Бош сахифа » 2012 » Октябрь » 7 » Хиёнатсиз хиёнаткор афсуси...
07:56
Хиёнатсиз хиёнаткор афсуси...
Ассалом алайкум. Хурматли биродар, сизга менинг ушбу мактубимни сайтингизди нашр этиб, уни оммага хавола килишингизда ёрдам сураб ёзмокдаман. Зора бу вокеа баъзи одамлар учун урнак булса ва шу билан бирга сизнинг ва сайт мухлисларининг вокеага булган фикрларини билмокчиман, узимга керакли булган маслахатларни олмокчиман. Факат сиздан илтимос, менинг исмимни ва никимни хеч ерда курсатманг.

4 йил аввал, бир қизни севиб қолдим, у қиз Хоразмлик, мен эса Тошкентлик. Бирга ишлар эдик, аллоҳга шукур, бизга шу туйғуларни бизга берди. Онамлар бошида у қизга уйланишимга қаршилик қилдилар, сабаби, ўзлари келин танламоқчи эдилар, лекин отамнинг, ока-опаларимнинг, қолаверса менинг туйғуларим ҳақиқийлиги сабаб тўйимизни ўтказиб бердилар. Бугунги кунгача оилада жуда кўп синовларни биргаликда енгиб ўтдик, барча қийинчиликларга биргаликда бардош бердик. Оилада акам ўз оиласи билан, мен оилам билан ва ота-онам ҳаммамиз бирга бир ховлида яшаймиз, рўзғор ҳам битта. Кеннойимнинг тухматлари, онамларни кўп ҳолларда аёлимга нисбатан қилган ўта қаттиққўл харакатлари, ҳамма ҳаммасида ман аёлимнинг ёнида турдим, керак бўлганда уни босдим, керак бўлганда ёнини олдим.  Бирор марта бошқа аёл билан бирга бўлиш у ёқда турсин, ҳаёлан ҳам ҳиёнат қилмадим.

Лекин, 2 ой илгари хизмат сафари билан бир ойдан ошикрок вактга чет элга боришга тўғри келди. У ерда ҳам фақат аёлимни ўйладим, қинғир-қийшиқ кўчаларга кирмадим. Лекин бир гуноҳ иш қилиб қўйдим. Борганимиздан 3 хафтача вакт ўтгандан сўнг, биз билан борган бир қиз аҳмоқ бўлиб мени ёқтириб қолганлигини айтди. Кейин ўзича бошқа гаплашмаймиз дедику, лекин кўнғироқ қилиб турди. Менга иш бўйича ёрдам берди, кўп ҳолларда ёнимда турди. Жуда катта аҳмоқлик қилдим, у қиз менга туртилиб юрвургандан бироз ўзимни йўқотдим, у қизни қўлини ушладим ва бошини силадим. Бир тарафдан унинг ўзи менга "ёпишиб олди" қўпол қилиб айтса, мен эса ахмоқлик қилиб уни нари туртмадим.
Тошкентга қайтгандан кейин 3-4 марта у билан учрашдик, у қиз гоҳ бошқа гаплашмаймиз дерди, гоҳ мени севишини айтарди. Мен ҳам аҳмоқлик қилиб у билан озгина вақтни ўтказдим, интернет орқали переписка қилдик ва мен жуда ҳам бўлар - бўлмас гапларни ёздим, (сени бекор олдин учратмадим, хато қилдим ва хоказо). Бу нарсаларнинг барини аммо мен бирор хиссиз ёздим, юракдан ёзмадим, бир дақиқагада аёлимни, болаларимни унутмадим, аммо шайтон ичимга кириб олгандай ушбу ёзишмаларни давом этдим. Қўпол бўлсада айтаман, уни бир бора "бўсаладим", сабаби у доим мени қучиғимга ошиқар эди. Айб кимда билмадим, мендами, ундами, лекин мен у қизни бир минут ҳам севмадим.
Уйга келганимда аёлим ҳамма нарсани сезар, ҳар куни мандан сўрар эди у қиз билан орамизда нима бор деб. Бошида у қизни яхши қиз деб ўйлардим, ўқимишли, ўзини намоз ўқийман деб таништирган эди. Фурсати етиб, телефонда боша гаплашмасликка, ёзишмасликка келишдик, аёлим у қизга телефон қилибди, орамизада убу борми деб, у эса ўзича ман хамма болалар билан бир хил гаплашаман, шунчаки ўртоқмиза деб айтди, аёлим ноҳақ айбладим деб хаттоки ундан узр сўради.

 Барчасини тугатганимдан кейин, бир кеча аёлим, ўчириб ташлаган ёзишмаларимни қаердандирам топиб олибди ва ўқиб дахшатга тушди. У қизга ёзган "эркалаш"ларимни ўқиб менга нисбатан нафрат уйғонди. Эрталаб тонг отгунча иккимиз йиғлаб, жинни бўлаёздик. Барча ишимга тавба қилдим, аллоҳ гувоҳ, менда у қизга нисбатан бирорта ҳис бўлмаган, аёлимни аввал қандай севган бўлсам ҳозир ҳам шундай севаман. Мен гуноҳга қўл урдим. Мен учратган қиз эса энди менга шайтон бўлиб кўринмоқда. Телефонда аёлимга "мени "қизлигимни" олган, менга ўзи ёпишиб олган" деган гапларни айтишгача борибди.
Аёлим барча расмларимни йиртиб, мендан бутунлай кўнгли қолди. Бу ҳам етмагандай, отамлар бўлган воқеадан хабарлари бўлмасада, соғлиқлари жуда ҳам ёмон бўлиб қолди. Бу воқеадан онам ҳабардорлар, ва аёлим айтиб берганлиги сабабли қисман қайни отам ва қайнонамлар хам хабардор. Онамлар отамнинг соғлиқларида энди менинг қилмишимни ҳам айбламоқдалар. Барчалигиси аёлимга менга ишонишни, имкон беришни уқтиришди.
Хозир у мен билан бўлсада, шу кунгача барча ёзишмаларни флешкага ёзиб олиб сақлаб юрган экан. Ҳар ўқиганда менга нисбатан нафрати қўзғалади. Айбимни ўзим бўйнимга олдим, масжидга аёлимни олиб чиқиб қилган ишимга тавба қилдим, муқаддас жойларга зиёратларга бориб яхши ниятлар қилиб келдик, аммо аёлим халигача мендан нафратланмоқда ва буни менга ҳар куни қайта ва қайта уқтирмоқда. Ҳозир мен дунёда энг кўп уни йўқотишдан қўрқаман.

Бундан ташқари 2 хафтача олдин ўзим хам оғир тан жароҳати олдим, ва мени машинада олиб кетаётган одам жароҳатимни билиб ўзидан ўзи "Қайсидир гуноҳингиз кечирилибди" деди. Ҳудди шу нарсани бошқа дўҳтир ҳам такрорлади. Илтимос, менга маслаҳат беринг, тўғри йўл кўрсатинг, қай йўл билан аёлимга бўлган туйғуларимнинг ростлигини, хақиқатдан тавба қилганимни уқтирсам бўлади, минг бора пушаймонман қилган ишимга, аллоҳ гувоҳ у қизни мен бир минут ҳам севмаганман, жуда катта аҳмоқлик қилдим.

Мискин


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 10101 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 30
1 MiSs_DiLfUzA   (07-Окт-2012 09:12) [Материал]
Сиз янахам факат аёлизни севишизни исботланг балки нафрати совиб қайта сизни севмасада яхши куриб қолар! Озгина кечиримлик булиш керак!

2 Zinnura_K   (07-Окт-2012 09:14) [Материал]
exxxxx sizga faqatgina Ollohdan mag'firat so'rawdan boshqa yordam bera olmasam kerak... Ayolingizni hafa bo'liwiga haqqi bor... U hafagarchilikni yoqotiwda sabr tiliman.. Haligi qiz ga kesak, Nima bo'votti zamonamizni ba'zi qizlariga? Nega wunchali o'z qadriligini unutib qo'yiwvotti..

3 Frenk-kent   (07-Окт-2012 09:20) [Материал]
OOO nima diyish ham mumkin,yozganlarizga qaraganda u qizga befarq bumagansiz, uzizdi oqlamang indi halqni oldiga,sevmaydigan odam niqta quydimi qaytadi dalshi yana davom ettirmaydi,erkay kishi tupurdimi qaytib omasligi keray,erkaysiz bulib turadi lekin hozir strissga tushgan vaqtiz uzizdi oppoq qilib kursatopsiz.
Uzizdi ayolizdi urnizga quyib kuring? boshqa ERKAY bilan!CHIDOLMAYSIZU, sevsaez,ana indi u qizgayam povutti uziz bergansiz,Olloxdan surang sabir qiling,Zora xotiniz sizga nisbatan sal uzgarsa.
Sal bexostan kuzim begonaga etiborsiz qarab yuborsam ham erimdan sovuq ter chiqib,rangi oqarib muzlab qoladi.Bunaqa erlani asrash keray,sizga oilaizga Sabir tilayman,Xotiniz shu saytga yozganlarizdi kursa yaxshi bularmidi, gossip xottinni asrang,qizla erini asrasin eridan oilasidan bola chaqasidan foyda,sevgi sevgi utib ketgan sevganinggayam pul keray,mashinnik kup hozir,vijdonsiz kup,ikkiyuzlamachi afress kup pul uchun qizu erkay, topiladi .oilani asrayla Oila muqaddasss,
Halqtan sura mushkuling oson bulsin.
Darvozang osh uyingda mexmon bulsin,
Ostonangda oriyat pospon bulsin.
Xudo bergan baxtingni asray bilgin.
Yulduz Usmonova.

4 Sokin_Qalb   (07-Окт-2012 09:24) [Материал]
Shu yozganlarizi boshqa saytdayam o'qigandim hali sovolizga javob bermaganla. Nimadir dib fikr bildirgim kemadi.

5 Sardor   (07-Окт-2012 09:32) [Материал]
uni 1 marta upganman debsiz, lekin hayolan ham hiyonat qilmaganman degansiz. hayolan hohlamagan inson upolmaydi!xotinim bilganda ertalabgacha yig'lab chiqdik degansiz. erkak kishida ham ko'z yosh bezi bor erkak kishi ham yig'lidi. lekin erkak kishi yig'laganini xotini ko'rmasligi kerak.qilgan ishizni to'g'ri emasligini tushunib yeganiz yaxshi. kelajakda esa oddiy xotiniz va bollarizga yaxhi munosabatda bo'lib yana sizdan shubha qilishlariga imkoniyat beradigan hati harakatlarsiz yashayvering. ko'p xollarda oshiq sevgan insoniga qancha yaqinlashsa u shuncha uzoqlashadi. qancha befarq bo'lsa shuncha yaqinlashaqa. siz han shunday yo'l tutganiz maqul manimcha. lekin haddan tashqari uzoqlashmay. sizi qilgan ishizi kechirsa bo'ladi. oila muqaddas. uni buzilib ketmasligi uchun ham sizni kechirishi mumkin.

6 blackTheatr   (07-Окт-2012 12:02) [Материал]
voyvooooo shunga shunchami??? Erkelaga yarawmasakan bunaqa mijgovlanish!

7 Nozimaxon   (07-Окт-2012 12:47) [Материал]
у қиз Хоразмлик, мен эса Тошкентлик. keyingi yozgan gaplaga buni nima aloqasi bor tushunmiman. "O`tkan kunlar" ni o`qisez tushunvolas onani gapini 2 qilish oqibatlarini

8 Ru.   (07-Окт-2012 12:51) [Материал]
Ayib asosan u qizda sababi "G'unajin ko'zini suzmasa buqacha arqonini uzmiydi" degan maqol bor. Agar yahshi qiz bo'lsa sizni oilez borligini bila turib sizga suykalmasdi. Siz ham begunohmasiz atak sizdaham bor ayb "Nafs" degan narsalar ham bor!

9 87-91   (07-Окт-2012 13:03) [Материал]
kallani joyiga qo'yish kerak edi, ko'pchilik shu internetdagi yozishmalarni, telefon qilishlarni o'yin deb biladi, xoxlaganini gapiradi, lekin shularniyam xudo ko'rib turadiku, jazosiga sabr qiling. o'sha fleshkani sindirib tashlang, o'rtada nima bo'lsa yana hammasini unuttirishga harakat qiling, yoki umuman eslatmaslikka lekin baribir, разбитую чашку не склееш, qiyin bo'ladi.

10 Флешка   (07-Окт-2012 13:30) [Материал]
Пост не о чем! И что юрибсиз? Ман хич канака сабаб курмаяпман оилейиз бузилишига! Будь мужиком! Эрке киши юради, и за одно айлини каттик ушлиди! Юришши хам эплиди, кулиздан кемаса нима килардиз юриб? Не уверен в себе не гуляй тогда! И самое главное: Эр киши, Хотин билан эрни уртасида парда тортиши керак. Хамма гап хам этилувирмиди. Видимо сиз хамма нарсани этиб бугансиз! (((Вот и результат! ((. Узбек оиласида Бу сабаб оила бузилмаслиги кере, агарда аел балан эрни яхшигина фахм фаросати булса!

11 kamtar1   (07-Окт-2012 13:36) [Материал]
хикоя ëзишни билмас экансиз хоразмлик биродар.

12 Zetnet91   (07-Окт-2012 14:19) [Материал]
Ммдаа... хар доимгидек киз айбдор, у йенгилте ва йулдан урган а хаммасига крайни хар доимгидек шайтон. Одамлаям килар ишши килиб кейин шайтонга тункаб юруришаркан. Щунга битта анекдот: Бир куни шайтон угли билан айланиб юриб йулда одамлани куриб колиб углига: "Кара углим була одамлар булишади, улар гунох иш килиб, кейин хаммасини бизага тункашади" дебди. Тугриси буни укиб бошида азгина энсам котди, кейин кулгим кистади, бунака хиёнатла хакида укиш жонига тегиб кетаркан одаммиям туриси бору wink smile

13 Zulfiya_A   (07-Окт-2012 15:26) [Материал]
Хозир у мен билан бўлсада, шу кунгача барча ёзишмаларни флешкага ёзиб олиб сақлаб юрган экан. Ҳар ўқиганда менга нисбатан нафрати қўзғалади. Айбимни ўзим бўйнимга олдим, масжидга аёлимни олиб чиқиб қилган ишимга тавба қилдим, муқаддас жойларга зиёратларга бориб яхши ниятлар қилиб келдик, аммо аёлим халигача мендан нафратланмоқда ва буни менга ҳар куни қайта ва қайта уқтирмоқда.

жена его просто шантажирует что-ли chunmadim... fleshkada ko'tarib yurishga balo bormi? tovba qildi,kechirim so'radi yana nima keregi bor qayta-qayta o'sha narsani o'qib o'qtirishga..?
sharta u qizga uylangandachi?nima qilardi unda?
aybini tan oldiyu Xudoga shukr qimiydimi?!
да и он тоже, sevaman o'laman deb yozibdiyu qizga,а пишет sevmaganman,bir minut ham uylamagnman... вот не надо уже оправдываться!
fleshkani format qivorineee...

14 Mahmudxon   (07-Окт-2012 15:42) [Материал]
straxotka b.n yuriw kereda. Tomniy iw qilalmaganmisiz xayotda nu xotirjam oila b.n yuroriw keregidi. Odam birmarta sevmedi bu sevgini sanogi yo. Qowwi u4irsa ketorarkansizde. Endi yoriz yana bidirlasa borim wu erkeman yurip man yurdim, endi qaytarilmedi didimi didim. Xolasen wu konglin tolmasa sur. Erke faqat Olohga tis 4okadi.

15 Gulsum   (07-Окт-2012 16:02) [Материал]
Озгйма сабр к,илинг яна, беайб парвардигор, мухими айбизи тан обсизу, уни тузатишга уринибсиз, шу йолда давом этин Аёлизга севишизи исботлурин турли йола бн босаям. Сабр теги олтин. Хаммаям адашади, бошк,а хато к,имен.

16 SHER   (07-Окт-2012 21:16) [Материал]
ЭРКАК КИШИ КЕСИБ ГАПИРАДИГАН, МАРД ВА БИРСЎЗЛИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ ВА ШАРТ! УНИ КЕЧИРИШИ МУХИМ ЭМАС! ОИЛА КЕРАК БЎЛСА КЕЧИРАДИ!

17 Scarlet Bektemirova   (07-Окт-2012 21:31) [Материал]
bo`lib o`tgan voqeani o`qib o`tirgan joyda maslahat berish onson, ammo ayolning ko`nglidan o`tgan narsalar, o`zini xuddi kamsitilgandek his qilishini o`zidan boshqa hech kim tushunmeydi. Bunda har ikki taraf aybdor bo`lsada, lekin rafiqeyzda nima ayb edi. Uyda yolg`iz qolib sizni kutgani aybimi?

18 malismile   (08-Окт-2012 00:43) [Материал]
bu hikoyani ayol kiwi,erkak kiwi nomidan yozmaganmi mabodo...? Ja his tuyg'ularga berilib yozibdilar... Bud' muj4inoy degan gaplarga qo'wilaman deb hurmat b.n...

19 Anonima   (08-Окт-2012 02:07) [Материал]
Ehh,o'rtadagi ishonch yo'qolmasin ekan...agar ishonch yo'qolsa,uni qayta tiklash judayam qiyin...

20 Dadaxon   (08-Окт-2012 10:50) [Материал]
Birinchidan sizam xato qigansiz ösha qizga gapirib. Kegn u qizam narmalni qiz böganda oilali erkaka gapirmasdi. Xotinizga kesak ja bir tragedya yasavorishi shart emasidi. Siz uni sevarkansiz böldide, erkak zoti barbr qaridh gapiradi, lekn bitani sevsa unga xiyonat qib tashlab ketmidi. Siz xozr unga elanaverganizdan kegn özini ovoradida, sal masofa saqlang. Yana bita xatoiz yig'lab berganiz. Kamdan kam erkak yurmagan, agar yurmagan erkakka erga tegaman disa qizlani yarmidan köpi ersiz ötib ketadi. Bolarizni öylasa ayoliz xichqachon tashab ketmidi. Xamayam xato qiladi.

21 izzatbek (madaniyat)   (08-Окт-2012 13:53) [Материал]
тугриси ман бу хикояна тушунмадим. Бир упкаман дейди, бир хиёнат кимагаман дейди.

22 AnGeLochKi   (08-Окт-2012 17:20) [Материал]
oldindan oqqan suvni qadri yo'q deb shuni aytishsa kerakda bu oddiy narsa emas erkak kishi undoq bolishi keri bundoq bolishi keri deb aql orgatish oson oila eng muqaddas narsa erkak kishi ni shunaqa mardligidan shu holatga kelib qolgan oilasi, sal inson degan o'z masulyatini bilishi kerag ayoli uni ota onasini oldida otirib ularni hizmatini qilib farzandlariga qarab kutib otirgan bosa erini, a bu odam bo'sa to'qlikka sho'xlik qilgan AYBDOR vijdon bo'lishi kerag bechora ayolini tushundim to'grisi oson emas unutish eri unga shirin gap aytayotgan bo'lsa ham ko'z o'ngiga kelib ketaveradi uje hiyonat qimaganman deb uni qo'lini ushlab xattoki undan ham battarini qilibdiku bu hiyonat bo'lme nima ! Keginchi birovlarni eriga ko'z olaytiradigan qizlar iltimos birovlarni oilasini buzilishi evaziga baxt so'ramelar o'zilarga shu toifadegi qizlar u baht sizlarga aslo tatimedi endi bunaqa larga gap orgatishniham hojati yo'qku barbr ham aytib qo'yaveray vijdonilar bilan ish tutib ozilarga ollohdan baxt sorelar vijdpnsizlik qilmasdan sizlarga oilalik ayollar nima yomonlik qildiki ulardan o'ch olib ularni azoblanishiga sabab bo'lasizlar ular ham sizlardek ayolku ularni erlarini aqli yetmasa hop o'z ayoliga ozor berme deb sizlar aqlilarni yurgazilar ayol ayolni tushunishi keragku axir xozr kop bunaqa holatlar uyga xotinini o'tqizib qo'yib kochada yallo qilib yuradiganlar insof bersin nimaham derdim maqsadim bu ishni boshqa takrorlash tugur umuman hayolizgaham keltirmen agar ayolizni rostdan ham yoqotishni hohlamasez farzandlarizzi oylasez AYOLIZNI JUDAYAM YAXSHI TUSHUNYABMAN UNGA OSON EMAS SHU HOLATIDA OSON TUTGAN INSON AHMOQ HISOBLANADI

23 Feruza555   (08-Окт-2012 19:10) [Материал]
Tanish voqea. 19 yoshimda men ham sevib sevilib turmush qurganman. 6 yil juda bahtli yashadik, barcha hayot qiyinchiliklarini birgalikda yengib otdik. Ammo bir kuni balo bolmish shu "AGENT" da erim bn meni dugonamni yozishmalarini korib dahshatga tushdim. Huddi shu yigit kabi erim ham dugonamga sani nime oldin uchratmadim kabi odamni jinni qiladigan narsalani yozganidi. Bulani oqib jinni bolayozdim. Mendan bekitib uchrashishganakanam! boshida qiziqqonli qilib 1 oyga qizlik uyimga ketib qoldim. Boshida undan hammadan nafratlandim, keyin ozimni bosishga harakat qildim. Shu vaqt ichida erim har kuni uyimizga qatnadi, kechirim soradi, tavba qildi. Farzandlarim uchun uni kechirdim. Uyga qaytdim. Boshida unga bolgan ishonchim yoqolganday edi, lekin allohga shukur biz birgalikda bu qiyinchiliklarni ham yengdik. Bolgan voqea ikkimizni ham qilayotgan hatolarimizni ozimizga eslatib qoydi. Endilikda bu kamchiliklarni yengib juda bahtli yashayapmiz. Sizga maslahatim singlim, sabr qiling, tavba qilibdi, shu yerga shu narsalarni yozipti, demak konglida sizga nisbatan muhabbat yoqolmagan. Beayb parvardigor. Barcha narsaga koz yumib hayotingizni boshidan boshlang.

24 Бахром   (08-Окт-2012 22:09) [Материал]
Майли халиги киз айбдордир, у бошка масала. Лекин сизни аёлингизни тушунмадим. Ишониш керак эди. Сиз шунчалик тавба килибсиз сизга ишонмаслик мумкинмаску. Хозирги вактда кайси йигит шунчалик тавба килиб масжидларга чикади. тушунмадим

25 J.J.   (09-Окт-2012 04:25) [Материал]
Allah so'zini katta harf bilan yozinglar

26 ruslan   (10-Окт-2012 21:07) [Материал]
xotinga yalinovurmidi erkey degan tili qisiq bo'b qoladi. O'zingni jiddiyroq tut ukam. Xech narsa bo'lmagandek!

27 Optimist   (11-Окт-2012 00:51) [Материал]
Йигла жигарим енгил тортасан. Аёлинга вакт керак . Факат сабр килсанг ютасан. Демакки аёлингда кандайдир камчилик бор сен уша камчилик жавобини уша киздан топгансан. Товба килдингми сени кечириши шарт.

28 Sokin_Qalb   (13-Окт-2012 14:22) [Материал]
Eng yaxshi javobi oldiz. Bugun sovolizga javob beribtila. Ilmli insondan so'raganiz yaxshi bo'ldi. Alloh qigan gunohizi kechirsin!!!

29 RuStiK   (15-Окт-2012 23:43) [Материал]
13 Zulfiya_A, dardsiz tana og'riq bilmidide a? Aqillilik qimang betda.

Xorazmli qizla g'ururli bo'ladi. Endi tovba qilish bilan qutilomisiz yigit!

30 Shodlik   (26-Июл-2013 14:53) [Материал]
kuting buni bir pasta xal qilomis ayolinggizga vaqt bering ayol qalbi juda nozik boladi agar u sizni sevsa albatta kechira oladi u nima qilsaxam oilasi uchun qiladi sizni kechiradi lekin albatta vaqt kerak kuting.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!