Бир сайтимизнинг мухлиси мен билан жуда яқин таниш бўлмасада, салом алик қилиб туриладиган тарафи бор. Шу инсон сайтимизнинг “Якшанба-мухлис минбари” рукнига , айнан яқиндаги мақолам туртки бўлиб, чиқиш истагини билдириб қолди. Унинг хотини хам санъаткор аёлларнинг айримлари каби кўринишга эга экан.
Жавобимни ва сайт ўқувчиларини хам фикрларини сайтдан ўқийсиз деб хайрлашдиму, унинг дардларини ёздим:
-Хотинимни яхши кўраман, фарзандларим онаси, тарбияда хам яхши аммо... жуда бир бўянишни, сочларини бўяшни, кийимларини жудаям европалашган бўлишга интилиши ёқмайди.
Одамни ўзини иси бўлади, хотинимдан бугун қандайдир атир хиди кўнглимни айнитса, эртасига бошидаги краскаси хиди ётоқхонани тутади. Уйланибманки хотин билан эмас, косметология хонаси билан яшаётгандекман. Нечи мартта шу борасида жанжаллашдик.
Боламни айби нима деса, онасига арзигулик гап топиб беролмадим... Очиғи уй ишларини қилади, овқатниям, болаларимга яхши қарайди, лекин у манга фақат бола туғиб, уни ўстириш ва уй иши учун эмас, манга ёқишиям керакку.
Фақат келди кетти учун ва кўчага чиққанида хамма қараши учун эмас, манга аввало ёқиши керемасми?
Чўмилиб чиқишини кутадиган бўлиб қолганман рости, шунақанги ранги, юзлари ёқади, аммо беш минут ўтар ўтмас шартта баданига крем сурган, башарасига маскалар ва камига кўзига бодрингдан пробка билан якунланади! Мана ётишдаги хам ахвол! Тўшакда крем ялаб, бодринги билан газак қилиш керакми тушунмайман, эй тўғриси ёзаверинг, эркаклик майлим хам сўниб боряпти унга.
Бир куни денг, лабини ари чақиб олгандек, кўзлари шишган бир ахволда кириб келди... ха десам, татуаж деган баломиш, камроқ бўянармиш шунда, шу татуажини қошига ва лабини атрофига қилдирибди...Ё Худо, ахволини бир кўрсангиз эди, бир хафтача худди мандан калтак еган хотиндек шишиб, қизариб юрди.
Табиийлик йўқ... ички дунёси хам тобора ўшнақа бўлиб кетяпти. Шу, дугоналари бузадими дейманда, хамма дугонаси шу ахвол, бешбаттарлариям бор, халиги силиконланган.
Яқинда мани катта пулга “ўрай” бошлади, нима эмиш, қовоғини олдирармиш, кўкраги ва лабини шиширамиш... КИМГА?!-деб додлаб бақирвордим. Кимга ёқишга?
Эмишки, аёллар аввало ўзига ёқиши керакмиш ва ўзини шу тарзда шинам хис қилармиш.
Ўртоқларимга хотинимни кўрсата олмайдиган бўлдим, эт-бетга боролмайман, хамма ўгирилиб қарайди, ёнимда юрганида хам гап отмоқчи бўлишади, чунки ёшига нисбатан жуда ёш кўринади, хеч ким уни икки фарзандни онаси демайди. Бир куни дўстимни сўйиб қўяй дедим, хазиллашиб: “Ха санга маззаде, хотининг зўр нарса” деса борми? Ана бошландику ур тепишмачоқ.
Ўзимам сезаман, кўчада юрганида сўлаги оқади кўпларни.
Хуллас хозирга келиб яшолмайдиган бўлдим... бўянган робот қўғирчоқ билан яшаяптгандекман, манам аёлни сезишни истайман одамлар...
Улуғбек
Sayyod: Аввало аёлингизни гигиенага бўлган талаби юқори эканлиги хурматга лойиқ. Ўзига қараб юриши хам яхшию, аммо... Рости хам хамма аёллар биз эркакларга айнан шу чапланган ва силиконлик лаблари билан юзидаги файзини кетказган холатда ёқамиз деб ўйлашса керак а?!
Бу жудаям катта хато! Нечта таниш дўстларим билан буни мухокама қилганмиз ва хаммаси табиийлик тарафдори ва уларга хам бундай кўринишдагилар ва айниқса бўянганлар ёқмайди.
Биласизми, фикримча бу аёлларнинг ўзаро мусобақаси холос! Сендан ўтаман деган нарсаси эркакларга ёқишидан устунроқ туради. Ўзини эрига хам ёқишдан устунроқ нарса бу.
Биласизку аёлларда туғма сингдирилган бир тушунча бор “Ха анави нима дейди?” деган.
Дугоналар билан шу мактабданоқ кимўзарга бошланади, ха анави мана бунақа кофтада экан, битирувчи оқшомга бунақа нарса кияману бунақа бўянаман ва хоказо.
Фақат биз эркакларгина шартта соқол олиб (мани мисолимда бу нақ ўн ёшга ёшартиради) битта костюм кийсак кифоя.
Ажрашишга эса шошилманг, тарозида кўп ижобий тарафлари бор экан. Асосийси уйдаги мухит, тарбия ва аёллик вазифалари. Уни эса жойига қўяди дебсиз. Қолганини эса тарбиялаш қийин эмас. Аксарият эркакларда акси, хотинлари турмушга чиқдим ва битта туғдим деб шартта “ўзини қўўўйворгани”дан , шўрлик эрлар четдан чап йўлларни излай бошлашади.
Сизда эса хаммаси ўрнида, фақат аксарият биз эркаклар каби табиийликни хуш кўрасиз. Очиғи, мен хам аёлимни бўянишини хушламайман, шунинг учунам у камдан кам ва озгина номига бўяниб қўяди холос.
Бу сонги мухлис минбари кўпгина эркаклар номидан айтилган хасрат сифатида, бўянадиган аёлларга дарслик бўлса керак деб хисоблайман.
Лекин, юқорида айтганимдек, ажралишга бу сабаб бўла олмайди, фарзандларингиз бор.
Қолган маслахатни сайт ўқувчилари беришар.
|