Кимнингдир галстуги, Сайёднинг кроссовкаси ва бировнинг эри Нилуфарга Газплита келтирди! TV | Teatr, Kino.uz
Кимнингдир галстуги, Сайёднинг кроссовкаси ва бировнинг эри Нилуфарга Газплита келтирди!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Кеча 22 октябрь соат 18-00да "Алишер Навоий" номли Санъат саройда Жахонгир Позилжоновнинг "Андижонлик мехмон" фильми премьераси бўлиб ўтди.
"Олтин гепард" кинофестивали хафталигидаги бу намойиш хам дабдаба билан қизил гиламлар тўшалиб махсус мошиналарда ташриф буюриш бўлди.
Фақат бу сафар қизил гиламлардан фильм ижодкорларигина ўтди.

Нилуфар Усмонова премьерага ташриф буюрганида у хам қизил гиламлардан қип-қизил либослари ила уйғунлашиб ўтадиларми десак йўқ, негадир унга мумкин эмас дейишди.

Нилуфар бундан заррача пинагини бузмай хамиша хар галгидек кўтаринки кайфиятда залга кириб келди. Олдинда уни катта сюрприз кутаётганини бу пайт на у ва на бошқалар сезмасди.

Кўчаданоқ бу премьерани актриса ва хонанда Муниса Ризаева олиб борди. Ичкарида эса Даврон Кабулов билан биргаликда давомлашди.

Аввал ҚВЗ терма жамоаси намойиши бўлиб ўтди. Уларнинг хонандаларга тош отиш ва фонограммачилар сахна кўринишлари қизиқ тарзда тақдим этилди.

 Кейин эса премьеранинг фишкаси бу ноанъанавий ўйин бўлди, яъни сахнага Нилуфар, актриса Зарина Низомитдинова, хонанда Рухшона ва яна қайсидир хонанда қиз таклиф қилинди, узр исми умуман эсимда қолмади, уларга уч турда ўйинда иштирок этиш таклиф қилинди.

 Биринчисида залдан эркаклар қора бўйинбоғини келтириш бўлди. Ким охири топиб келса ўша биринчи турданоқ чиқиб кетади.
Қизлар узун пошнали туфлиларни ечиб олишганди, шунинг учун зал бўйлаб пилдиллаб олиб югуриш осон кечди. Биринчи турдан Зарина чиқиб кетди.

Иккинчи турда залдан 43 размер эркаклар пойабзали келтириш буюрилганида Нилуфар тўппа тўғри мен томон югуриб, етиб келмасданоқ "Сардор, какой размер?" деб бақирди, етиб келиши билан кроссовкамни бирини ечиб қўлига топширдим. Ишонмайсиз лекин менда аниқ 43 размер!))
Кроссовкамнинг чап жуфти шу тариқа сахнага чиқиб машхурлик онларини ааанча пайт нақ ўртада  ғўддайиб туриб хис қилди. Чап кроссовкам звИзда! Оёғимда кўриб қосела чап тарафига эътибор берарсизлар)))

Охирги турда Рухшона ва Нилуфар қолгач, аввалига биринчи этаждан хот-дог дейилдию, ярим йўлда қайтарилиб, бу хазил эканлиги ва залдан рафиқаси билан келган эркакни сахнага олиб чиқиш айтилди. Ооо Нилуфар
бир йигитни сахнага нақ тортиб чиқарди ўзиям .
Хуллас Нилуфар ғолиб бўлиб унга "Артель" компаниясидан газ плита совға қилишди. Халиги рафиқаси билан келган эрнинг рафиқасига хам худди шундай газ плитаси совға қилинди.

Фишкаси деганим мен совғани эмас, бу совғани қўлга киритгунча бўлган ажойиб ўйинни назарда тутдим, оригинал ва хаммага бу ўйинни кузатиш жуда қизиқ бўлди.

Шундан кейин "Андижонлик мехмон" фильми бошланди.. Мана шу ерида  репортажим тугайди.
Фильм?
Ха ўша Жахонгир Позилжоновнинг ижодидаги яна ўша фильмда.  Фақат хар галгидек номи бошқача. Узр ярмигача томоша қила олмадим, мухим ва дунёни сақлаб қолишдек ишларим чорлаб қолди.
Хар холда чиқиб кетишимдан аввал,  залдан ташқаридаги ишларим шу қадар мухимдек туюлди менга, узр.
Фақат нима учун сўнгги премьералардаги икки фильмнинг воқеаси Андижон билан боғлиқ тушунмадим... Тасодиф.

Хуллас премьера зўр бўлди.)) Ростан, ишонмасангиз видеони томоша қилинг:

Тасиксдан кўчириб олиб томоша қилмоқ 35мб

Ютубда томоша қилмоқ

Майтуб тасиксда томоша қилмоқ


23-Окт-2011 00:15
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod | Тег : Nilufar Usmonova
1 Nikki   (23-Окт-2011 00:20)
ooo nima haqda ekan bu tezro chiqaringla biggrin

2 Яхёбек   (23-Окт-2011 00:25)
Сайёддан яна бир кутилмаган 3D Малумот!

