Жиззах вилоятидаги янги “Суғдиёна” ўйингохида 23- июль куни ўтказиладиган Хосила Рахимованинг концерти юзасидан бир ўзини таништиришни истамаган (албатта тушунарли негалиги) тадбиркор бизга мурожаат қилиб, чипта суратини хам юборди:- Хосила Рахимова биздаги янги стадионда концерт беряпти экан, чиптани тадбиркорларга мажбурий 30.000 сўмдан ўтказиб юрибди. Хокимият томонидан бир вакил, махалла раиси ва участка нозири милицияси билан мана менга хам хозир икктасини мажбурий ташлаб кетишди...Тавба..тавба. Ярим нархига берсангиз оламан бўлмаса йўқ деб туриб олганимдан кейин ярим нархида ўтказиб кетишди. Қўлда хам ярим нархига сотилмоқда, эртага яна нархи тушиб кетса ажабмас. Сотилмаганига мажбурий қилишяпти чоғи. Ёнимиздаги дўкондагилар 3-тасини 90.000 сўмга олишга мажбур бўлишди.
Мазкур сухбатга қўшилган бошқа бир фуқаро хитоб қилади:- Хосилани концертига тушгандан кўра 2 кило гўшт олиб, 2 хафта еган маъқул.
Масалага ойдинлик киритиш учун Хосила Рахимованинг матбуот котиби Ёдгор Юксалга мурожаат қилганимизда у аввал Хосила билан гаплашиб олиб, сўнг биз билан боғланиб қўйидагиларни маълум қилди:- Хосила Рахимова мазкур концертда гонорар оладиган хонанда бўлса, бориб туриб хаммага чипта ўтказиб юрмайдику. Чипталарни ўтказиш ва сотиш мажбурияти ва жавобгарлигиниям олмаган. Бу нарсаларга аралашмайдиям. Концерт ташкилотчилари хонандага концерт қилиш юзасидан қўнғироқ қилиб чиқишган ва гонорарни келишган холда у рози бўлган. Бу масалалар юзасидан концерт ташкилотчиларига мурожаат этишлари мумкин. Концертга тушиш ё тушмасликни хечким мажбурлай олмайди, "участковый" билан келадими бошқаси биланми, хохласа киради ва хохламаса йўқ. Хосила айтди: “Хохласангиз олинг чиптани, хохламасангиз йўқ, мени бу борада айбдор қилишлари нотўғри, мени тўғри тушунишсин , мен тўйга қандай хизматга бориб айтиб кетсам, бу концертда хам худди шундай бўлади. Мани ижроимда ва ёки концертда мени чиқишимда муаммо бўлсагина мен жавоб берган бўлардим. Ёки сан кирасан деб ўзим чиптани мажбурлаб ўтказганимда мендан хафа бўлишса бўларди”.
Хуллас ташкилотчилар билан боғланишу улардан жавоб олиш хам бефойда ва хам нореал. Қизиғи балиқ бошидан сасиши мақолидек кечаётган ахволга бир қаранг: Хокимият вакили, махалла раиси ва участка нозири милицияси билан вахима кўринишида чипта ўтказиб юриш бу нимасси? Хокимият махалла раиси ва милициянинг бошқа қиладиган иши йўқми? Куни шунга қолибдими ё...бекоргамасдир? Тўғри, уриб тепиб, сўкиб ёки қамамайман ва дўконингни ёпаман деб дағдаға билан эмас, аммо шунчаки хокимият вакили ва милиция билан дўконингизга келиб чиптани ол деб турса оддий халқ нима қилсин? Қонунни билган тақдирда хам қўрқмайдими бундай кўринишдаги ташрифдан?
Мен буни юлғичлик ва шантаж кўринишидек қабул қилдим очиғи. Шарманда!
Жиззах хокимияти ва милициясини назорат қиладиган органлар борми? Исталган одам хох у ташкилотчи бўлсин ва хох бошқа бизнесмен, ўз манфаати юзасидан хокимият вакилидан то участка нозиригача шундай "сотиб олиши" мумкинми?
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Фикрим: тугри, мана шу иллатлардан кутулмагунча, бизда муаммолар тугамайди ака.
Туппа тугри! Хосила Рахимова туйларда фонограмма билан айтгаридан кейин концертам шундан колишмайди. тугрисини айтганда Х.Рахимовада овоз йук. жонли айтолмаслиги аник! Охангаронда бир туйда жонли айтолмаганлигини гувохи булганмиз. ёнида юрадиганларга жонли айттирайлик деган талабга, чидасаларинг шу деган жавоб олишган туйхонадагилар. долларда фаолн пул тулаган туй эгалари чидамасдан бошка иложи колмаган. туйда 2-3 та кушиги кайта кайта дискда куйилиб туй утган холос!Кани "Узбекнавода"гилар узларини янгиликларини тезрок амалга оширса экан, шунда бу кушикчидан хам кутиламиз. динимизда узини эркакшода тутадиган аёллар ва узини хотинчалиш тутадиган эркаклар кораланган. минг афсуски бу каби эркакшодалар билан хезалаклар купайиб, тулиб тошиб кетди. туйда хам, концертда хам шулар....
Изохлар модератори Bek8111