Хиёнатнинг қонин ичдим тўкилма! Эрингиз "юради"ми? Muhlis Minbari
Хиёнатнинг қонин ичдим тўкилма! Эрингиз

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Хиёнатнинг қонин ичдим тўкилма, жонбахш кечалардан кечдим тўкилма...(Юлдуз Усмонова)

 

 Салом сирдошим!

Биласизми бугунги мавзуга хеч ўзимни қоғозга ўрагим келмаяпти. Нима қилай халқнинг дардини халқона етказишга ўрганган бўлсам? Бу мавзуни кўтариб ундаги аччиқ ва ошкора гапларимдан оғринмаслигингизни ва хақиқатларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилиб хулоса қилишларингни сўрардим.

О мухаббат...нима ўзи у? Оддий нафс. Бекорга таом билан кўп нарсани солиштирмадим. Инсонни икки нафси бўлганидан кейин шуда.

Мен фақат бир мухаббатни тушунаман ва унга ишонаман, у хам бўлса 70ларни уриб қўйган чолу кампир бир бирига суяниб яшаяптган пайтлари. Мана мухаббат!

Унгача бўлгани бари эхтирос ва кураш.

Мана шу курашидан ўтиб бўлиб қарилик чоғида биргами демак улар асл мухаббат сохиблари!

Курашларнинг...йўқ, синовларни дейлик, синовларни энг асосийси бўлгани бу албатта хиёнат!

Эй аёл кўзингни очсангчи! Қайси эркак хиёнат қилмайди? Қайси бири хеч бўлмаса фильмдаги актрисаю машхур хонандани "фантазия” қилмайди? Йўқ ундайи, бўлмайди!

Албатта биз эрларимизга айни қизиқ бўлган пайтимиз улар кўзга кўринмас лекин хар нарсани вақти ўтади. Бизнинг эр хаётидаги давримизни қандай тан олиб у билан курашиб эмас, қандай бошқара олишимизда хамма гап. Аввалига ёқимлимиз, кейин суюкли, кейин севкли, керакли....дейлик мехрли, муқаддас оила сохибаси... Бу албатта ижобий тафсифда. Худо кўрсатмасин бу кўринишда бўлсачи: Қизиқдим, адашдим, илонлар маликаси, жонимга тегди, қачон қутуларкинман...

Нима учун биз аёллар хамиша нолиймиз? Нима учун биз аёллар нолишдан аввал ўзимизга боқмаймиз? Ахир хар бир муаммода ишонаверинг аниқ иккинчи тараф бўлади! Кўринмайди холос.  Иккинчи тарафнинг қарси бўлмаган тақдирда хам ечими айнан иккинчи тараф бўлиши мумкин. Мана шунда бошқаришдан иборат бўладида.

Эр оила бошлиғи бўлгани билан хаммаси биз аёлларнинг қўлимиздаку!

 

Дейлик турмушдан сўнг эрингиз "юриб” кетди. Албатта унинг нафсига монанд бўлмагандирмиз? Эх, биз содда аёлларда у ўзига тортиб турган фохишаларнинг махорати қайда? Бўлмасин хам! 25 ёшгача уйланган эрни тарбиялаб олиш осонроқ. 25дан ўтгани ишонаверинг у "хонимча”ларни мазасини татиб кўриб бўлган бўлади. Шунинг учун хам статистикага мурожаат қилсак 25дан ўтган йигитларнинг аксарияти ё кеч уйланади, ё бир шу каби "хонимча”га уйланади ё умуман уйланмай таралабедод умр билан ўтади.

Чунки 25гача йигит хали оёққа турмаган, фохишаларнинг хизматидан фойдаланишга улгурмаган бўлиб, нафсини айнан уйлангач тушуниб ха шу эканда хотин деб психологик равишда хотинни нафсини қондиргувчи инсон фақат шу аёл сифатида онги қабул қилиб кетади.

Юриб қўйганчи? Ха хотин оила учун деб яна кўча хаётидан завқини давомлайди.

