15:42 Кинорақобат: "Келгинди келин-2" ёки "Нафс?" | |
Кино олами диққати хозирда икки
фильм премьерасига қаратилган. Бири Рустам Саъдиевнинг "Келгинди
келин-2" фильми бўлса иккинчиси Фаррух Соиповнинг "Нафс"
фильми. Рустам Саъдиевнинг кино оламидаги режиссерлик брендига бўлган ишонч билан "Келгинди келин-2" фильмида бош қахрамон Дилноза Кубаева ва албатта фильмнинг номланиши хам катта қизиқиш уйғотаётган бўлса, "Қалбим ўғриси" фильмидаги дебьют режиссерликдан илхомланган Фаррух Соиповнинг "Нафс" фильмида бир қатор ёрқин машхурлар роль ижро этишганлиги эътиборни жалб қилмоқда. "Нафс" фильмининг фишкаси албатта бу Шахзоданинг салбий образи бўлгани сабабли катта қизиқиш уйғотмоқда. Албатта фильмда бир қатор санъаткорлар Божалар гурухи солисти Жахонгир Позилжоновдан тортиб актер Улуғбек Қодировгача деярли хамма жамулжам. Лекин барибир хамиша ёқимтой образидаги Шахзода бу сафар салбий йўлдан урувчи иблис кўринишида намоён бўлиши қизиқроқ бўлса керак. Шахзоданинг ўзи билан бўлган сухбатни келаси хафта Бекажон газетасида ўқишингиз мумкин. Бу сухбатда Шахзода салбий образидан ташқари салбий жихатлари хақида очиқ ойдин гапиргани хам эътибордан четда қолмаса керак. Шоу-бизнес оламидаги баъзи айғоқчиларимиз берган маълумотга кўра эса Шахзода бу фильмда чиққанида энди афсусланаётгандек туюлмоқда эмиш. Билмасам мен билан сухбатда буни сезмадим, вахоланки ким билади дерсиз? "Келгинди келин-2" фильмида бош рольни талқин этган Дилноза билан фильм хақидаги сухбатни тақдим этгандик. Бу фильмда дебютант актер бўлган Дилниёз билан бўлган сухбатни яқин кунлар тақдим этамиз. Бу сухбатда бир провокацион саволга Дилниёзнинг жавоби шартта ишонч билан жавоб бергани ажаблантирди. Дилноза сизга мос қиз бўла олармиди?Бундай савол билан мурожаат қилишимда сабаб бордир. Сухбатни яқин кунлар ўқиб бахо берасиз. Биласизми кимгадир машхурликка эришиб бўлган инсон билан бўлган инсон билан сухбат қизиқ туюлар, мен учун эса айнан машхурлик шохсупасига эндигина чиқишни бошлаётган инсон билан бўлган сухбат қизиқроқ. Кейинги тахлил ва кузатишларимдаги натижалар унданда кутилмаган қизиқ холатларни келтириши мумкинда. Дилниёз билан сухбатни кутинг. Мана шу икки фильм хозирча кўпроқ қизиқиш билан кутилмоқда. Лекин "Нафс" фильми премьераси бўлиши ёки бўлмаслигини билмадиму, бу премьерада Фаррухнинг ўзи иштирок этармикан деган савол тобора афсуслар гирдобида қолаётгандек... Фильм билан боғлиқ иблис тушунчаси сабаб бу фильм билан боғлиқ воқеалар шундай салбий оқибатларга дуч келмоқда деган гаплар хам йўқ эмас. Билмасам, кимга ирим, кимга хақиқат буни вақт кўрсатар. Шахсан мен яхшилик ва ижобий натижалар тарафдориман. | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 8909 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |