Бош сахифа » 2011 » Октябрь » 21 » "Келганда келин-2, Анжанча мухаббат" премьерасидан. Фото/Видео
05:38
"Келганда келин-2, Анжанча мухаббат" премьерасидан. Фото/Видео
20 октябрь Алишер Навоий Санъат саройида режиссер Рустам Саъдиевнинг "Келганда келин-2" Анжанча мухаббат фильми премьераси бўлиб ўтди.
"Олтин гепард" кинофестивали остида ўтган бу премьерада хам худди кинофестиваль очилиш маросими каби қизил гиламлар тўшалди.

Кинофестивальнинг расмий очилишига қараганда бу фильм премьерасида микрофон хам колонка хам бўлиб қизил гиламлардан ўтаётганларни микрофондан айтиб туришди.

Фақатгина бир жойида адашганини айтмаса албатта. Убайдулло Омон ва Мурод Ражабов ўтаётганида улардан кейинги келаётган режиссер Рустам Саъдиев, Дилноза Кубаева, Улуғбек Қодиров ва Дилниёзлар эълон қилиниб юборилди. Кейин эса хатони кетидан тўғирлаб кетишди.



Яна бир катта фарқи кўчадаги эълондан тортиб ичкаридаги премьера хам соф ўзбек тилида ўтди.



Кўчада қизил гиламлар олдида сахна хам ташкил этилиб хонандалар куйлашди.
Тақдим этадиган видеода қизил гиламлардан ўтганлар ва ичкарида сахнада хам куйлаганларни кўришингиз мумкин.




Фильмдан кейинги томошабинлар фикри:


Насиба 21 ёш Тошкент, талаба:- Манга ёқди, қизиқ қилинган. Фақатгина Сандра Баллок иштирокидаги хориж фильми бўлган "Предложение" фильмини эслатиб юборганини айтмаса қизиқ, Кубаева хар галгидек ўз ролини аъло даражада ижро этган. Отаси йиғлаган сахнасида кўзимга ёш келди. Таниш ва оғриқли сахна, ажойиб ишланган сахна.

Комол 31 ёш тадбиркор:- Рустам акани фильмлари хамиша томошабинбоп, шунинг учун хам хамиша премьералардан қолмайман, фақатгина сўнгги пайтлар сок ишлаб чиқариш фирмасини фильмда иштироки ғалати туюлмоқда. Эр бермоқ жон бермоқ фильмида хам воқеалар сок ишлаб чиқариш заводида бўлади, бу ерда хам шундай. Келгинди келин эмас аслида эр бермоқ жон бермоқ фильмини давомидек туюлди. Фильм хомийси бўлса тушунарли лекин бу фильм неча йилга турадику, демак бир неча йил бир кунлик хамкорни реклама қилиш учун менимча бу завод шахсий бўлиши керак, тағин билмадим.   Андижонча рақс кутилмаганда одамга бошқа бир рухият тақдим этди. Адашмасам фильм фишкаси хақида сайтингизда ўқигандим, шунга мос менда хам фикрлар.


Шахноза 19 ёш, талаба:
- Дилниёз янги чехра ўз ролини яхши уддалаган, опера  сахнасига беш кетдим овози ўткир йигит экан, Андижон манзаралари ажойиб, Андижонни бундай тасаввур этмагандим, энди бир бориб сайр қилиш истаги туғилди.

Жасур 25 ёш аудитор:
- Оила билан кўрадиган кино бўлибди. Охирги пайтдаги бемаза фильмларни оила тугул одам ўз хотини билан кўролмайдиган бўлган, бу фильмни эса бемалол оила даврасига тавсия қиламан. Фақатгина фильмдан ортиқча рекламаларни олиб ташласа бўларди, фильм бир соатлик сок рекламаси  бўлиб қолгандек. Кейин Дилнозани овқатни отиб юбориш сахнаси жуда хунук, мехрибончилик уйи учун овқат ўтмай отиб юбориши жуда бўрттириб юборилган, тарбиявий ахамиятга эга лавха қиламан деб ошириб юборилганлиги яққол сезилган. Барно исмли персонаж менимча жуда ортиқча, юқорида айтганимдек бачкана фильмлардаги фарқни биргина шу персонаж борлиги ажратмаяпти. Рустам акадан шу нарсаларни эътиборга олишларини илтимос қилардим, чунки у халқ севган режиссер, бир кунлик хамкорлик учун халқни истаги сокка ўтиб режиссердан кўнгли қолмаслиги мухимроқ бўлса керак.
Умуман дискка чиқишини кутмай оилам билан яна келишим мумкин бўлган фильм бўлган. Кейин Андижондаги воқеалар хорижда суратга олинганми деб ўйланиб қолдим, жуда гўзал жойлари бор экан, мана шундай бошқа вилоятларимизни реклама қилиб кўрсатишга арзийди. Фильмдан Андижонга бир боргим келди.

Лазиза тайёрлади.

Сурат ва видеолар: Феруза ва Саида.


Премьерадан видеони :

Ютубда томоша қилмоқ

Майтуб тасиксда томоша қилмоқ







Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 10754 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Kelgindi kelin-2 filmi

Нравится
Барча изохлар: 22
1 Dilnoza   (21-Окт-2011 05:56) [Материал]
Kubayeva yoqadi vopshe zo'r aktrisa. Xamma qiliq yarashadi. Omad tiliman.)

2 Nigor   (21-Окт-2011 06:02) [Материал]
oooooooooooooooo zuru qiziq kinoga uxwavotti omad tileman

3 Durdon   (21-Окт-2011 06:25) [Материал]
Zo`ruuuu cool
hamma Aktor Aktrissala tushibtimiii....
Lekin Bazi qizlarni BO`YANGANini ko`rib yoqamni ushladiiiimmmmm surprised

4 QALQON   (21-Окт-2011 06:37) [Материал]
Qoyil, bo'larkanu. Rustam akani filmlari doim omadli va tomoshabinlarga yoqib kelgan! Bundan keyinam shunaqa busin!

5 Sardor   (21-Окт-2011 06:47) [Материал]
kinoni ko'rish kere

6 SHAXZOD NORMATOV   (21-Окт-2011 09:51) [Материал]
Shohruhxoni wmotkalarga gap yö. Dilnoza öynagan kinolaga umuman minus gapim yö, uni Talantiga gap yö

7 Ulugbek   (21-Окт-2011 11:22) [Материал]
menga akter Ulugbek Qodirov yoqadi eng zurida

8 fer_shon   (21-Окт-2011 11:58) [Материал]
Ha bir tushib kurish Kerakka uxshaydi!!! )))

Hamma IJODkorlarga OMAD!!!!

9 ledy   (21-Окт-2011 12:30) [Материал]
Шахзода матчанова бирам истарали.

10 Gulchehra   (21-Окт-2011 13:52) [Материал]
Shahzoda Matchanova eng GO'ZAL AKTRISA, ijodlariga omad. smile

11 abdulhey   (21-Окт-2011 15:29) [Материал]
ay sh matchanova na buncha chiroyli bulmasang

12 doston   (21-Окт-2011 18:21) [Материал]
cry manga rustamakani kinolari umuman yoqmidi
tongue

13 oybek   (22-Окт-2011 18:44) [Материал]
bularkanu primeralarni shunaqa utkazsa ofarin ma'lumot uchun saitga xam kotta raxmat

14 barkamol   (22-Окт-2011 21:01) [Материал]
ko'rganim yo'qku lekin mani sevimli aktrisam o'ynagan bo'lsa ishonaman cho'qqiga chiqadi bu filim

15 Toshkent   (22-Окт-2011 21:27) [Материал]
Rasmda bir hunuk narsaga ko'zim tushib qoldi. Kubaeva va boshqa aktrisamizaga gul berishibdiyu Mariam Ihtiyorovaga berishmabdi. Juda hunuk holat vaholanki Ihtiyorova anchadan beri endi kata sahnaga qaytgandilar. Nega tashkilotchilar bu narsaga e'tibor berishmadi ekan. Ihtiyorovani yuzidan kayfiyati buzilganligi sezilib turibdi. Afsus...

16 FCPakhtakor   (23-Окт-2011 12:34) [Материал]
Boladi bir martta korishli kinoyakan

17 Umidjon   (23-Окт-2011 18:33) [Материал]
Kino qachon disklarga chiqadi

18 DIAS   (23-Окт-2011 19:18) [Материал]
Hammaga Omad

19 Yodgor   (25-Окт-2011 16:23) [Материал]
Rustam Sdiyev kinolari bir xil. manga yoqmidi.

20 Yodgor   (25-Окт-2011 16:26) [Материал]
Manga Ayub Shaxobiddinov va Akbar Bekturmetovlani kinosi ko'pro yoqadi. Jiddiy va xatotiy.

21 Ledy   (26-Окт-2011 16:41) [Материал]
Mangayam Akbar Bekturdievni kinolari yoqadi smile

22 Jakhongir   (19-Ноя-2011 18:25) [Материал]
SAYOZ filmi bu!!! .. judayam haqiqatdan yiroq filmladan bittasi. kinodan ma'naviy ozuqa ja bomaganda nimadir olish kerak bu kinodanchi ... nima boylik orqali hamma narsaga erishsa boladi diyshmoqchimi? ... pul bo'sa boldimi, qizzi puli bo'gani uchun erishdi .. puli bomagandachi o'rta hol yoki kambag'alroq bo'lgandachi? yetisholmasmidi... qatga qarab ketvomiz-a? kinochilik qachon rivojlanadi tori - shundan boshlanadi no qachongacha boshlanadi qachon o'rtasi keladi a? oddiy har doimgi biza chiqishlariga o'rganib qogan BE'MANI FAQAT PUL ISHLASH ODAMLANI NAGLIY PULINI O'G'IRLASH uchun ishlangan filmlarimizdan bittasi bo'pti qoil, qachongacha shunaqa "KINO"lani kino dib ko'rib yuramiz a? guruch kurmaksiz bomiydi dirsiz lekin bu kurmaklani orasida guruch bilinmiy ketvoti bu ketishda OSHniyam kurmakka damliymiz shekil a?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!