3 BarakObama   (23-Окт-2011 00:59)
yomayo nma bu

4 HURSHID   (23-Окт-2011 01:17)
gap nima to`risida ketvotti?

5 Shahzod   (23-Окт-2011 02:07)
Nima böldikin,qiziqib ketvomman )))

6 Dilnoza   (23-Окт-2011 02:14)
Kutamiz.)))) Boshqa iloj yo'q. biggrin

7 dj-diza   (23-Окт-2011 02:15)
Rasmlani ko'rdim biggrin

9 Dilnoza   (23-Окт-2011 04:36)
Voy Farrux nimaga qanday? Qayerda? Qachon? surprised Biz nimaga quruq qoldik.))) biggrin

29 dj-diza   (25-Окт-2011 11:15)
Dilnoza Odnoklassnikiga kirsangiz ko'rasiz.

8 Zulfiya_A   (23-Окт-2011 03:52)
интересно...))

10 Dilnoza   (23-Окт-2011 05:48)
lol lol lol biggrin biggrin Zo'r o'yin bo'libdiku.))))))))) omad. biggrin

11 Dilnoza   (23-Окт-2011 06:02)
Zo'r chopar ekan Nilufa.U))))))))) biggrin Shunaqa o'yinlardan bo'lib tursa qiziq bolar ekan. biggrin

12 Nana   (23-Окт-2011 08:14)
Nilyufarni yuzi nega bunaqa oq? butun uzbek ayollari notogri boyashinadi, nega? yuzlari badanidan bir 50, 60 marta oqroq?

25 Dilnoza   (24-Окт-2011 05:27)
Qizil pomada qo'ygan.Bu rang faqat oppoq yuzga yarashadi.)))) Grim shu uchun oppoq qilib qilingan bo'lsa kerak. Qoyile etibor bermagan ekanman.))) biggrin

13 MJ   (23-Окт-2011 09:06)
Andijon shahri qayta qurilgani bilan bog'liqdir balki.

14 kakkito   (23-Окт-2011 09:08)
Сардор - какой размер)))))))))))))))))))))))))))))))))))?

21 Sayyod   (23-Окт-2011 16:03)
Внушительно достойный!))

15 BarakObama   (23-Окт-2011 10:10)
sayyod nme kinoni yarmidan chqipketganlarini hitlagande boldim )

16 bek88   (23-Окт-2011 10:12)
Filmni tezroq ko'rish kerak.

17 NOZI   (23-Окт-2011 10:48)
Ха шу ўйинни Даврон Кабулов бир тўйни олиб борганда хам куёвнинг дўстлари орасида уюштирганди, аёллардани помада, рўмол, туфли ва бир қизни олиб келишни.

18 Nikki   (23-Окт-2011 12:32)
voy daxshat gap yo hands biggrin

19 Azem   (23-Окт-2011 13:22)
SARDOR OKa krosofkangiz brendmi??? biggrin biggrin

20 FCPakhtakor   (23-Окт-2011 15:25)
Ijodiga omad xammasini smile

22 VENENA_89   (23-Окт-2011 18:14)
voy qizu öyin böptiyu biggrin

23 Shahrizoda   (23-Окт-2011 20:32)
aha,kinoni ko'rdim.Boshdan ohirigacha "Adaham,Adaham"lab gapiruribdi Muhammadiso.A tak chidasa buladi nichcho

24 Nika   (24-Окт-2011 00:15)
MAKE AP Нилуфар Усмоновой меня убил!!! wacko

26 Avon   (24-Окт-2011 16:13)
make up Usmanovoy ujassss!!!!!

27 Iskandar   (24-Окт-2011 17:30)
Nima Sizga Andijon yoqmedimi har bir viloyatimiz rivojlanib borgani yaxshiku qolgan hamma kinolar Toshkentda olingan bunda tasodif ham boshqasi ham bolmagan va bunday so'zlar diyilmagan endi kinozal afishalarida ikki marta ketma-ket Andijon yozuvi yozilib qolsa taajublanasiz tushunmadim

28 lovelylady   (24-Окт-2011 20:02)
niluf geishaga o'xshb qolibdi, pardoz andozni yuz tuzilishi v rangiga qarab qilmaydi, tovba. nahotki bo'yanish madaniyatiga ham rioya qila olmasa bu honandalar

yoki sifat fotoappparantda olinga

ps: no offense

30 Dilshod   (25-Окт-2011 11:51)
"Кроссовкамнинг чап жуфти шу тариқа сахнага чиқиб машхурлик онларини ааанча пайт нақ ўртада ғўддайиб туриб хис қилди. Чап кроссовкам звИзда! Оёғимда кўриб қосела чап тарафига эътибор берарсизлар)))"

shu joyi super chiqibdi lekin, rosa kuldim ))))))

31 Karim BEK   (25-Окт-2011 14:39)
Inson o'zini hurmat qilsa, boshqalarni ham hurmat qilish kerak, Sardor aka

32 Abdugafur   (26-Окт-2011 21:23)
Tasvirga ikki baho qo'ydim.Sayyodga bitta kamera oberimi?

33 Raxim   (11-Июн-2012 03:50)
Hm

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 60
Мехмонлар: 59
Рўйхатдагилардан: 1
vertu122