
Клипдаги қизни бегона қилмадик, ўша-ўша клипларимиздаги бош қахрамон Дилноза. Лекин бу клип ўша сериал тарзида кетаётган "Қоч Илхом, қоч", "Ўйла Илхом, ўйла" кетма кетлигининг давоми эмас. Шунчаки трек клипда хам Дилнозани суратга олдик.
Bu klip "Go'zalsan"ni bolasi. Taqlid bo'lgandan keyin tanqid ham bo'ladida. Kopiya, aytish uslubiyam, she'r ham, daje negrlani ovoziyam, endi bu ortiqchada. Klip yaxshi chiqqan.
Klip juda yaxshi olingan,asosan kiyimla qizlada qizil ,ugil bollada oq kiyim yaxshi tanlangan,klipni kurinishini ochib bergan,lekin Илхом Мий Армани ovozi pinggilab yotibdi tugrisi ovozi ustida hali ancha ishlash keray manimcha,klip goyasi hamda kiyimla dizaen juda yaxshi,Klipdagi bu yoqimtoy qiz qushiqni klipni kurishga qiziqish uygotadi,bu qiz bumasa tugrisi qushiqni uzi bu ovoz bilan muxlis chaqiromiydi,bu mani fikrim yoqmagan busa uzur. Nimaga blok qilingan umuman kirtolmiyommanku? Доступ запрещен
Офарин. Сардор бу жуда яхши иш булибди. Купрок мана шунака HD сифатидаги клипларни куйиш керак. Адашмасам бу сайтдаги биринчи HD клип шекилли! Гап йук ишларга омад!
Tugri lekin Botir Qodirovni Guzalsan qushiga uxshaydi muzikasiyam,oldin ham bitta qiz "Aldamadim sevdim den sani" qushigini Ozod shouda aytgan indi bunaqa imasda Ozod shouda repititsiya vaqti bulganu aynan shu qiz indi Botir Qodirovni qushigini aytish shart imasdi yo bu sindrishmi?Ozodgayam hayronsan.
Frenk: Endi sizni fikriz o'zizga ....Bu ijod qo'lidan kegancha qivotti,omad tilash kere qo'llab quvatlash kere holos.Omad ilhom miy-armaga. Qo'shiq ham klip manga juda yoqdi.Mp 3 variantini eshitganimda so'zlari judayam yoqudi
Mani fikrim uzizmga busa san manga umuman fikr bildrma,sanatkorga bildi Narbuz sani dunyoqarashing bilan manki tugri kemaydi,zur omad zur omad bu fikr bildrish imas,bunaqada soxta ovozla kupaeb ketuvradi bunaqa ovozi yuqla tiqilib ketgan,muxlisga haqiyqiy ovoz haqiyqiy qushiq keray.... bu erda hamma uzini fikrini shu saytga yoshiz,sanatkorga Илхом Мий Арма aytgan busa kamchiliklari busa yozish keray,bu tanqid imas,tanqid ham sanatkorni yuksaltradi kamchiliklari busa uz ustida yana ishlaydi,kamchiliklarini yozmasakda,yoqdi omad ! yoqdi omad ! bu umuman qullab quvatlashga kirmaydi,ertaga yana shunaqa qushiqla chiquvradi, omadini bersinu hammaniyam, sanatga qadam quyibdi yaxshi yaxshi qushiqlani kutib qolamiz.
ey ukam sanga kim nqo'yibdi kuylashga... qo'shiq ritmi botir qodirovnikiga o'xshagan qolgan... bilaman bowqalardan ajralib turay deb ushbu mavzuni olgansan, lek qachongacha va qaergacha ...
Қўшиқ премьерасидан кейин, Ботир Қодировга тақлид хақида фикр билдирганлар бўлди. Хусусан Сизнинг сайтингизда хам. Гап шундаки, бу қўшиқнинг муаллифи хам ўша Ботир Қодировнинг "Гўзалсан" қўшиғи муаллифи бастакор Илхом Маматов O'hshashlik bo'ladida bastakori bir odam bo'lgandan keyin
Haa , Hammelaga rahmat Ilhomjon Tanqid odamni ustiradi bu yahshi
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.