Сизга езмокчи булган хикоямда менинг кунгилбушлигим сабабчи булган. Аелим билан ЗАГСга ариза езишга боргандаек илк хунарини курсатди, эмишки уни оиласи мажбурлаб менга узатишмокда экан. Уйдагиларга туйни кайтарамиз десам, халкдан уяламиз кизнинг отаси йук уволига колмагин деб барибир туй килишди. Келинликнинг 37-куни аелим кузига гайритабиий нарса куринди деб уйига кетди. 3 кун утиб онам билан 4соат ялиниб олиб келдик. Ахвол шу даражага бордики, аелим биз томондан килинадиган танбех ва насихатларга умуман чидай олмай, суроксиз онаси уйига кетиб коладиган ва уни то ялиниб олиб келмасак узи келмайдиган булди. Хаттоки бир кеча хомиладорлик даврида бедарак йуколди, суриштирсак устози уйида тунабди, буни хам кечирдим.
2011-й киз фарзандли булдик. Энди босилар десам, шу-шу давом этди. Кизим 2013-й вафот этди. Касалхонада у ва мен кариндошларим жиддий даханаки жанг килишди ва кизларини узлари билан олиб кетиб мендан ажратишмокчи булишди. Орадан 2ой утиб у билан ажрашишга ариза ездик, ЗАГС 3ой муддат беришди. Муддатнинг 1ойи колганида ундан хомиладорлиги хакидаги смслар кела бошлади. Суриштирсам кизим вафотидан 2ой олдин хомиладор булибди, лекин мен бехабарман. Булажак фарзандимни уйлаб ота-онамнинг гапига карши бориб яна аелимни уйга олиб келдим, олдига барча шартларни куйдим, рози булди ва яна бирга яшашни бошладик.
Такдир таказоси билан хомила 6ойлигида нобуд булди. Аелимдаги яхши томонга узгаришларни куриб бирга яшашда давом этишга карор килдим. Малум вакт утиб яна хомиладор булди, ва то шу хомила тугилгунча аелим факат яхши фазилатларни намоен этди.
Шу йили угил фарзанли булдим, ва аелим 180даражага узгарди- аввалги хунарлар, эр, кайнанани хурмат килмаслик в.х. Углим касал булиб яна касалхонага тушди. Бориб куриб турдим, хаммаси яхшидай эди. Лекин бир куни куришга борсам, у йук. Хамширала кеча кетганини айтишди. Уйига борсам хакикатан 1 кун олдин менга айтмай онасиникига кетибди. Яна панд насихатлар билан уйга олиб келдим. 2 хафтадан сунг 18-апрель синглиси турмушга чикиши керак эди, яна уйларига кетди. Туй куни хам келдию, у келин булиб ёки онаси бизни келиб туйга таклиф килмади. 1 кун колганида синглисининг узи келиб таклиф килди, бирортамиз хам туйга бормадик.
Хозир хам аелим онасининг уйларида, уз оиласи учун курашмокчи эмас. Менинг хам бардошим тугади бориб уни олиб келмокчи эмасман. Качонгача эр булиб мен чекинишим керак. Турмушимизга 5йил булди, лекин хали уни бармок билан чертган эмасман, табиатан шундай усдим. Сайт ижодкорлари ва иштирокчилар бундай вазиятда кандай йул тутай, маслахатингизга мухтожман. Шавкат!
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.
sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап. Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!
Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!
Ajirashing... Hozir yana kechirasiz kiyin yana ketib qolsa yana qiynalib utirasizmi? Siz harakteringiz yahshiga uhshaydi kechirimli... Boshqa qizlar kupku bahtli bulasiz albbatta..
Ha Alloh o'zi ayol kishiga sabr,qanoatu boriga shukrona qilb yashashni beradi.Lekin ayol judayam no'to'gri o'ylarkanla.Farzand uchun ham qiyin sharoitda yashayotgan ayolla qancha.Siz yaxshilab ochchiqchasiga gaplashib oling ayoliz bilan.Erkak kishiga ham oson emas hadeganda qaynotasinikiga borib ayolini ob kelish.To'g'rilikcha tushuntiring.Yaxshi hech qanday qiyinchilik ko'rmay kotta bo'lganmi ayoliz.Hayotni pastu balandiga sabr qilmasala.Allohdan ayolizga iymon insof so'rang albatta yaxshi tomonga o'zgaradi.Baxt tilayman sizlarga.
Unaqa ayolning boridan yo'g'i yaxshi, yoki ayolingiz oldida tiliz qisiq joyi bormidi uni har safar yalinib - yolvarib olib kelibsiz, to'g'ri oila muqaddas lekin, unaqa ayol bilan baxtli bulish qiyin deb o'ylayman bu mani shaxsiy fikrim.
Savolingiz:Hotinni nechchi marotaba kechirish mumkin ? Javob: umringizni ohirigacha.
Qars ikki qoldan chiqadi hotinizni tekshirmeng,unga yordam qiling õrnak bõling. Unga tanbeh berib aybini yuziga solaversez uchakishadigan b.b qoladi. Yozganlarizni ostida uzizni tasvirlagandek sokin inson yoq.
Hikoyangdanam o‘rgildim. Erkak bo‘lmay ****** Hudo o‘zi shunaqa taqdirdan asrasinu, agar o‘rnizda bo‘lsam, ariza yozmay shundoq uyiga olib borib hammasini oydinlashtirardim. Oilani boshida dadasi bo‘lmasa amaki, tog‘a, aka-ukalari bordir... Agar to‘ydan keyin, ko‘zimga u ko‘rindi-bu ko‘rindi desa, kechasi quchoqlab yotishni bilgan er, uyiga ketib uch kun yo‘q bo‘lib ketishini kutmasdan ayolini sog‘ligiga o‘z vaqtida tez chora ko‘rishi kerak. Tem bole chillalik bo‘lsa! Eeee bu hikoyamas haqiqat bo‘lsa "er"ni aybi ayolinikidan kammasakan. Masuliyatni umuman yo‘qotib bo‘ldik. Yana erkakman deb olamni buzamiz...(((
nikox o'qiliwidan oldin,borligiga yo'qligiga,kasalligida sog'ligida,to umrimi ohirigacha deb aytiladimi.shuning uchun hammayoqqa sabr bilan erishiladi.to'g'risi o'ziz ham shu yillar ichida bir borayam xato qlimaganaman deb oylesizmi?yo'q qars ikki qo'ldan chiqadi.balki hotinizi psixologka oborishiz mumkinmikin.ikkita farzand yo'qo'tish og'ir musibatda.balki ozgina ta'sir qilgan bo'lishi mumkin.
agar xaqiqatni yozgan bo'lsangiz, uje sizi qo'lga olib bo'libdiku xotiniz, erkak kishi bunaqa bo'lmaydi. Bunaqa xotinni nima qilasiz? Bundan ko'ra trassadagi ayolga qilganizda *****, jim o'tirardi, xaddini bilib. ajrashing, o'g'limni deb, dib o'zizni aldab nima qilasiz, bir marta yashamymiz bu dunyoda, qiz to'lib yotibdi, yangisiga uylaning, alloh yana farzand beradi. bir rivoyat bolardi, shox va o'g'il haqida: shoxni o'g'illari urishda o'lib ketadi, shox yig'lamaydi, ukasi o'lganda, dodlab yig'laydi. sababini so'rashganda esa, uka qaytib kelmaydi, topib ham bo'lmaydi, farzandni esa ollohim beraveradi degan ekan.
Hammasiga ham ayolingiz aybdor emasdir o'rtoq. Qars ikki qo'ldan chiqadi. Hammasiga sizning ota-onangiz aybdor. Chunki, boshida nikoh qurishdan avval siz bosh tortganingizda ular sizni shu qizga uylanishga majbur qilishibdi. Bu 70% o'zbek oilalari uchun tabiy hol. Tanganing ikkinchi tomoni, uyalmasdan erkak bo'la turib oilaviy muammolaringizni ommaha yoyish?!?...Ajrashib qutiling bunday ayoldan. Sizni xurmat qilmasa, nega siz xurmat qilishingiz kerak!
ha holi ham kech emas bitta farzandiz bulsa ham ajrashing kigin ikki uchta bo`ladi qayoqqa ham borasiz vaqtni boy bermay ajrashing uydagilarizni ham orzu havasi bordur ota onaiz
haydavor bunaqa hotinni. erke kishida azgina g'urur bo'ladi. en kotta hato 37- kun ketib qoganida 4 soat yalinib opkelishshi o'rniga kamida 4 kun yalinganidan kegin uyga kirgizish keregidi, buyog'iga to'rva haltasini yig'ishtirib haydash kere bunaqa erri, qaynana qaynatani bir tiynga omidigan hotinni
Бу масалада хеч кимга кулок тутмай, юрагингизга кулок тутинг. Йигит кишисиз, нима килай деб маслахат солиш уят! Сиз оила бошисиз, оила хам бир кема мисоли. Кема халокатга учрадими, унда бош - яъни капитан - СИЗ айбдорсиз!
Шавкат ахмок экансан, аелларни сен умуман тушунмас экансан, баъзи аеллар хомиладорлик вактида жуда инжик, табиати огир булади, аелларни сен эмас, сендан улугрок инсонлар хам тушуна олмаганлар, хеч ким тушуна олмайди хам, аеллар характери билан 50 йил илмий шугулланган жуда КАТТА академик айтган экан, мен аелларни умуман тушунмадим, деган экан, аелингиз ажрашмокчи эмас, сиз хам кунгилсиз эмассиз, булмаса ердам сурамас эдингиз, ТАРИХни кавламанг, булиб утган вокеаларни эсламанг, яшашдан бирга давом этинглар, хомила ва фарзанд нобуд булиши ширин хаетларингга аччик солган, уни унутингларда уз оилангизга кариндош уругларни хатто ота-она, сингилларни хам аралаштирманглар, кечиримли булиб, аелинггизга кулок солинг, бу айб эмас, албатта бахтли буласизлар!
Har qandoq yahshi hotinni yahshiligi bir shapaloq yeganida bilinadi....
mani 2tiyinlikfikrim sizga : bormeng opkelishga....yursin oshatta,keladi bir kuni, onasi bilan kesin oshanda,ozi kesayam: - bor oneng bilan kegin chiqrvorish kerak, onasi bilan kegandaotirib yahshilab gaplashish kerak..
Nimaladan noroziykan:
- qorni och qoptimi? - ERidan kongli tolmiyaptimi ? - ustiga kiyadigan narsasi yoqakanmi ? - Urishvotganakanmi ? - alohida turmoqchiekanmi ?
nimadan norozikan ?
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.