Бош сахифа » 2018 » Май » 2 » Хиссиётлар шоуси: БЕНОМ! Фотонигох.
00:03
Хиссиётлар шоуси: БЕНОМ! Фотонигох.

Ортиқча цирксиз ШОУ! Эмоциялар оханги, куйлаш ва КУЙЛАТА ОЛИШ ШОУСИ! Этлар жимирлаши, хиссиётлар жунбуши бу хаммаси бир нафасда! Мана қандай сўз билан таърифлаш мумкин бу икки ижодкорни жонли концертини! Номсиз хам номдор бўла олган Беном гурухи йигитлари Сарвар ва Комил!

Бировни айблаб бошқасини мақташдан йироқмиз, аммо мана ўрнак,  мана эстрада концерти, мана сахнадаги халол мехнат дегинг келаверади! Албатта жонли концерт бераётганлар етарли аммо эстрада йўналишида ва гурухлардан булар биринчи! 100 фоиз жонлида хам улар хозирча ягона! Бу фонограмма давридаги ишонинг халол натижа!

Концерт.

Асосий урғу хиссиётларда! Хиссиётлар ўйини экранда хам, овозда хам, сатрлар ва атмосферада хам! Томошабинлар маза қилиб бирга куйлаши...Бу фантастика ўртоқлар!

Беном гурухининг қора либосларига қараб халиги "Ку" дейдиган фильмдек келажак йигитлари деган ғоя дизайнерда бўлганми билмадиму аммо ростини айтганда агар шу йигитлар ёшларбоп йўналишдаги эстрада хонандаларнинг келажакдаги кўриниши деса бемалол ШУНДАЙ БЎЛСИН ХАММАСИ!-деган бўлардим. Шундай ижод қилиб шундай куйлаб куйлата олиш қобилияти хам бўлсин дердим.

Концертнинг ютуғи бу сахнадаги шоу эмас аслида, бу томошабинлар залидаги хиссиётлар шоуси ўртоқлар! Бу нарсани мен "Истиқлол"даги бўлган концертлардан фақат Иброхим Тотлисас ва Энрике Иглесиас концертларида кўргандим холос. Мана, ўзимизникиларданам чиқар эканку!

 

Бемалол ёшларбоп гурухлардан тортиб то эстрада хонандаларига хам ўрнак бўлишга арзигулик ижодкорлар. Фарқи йўқ, ёшларбопми бошқами асосийси санъаткор учун керакли бўлган бари  буларда етарли.  Санъаткор халқнинг қалби билан мулоқотга кира олгандагина у хақиқий санъаткордир! Оёқни типирчилатишни стоматологам эплайди отарчиям. Тўғрисиде. Оддий битта ритм билан бутун бошли Европа диджейлари буни уддасидан чиқмоқда. Битта квадрат ритм ва орада аллақандай ханг ханг қилиб овозлар чиқади тамом. Чакиб олганам, соғ омониям жилпанглайверади. Оёққа кўпи керакмас.

Қалбдаги хиссиётлар ўйиничи? Кимлар буни уддасидан чиқа оляпти?

Ёшлар тилидаги халқона ва ёшларга қулай тилдаги хиссиётлар хамда  энг асосийси ИЖОБИЙ хиссиётлар ўйини махорат билан етказиб берилмоқда, сатрлар, қизиқ жумлалар, жуда бир шевага берилиб кетиб бачкана ё қулоқни қоматга келтирадиган хунук сўзлар эмас, бу ижодкорлар росмана ижод қилишини шу сатрлариданам билса бўлади. Хаммаси меъёрда! Мусиқа, оханг ва  клипларидаги воқеалару ундаги қизиқ кульминациялар  бу визуал равишдаги юқоридаги хаммасига мукаммал уйғунлик!

Ва нихоят мана концертда бу хамма хаммаси ЖОНЛИ!

Чунки бу улар!

Чунки бу Беном!

 

Хозирча концертдан айтмоқчи бўлган фикрларим ва таассуротларимни қисқачаси шу. Бироз эмоционал ёзилгандир, бошқача илож йўқ, чунки концертдан фақат шундай эмоциялар оғушида чиқасиз.

Хозирча кўпроқ сурат, чунки бу эса фотонигох!

 

Эртага батафсил фото ва видео репортаж! Нақ 2 кундан! Кимлар келди, нима берди, қандай берди, нега берди...қандай бўлди , қайси қўшиқ хайратлантирди ва хоказо!  

Икки кунлик суратлардан ФОТОНИГОХ хуқуқидаги  лавхалар билан бўлишамиз:

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3338 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Benom

Нравится
Барча изохлар: 1
1 малика   (03-Май-2018 03:40) [Материал]
Концертга боргим кеб кеттику. Зур

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!