04:53 Хиёнатни кечирмаса айбдорми? | |
Salom Sardor aka sizni fikrlaringizni
Sayyod com orqali oqib turaman va menga saytingizdaga mavzular juda
yoqadi. Men Asli Qashqadaryolikman, hozir Germaniyada o´qiyman. Lekin unga nisbatan ishonchsizlik degan tuygu paydo
buldi. Uning moli dunyoga qiziqishi yuqoriligi, buning uchun sevgining
ahamiyati uning uchun yuqligi oxirgi harakatlaridan juda sezilib qoldi. bu
orada u tanishgan yigit bn ham tanishib gaplashdim. U yigit qiz bn anchda buyon
tanish ekanligini va oralarida muhabbat samimiy ekanligini ishonch bn gapirdi.
unga uylanmoqchiligini aytdi. gaplashib olishimiz jarayonida shuni bildimki
yigitning oilaviy ahvoli biroz ogir edi. qizga halal berayotgn narsa ham aynan
mana shu narsa edi. Xullas , boshim qotib ikki kuncha oylanib yurdim va oxiri
tavakkal qildim. U qizdan voz kechib yubordim, sovchi quymaydigan buldim, vaholanki bizni kupchilik sevishib yurishimizni bilardi va tuyimizni
kutayotgan edilar. uning oilasi ham meni bilashardi va oilamdan sovchi
kelishini kutishayotgan edilar. hamma hamma kutayotgan bir paytda hech kim
kutmagan bir javobni berdim va yana Germaniyaga uchib ketdim. U qizni emas men
uzimni hammaga aybdor qilib kursatib qaytdim. (Uzimcha uni aybdor hisoblab
kelaman) Men unga uylanishim mn edi. Lekin bu voqealarni bir umr unutib
bulmasdi. Men hozir sizga imkon qadar yozishga harakat qildim. Qogozda
oqimishli degan hujjatim bor, Jahon tillari universitetini tugatganman, lekin
oqimishli insonni ishini qildimmi yuqmi bilmayman. bugun uni tugilgan kuni 24
aprelda 24 yoshga tuldi. Agar iloji bulsa saytga ham quying shu xatni faqat
bitta iltimos ismimni shartli ravishda uzgartirgan holda... Boshqalar qanday
munosabat bildirarkan shuni ham bilsam yaxshi bulardi.
Sayyod: -Сиздака "виждон" бошқаларда бўлсами... Ана фожеаде. Аслида сизни виждон эмас, алам қийнаяпти. Буни фарқи бор. Чунки тасаввур қилинг уйлансангиз, оз вақт ўтиб хотинингизни хиёнатда ушлаб олсангизу ажрашсангиз хам виждон қийнаган бўлармиди? Ахир бу суйган қизингизни харакатлари хам шундан иборат-ку. Сиз бошқа мамлакатда бўлганингизда учрашиб юрармушлар мадам. Яна юраги иккига бўлиниб тушунолмай қолармиш. Войййяй бунча соддалар а? Кўнгил учун бошқа йигит, пули керак бўлганда халиги бошқа мамлакатдаги "Запасной и дорогой аэродром" борку шунга тегаман дегани а? Бунча у қизни иштахаси яхши бўлмаса? Сизга теккандан кейин сиз унга эрмисан эээр, бадавлааат , ўқимишлииии, соч ўрнига шохлардан иборат суперприческа сохибиии..яъни... севги ва эхтирос учун жазманим бор дегандек бўладими? Йигит, кўзларизни очинг, нима бало пуштиранг кўзойнакни тақиб кейин туғилганмисиз? Шунчаларам содда бўладими одам деган? Ўзингизни қадрингизни билинг, қаддингизни тик тутинг, сизга қандо қизлар тегмайди, хаётда инсон аввало ўзини севиши керак ишонаверинг! Инсон ўзини хурмат қилиб сева олмаса, бошқа одамни паразитар қулига айланади ва уни хаёти билан яшай бошлайди! Саждани фақат Аллохга қилиш керак. Мухаббат ўз йўлига, инсондаги ғурур, хамият деганини баланси ўз жойида бўлиши керак. Ўзингизни хурмат қилмай севдингизми сизни хам хурмат қилмай "севишади", яъни севишмайди хам хурмат хам қилишмайди, шунчаки ФОЙДАЛАНИШАДИ. Қўпол қилиб айтганда бутун умр ЛОШШАРА бўлиб ўтишга мажбур бўласиз. Яна учрашиб дийдиёсини эшитиииб ўтирибсизми? "Слыш детка, дамини огин!" дейиш керегийди тамом! Ўзингни уровнендагини топибсан баттар бўл деб. Хуллас, йигит сизга маслахатим ва шахсий фикрларим шулардан иборат, тўппа-тўғри қилгансиз. Аслида у сизга кўнгилдан хиёнат қилиб бўлди, албатта тана билан билмадиму, хар холда факт бор: хаёлан, диққати билан сизни алишиб бўлган. Мухаббатларингиз соф бўлиб, бу синов бўлган тақдирда хам, шунга қарамай турмуш қурган тақдирингизда барибир шу нарса орангизда тураверарди. Куни келиб ё сиз уни юзига солардингиз ё у сизни таққослаб аттанг сенга текканим дерди. Хаёт бўлмасди барибир. Омадингиз бор экан Худо асрабди дейман. Ишонч йўқолган деманг, беш қўл баробар эмас, қаранг ўзингиздан хам хулоса қилсангиз бўлади, сиз қандай фикрлаяпсиз, у эса қандай фикрлаган. У каби хамма бўлиши мумкину сиз каби эса йўқми? У хам инсон, сиз хам инсонку. Сиздек вафодорлари хам бўлиши керакку. Сиз бахтли бўлишга хақлисиз, хаққоний бахтли бўлишга. Сизга ўзингиз каби вафодор инсон учрашини ва бахтли бўлишингизни тилайман! Бундай ўтмиш билан яшаманг, олдиндаги порлоқ ва омадли келажак билан яшашни бошланг! Бошқалар нима дейди? | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 10286 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |