Бош сахифа » 2011 » Июль » 10 » Қайноналар ўқиши мумкинмас!
07:51
Қайноналар ўқиши мумкинмас!
  "Бекажон" пайшанба сони газетасида сирли ва машхур бир хонанда хонимнинг шахсий рукни очилган бўлиб, унинг дунёқарашлари, хаётдаги тажрибалари асосида бераётган маслахатлари диққатимизни тортди.
Забаржад тахаллуси билан фаолиятини бошлаган бу хонанда хонимнинг иккинчи сонидаги рашкчи қайноналар хақидаги сонини сизларга тақдим этишни лозим топдик.
Орангизда рашкчи қайноналардан азият чекканлар бўлса, ва умуман қайнонага бошқача назар солишга ундайдиган сон бўлган деб хисоблайман.
 

Қайноналар ўқиши мумкин эмас!

Фақат келинлар учун!

 

Салом менинг сирдошларим. Бугун ваъда берганимдек рашкчи қайноналар хақида сиралашмиз.

Турмушга чиқаётган хар бир қиз энг кўп қўрқадигани шу қайнона бўлса керак. Қайнона онанг каби бўлса бахтинг, ундан яхши бўлса тахтинг, мабодо эгов бўлса тамом. Энг ёмони  эса ўғлини рашк қилса ана бундан ёмони йўқ.

Қанчадан қанча воқеаларни биламан, нечта оилалар бузулиб кетган. Нечтаси ечимини алохида квартирага чиқиб кетгач топган. Қани энди рашкчи қайнона шундоққина ўғлини қўйиб юбора қолса?

Бир келин нолиганди, қайнонам хаттоки бизнинг ётоқхонамизни эшигини ёпишни хам таъқиқлаган деб. Хайратдан ёқа ушлайсиз албатта. Эрингизни севсангиз қўпол қилиб айтганда қайнонани ўлимини кутиб ўтирмайсизку. Бунча совуқ гап деманг, бошингиздан бир бўлса хам бу фикр албатта ўтади, бунақа пайт инсон миясидан қандай салбий фантазиялар ўтмайди дейсиз. Ахир бу хаётга курашиб келиб, курашиб яшаб, ўлим билан хам курашиб кейин жон таслим қиламиз.

Биз аёлларни бунда хамиша қўл келадиган сехри хам макрда. Хамиша бизларга буни салбий иллат сифатида рўкач қилиб келишади, лекин ўша салбий нарсани хам ижобий натижа устида ишлатса бўлади-ку. Бир назар солинг макрли ва айёр аёлларни турмуши қай тарзда? 90 фоизини эри атрофида гирдикапалак! Ундайларни фақат биз аёллар хуш кўрмаймиз, албатта ахир биз аёллардек хасадгўйи хам бўлмайдида. Тан олиш керакда, яшириб нима қилдик, хар биримиз ўзимиз билан таққослаб, биздан яхшиси бўлса ич ичимиздан бир нарса барибир тиғлаб туради.

Хуллас, рашкчи қайнона ошхонасида керак бўлган рецептимизга кўз ташлаймиз:

 Бунинг учун аввало САБР, РОЛЬ ва КАЙФИЯТ кифоя!

Ўзингиз учун савол беринг, турмуш ўртоғингизни севасизми?

Бахтли оила бекаси бўлишни истайсизми?

Унда маслахатларга қулоқ тутинг.

Маслахатга ўтишдан аввал унинг ютуми осон бўлиши учун тахлил қилиб олсак.

 

1. Нима бўлса хам қайнона бу эрингизни онаси. Сизни хам онангиз у учун қайнона!

2. Кун келиб албатта сиз хам қайнона бўласиз, лекин қайнонангиз каби бўлмаслигингизга кафолат ЙЎҚ!

3. Қайнона аёл, унинг кўнгли барибир нозик, куч билан эмас мехр билан овлаш керак! Терс бўлиб кетган эркакшода аёл бўлса хам ишонаверинг унинг қалби барибир нозик.

 

Биласизми, мен ўзимни эркак характерлик аёл деб билардим. Буни атрофимдагилар хам айтишади. Халқ мени хеч қачон нозик деб билмаган, одамлар хамиша мени кучли деб билишади. Аслидачи? Мана Забаржад номини олдиму хақиқатни сирли ошкор қилиш осонроқ кечмоқда. Тошдек қалбимни эритиш хаммага хам насиб қилавермаган, лекин уддасидан чиққанлар унинг мазасини бир умрга ёддан чиқаришмайди.

Айнан биз учун ёмон кўринган инсонларни қалбини оча олсангиз борми, хаётингизда учраган энг аъло инсонлардан кутмаган нарсаларни кўрасиз.

Чунки бундай инсонлар ижобий хислатларини қалб тубида асраб худа-бехуда сарф қилмай ўстириб боришади. Ана унга йўл топсангиз бойлик сизники!

 

Келинг аввал рашкчи қайнонани хам тушунишга харакат қиламиз. Сиз "рақибингизни тушунмагунча ўзингизни тушунтира олмайсиз.

Унга сабаб изланг! Балки бир ўзи ўстиргандир, балки ёлғиз фарзанддир ва хоказо. Энди эса роль!

 

Агар эрингиз сиз билан сирдош ва яқин бўлса унда у билан келишинг, қайнонангиз олдида сизни ёлғондан уришиб турсин. Лекин бу уришиш худди тирноқ ичидан кир қидиргандек бўлиб, сиз айбдор эмаслигингиз кундек равшан бўлсин. Буни сиз била туриб эрингизга у сизни уришаётган пайт индаманг! Айбни тан олавериб узр сўранг, ёки қайнонангизга илтижоли назар ташланг, худди сизни эрингиз устингиздан хукм чиқаряптию қайнонангиз эса сизнинг химоячингиздек. Лекин буни сўзсиз қилинг, қайнонангиз ёнингизни олишини сўраманг! Унга нолиманг бу катта хато бўлади! Шунчаки кўз қарашлар билан илтижоли бир назар ташлаб ерга айбдордек қараб турсангиз бўлгани.

Энг зўр йўли сизга бўлган аввал рахм хиссини кучайтиришда. Айнан қайнонангиз олдида хамиша айбсиз бўлиб, ўғли сизни эговлаётгандек мухитни яратишга киришинг. Лекин жа берилиб кетиб эрингиз сочингиздан ховлини гир айланиб судраб юришгача бормасинда!

 

Рашкчи қайнона сизга бўлаётган ўғли тарафидан нохақликдан   ички хислари ўзгаради, ўғлига бўлган қизғониши сусайиб унинг нотўғри харакатларидан сиз унга яқинроқ бўласиз. Бу хам бир психология, хар қанча инсон ёлғончи бўлган тақдирда хам адолатсизлик бўлаётган жойда барибир ичидан бўлса хам чидай олмайди. Уни фикрлашга ундайди.

Қайнонангизга дўст бўлинг деган баландпарвоз гапларни гапирмайман, чунки мени рецептларим ўзгача. Қайнонангизга хамма нарсани хам гапираверманг, иложи борича ўғли хақида умуман гапирманг! Лекин ёмонлай хам кўрманг! Иложи борича мавзуни буринг. Қайнона ўғлини росмана ёмонлаб турган пайтида хам, ўша мавзу сизга хам таниш бўлса хам бир амаллаб чиданг, чунки ўша пайт дардлашиб олиши мумкину, лекин айнан сизни гапларингиз миясидан бирибир кетмайди кейин. Унутманг она учун фарзанди фақат гох гохида ёмон бўлиб туради, бошқа пайт у барибир фарзанди. Ана ўша пайтда сизни салбий фикрларингиз унинг миясида қолган бўлади, ва сизга керак бўлмаган холатда фойдаланиши мумкин.

 

Ана энди диққат!

Диққатни қайнонага кучайтиринг, лекин пахтакор бўлиб хам кетманг! Қайноналар сиздан кўп яшаб қўйишган улар дарров сезишади. Лекин айёрона йўллари мавжуд!

Масалан эрингизни туғулган кунида қайнонангизни табрикланг! Бу кун сизни байрмингиз, ўғлингизни дунёга келтирганингиз байрами деб хеч бўлмаса бир даста гул беринг.

Бозорга тушиб ўзингизга нимадир олдингизми албатта қайнонангизга нимадир қўшиб олинг. Ёқадими унга йўқми фарқи йўқ, хар нарсада илинаверинг.  Совға кимга ёқмайди дейсиз?

 

Қайнонангиз рашкчими, жахлдорми, эркакшодами қандай бўлмасин уни сиз ўша сизга кўринган холда эмас, ўзингизга уни бир заифа аёлдек, диққатга мухтождек тасаввур қилинг. Жуда хам тасаввурга тушмайдиганидан бўлса хам харакат қилинг. Мана шу тариқа муносабатни хам шундай қилаверинг. Биз инсонни қандай тасаввур қилсак билиб билмай шундай муносабатда бўлаверамиз. Ижобий тасаввурингизга эса юқоридаги тушуниш хисси ёрдам беради.

 Яхши гапингизга узиб оладими, берганингизни улоқтирадими, бир кун барибир ортига қараб хаммасини ўлчаб ўйланиб қолади. Гап сонда. Ўша яхшиликлар сонида тушуняпсизми. Сиз хақингизда фикр пайдо бўлиши билан албатта кўз олдидан  энг кўп бўлган жихатлар ўта бошлайди. Ана шу жихатлардан диққати бўлсин. Ўзингизда эса сабр ва матонат! Унинг натижаси ишонаверинг олтиндан бўлади!

 

Ва энг асосий маслахатим...

Қайнонангизни чин дилдан хурмат қила билинг! Юқорида бекорга сабаб изланг демадим, хар нарсанинг сабаби бўлади, шуни тушунишга харакат қилганимизда кўп нарсани ечимини хам ўзимиз уддалай оламиз. Қайнонани тушунгач эса хурмат қилиш қийин эмас, нима бўлганда хам у сизни эрингизни онаси. Сиз хам куни келиб қайнона бўласиз, келажакда келинингиз худди сиздек бўлади деб тасаввур қилиб иш тутсангиз ишонаверинг энг жанжалли холатдан хам ғолиб бўлиб чиқасиз.

Келажакда эса албатта қайтар дуне дегандек худди ўзингизга ўхшаган  тушунган, хурмат қилган  ва албатта барча инжиқларингизни кўтарадиган келинга қайнона эмас она бўласиз!

 

Ўзим қайнонамга қизидай эдим, ўғлига суюкли хотини бўлдим. Болларимга жоним берар онаман, келин келди бир елкам енгил бўлди.

Бўлдим, бўлдим, Худо бериб келинлик бўлдим...(Юлдуз)

 

Кейинги сонда оддий хиёнатнинг оддий бўлмаган хақиқатлари билан бўлишамиз. Ишонаверинг,   у сухбатдан кейин хиёнаткор эрингизга хам бошқача ва керак бўлса ижобий  қарай бошлайсиз. Қандай қилиб?

Кейинги пайшанбагача!

 

Сизнинг Забаржад.




Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sardor@sayyod.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида нома битишингиз мумкин.
Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 17226 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Zabarjad, Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 22
1 Frank   (10-Июл-2011 08:44) [Материал]
Qiziqmadim, keyin o'qirman! 1-koment maniki bo'ldimi?? Qoyil uspet qimmande.

2 Navroz   (10-Июл-2011 10:16) [Материал]
buni adawmasam gazetaga chiqariwgandi. O'qigandimov. Mani opami tarixiyam wunaqedi. Afsus Ajrawip ketiwdi

3 AnGeLochKi   (10-Июл-2011 13:23) [Материал]
bir tanishim erim meni so'ksa qaynonam qo'shilishib urushadi biror marta tarafimni olmagan yotoqxona eshigi ochilishi tugur ichki kiyimlarimizgacha tekshiradi degan edi wacko

4 maya   (10-Июл-2011 15:55) [Материал]
Juda ham zor va juda foydali tekst bolibdi. Agar bu tekstni kelin va kizlarimiz ham okib o'rganib olisha, ishonamanki ularga juda kooop foyda beradi)))))RAHMAT ZABARJAD)))KEYINGI SONLARINI ALBATTA KUTAMAN....

5 Dilnoza   (10-Июл-2011 16:00) [Материал]
Voy dod voy dod. KELIN BÒLDIM, QAYNONAMGA YOQMADIM. QAYNONA BÒLDIM KELINIMGA YOQMADIM. Balki menga emasdir muxokama qilish. Chunki men turmushga chiqmaganman qaynona kòrib erni xam qoyillatganim yòq lekin atrofimda bòlayatgan voqiyalar tiqilib yotibdi. Bunaqa qaynona uchramasdan turib unaqa qiling, bunaqa qiling diymiz. Uchraganida esa ana undan keyin kunizni kòrsatdiya. Eng yomoni shu paytda òsha kuyovga qiyin. Noxaqdan xotiniga baqirgisi kelmasa, buyog'da yomonmi, Yaxshimi, Ilon, chayonmi òz onasi. Tòg'ri emasmi? Onamizni qanchalik yaxshi kòramiz. Juda qiyin vaziyat. Kòzimni oldiga ajrashib ketganlar bor, avval qaynonasi rosa egovlab xozir òsha kelini sabri tufayli undan maslaxatsiz ish qimaydigan bòlib qogan qaynonalar bor. Men òyliman shu payt erini potderjkasi ayolga juda zarur umuman bir birini. Onasini oldiga baqirsa xam òzlari bòlganda ikki og'iz shirin sòz aytib, aybdor emasligingni bilaman onamni oldiga baqirdim tushun desa kelin odam bòsa tushunadi albatta. Kòrganman qaynonasi yetmaganday eri sòkibtashlaydiye. Raxming keladi kòrib, xa biladi aybsizligingni onasiga baqirmaydiku senga baqirdida desang shuni uyga kirsam tushuntirsa ekan. Qovoq tumshuq qilib òtiradi diydi bechora. Juda qiyin masala, bir nima deb bilmay turib òrgatish bòlmaydi. Og'iz bilan nimalar qilamiz. Xayot juda murakkab.

6 Everything will be OK   (10-Июл-2011 16:04) [Материал]
койил. жудаям керели маслахат келажеда жадям кере булади.

7 Everything will be OK   (10-Июл-2011 16:05) [Материал]
шунака чиройли маслахатладан, психологиядан купро мавзула бериб турилса зур буларди Саййод ака!

8 bek88   (10-Июл-2011 20:13) [Материал]
xa

9 MARAT-N   (10-Июл-2011 20:46) [Материал]
qoyile

10 ergash   (10-Июл-2011 22:26) [Материал]
sayyods taxsi uz korsatuvuni koring va rayhona honimiz togrisida haqiqatni eshitin siz haligacha manga javob bermadiz lekin sizga hurmatim ush usha lekin rus maktabini himoya qilganizga ozgina bolsa ham oydinlik kiritib berin

11 gul   (11-Июл-2011 00:18) [Материал]
yaxshi maqola

12 xman   (11-Июл-2011 00:21) [Материал]
manam kizikmadim, okimadim, kegenrok okirman,, sal' kizurok kilib yozmabslade

13 Shahzod   (11-Июл-2011 00:52) [Материал]
YahshiGINA maslahat beribdilayu

14 TRISTAN   (11-Июл-2011 01:33) [Материал]
Qoyil Frank endi sizni nomingiz tarix saxifalariga muxrlanadi!

15 mishel   (11-Июл-2011 01:43) [Материал]
qaytanga qaynanala o'qishsin,jaa ulabopakan..........

16 mishel   (11-Июл-2011 02:34) [Материал]
Sardor iltimos "MUXABBAT yoki O'LIM"--"FOXISHA yoki?"--va"SEN mening qotilim,shirin ajalim..." XIKOYA larezga uxshashaganladan yozishda dovom eten,tushunaman bilaman judayam kop ishlavossiz,voxtez yu,charchessila lekign odamlaga judayam kereli xikoyala ula! shaxsan man usha xikoyalarezzi oqib judayam xarakat qilib mana endi a'zo boldim,sizdan iltimos xikoya yozen bitta bosayam yana.Sizzi judayam xurmat qilaman manga judayam kere xikoyalarez yashashim uchun!!! bu xatimga jovop yuvorishezzi kutaman shaxsan siz! KOTTA RAXMAT oldindan...

17 Shuhrat79   (11-Июл-2011 08:12) [Материал]
илгарилари..амру маруфлар купрок буп турарди..одоб ахлок ишларида активрок эди одамлар..хозирда бундай ишларга вакт етмаяпти..тирикчиликдан ёки булмаса бойлик орттиришдан ортмаяпмиз шунинг учун халкни тарбияси анчайин сусайган..мана шундай тв да ёки газета ва сайтлар оркали булса хам амалга ошириб туришгани фойдадан холи булмайди..анжанлик бир онахон хам твда чикиш килиб турадилар..буни водийликлар билишади..шу хотинни угитлари хам анча мунча одамларимизни узларига келиб олишларига ёрдам беряпти..рахмат..маслахатлари учун..кимгадир фойда киладида..

18 Nargiza   (11-Июл-2011 16:14) [Материал]
ODAM DUNYOGA BIR MARTA KELADI.yosh, umringni gullagan davrini tushunmaydigan, bola tug'ib katta qildim, endi tamom shu kelin meni qulim bulsin deb tutadigan AHMOQ QAYNONA BILAN umring kuygandan ersiz utgan ma'qul!

Bizni mintalitetimizda bu tushuncha yani qaynona qattiqqo'l kelinini ho'rlaydigan bo'lishi normal holatdek. AHIR BU SAVODSIZLIK, JINNILIKKU. Tog'ri oldin bulgandir lekin hozir boshqa davr, TO'GRI ERINGNI ONASI, SHU AYOL TUG'MASA SEN SUYGAN ODAM YO'Q EDI, LEKIN U HAM O'RNINI BILISHI KERAK! JAA bolasini yahshi ko'rib hech kim bilan bulashgisi kelmasa uylantirmasin tamom.

BUNAQA AHMOQ QAYNONALARGA URNINI BILDIRIB QUYISH KERAK!
Agar ug'li aqilli bulsa, hotinini onasiga NOHAQDAN(rostdanam ona nohaq bulsa)horlatib quymaydi. Agar kelin nohaq bulsa u ham jazosini olsin.

19 Nazii   (13-Июл-2011 13:48) [Материал]
Avvalo qaynona ham odam...xar bir insonni o'ziga yarasha xarakteri bor, to'g'ri turli harakterdagi insonlarni bir oilada yashashi, birga ro'zg'or qilishi juda qiyin. Lekin man doimo manam qaynona bo'lsam mangayam shunaqa qaytadi deb, o'zimni yomon ko'rsatishga xarakat qilmiman, chunki bu qaytar dunyo, sabr qilsez savobini olasiz.har kim o'ziga yarashasini olaveradi bu dunyoda.
OILA atalmish dargohda psixolog, aktyor bo'lishi kerak kelinla, ichizdan zil ketsezam bildirmang, vaqt o'tgandan so'ng kim haq kim nohaq hammasi yuzaga chiqadi.

Hammaga oilaviy baxt tilayman!!!

20 Malvina   (14-Июл-2011 01:03) [Материал]
QOYIL!RAHMAT!KELAJAGIMIZGA KERELI MA'LUMOTLEYKAN!
Rahmat Sayyod!

21 Shahina   (14-Июл-2011 23:44) [Материал]
Maqola juda qiziqarli! Man o'zim kelin bo'b turib shuni etishim mumkinki, hozirgi paytda agar kelinla chin ko'ngildan o'zi hohlasa albatta qaynonalani ko'ngliga yo'l topishi mumkin! Hozir yomon qaynonala kam oldingiga nisbatan!Hech qaysi ona bolasiga yomonlini ravo ko'rmidi, siz yaxshi bo'sez bo'ldi, O'zimizani bahtimiz o'z qo'limizada!!! Shunaqa maqolalardan ko'proq berib turila! Rahmat!

22 LAYLO   (21-Июл-2011 17:02) [Материал]
EY QAYNONALRGA HAM INSOF BERSIN SHU QATORI MAN ANAKONDA QAYNONAMGA VA JODIGA QAYNI SINGLIMGA

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!