Кийдиради Анжанчасига! Baxs| Tanqid | Janjal
Кийдиради Анжанчасига!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Айни дамда Андижонда Озодбекнинг  қўшиғидаги "Кийдиради Анжанчасига" мисралари жонланмоқда.

Соат миллари 17:00га яқинлашиб  йиғилаётган Андижонликлар  бироз аввал реклама қилиниб сотилган чипталарни қўлларида тутганча бугун соат 17:00га белгиланган Ботир Қодировнинг концерт дастури  ўтадиган жойга келиб кутилмаган янгиликдан бошлари қотиши бошланмоқда.  

 

 

Бизга телеграм орқали Андижонликлардан мурожаатлар бўлиб аниқлик киритишни сўрашмоқда. Шулардан бирининг хатидан парча:

Андижон шахридаги "Истиклол"туйхонасига 17.12.2016 й соат 17:00 га Ботиржон Кодировни концерти белгиланган ва барча чипталар сотиб булинганэди номаълум сабабларга кура концерт колдирилаябди.

Ботир Кодировни ашаддий мухлисиман.нахотки Ботир Кодиров концер ташкилотчилври билан келишолмаганлиги учун узи тугилиб усган шахри мухлисларини овора килса

10 кун олдин радиодан рекламалар кетган

 

 

Ботир Қодировнинг продюсери Асрор Исахўжаев:- Андижондаги концертга фақат "заклад" берилган бўлиб у пулларга поездга чипталар олинган аммо ташкилотчилар билан олдиндан келишилган шартга кўра улар қолган  пулларни концертдан олдин беришлари керак эди.

Кўп холларда мана шу тариқа олдиндан пулни бермай концерт бошланишидан аввал ёки концерт пайти ва концертдан кейин берамиз дейилган ваъдалардан куйганмиз. Яқиндагина ноябрьда шундай воқеа бўлиб халигача пулларни ололмаяпмиз.  Шу сабабли хам нафақат биз балки бошқа хонандалар хам вилоятлардаги концертлардан аввал келишилган суммани олдиндан юз фоиз олишади.

 Бугунги кунгача Андижондаги концерт ташкилотчилари хар куни  турлича бахоналар қилишди, орага кимларнидир кафолат сифатида қўйишга хам уринишди.  Бугун эса эрта тонгда ўша ташкилотчиларни ўзи  чипталар улар истаган суммада сотилмагани учун ўзлари концертни бекор қилиш таклифини беришди. 

 

 

Диққат сиз гувохи бўлган турли ва ёки қизиқ сурат, видео хамда  янгиликларни зудликда  телеграмдаги рақмамимизга юборишингиз мумкин: +998946952121  @sayyodmedia 

Хохишингизга кўра аноним қолишингиз кафолатланади!

17-Дек-2016 17:21
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Botir Qodirov
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 ledy   (17-Дек-2016 18:20)
Купни хакидан куркмайдигандлар хам бор канда. Кеча Самаркандда "Эшак гушти"(иштаха бугганим учун узр) хакида укиб хайрон колгандим. Шунака юраги катта одамлар хам борда. sad sad sad sad

2 Davron   (17-Дек-2016 22:57)
Assalomu alaykum,hurmatli ma'muriyat!!!Sizlarning plagiatlarga nisbatan tanqidiy to'g'ri baho berganingiz uchun murojaat qilyapman.Xonanda Hadicha Qurbonovaning "aytsam aytsam dil so'zim aytsam" degan so'zlari bor qo'shig'ining klipi "navo" kanalidan ko'rsatilyapti.Bu qo'shiqning kuyi Turkiyalik "Gülșen"ning "bangir bangir" qo'shig'iniki.Gülsen'ning facebooktagi rasmiy sahifasini bilaman.unga Hadichaning plagiatini mp3 sini izohlari bilan jo'natmoqchiman.Faqat avval Sizlarga murojaat qilmoqchiman.O'zingiz Hadichaga aytib,u xatosini to'g'irlasa men Gulsenga yozmay qo'ya qolaman.Iltimos,dolzarb masala sifatida qabul qilasiz va javob yozasiz degan umiddaman!!!RAHMAT

3 wurausmanova   (18-Дек-2016 01:10)
Chiptani sotib olgan muhlislarda nima ayb?!Avval ishni puhta qilib keyin chiptalar sotish kerak edi.Prodesserning gapi ham tugri...ammo Buni hamma tushunmaydi.Bunday kamchiliklar Botirning ham shahsiyatiga tegadi.Nima bulganda ham yahshi bulmabdi.Yana Uz ona shahri uchun...

4 Улугбек   (18-Дек-2016 02:53)
Ассалому алейкум барча Ботир Кодиров мухлисларига.Хамма айб ташкилотчиларда деб уйлайман.чунки санаткорни рози килиши керакда.мунаканги одамларни чув тушурган ташкилотчилар хозирги кунда жуда купайиб кетган.уша ташкилотчиларни оркасидан санаткорлар мухлисларга емон куриниб коляпти.шунингчун тугри фикрлаш керак мухлислар санаткорни айбламай.айбни ташкилотчиларга куйиш керак келишилгандан кейин чиптаси сотиладими сотилмайдими узларини иши.агар ташкилотчилар фойдаланганда Ботир уларни даромади билан иши йук эдику.бу концерт уюштиришнихам уз услуби борда.хурматли Ботир Кодировни мухлислари мен хам сизлар катори Ботирни бир Ашадий шинаванда мухлисиман сизлар Ботирдан хафа булманглар.ташкилотчиларда айб 100%

5 firdavs   (18-Дек-2016 14:10)
Hammasi pulni deb bölibtida ayib Botir Qodirovda yoki konsert tashkilotchilarida emasdir balki produseridadir. produsser faqat pul togrisida gapiryapti shuncha muxlisdan pul afzallik qildi degan fikir kelib chiqiwi mumkinku togri emasmi?

6 Sarvar   (18-Дек-2016 20:47)
Exx bekor boliptida muxlislardan pulni ustun qoyish nohaqlik menimcha sad

7 rafaraf   (19-Дек-2016 12:30)
Туппа тугри килибди бормасдан, пулни бошкалар ейди, калтакни Ботирми...

8 Rano   (19-Дек-2016 12:55)
Baribir xalqni ko`nglini qoldirmaslik kerak edi.Shunaqa paytda obro` ketgani qoladi.Yo`lini qilish kerak edi, produsser shunaqa janjallarni oldini olishi kerak. sad surprised angry

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [461]
BeshBet [20]
Din [78]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [44]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1015]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [73]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [169]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [240]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 22
Мехмонлар: 21
Рўйхатдагилардан: 1
Sayyod