Бош сахифа » 2018 » Сентябрь » 10 » Кики ва мақом. Челленджлар хақиқати!
15:36
Кики ва мақом. Челленджлар хақиқати!

Дубляжда  артистлардан деган жойидан :

 

Демак илк Ўзбек миллий ва халқона челлендж - #maqomchallenge қай тарзда бошланди?

 

 

Дунё миқёсида "Кики"мания бошланган пайти, инстаграм тармоғидан турли приколлар, йиғилган урилган сакраган ва хатто хайвонлар хам жалб қилинганидан, нега халиям ўзбек челлендж вируси қилинмаган дея 21-июль куни (телефонимдаги блокнотимдаги ёзувга кўра) #УзЧеллендж дея ғоя ёзиб қўйдиму бироқ, у нима ва қандай бўлишини аниқ ўйлаб кўрмагандим. Аммо илк ўзбек челленджини яратиш ғоясини бир икки қоралама фикрлар, Бобур ғазалидан то монологгача версиялар ёзиб қўйган эканман.

 

 

Бироз вақт ўтар ўтмас,  ўзбек ижодкорлари хам кикичелленджини давомлай бошлаганига кўзимиз тушди. ЛЕКИН #maqomchallenge билан  кикини таққослаш ва кимнидир қайтарганидан қайтариш фикрларини билдираётган айримлар диққатига , бир нарсани аниқ унутмасликлари сўралади: Қайтарилгани қайтарилиб қайтарилмади, ўзбекчаси қилинди!  Юқорида айтганимдек, ғоя анча аввал, ўзбек ижодкорлари кикиламасидан аввалроқ, 21-июльдаёқ ғоя ёзилган ва бу пайтгача шундоғам дунё миқёсидаги бу вирус ўзимизни ижодкорларсиз хам ўзбек халқини интернетдан безор қилиб бўлаётганди. Хатто мен хам ўз прикол версиямни велосипедда тақдим этганман. 

 Ўзбек ижодкорларидан   кикичеллендж қилгандан  кейингина  #maqomchallenge қилинди дейилса хам,  улар   хорижникини қайтаришган , ўзбекча челлендж хали қилинмаган ва #maqomchallenge  хар тарафлама илк ўзбек миллий челленджи экани инкор этиб бўлмас  факт!

 

Шунинг учун, ўзаро ижодкорларни бир-бирига қарши қилиб провокация қилиш мутлақо ноўрин!

 

Хамма ўзига мос ва яқин бўлганини танлайди ва бу хаммани бирдек ўз хуқуқида! Шу учунам "нима учун фалончи мақомчелленджда қатнашмади?" - дейиш хам нотўғри. Хеч ким зўрланмайдиган нарса, хамма ўз хохиши ва қизиқиши доирасида. Кимгадир қарши қурол сифатида ижодни танлашни эса ахмоқлик деб биламан. 

Асосийси ўз санъати, тарихи ва миллатига бефарқ бўлмаганлар, истаса истамаса қонидаги ўзбек мақоми жўш уриб куйлатворганидан барча саволларга жавоб олинаверади. 

 

Хуллас:

Август келиб Мақом фестивалига доир матбуот анжумани ташкил этилди ва уни ёритар эканман аввалги ғоям тугалланди... 

Инстаграмимда #maqomchallenge дея эълон бердим, аммо мақом санъати мураккаб жанр бўлгани учун ундан икки қатор вирусли сўзни ажратиб олиш учун профессионалларга юзланмай илож йўқ. 

Биринчи бўлиб Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитовага мурожаат қилдим. Зеро "Марди майдон" жонли ижродаги қўшиқлар танловида Гулсанамни мақомни маромига етказиб куйлаганию томошабинлар зали олқишлардан ларзага келгани ёдимда қолган. 

Гулсанам ғоямдан хурсанд бўлиб, бу ғоя агар амалга ошса зўр бўлишини айтиб, кечга томон ижод "сандиғини" бир кўриб чиқиб парчалар хақида фикр айтишини билдирди.

Яна бошқа одамдан хам фикр сўраб, бу сафар Озода  Нурсаидовага мурожаат қилдим. Чунки унинг ижросидаги "Мўғулчаи наво"ни тинглаганимда унинг хам ижросига тасанно айтгандим ва адашмасам бу хар икки хонанда хам мақом йўналишини битирган.

 

Ишонсангиз ,  бир вақтнинг ўзидаёқ Гулсанам ва Озодадан айнан "Соқеъномаи Савти калон"дан парча телеграмдан юборилди. Гулсанам китобдан суратга олиб, Озода эса парча куйлаб.

Шу билан биринчилардан бўлиб куйлашни хам Гулсанам бошлаб берди ва у ўз шогирдларини хам жалб қилди.

 

 

Орадан икки кун ўтар ўтмас , инстаграм оламида #maqomchallenge хаммада қизиқиш уйғотаётганини сездик. Хали совғалар хақида айтилмагану аммо, халқ парча куйлашга тушиб кетди.

Озодбек Назарбековга бу челлендж хақида хабар бердик ва у хам бу ғоядан завқланиб нафақат қўллаб-қувватлаш, балки ўз совғасини хам тикишини билдирди: АЙФОН!

Кейин, Озодбек номинациялар  киритиб, ғолибларга совғалардан тортиб ташкилий ишлар ва ғолибларни Шахрисабзга бориб қайтишни хам молиялаштириш йўлларини ташкил қилди. 

 

Гулсанам Мамазоитова ва Озодбек Назарбеков тарафидан мазкур ғоя қўллаб-қувватланиб, тарғибот ишлари кенгроқ кўламда бўлиши таъминланди. Санъат оламидан Юлдуз Турдиева хорижликларни хам жалб қилишда хисса қўшиб тарғиб қилган бўлса, шоу-бизнесдан (кутилмаганда) мутлақо мақомни атрофини айланиб хам ўтмаган деган фикр туғдирадиган  Жахонгир Позилжонов хам бир неча ижодкорларни жалб қилган видеосини ўз сахифасига қўйиб, тарғиботни кучайишига ўз хиссасини қўшди. 

Санъатимизда нафақат санъатга шайдолик балки унга фидоийликда бўлган ва ўз миллий қадриятларини юқорида кўтариб юришни бурч деб билиш тарбиясини олганлар борки, санъатимиз осмон қадар чўққиларда бўлаверади!

 

"Озодбек: -#maqomchallenge - маънавий инқилоб бўлди!"

 

#maqomchallenge "нима учун?" ва "қандай натижа?"- деган саволларга очиғи, умуман хожат қолдирмади. 

Мақом бу мукаммал ва мураккаб санъат тури ва тўкис санъат бўлгани сабабли бу жанрда саёз сўзларга ўрин йўқ. Хар бир сўзию хар бир нафасигача дарслик! Тарбия ва мусиқий салохиятга таъсири катта ахамиятга эга ва бугунги даврда сўзларини мохиятини англаб етмай хориж қўшиқларига тобе бўлаётган ёшларни мақом тугул, миллий қўшиқларга эргаштириш қийин бўлган бир пайтда хорижнинг вирус челленджи андозасидан фойдаланган холда, ўз мақомимизни шу қадар оммалаштира олдикки, хозир инстаграм оламида 3-4 ёшлик болакайдан то 100дан ошган онахонларгача мазза қилиб куйлаётганини кўришимиз мумкин. 

 

Биласизми, хориждан келаётган аксар нарсадан салбий иллат деб қочиш бошқа, унга эргашиш бошқа ва  уни "сублемировать" (қайта, керакли талқинда) қилиб аъло натижаларга эришиш мумкин. Мана шу асосий ечим бўлса керак. "Қилма!", "Қайтарма!" ва "Эшитма!"- деган тақиқ билан хамиша хам натижага эриша олмаймиз, зўрлаб тарғиб қилиш хам кутилган натижани бермайди.  Қизиқтириш ва қизиқ тарзда тақдим этиш билан эса керакли натижага эришиш мумкин.

 

Илк ўзбек ва халқона челлендж сифатида тарихга кирган #maqomchallenge қандай натижаларга эришганини изохларда битилаётган сўзлардан хам билсангиз бўлади. Одамлар ўзлари билмаган холда юриш туришда мақомдан сатрлар қайтараётгани ва болаларига хам "юқиб" қолаётгани қувончли хол. Чунки хорижнинг ижодидаги  бизга қоронғу маъною шубхали сўзларни қайтаргандан кўра, миллий бойлигимиздан парча қайтариб юрсак, ишонинг, бу фақат фойда! 

 Юқорида айтганимдек, тўкис санъат асари - мақомда инсонни санъат салохиятидан то оддий ибо хаё  тарбиясидек барчаси бор!

Ўзбек санъатининг буюк саналган мақомига хисса қўшиб, тарихга кирганимдан ва бироз бўлсада санъатга шу тарафлама хам ижобий хиссам борлигидан жудаям хурсандман, мен учун асосийси мана шу!

Демак, бекорга ижоддамасман! Демак бекор ўтмаяпти санъат оламидаги борлигим.

 

Sayyod

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 2752 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: maqomchallenge

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!