 

Хўш нима қилмоқ керак?

Сийқаси чиққан маслахат бўлган : Эрингизни  "Келинлар қўзғолони” фильми каби кутиб олиш байрамона бўлсин ёки ўзингизга қизиқтиринг демайман. Вахоланки бу хам жуда мухим! Шартта расмини олиб домлага югуриб совутиб боғлатиб белаб ташланг хам демайман! Эскилик сарқити бу. Ўхшаган тақдирда хам ишонаверинг, унинг натижаси яхшилик билан бўлмайди. Емоқни қусмоғи бор, бу нарса эса албатта салбий оқибати муқаррар!

 

Демак, дейлик  эрингиз "юради”!

Аввал ўша олдинги сонларимда қўллайдиган стратегия бўйича тушунишга харакат қиламиз.

Кулманг, хайратланманг, инсонни хар бир гунохини хам сабаби бўлади! Сабабсиз хам гунох бўлмайди! Демак шу «юриши”га хам фақат нафси эмас, туртки бўлган сабаби бордир. Ўша юқорида айтганимдек кеч уйланган, кўча хаётини татиган ва энг асосийси бизни унинг фантазиясидан йироқлигимиз.

Очиқчасига тахлил қилиб  маслахат беряпман, бу муаммони фақат шундай хал қилиш мумкин.

 

Демак! Агарда эрингиз турфа ойимчалар билан юриб турса, аввалига ўзингиз муқаддас ва халол оиласи эканлигингиз ва у салбий фантазияларини ўшанга хослар билан ўзидан чиқариб ташлаб яна шу оиласига қайтишини тушуниб етинг.

Унга хам айнан сиз халол ва муқаддас оиласи аъзоси эканлигингизни уқтириб, юрсанг аввало ТОЗА юр, ва юрганингни шунақанги беркитки хеч ким билмасин! Ва хеч қачон унутма сени оиланг бор, халол ва муқаддас! Нафс қўйибсан буни кечираман, лекин КЎНГИЛ ҚЎЙМА! Буниси кечирилмайди деган нарсани уқтиринг! Фақатгина мана шу оиланг билан сени боғлайдиган КЎНГИЛга  хеч кимни яқинлаштирмасанггина у ишларинг хаммага мавхум бўла қолсин денг.

Мана шу нарсани ўзи эркакни миясидаги бир сигнални ёқиб қўяди. Бора бора эса бу халол, оила деган тушунчалар ва бу ТУШУНИБ, гапирган гапларингиз уни оиласига батамом қайтаради.

Балки маслахатларим ғалати туюлар, лекин  бу эркаклар миясидан суғуриб, қўлланиб кўрилган ва ишончли маслахатлардан бири. Бор нарсани инкор қилиб кам эркаклар юради, юрган эр бу дефицит дейдиган бўлсак муаммо хал қилинмайди. Борини борича хал қилиш керак.

Биз аёллар нафсни ўзгача қабул қиламиз, эркаклар ўзгача. Шунинг учун улар хиёнатни аёли кечирмаслигини кўпинча тушунишмайди. ЧУНКИ УЛАР ҚАЛБИНИ бермайдида. ҚАЛБАН оиласи билан эканлигини тушунтира олмайдида.

Хақиқатга очиқ қарайлик, нима хам қилардингиз айтинг? Нари борса 10 фоизи юрмас, мана шу 10 фоизини миясида барибир битта машхур аёл сиз билан ётганида аниқ бўлади. Бу оддий нафс. Халиги айтганим мухаббатни сиз «юришдан” изламанг, у ерда мухаббат йўқ, шунчаки нафс холос. Бунда сизни курашиш ва сабрингиз ўринли. Тиришиб қоқиси чиқиб климаксга иккингиз хамсоя бўлганингиздан кейин кимга хам керак бўларди?

Мана шу даврга етганда аслида сиз ва унинг ва энг асосийси оилангизни ғалабаси!

 

Ана энди у "юришлар” қадами фақат бир манзилга бўлсачи?

Мана шуниси фожеа! Вой мана шунисидан гапиринг ўргилай деган гапларингизни эшитаётгандекман гўё. Эх нимасини айтасиз. Мана шу кўргулик. Биз аёлларни кўнгли тарс этиб узилади шунда, ўзимизга бўлган ишонч сўнади, хеч кимга керакмасдек хис қиламиз ўзимизни. Сенга кимдир хануз керак бўлсаю у бошқасини деса оғири йўқ тушунаман. Бошимдан ўтган ёмон бўлган... Лекин хаёт синовлари яхшилаб ўргатар экан. Бошимизга бало бўлган шу макр аслида бизга айнан ижобий натижалар учун кўпинча керак бўлади билсангиз.

Энг аввало сўнган кўнгилни, ўзимизга йўқолган ишончни тиклаймиз: Мен бу хаётда шу эримсиз хам яшаганман, қувонганман, завқланганман. Бу хаётда хамма нарса курашилибгина эришилади. Мен хам инсонман, мени хам бахтли бўлишга хаққим бор ва бу мени ўзимни қўлимда. Ўзимга ишонч  бўлмас экан мен унга эриша олмайман! Мен кучлиман, мен хам барча омадли ва бахтли инсонлар каби аввало ИНСОНМАН! Бу муаммолардан аввал керак бўлган эканман, янада керак бўлиш, ўша керакликни қайтариш хам ўзимни қўлимда! Ахир бу хаётга келганимдан бери аввало хаёт учун керак бўлганман! Мана шу сўзлар билан ўзимизни тиклаймиз!

Энди эса курашишга ўтамиз!

 Хўш, тахлилдан бошлаймиз, эримизга бошқаси ёқиб қолибди...

 Бу йигитчангиз қалбини хам бериб қўйди дегани. Мана шунда аслида катта кураш бўлади. Яъни сизда!

Барчаси таққослашда сезилади деган нақл бор русларда. Бекорга эмас. Халиги айтганимдек турмушга ўралашиб ўзимизни "қўйвориб” семириб, бир ахволдаги яғири чиққан кийимга илиниб қолганимизни сезмай қоламиз. Туну кун телевизорга михланиб ўзимизни қўлимиздан келадиган мухаббат эхтиросларини шу сериалдан кўриб овунамиз.

Эрингиз бир аёлга ўралашиб қолганини сездингизми шартта яна кузатиб, домлага суратини олиб чопманг! Уни ишхонасими махалласига бориб хам сочини юлманг! Доно бўлинг!

Эр керакми ўзи? Бахтли оила керакми? Курашасизда! Лекин доно бўлиб ўргилай!

-Кундан кунга ўзингизга вақт ажратиб гўзаллашишга харакат қилинг.

-Эрингизга сирли бўлишни бошланг, ишламасангиз ишга киринг, уй бекаси бўлсангиз уйдан чиқиб турадиган бирор юмуш билан шуғулланинг. Эркакларни миясида бир «силкитиб” халиги компютерни "перезагрузка” қилиб қўядиган холат юзага келмагунча эркак бошқа ойимчани топиб олганида уйидаги хотини кўринмайди. Уйидаги мухит, хотинини юриш туриши ўзгаргач унинг диққати ҚИЗИҚИБ хотинига қарайди.

МАНА СИР ҚАЕРДА!

Биз ўзимизга бўлган диққатни хар кунги бир хиллик билан қизиқтирмай қолдирганимизга у бошқасидан топган тушуняпсизми. Энди қайтариш керакми?

Сирли бўламиз! Албатта аввало сабрли! Зинхор жахлда бўлманг!

Мана шу ҚИЗИҚИШНИ ОЛОВЛАТИНГ ўргилай!

Ха қаерга ясаниб отландинг саволларига шартта терговдаги махбусга ўхшаб ётиғи билан тушунтириш хати ёзиб берманг тағин. Жавобларда сир  бўлсин. Ишим бор эди ва хоказо қилиб ундаги қизиқишни тўла қониқтирмасликка харакат қилинг. ЛЕКИН бошқа тарафлама эса мехр, эхтирос ва оддий таом билан хам эса аввалгидан  яхшироқ қониқтиришга харакат қилинг.

Эркак киши учун нимага ишлайдиган аёл ёқмайди деб бир ўзингизга савол берганмисиз?

Чунки аксарият эркаклар ўзига ишонмайдиган бўлади, шу аёлим таққослаб туриб бошқа эркакга хавас қилиб қолсачи деган нарса туради. Сиз унга ягона бўлишга интилганингиз каби эркак хам шуни хохлайдида.  Ишламай туриб хозир айни унинг ойимчаси борлигини сезибоқ бирдан ишга тушиб кетсангиз миясида ўша сигнал дарров ёқилади.

Эркак киши хамиша қалбан овчи бу бор хақиқат. Сизга уйланиб олдими бўлди ўлжа меники деб диққати сусаяди. Ойимчалар эса илиб олади!

Мана бу холатда халиги «перезагрузка” билан оловлатамиз.

Мана шу тариқа эрингизни диққат марказида бўлиб, қизиқтириб турсангиз натижа эса мана бундай:

Ўша ойимчаси билан учраша туриб миясидаги хадик, сизни ўзгарганингиз ўтаверади. Бизларга харқанча эримиз умуман парвои фалакдек туюлгани билан ишонаверинг ундай эмас, мияда кечади бари.Айниқса хар бир эркак ўз хотинига хиёнат қилаётганида бир маротаба бўлса хам  кўз ўнгидан хотини ўтади! Бу факт!

Фақат ўша пайт ҚАЙ ТАРЗДА ўтишимизга боғлиқ.

Халиги ўша бир ахволдаги холатдами ёёё сўнгги пайтлар ўзгарган холатдами!

Бора бора шу ойимчаси билан таққослай бошлайди. Онгида!

Хотиним туппа-тузук, халол рафиқам, хаммасини эплайди.. бучи? Сал хаёлим хотинимга кетганидан жанжал қиляпти, кўп нарса сўраяпти деб таққослаш бошланади. Мана шу пайтлар сиз жудаям мехрибон бўлинг.

Хе йўқ бе йўқ кўчадан жахлда келди  дейлик. Ва сиз ўша ойимчаси билан урушиб қолган деб гумон қиляпсиз хам дейлик. Биламан шартта гапирасиз, хааа «ўйнашинг” билан уришиб мендан аламингни оляпсанми? дейсиз тўғрими? Ох аёллар... Эрингизга роса "ёқасиз”да шу пайт

Лекин шу пайт тушунган аёлдек ўзингизни тутиб мехрибончилик билан парвона бўлингчи. Миясида таққослаш кетади! УЯЛАДИ! Ич ичидан уялади ишонаверинг, эркак киши хар қанча қўрс қўпол бўлмасин у хам инсон, инсон зотида эса барча хислар мужассам!

Сизни кундошингиздан катта бир ютуғингиз айнан сиз унинг халол ва муқаддас оиласи эканлигингизда, айнан мана шу ютуққа эркакни диққатини хамиша хатти харакатингиз билан жалб қилиб турар экансиз,  кундошларингиз ўз ўзидан йўқ бўлаверади. Эрга хам ортиқча машмаша керакмас. Ха ха МАШМАША! Сиз эмас, айнан у машмаша бўлсин. Бунинг учун юқоридаги маслахатларимни сабр билан қилсангиз қариликдаги асосий бўлган ўша курашилиб эришилган хаққоний мухаббат сизларники!

 

Эр умр йўлдоши, турмуш ўртоқ деб бекорга айтилмайди. Сиз у билан сирдош бўлинг, ўртоқ бўлинг. Очиқчасига гаплашинг. Эркакларга маслахатчи хотиндек азиз инсон бўлмайди. Албатта онадан кейин. Лекин рафиқаси билан қариликни қаршилар экан хаммасига чидаган ва тушуниб кечирган аёл эркак учун муқаддас бўлади.

Биз фарзандлик бўлгач болаларимиз учун муқаддас зот бўламиз, лекин эримиз учун хам бўлсакчи? Шундай аёллар йўқ дейсизми? Бор! Ишонаверинг. Мана шундайлардан бири сиз бўлишингиз хеч гап эмас, одам қилган нарсани одам қила олади.

Бу сатрларни сабр билан ўқиган инсонга ишонаман, демак энг керакли бўлган оила муаммосида хам сабрли бўласиз.

Турмуш ўртоғингиз учун нафақат сабр, чидам ва мехрда балки керак бўлса макрда хам ягона бўлинг!

Ишонаверинг, кўпинча у ижобий натижалар келтиради!

Унунтманг оилада барибир хаммаси биз аёлларнинг қўлимизда!

 

Кейинги учрашувда дугонами ё кундош мавзусида дугоналаримизни сирларини тахлил қиламиз.

Асли бизга дугона керакми?

 

Келаси учрашувгача сизнинг Забаржад!

27-Июл-2011 07:26
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Zabarjad
1 maknuna   (27-Июл-2011 07:36)
Assalomu aleykum sayt ijodkorlari. Maqola yaxshi chiqibdi. Maqola orqali ayollarimiz oilalarini qanday mustahkamlash usulini o'rgangan bulsalar ne ajab. Zabarjad opamizga omad....

2 Frenk   (27-Июл-2011 09:21)
katta raxmat Zabarjad opamizga qolganlarini kutib qolamiz

3 AN&R   (27-Июл-2011 09:53)
SAYYOD SIZGA QOYILMAN GAP YO`Q ORIGINAL RASIMLARNI QO`YASDEY. QAYSI SAYITDAN SKACHAT QILAS SIR BO`LMASA ?

4 Askar   (27-Июл-2011 10:22)
Хакикатдан чин севги бу кариликдаги севги экан. Шу тугри экан.

5 UZRO   (27-Июл-2011 10:30)
NIMA BO'GAN TAQDIRDAYAM, ENG YAQIN INSONINNI HIYONATINI BILISH BU JUDAYAM OG'IR...........

6 komol_76   (27-Июл-2011 11:12)
ээээ қойил!!! тўри этибсиз, юрмидиган эркаклар ўзи жудаям кам... юрадиганида эса сабаб мингта: кимгадир хотини ёқмиди, кимгадир "кам"лик қилади, кимнидир пули кўп, кимдир "просто" бекорчиликдан, кимдир альфонс... лекин "ОТ" айланиб барибир ўша кўз очиб кўрган "қозиқ"ига қайтади...

7 ledy   (27-Июл-2011 11:17)
Шунака нарсаларни бериб туринглар. Купчилик фойда куради. Сайёд, рахмат сизга. оилавий масалаларни кутарганиз учун хам.

8 Borka   (27-Июл-2011 13:15)
Qanchalik achchiq bo´lmasin haqiqat

9 jamesbond   (27-Июл-2011 13:49)
BUNDAN DAXSHATLISI BOLIOSHI MUMKIN EMAS EMAS EMASSSSSSSSSSSSSSS OK GAP YO!

10 mishel   (27-Июл-2011 14:18)
KEYINGI UCHRASHUV ZO'R BULISHI ANIQ,RAXMAT SIZGA ZABARJAD.... heart love

11 narcizuz   (27-Июл-2011 17:07)
to'gri ayollar ko'p narsani hal qiladi.
Meni erim seni makring 80 kamazga yuk buladi deydi.

12 gul   (27-Июл-2011 20:33)
Erkak kishida iymon bo'sa Allox bergan aql zakovati ishga solish kere. Avvalom bor Alloxdan qo'rqsa bu ishlani qimidi.Ayyollaga kesak,ayyol kishi 80% uyi boshqaradi aqlli ayol erri ko'kartiradi.xammamizga insof bersin shaytonni vasvasasidan o'zi asrasin.xammelaga omad bersin yaratgan .

13 UTKIR-STUDIO   (27-Июл-2011 20:48)
ГАП ЙУК. ЗУР ЁЗИШИБДИ. ХАКИКИЙ ПСИХОЛОГ

14 Shahzod   (27-Июл-2011 23:37)
Yahshi maslahatlar berilgan !

15 ZARA   (27-Июл-2011 23:39)
Zabarjad xonimi aksariyat fikrlari, awuladan parchani epigraf qilib olishlari, ba'zi joylarida yoziwlariyam Sardorakani uslublariga o'xwab ketarkan!? Endi har xafta o'qiman. Yozgan gaplari xar doimgi "didi-didi"laga o'xwamasakan! Omad!!!

16 Loading   (28-Июл-2011 00:31)
Ey yow kim bu? Zabarjat. 25ga 2yil qoldiku? nima qilaman endi? ey xayr oyijonimni oldilariga kettim. tezro uylanaman.

17 No comment   (28-Июл-2011 01:18)
Лойимни узинг корган эсанг, мен на килай?
Шаклимни узинг чизган эсанг, мен на килай?
Х,ар яхши-ёмонки мен этарман, ё Раб,
Манглайга узинг ёзган эсанг, мен на килай

Umar Hayyom

Agar insonni turmush urtogi yursa,yo ugri yo tugri bulsa deme usha ayolni taqdirida bu

kurgilik bitilgan ekan,ayol kishi bu vaziyatda hech narsani uzgartiromidi,

CHUNKI ERKAK KISHINI QAYTA TARBIYALAB BUMIDI,LOYI SHUNAQA QORILGAN.
SABR HAM SINOV!

18 Czechpilsen   (28-Июл-2011 03:03)
Assalomu alaykum sayt ijodkorlari,maqola uchun katta rahmat,menga judayam yoqdi,asli erkak kishi bo'lsam ham.Maqolani albatta mazza qilib o'qidim,qoyil qolish kerak faqat.

19 bek88   (28-Июл-2011 09:46)
xammasiga sabab ayolaar.....

20 Opo-Doda   (28-Июл-2011 20:56)
qizlarimiza va ayolarimizaga sabr vuXAXAX

21 Mr.PRO   (03-Авг-2011 17:20)
Re: 20 No comment (28-Июл-2011 00:18) - Кушиламан 100% кушиламан, гап булиши мумкин эмас, лекин эркак кишиларга хам илонлардан чаёнлардан тушиб колсами демак уни такдири шу, пешонаси шур экан! Тавба килдим, узим уйланмаганман. худо билади кайсинисидан насиб этган манга

22 Umid   (08-Авг-2011 09:22)
Ajoyib gap b6liwi mumkinmas. Men sizni yangi muxlisizman. Yozganlaringiz juda tasirli, insonni 6zi haqida bow qotiriwga undaydi, menga juda yoqdi 6ylaymanki keyingi maqolangiz bundanda ajoyibroq b6ladi.

23 maxfuza   (11-Авг-2011 02:16)
maqola xozigi vaqtdagi eng dolzarb mavzu,ko'pchilik ayollarning og'riqli nuqtasi.

24 gold   (26-Июл-2013 15:22)
hamma ayib ayolladamush, hamma uzini onasi bilan taqqoslab gapirsa bunaqa bumidi. Wu ayol nima iw qisa uyi oilasi eri uchun qivoti. Erkechi? Kim uchun yurvoti, ayolidan e'tibori qizg'anvoti, agar ayol yurib ketsin, qani eri sabrli bularmikin, bilmaslikka olib yurarmikin. Uzida tasavur qilish kere boshqalaga muomila qivotganda

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 55
Мехмонлар: 54
Рўйхатдагилардан: 1
77CaSPeR77