05:45 Хосилада от хуркиди, Барчинойни қулатди) | |
Хуркитиб?
Гап шундаки, бу қўшиқ «Алпомиш» достонидан бўлиб (у эса сокин қўшиқ бўлиши албатта амримахооол) унда Барчин Алпомишнинг оти Бойчиборга ёлвориши акс этади... Хосилачалик тарихимизни қўшиқ қилаётганлар ва унга тарихий клип олаётганлар кўпайганида эди, режиссёрлармиз аллақачон тарихий сериал олиб, жа бир "Мухташам юз йил"чалик бўлмаса хам, аммо хархолда корейсларни сериаллари твимиздан йуқотган бўлармиди... Ўзи твимиздан жудаям кўп нарсани йўқотиш керегу...ха майли, бу мақола бошқа мавзуда. Хуркиш ё хуркитишга қайтамиз:
«9999» студияси томонидан суратга олинаётган мазкур клип жараёнида бир ходиса бўлди... Хосиланинг отга қанча ёлворишига қарамай, от барибир шаталоқ отди! Барчин роли ижрочиси Нигина энди отга минган хам эдики, от хуркиб қиз бечорани иккита қир нарига олиб қочса денг... Қиз бечора отдан йиқилиб жағининг бир томони йиртилди, боши ёрилди, бош мия енгил чайқалиши (сотрясение мозга) билан касалхонага олиб кетилди...
Шундай булишига карамай актриса мардлик килди...ўзи иштирок этиши керак бўлган сахналарни ўйнаб берди...Фақат йиртилган жағ тарафи камерага тушмади...
Унга рахми келган тоғлик ахоли қатиқ олиб келган, сув келтирган... Хосиладан тортиб хамма уни атрофида парвона булди..
Чинаккамига от пойгаси ўтказилган ва Хосилани отга қилган ёлвориши акс этган бу клип премьераси тез кунда бўлиб ўтади.
Ёдгорбек Юксал хабарлари асосида. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 11544 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |