Хиёнатдан қочиб, хиёнатга қул бўлган қиз. Muhlis Minbari
Хиёнатдан қочиб, хиёнатга қул бўлган қиз.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 Бу сафарги "Якшанба-мухлис минбари"га келган мактубни ўқиб очиғи миям оғриб қолди. Тавба , шуям хаётми?!

Муаллиф мактубидаги матн ўзгартирилмаган холда тақдим этилади: 


Мани исмим Саодат. хайот жуда кийинакан. мани йошим 23 да. 17 йошимда турмушка чикдим. у инсони севдим севилдим, факатгина 3ой. биз бахтли едик. 28майда тойимиз болдиу инсони жуда севардиму мени шона яни хинд тилидан угирганда шириним деб атардиафсус улар бн 4ой яшаб сентабрда ажрашдиксабаби уша хийонатли кун

мани уйга доимгидай 15 кунда уйга обориб койдиман уйга келгач онамга конглим айнайотканини айтдимулар мани гиниколга об чикдилару йерда шундай янгилик ештдимки 1ойли хомиладор еканманбу хабардан хурсанлигимдан сархуш едимкейн адамга уйга обориб койинбу янгилини тезро ети, какрас уйда хич ким йокайнанам санаториядакайнатам пед инстута дарс берардилаболарни практикага самаркандга об кетгандиларуйда улардан бошка хич ким йо диб бордим

ешик очилди.сурпириз диб бакириб бойниларига осилдим,уларни довдираб шонам не келдинг дея саволаридан ажабландим , сизга янгилигим бор дишими биламан мани спалнигимданмани банни халатими кийиб озга айол чикиб кевотишу холимни корсангиз еди. Баданим музлабтилим аламдан нима дийишни билмайташкарига отилдимулар кетимдан югуриб чикиб мани итариб юбордиларзиналардан бирин кетинйикилганимни еслинманкозимни 2кундан сонг очсам тепамда онамкайнанамлекн у инсон йокХайолимга 1-болбфарзандим келди.лекин.....! уни нобуд болганиниузим 2кун бехуш комада йотканимниасабийлашиш мумкинмаслигини,череп давлена болб колганими доктор айол етди

Нима учун 17йошимда унга конглими вужудими бахш етсамуу болса,менга бергани хийонатфарзандимдан айиришкасаллик болдимишу бн балницада 6 кун йотдиму кемади. Балницадан тори ота уйимга бордиморадан 1ойдан ошик вакт отди лекин ундан садо йокман бу орада батар азобланарстресс холига тушбтомиримини кескандори ичб койганхуллас нима килайотканимни билмасдим

кейн адам у бн учрашиб ажрашишка ариза беришини етибдилар.уям улб турганде рози боп даров берибди.биз 9октабрда ажрашдикорада уйимизга совчилар кела бошладимактаниш йоки йолгонмас 17йошмасманми уйланмаган боладанам совчи келдиман хеч кайсинисига комадимсизга етсам ишомис шу17йошимдан 21йошимгачаумуман уйдан кочага чикмадимбувим оламдан отдилар бормадимтишим оридиадам тиш доктрланиям уйга об келдилархуллас шунча вакт умуман хич кимга кошилмадимОрада ерим ичвоса келиб об кетаман деб топалон киларди. шу тарика 21йошимгача совчиларни кайтардим, кейн а.. 

Хуллас 1 кун соат кечаси 2 ешик шунака такилавоти,хамамиз яни адам ойим ман синим ва 2та укам югриб чикибмиз. карасак ерим шунаканги 1ахволда. Уни кориб рахмим кегандан канака кб бегим дворганими билми колдим. уни шунака чакирардим олдин. у шунаканги утинч бн мандан адамдан ойимдан кечирим сорарди. ярашишимизни мани севишини, 4йил откан болсада халиям унитиб уйлана олмайотканини етиб кечрим сорарди. уни корб рахмим севгим кучлили киб кучогига отилдим. ишонасми шунака уша хид уша иссик тафтни хис килганимдан адам ойим укам синим турганиниям унитибмиз..  Кейн ман уни кечирганим,адам еса ертага келин гаплашамиз дедилар. тонг отишини 2 ламиз хам телда гаплашиб оттирдик, у манга шунака вадалар берди,оламга сигмасдик. кейн тонг отибок бизникига йетб келди. адам бн гаплашиб анча вадаларни бериб кечирим соради. кейн адам манга кизим хохиш узинда дедилар. ман уни кечирганими етиб кайта бирга болшимизи етдим. кейн адам унда ертага ота онез бн келин дедилар. етканлариде ота оналари хурсан боп уша кунийок келишди. шунда ертасига никох окитиб уйига об кетишига келишилди. хамма хурсанчиликда хайрлашилди. 

ертанги кунга бизани уйда хама тайаргарлик кора бошлади. Уша кун хам келди. хама мехмон амма холаларим шу йерда хамма хурсан хаммани озида бир гап севгиси кучликан ярашишди яхши болди дишарди. Соат 12га никох укувчи домла чакирилган,  домла келди. соат1 соат 2 ундан еса хабар йок. тел киламан хавотирда учу. уйода кайнана кайнатам кевосилами диб тел килишарди. онам улани кемаганликларини етар, ман еса яна тош маликага айлангандай едим. хайолимда хар хил фикирлар.

бирдан смс овози хайолими бузди. МАН БОРМИМАН КУТМА.МАН УЧ ОЛИШ МАКСАДИДА КИЛДИМ БУ ИШЛАНИ. ШУНЧА ЯЛИНИБ БОРГАНИМДА АДЕН КОКСИМДАН ИТАРГАНДА УЗИМГА УЗИМ КАСАМ ИЧДИМ, ШУ ХАЙДАГАН КОЗЛАРИНИ, 1КУН КУТТИРАМАН ДЕЯ. Хайратда нима дишими нима килишими билми колдим. козимга дунйо 2 баровар торайб кетди.  Кейин уйдагилар бу гапни ештиб, карахт болишди. адам кегин жахилда бакириб ким кеса енди узатаман койнинга карамиман дидилар.

шу бн 2кун ичида бир 38йошли инсондан совчи келди. адам тегасан диб турволдилар. ман на каршилик килшка на рози болишка фикрим соралмади. ман у инсон бн кочада учрашишни хам хохлами, уйга чакиришларини сорадим. у  йоши кота инсон келди. хаттоки уни юзига хам карагим келмади. унга айткан 1созим шу болдики  ман сизга хотинмас фарзандларизга она боламан дедим. У инсонам хоп дедилар. 

шу бн 1хафтада той болди. той дисам хато болади, мани худи койде судраб 6 та хотин кариндошларимиз, уша уйга оборишди. шу бн 21йошимда 38 йошли инсони рафикасига айландим. 1кундан бошлабок уларни 2 угилари бн йотдим. улар 1чиси 10йош 2чиси 7йош еди. мани ойижон деб чакиришарди. 

улар каттаси 3 яшарлигида, кичиги 2ойлигида ташаб туркияга ишлагани кеткан ва уша йерда турмуш куриб болларидан воз кечиб ажрашиб кеткан. бу бечора боллар она мехрига зор болб оскан. шу тарика мана 1ярим йилдан бери шу инсон бн яшиман. лекин бошка бошка хоналарда. пешана 1 боларкан деганлари рост екан. бу инсон бошида ман хотинмас она боламан диганимда нега тезда конганларини енди тушундим. сабаби бу инсонниям кочада юрадиган инсони боракан. алам киладигани шуки ман 23йошман ерим 38.уйнаши 41.койилмисиз.

мани хамма тиллаларим чинниларим кийимларим хаттоки пардаларимгача йечиб сотворди, уша ифлоси бн маишати ун.мани нима айбим. хоп еткандирман ман хотин бомиман диб, лекин пастелдан бошка хама хотинли вазифами керагидан ортик киламан. чой куйб шакаригача солб ковлаб, ойок кийимини ипигача бойлаб кояман. тори етишингиз мумкин айолни 1 чи вазифаси пастел диб. у бир огиз юр димаса, кочада нафсини кондириб кеса ман нима кили? Манам хохлиман еримдан мехр коришни, еркаланишни багрида ухлаб, багрида уйгонишни. хомиладор болб фарзандли болишни, лекин булар манга армон. алла етиш севиб севилиш хаммаси армон. 

Ман уйда пиширик ва миллий таомларга заказ оламан. шундан тушкан пулларга ва кайнанами пенсаларига розгор киламиза. ерим ишламиди. сотишка уйда хич нимаям комади. ман факатгина бу уйда шу 2та болалар ун ,барча калтак хорликларга, айникса кундошдан кечирим сораш хорлигига чидавоман. 

1куни ерими тели жиринглади визовда ЖОН диб йозилганди осам уша 41йошли айол. уялми нетми ерими соради, мани нима богандаям рашким кеб уни хакоратладим тан оламан. кейн бироздан сонг ерим ваннадан чикандан кейн тели яна жиринглади. йонимда олиб  гаплашди. шундо ештилиб турибди, у ифлос айоли овози, айтишича уни мазаси йо боп тел киганакан, ман чакириб бермаганмушман. шуни ештибок ерим мани уриб кетди. шунака йомон урдики, ялиниб урмен диб туриман, боллар хам ада ойими урмен диб зор йеглавоти. шунда ерим колимга телини тутказиб уша ифлосига тел кб берди. кечирим сорашими етиб мани мажбурлади. ман ноилож сорадим. кейн шунака йегладим. кайоди ифлосдан кечирим сораганимга. 

бир оздан сонг шу ифлосини уйимизга олиб келди. узини касалга солиб ерими бойнига осилвоганди. карашини корсез манга . шу тарика бизаникида 3кун турди. мани ота онам киган  спални мебелда хали узим  утирмагаманам у еса ерим бн 3 кун ва тунини шу йерда утказди. бечара боллар уни хизматида. нима йегиси кеса болларни магазинга югиртирган, йо диса адасига етиб урдирган , ман еса улар бирга болган пастелгача калтаклар остида ювган. бечора кайнанам еса еримдан коркадилар. сабаби ерим 6яшарлигида кайнанам ерлари бн ажрашканлар. кейн ерим 9яшарлигида кайнанами бошка ерке бн корб коганла. шу шу кайнанам бир нима дисала сиз юриб койгансиз диб тиларини кису киладилар. уша ифлосни касал диб 3 кун об кеб карадиде. 

ман якинда 4 ой олдин апиндицт болдим. 1маротабаям бормади. 2та болалар бн кайнанам онам адам бориб туришди. болалар апирацадан чикан куним олдимда колишди шунака мехрибон ухлами кечаси бн утиришди. лекин йонимди келинларни хаммасини ери кеб еркалаб кетарди. ман яна аламдан йеглардим. 1таю 1та синим бор 1995йил уткан йили наябрда узатди. 17га толган куни тойи болди. 24сентабрда тугди угила. мани шунака йегладим, йо бу коромаслиданамас. шунчаки ота онамга 1 болб ман навара беромаганимдан, бу туйгу хич качон манга насиб етмаслигидан. тори 2та онажон диб турган Аллохим гойибдан берган болларим бор. уларни жонимданда яхши кораман. лекин манам дард ютиб фарзанд коргим келади. синим бешик тойида утириман хич йегидан узимни босомасам. хамасидан тойиб, боре диб ташаб кетким келади шу 2та болага ачинаман.

хуллас шунака гаплар. ман худи тири мурдаде мехрга ташна бе бахт кизман. 17 йошимда 4-ойгина мехр кориб шу шу факаткина 6йилдан бери азоб укубат кахр кораман.  Газимизниям узиб кетганига 6ой болди. мактанишмас кизли уйимда хама шароит бор холаганимизни йеб ярашканини кийгамиза. бу йода розгор комаганидан, заказка хасп олганимда учода пишириб ушани сувини хафталабам ичамиза. газ йо сову сувда кир йувиб хама хаммасига чидавотию дими свет пул йозвоти диб сув кайнатиб турган тифалимизниям, олволди. бечара болларам чой ичкиси келади. кайнати дисам газ йо тифални овоган. кошниникига чикиб 1 кайнатаман 2 кайнатаман кимгаям йокарди.ота онамгаям хамма гапни етавермиманмани диб шунча сиqилишкани йетади. 

енди факатгина умидим келажакда шу 2та болаларимдан ! 

 Одамларни фикирига мухтожман!


Sayyod: Атрофга қараб, шундай тақдирлар борлигидан, нима учун хануз фильмларимиз сценарийси саёз деб ўйланиб қоламан. Мана бу Саодатнинг хаёти ўзбек тугул, хинд фильмлари учун хит воқеа.

Аввалига ишонмадим, лекин саналаригача ёзиб чиқилганидан ва воқеага матн психологияси сирлари орқали қараб рост эканини англадим.

Хаётдан жаннат кутиш нотўғри, ё сан ейсан ё сани ейишади. Курашмоқ керак! Бахт учунам курашилади.

Мана, оч қолмаслик ва пул топишликда "Олма пиш оғзимга туш" каби ўтирмабсиз, пишириқ қиляпсиз, яшаш учун курашяпсиз. Демак, хозироқ хамма карам шўрвани йиғиштиринг ва кетинг у оиладан.

Ота-онангизникига бориш уят бўлса, квартирага ижарага чиқинг, ана хизмат турингизни давомлаб яшанг.

Болалар? Кечирасизу нима учун бировни хатоси учун сиз жавобгар бўлишингиз керак?

Бировни боласи деган гап ўз йўлига, аммо, нима учун бошқа ва сизга ғирт бегона оиланинг хато гунохларини сиз тозалашингиз керак?

Рахмингиз келса, ана хамма детдомдаги болаларни уйингизга олиб келиб боқинг, хаммаси мехрибон уларниям, улар хам, агар  касал бўлсангиз эрталабгача тепангизда қараб чиқади, чунки уларам мана шуни гаштига чанқоқ бўлиб ўсяпти. Ёки ўша детдомга ишга киринг, барча мехр хисларингиз функциялари тўлақонли ишлаб туриб, сизга завқ берса зора.

Ажрашинг зудлик билан! Сиз бу дунёга бировни боласини боқиб, умуман ғирт бегона эркакни текин қули ва фарзандларига текин хизматчиси бўлишга келмагансиз! Шунча йил онасисиз яшаган болалар, ғирт бегона аёл кетганидан кейин узоқ аза тутишмаслиги аниқ. Ўрганишган, ничо, бу уларни шахсий муаммо ва тақдири! Соғинганизда бир-бир келиб турарсиз. Ана жазмани келиб қарасин, ана ўша уларни отасидан завқланиб яшамоқда, сиз эмас!

Бу нима хаёт?

Қани сизни хаётингиз? Бировни хатолари остида поллатталикку бу! Ундан кўра текинга фаррошлик қилган яхши, хеч бўлмаса бунга калтак емайсиз! Хеч бўлмаса рахмат эшитасиз.

Мани фикрим шу. Хеч нарсага қарамай қочинг бу оиладан! На эрлик вазифаси бўлса, на ўз боланг бўлса, бировлар тақдирида йўқ бўлиб кетаётган шахсий хаёт.... бу дахшат!


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап. 
 
17-Ноя-2013 02:24
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
1 Dadaxon   (17-Ноя-2013 03:09)
Xa albatta shunday taqdirlar borki kinolar xijolatda. Rosti sizga juda achindm. Bir tarafdan esa asablarim tangoga öynamoqda.
Nega öz qadrizni bilmaysiz. Axir odammanku menxam deb bunday xayvoniy munosabat maydonidan chiqmaysiz. Odamlar fikriga muxtoj ekansiz ana sizga fikr ajrashing. Agar shundan kegn xam yashayversangz bilmadm qanaqa odamsiz. Söngi paytlarda shunga öxshash voqealar yozilyapti. Ajrashgach ayol aza tutib ötiradi, qiynchlikla köradi qancha kaltak yeb xörlangan bölsada oxrida ermni sevamanda dib qöyishadi.
Er bölsa jitni qlib yashab yuribdi. Xotn bita imo qlsa oldida yugurb ketshga tayyor. Tovba shuyam xayotmi? Yoki shunchalik qadrilani bilmislami. Özingzni özingz qadrlamas, xurmat qilmas ekansiz birovdan qadr talab qlish tentaklik. Xa siz xozr shu TENTAKLIKni qilyabsiz.
Aqlga sig'maydi bu qilig'iz. Meni shaxsiy fikrim xoziroq tugunizni qölga oling.

2 dilorom   (17-Ноя-2013 03:25)
togrisini aytsam oqib dahshatga  tushdim  rosayam raxmim keldi  yiglab oqidim  ax  iprisqi  isqirt  ekan  ikkalasiyam  taqdirizdagilani.   Sadoqat  manga  yozishizni  iloji bomi   bosa  manga  yozin  man sizga  osha  Tifalni  ozim  olib  janataman  pochtadan, voy voy  voy   adayiz  kotta  hato qib  qoyibdila  sizzi  uzatib   shu  befarosatga    ey  jahlim  chiqivoti   Sadoqat  yaxshisi  yoshligizda  esizni   yiging   erta bir kun  qariganizda  hech kimga  kk  bomiysiz  yaxshisi  hoziroq  chiqib  ketin  u  yerdan Sadoqat manga  yozin  iltimos  hhh5613@mail.ru

3 XxX   (17-Ноя-2013 03:29)
Mawi internetka kirvotkan telizi sotib gazi qarzini tölen, issu coy icasila keyn

4 Shukronа   (17-Ноя-2013 06:38)
Ajrash ajrash diyish oson. Bevalikni kotarish qiyin ayol uchun. Beva yesa yemasa og'zi qon. Yoq diganda bir odam u xaqda yomon o'ylidi. Tog'ri buncha xorlikdan kora bevalik yuki yengildur. Lekin ikkinchi turmushdan xam qaytsa. Bu qiyin. Balkim xayoti oldindadur. Ota onani xam boylap bermaganku. Sardoraka Kv ga chiqin dipsiz unda umuman qiyin boladiku. Bevalik qiyin. Xar bir Beva ayolni gapi borku. BEVA BUZUQMAS. Lekin ayol baribir ojiza. Bu xaqiqat. Lekin manam bu uyda qolishiga qarshiman. Maxalla faollari bor ota ona bor. O'rtaga solib gaplashishsin. Er xam toshmasdur. Bolalar unikiku. Bolalari uchun o'zgarar. Ajrashishdan oldin. Ozi uchun bolalar uchun xarakat qilish kere. Ollohim insof bersa xech gapmasku. Xarakat qilish kere.

5 Zuhra_M   (17-Ноя-2013 07:15)
Ln vashe daxwat,shokka tushadigan darajadagi holat.Sardor akani hamma gaplari to'ri fikrlarini inobatga oliish kere,ln siz kimidir XATOLARI un siz JAVOB berib yashamisizku!shu uchun DUNYOGA kemagansizku nima un o'zizi qiynoqa solib yashis?o'ziz un kurashing yashen HAYOT davom etmoqda ln sizga maslahatim u oilani tark eting...

6 Saodatxon   (17-Ноя-2013 07:30)
Nima qipti 2marta erdan qaytsa?
Hammani hayoti o'ziga.Hayot juda ham qisqa,ana shuning uchun albatta ketish kerak.Bu yerda ota-onasini aybi ham katta.Erta turmushga berishni yomon oqibatlaridan biri.Agar shu qiz o'qimishli,ish joyi tayin bo'lganda,masalaga sal boshqacharoq qaragan bo'lardi.41yoshga kirguncha o'zgarmagan er endi o'zgararmidi?Bunaqa taqdirlar juda ham ko'plab topiladi.Ana shuning uchun Saodat,aqlni yig'ib bu uydan keting,hayotizni boshqadan boshlang,hech qachon kech emas.Siz juda yosh ekansiz,bu bolalar ham katta bo'ladi,lekin sizga 1ta non beradimi yoqmi ,buni hech kim bilmaydi.Chunki olamni tagiga olma tushadi.Ota-onalari mas'uliyatsiz,xiyonatkor insonlar ekan.Fanda genetika degan bo'lim bor,bunga ma'qol ham bor dono xalqimizda,qazisan,qartasan o'z naslingga tortasan degan.Yaxshi inson farzandiniz hech qachon yolg'izlatib qoymaydi.Kim biladi bu bolalar ota-onasini qilmishlaridan nafratlanib kelajakda yaxshi odamlar bo'lishadimi?Yo'ki aksi?Shu ketishda hali bu bolalarni qiynalib katta qilgandim,xor qilishdi deb umriz oxirigacha shunaqa yashab o'tmoqchimisiz?Fikrlar ko'p lekin szga kerakmi?Sizga bildirilgan fikrlar ketishga aytyapti?Siz keta olasizmi?
Hamma gap o'zizda.

7 Alex_99   (17-Ноя-2013 10:30)
Одамлар нима деса деяверишсин. Кани уша гапириши мумкун булган ОДАМларнинг хозир сизга ЗАРРАча нафи тегябдими??!! Нега энди кайдаги ОГЗи билан юрадиган, ДЕХКОНчилиги ГИЙБАТ ва ФИСК-У ФАСОД таркатиш булган, КАЛТА ФАХМлик САНЪАТини узларида юкори даражада уйгунлаштира олган 4-5та одамнинг АХМОКона гапи учун узингизни ХАЁТнинг энг ахмокона йулидан боришингиз керак?! Узингизни КАР ва КУР билиб хеч нимага эьтибор бермай, бу ФАРОВОН турмушингизни йигиштиринг....!!!!

8 RaVsHaNBeK   (17-Ноя-2013 11:13)
Xmm bu yog'i xind kinoo xaqqattanam ... o'zi xayotiz Xind kinosikan ...Xafa bo'menuu siz va sizga o'xshagan qizla shu 17 ga kirishaddee bo'ldi xis tuyg'ularga berilib  osmonga chiqib ketaslaa  nima keragi bor shoshib xa mundoo azgina kotta bo'mismii yaxshi yomonni ko'rib tanib sall aqliz kirgandaa turmushga chiqmismii.... nima qilardiz shoshib ....

Judaa ko'p narsala yozmoqchidim mayli  aqillilik qigim kemadi ...
Balki bu xammasi siz uchun sinovdir balki sizam jaaaa oppoo masdirsiz balki bu sizzi taqdirizdir lekin nima bo'gandayam siz o'z qadrizzi biling...

Bu yerda sizga maslaxatti osongina berushuradi faqat Tana boshqa dard sezmas diganlarideek sizzi xolizi faqat uziz xis qilas xolos. Nima bo'gandayam yelkeyzzi tepasidan kalleyz uziz xulosa chiqarib qarorniyam uziz qabul qiling...

Tilagim Baxtli bo'ling...

9 diza   (17-Ноя-2013 11:18)
o'zi qadrlamagan farzandni qadrlab ulaga nafaqat onali balki otaliyam qivotkanakansiz u o'zi qanaqa erkeki ayol kishiga qo'l ko'tarsa bunaqa ayolli boshida ob yurish kere

10 Gulsum   (17-Ноя-2013 11:23)
Uzizga savol berin bu hayotga nima uchun keldiz??? Orzu havas shunfa yarasha intilish keremasmi? nimaga uzizi uziz jazolab bunaqa dahshatlaga konikib yashavos?? qaysi aybiz uchun, nima zaril?? hudoim sizga umri bermagan uhshamadimi birinchisi yangi hayotga yana kurashin tohtamen siz kimidur hatosi uchun javob bermen uziz uchun kurashib inergezi sariflen hali yoshsiz kuchiz bor shoship nimqilardiz hayot davom etvoti biznes qilin er qochmas! yahshi korgan sohezda ishlenidi ana keyn erga tegardiz!! yana ikta bolali 40 yoshli kishiga...kalla qatda ota onezga togri tshuntirip ozgina voh uz holimda sla bn yashab kore dimapsizda ken er masalasini hal qilardila, eriz sizdan uzi qigan isqirt ishi uchun uch ogan bosa siz undan uzib korsatip quyishiz keregidi chiroyli bob boshizi balan qip kotarip yurib! Hudoim asraganni asridi. Uzizdan iz qoldirin yangi hayot boshlen chorili qimasdan.

11 Miraxmedov_D   (17-Ноя-2013 16:29)
Administrator janoblari iltimos ko`zizzi ochib imlo xatolarini to`g`irlab yozseyiz bo`lardi.
Bu qizga gapim esa, shoshilgan qiz erga yolchimas dip shunga etishsa kere. huddi erdan quruq qop ketvotgande 17da teyvoganizzi qaren  dry chiroyli, yosh, aqilli bo`seyiz sizzi 30dayam kelin qivurishardi. peshanade! chidash kere boshqa nimayam qilas endi
Ответ: Сиз хам кузингизни каттарок очиб яхшилаб тепадаги сарлавхани пастини укиб куринг! 

Муаллиф мактубидаги матн ўзгартирилмаган холда тақдим этилади:
Источник: http://www.sayyod.uz/news....17-2579  

Аввал имловий хатоларни тугрилашни урнига узингиз тугри ёзишни ургансангиз булармиди? 

Хунук ёки чиройли булиб тугилиш одамнинг узининг кулида эмас бу нарса! Чиройлиларни булса хаммаси хам бахтли булиб кетавермайди. Агар чирой билан бахтли булиб кетаверса дунёни гузаллик салонлари босиб кетарди! 

Изохлар модератори Bek8111.

12 ibrohim   (17-Ноя-2013 16:40)
vaweyu a davno ajrawiw kereyidi ne ke4irim s6ridi qayodigi ***** qadrizi bilsez4i xayotizi br6lani iwini qiliwga omagansizu waltag*i osilib yotkan b6sa anu xotinini nmaga boqvoti manim4a buyam birin4i erizi 6rtog*i b6sa kere

13 Elmurod_D   (17-Ноя-2013 17:06)
Hayotda bundan ham yomon vaziyatlar,bo'lishi mumkin.Sevgi-muhabbat b-n baxtli yashab bo'lmaydi,turmushda og'ir,qiyin vaziyatlarga sabr b-n chidab,saodatga erishish mumkin..

14 Anar   (17-Ноя-2013 18:41)
Nima qilsangizxam o'zingizga yaxshi bo'ladigan qaror qabul qiling!Baxtli bo'lishingizni tilaymiz!

15 NATACHA_ATLAS   (17-Ноя-2013 19:23)
Tavba, erkaklarga nima bo'lyapti, o'zi? Kundan-kunga mazlumalar maktubini o'qib, oilaning muqaddasligi qolmayotganidam qo'rqib ketyapman. Har kuni qizlar uchun respublikamizning turli burchaklarida har xil kurslar ochilmoqda. TVda ham "Super kelinchak"! Nega 40 hunarning ozligi bugungi kunda yigitlardan qizlarga estafeta bo'lib kelmoqda. Yigitlarimizdagi g'urur, mardlik degan xislatlar qayoqqa yo'q bo'lmoqda?
Qahramonimizning maktubidan hamon shokdaman. Shunday o'zini himoya qila olmaydiganlar uchun bizda ijtimoiy xizmatni yo'lga qo'yish zarur. Ota-onasiga aytmasa, eri eshitmasa, begonagaku, umuman andisha qilib...
Hurmatli ota-onalar, oq yuvib, oq taragan qizingizni ko'chadan topmagansizku, necha yosh bo'lishidan qat'i nazar, uni himoya qiling, taqdiriga befarq bo'lmang!!!

16 Саида   (17-Ноя-2013 20:14)
нима гап факат ёшдами ?такдирга хеч ким ишонмидими?мен хам 17 ёшимда турмушга чикганман вахоланки шошилишим ёки ота-онамни хатосимас бу!Бу-Аллохни такдири !Саодатхон сиз эса 2 угай болаларингизни рохатини кургунингизгача шум эрингизни калтаклари остида улиб кетмаслигингизга бирон жойингиз каттик лат еб ногирон болиб колмаслигингизга ким кафолат беради?Аклингизни йигинг ота-онангиз бн маслахатлашиб бир бошка чора кидиринг!

17 SoginchSadosi   (17-Ноя-2013 20:49)
Hali ham bola ko'rish orzusi sizda so'nmagan ekan, shuning uchun ajrashing va yana bir bor oila qurishga harakat qiling.

18 farida   (17-Ноя-2013 21:21)
Xa albatta bunday vaziyat odamni shokka tushiradi bir qarindoshimizning tag`diriga o`xshab ketar ekan sutga og`zi kuygan qatiqni xam puflab ichadi deyishadi.Men bilgan o`sha qizning xam 2 chi oliasi yuradigan chiqdi lekin  lekin o`zini xafa qildirib qo`ymadi unga oilasi ko`maklashdi xozzir ishlayabdi xayoti yaxshi xatto o`sha qiz sizdan xam yosh 20  yoshda xamma narsa o`zingizning qo`lingizda bolalarni o`ylamang  ajrashing ertaroq xayotingizni yangittdan boshlang ishga kiring xali xammasi oldinda

19 Max_Germany   (17-Ноя-2013 23:29)
Salom Saodatxon.......Sabringizga va Matonatingizga qoyil..!!.............Bu erda juda kup yaxshi komentarlar yozilibdi......
  Avvalambor uzingiz nima fikrdasiz? Agar qalbingizda odamlar GAP-SUZ laridan qurqadigan fikr bulsa uni miyangizdan chiqarib tashlang...Odamlar yaxshi yashab ketsangiz ham sizni yomon deydi (sizni kura olmaydiganlarni nazarda tutdim) Ularni gapi-G'iybati bir xil, yaxshi bulsa ikkinchi marta oila qurarmidi deb??? Inson dunyoga bir marta keladi. Undan zavq olib , Baxtli bb yashashga haqqi bor.. Har bir ERNI (agar uni Er deb aytish lozim bulsa) uz xotini oldida burch va Qarzlari mavjud...Sizzi oldizdagi Erlik burch va Qarzlarini  Ado etmas ekan, unda sizni haqqingiz bor uni tark etishingizga.. Bilmadim u bolalar sizni uz onasidek qabul qilarmikan yoki qilishdimikan?????otasi sizni uz xotinidek qabul qilmadi , erta bolalariga kim Ishonch bera oladi, sizni bir umr Onadeb chaqirib hurmatizni joyiga quyishga? Hozir 21 yoshdasiz....aqlingizni yig'ib hayotga real kuz bn boqing...Agar bolalar qalbida yul topa olgan bulsangiz, ular sizni tushinadi va urtada mehr muravvat nuri orqali rishtalar va Aloqa bir umrga qoladi......ota- ona hamisha tushinadi...Ularga vaziyatni tushintiring.  ..Dunyoda tushinmaydigan Inson yuq, tushintira olmaydigan Inson kup.....

20 Gulozora   (17-Ноя-2013 23:40)
Ishonish qiyin!

21 Sevara   (18-Ноя-2013 01:26)
Salom birinchi onamdan eshitib hayron qoldim onam ukigan ekan sayyod onamni hayotizi ayt berganini eshitib hayratga tushdim uzim ham ukidim keyin men bilan teng ekansiz sizga iltimos maslahatim ham iltimosim ham chikib keting u honodondan chunki u ibliz inson sizga hech qachjn er bulmayli dugonam bollariham bola bulmasligi mumkin ahir siz ham insonsiz eshsiz siz yahshi hayotga yoliqsiz ota onangizni bollarizi uylaginiz bilan sizga ham hayot kerak keyin yana ham afsus qilib qolasiz dugonam keyin kech buladi ilnimos hayotizi yulga soling boshqadan hayot boshleng bugun dan kundan boshleng sizni kimlar jonu dildan sevib qolmidi siz sevishga arzidigon ayolsiz siz yagonasiz siz chiroylisiz siz bahtli bulishga arzidigon ayolsiz kech bulmasdan uzizga qarang asal bardoshli dugonam

22 Elmurod   (18-Ноя-2013 02:07)
Salom, saodat ajrashishga qaror qilin, ajrashganizdan keyn manga jovobini etin.********** ************ ********************** ***

23 Deni   (18-Ноя-2013 08:47)
"Эриз яхши жойлашволибдила ,,,хам служанка ,хам болаларга энага , хам онасига каровчи ,,,ишлаш хам  кереймас ,супперкелинчак  сама заработает на еду (тихий крик души брррр ).Маслахат беришдан осони йyk албатта ,лекин сизга шу саволларни беришим шарт деб биламан: Сиз анник айта оласизми бу 2 та бола сизга котта  булишганда фарзандлик килади  деб.Бола албатта ширин ,ота онаси учун хам жавоб бермайди. Лекин бир  нарсани унутманг отаси хам онаси хам   бевафо одамлар экан ,улар эса уларнинг фарзанди. Онаси хам улмаган экан ,котта булиб онасини кидириб колишар.Ёшиз  ээнди 23 да экан,нимага хаёти нихоясига етган кампирлага ухшаб фикр киласиз .Хоп кивотган ишизни савоб учун хам дейлик ,лекин бу савоб оркасидан узизни тугишиз керак булган  болалариздан  воз кечвотганизни биласизми ? Шу кетишда кариялар уйида буп коганизни билмий коласиз. . эртага болалар уйланиб хотин  обкеса сизни чикиштирармикин  улар? Тугишганлар чикишомаяптику . Ота онаизга бор гапни секинлик бн тушунтиринг , ахир бу турмуш эмаску , бу текин хизматкорлик,тагин хизматкорни ора орада "тарбиялаб " хам туришаркан. Майли сукканда ,майли хакоратлаганда ,,а бу нас бостириб уйнаш етаклаб кеса ,ишламаса , боризни сотса ,,,,эхтиёт булинг бир кун узизни сотвормасин . Какkаям борарди деб бемалол хохлаган ишини кивотган эканку . Ёшсиз хали жуда хам , ахмок буманг келажагиз узизни кулизда , намоз укинг Яратгандан суранг У Рахм Эгаси . Уйгониш вакти кемадимикин? Борган жойда эризга  оналик киманг, сиз бир ожизасиз ожизалигизни курсатинг аввалосига ,,ОНАЛИКНИ эса тукканларизга илохим килинг . Хали жуда бахтли буласиз Xudo хохласа факат озгина тетик булинг , узизни йигиштирволинг. Ниятни тугри килинг !!!!! Ниятда гап куп !!! Сиз келажакни гапирдизу ман сизни бугунги кунда хам курмаяпман ,,,,сиз йуксиз ,,,узизни узиз йуk килиб юрибсиз. Квартирага чикинг демиман ота онайизга  боринг ,,,маслахат беринг деб дардизни айтинг ,балки тушунишар ,,,Яратган хаммага бахт  инсоф ато этсин .Сизга аёлим деб мехр бериб юрувчи дили  пок умр  иулдошни учратишизни   тилийман 9 ой юрагизни тегида кутариб эсон  омон багризга ФАРЗАНДНИ олиш сизга хам  илохим  насиб этсин . Муъжиза бор !!!

24 Sabriyya   (18-Ноя-2013 17:15)
енг яхши маслахат ---->ОДАМЛАРНИ ГАПИГА КУЛОК СОЛМАНГ сизни яхши тушиниб турибман иккинчи ерданхам ажрашибди узи ёмон екан дейишлари мумкун деган фикрни миййездан чикариб ташланг одамларни огзини ёпа олмайсиз уз кадризни билинг онезга буни тугри тушунтиринг етимни бошини силабсиз бу савоб лекин фарзанд аллбатта ота онасига тортади ота онани ахволи манабу булса минг яхши булиб кетар деган билан болларни улар хам катта булиб уз хаётини куришади сиз яна ёлгиз коласиз албатта Аллох бор турмуш урток хам булиши керак аёл киши ёлгиз колмасин екан еркакларгаям аёлгаям инсоф берсин ( жуда алам киларкан....

25 KomIL Jomurodov   (18-Ноя-2013 19:06)
Sabr qiling faqat chidan Olloximdan Sizga Qanaqadur Tuxfa keladi qachondur shuni kutub yashang lekin ortga chekinmang siz xam insonsiz yashashga intiling! Olifta taka saltang nonkur alkashdur xozirgi eringiz Ammo Xudo sizga shuni ravo kuribdi Sabrli bo'ling xali Baxtingiz oldingizdan chiqadi faqat shoshilmang menga qolsa ajrashganingiz ma'qul qolaversa u bilan birga bo'lmagansiz menimcha Ajrashing Baxtga intiling Azobga Emas Meni Fikrim shu yanayam sharoitingizga qarang bolalar sizdan emasku shuning uchun ajrashing AJRASHING!!! Sizga Baxt tiliman

26 Oqila   (18-Ноя-2013 19:18)
Sayyod janoblari, o'qib mani ham boshim og'rib ketti, avvalambor imloviy xatolardan keyin bu qizning taqdiridan. Singlim Saodatxon, inson taqdiri o'z qo'lida, fikrimcha shunday, yosh ekansiz, kelajak, hayot hali oldinda, farzandlik ham bo'lasiz va siz istagandek yashaysiz qachonki bir aniq kasb egasi va jamiyatda o'z o'rningizni topsangiz. bunaqa g'urbat uydan qoching, xasip zakaz pishirarkansiz, agar xaqiqatdan ham yaxshi pishirsangiz klient hamisha yaxsh narsani qidirib topadi, shuning uchun bunaqa oiladan qochib uyiz tinchroq bo'lsa uyingizga boring va shu yerda zakazga narsalalar pishirib pulingizni yig'ib o'qing, bir aniq kasb egasi bo'ling, jamiyatda o'z o'rningizni toping, bunaqa oyoqosti bo'lib yashamang. albatta g'ururingiz bo'lsa! .

27 Zodibek   (18-Ноя-2013 22:24)
Сардор ака кино сценарийси хакида ёзибсиз ишонасизми йукми укиб ярмига етганда шу нарса хаёлимга келди мана тайёр сценарий хеч каердан излашни кераги йук. Саодат хаётингизни укиб шокдаман бунака хаётни душманимгаям раво курмаган булардим хали узим уйланмаганман маслахат беришга ёшман хаёт хали олдинда нима булишини хеч ким билмайди бир нарса айтмаман факат ота онангизга яхшилаб тушунтиринг 1 чи оллохдан кейин факат шулар ёрдам бериши мумкин айтинг хаммасини очикча онангиз б.н отдельна гаплашинг тушунтиринг манам хохлиман нафсимни кондиришни деб очикча айтинг балки онангиз тушуниб колар. Сизга оллох сабр берсин.

28 Abdumajid   (18-Ноя-2013 22:32)
yuqirida juda ham yaxshi maslaxatla berishibdi sizga Saodatxon. bilib quying olmani tagiga olma tushadi.bu oila boshida buzulgan ekanku. nimaga bolalarni siz uylashiz kerak.hamma narsa unitiladi. odamlar bir gapiradi ikki gapiradi esdan chiqaradi. siz hayotizni yangidan boshlang.halol topsangiz, halollikda gap kup.biror ish topib uz aravangizni uzuz torting.shunday qilingki bir kechada yuqolib qoling u uydan. yolgizni yori allohdir.

29 Lochinboy   (19-Ноя-2013 06:15)
To'g'risini etsam bu maqolani o'qib qaysi asrda yashavommiz dib o'ylab qoldim.  18-19chi asrlada boy erkelada yana qaytaraman boy erkelada cho'rilaridan va qullaridan tortib joriyalarigacha bo'gan. Lekin o'sha boylayam manimcha bunchalik xo'rlamagan.  Man to'risi hayronman 1 yarim yildan beri shu bitta "mol" bilan qanaqilib yashab kevotganizga, qoil lekin.  Bu moldanam battarakan to'risi, ubu joyda ishlamasa, uyda borini olib chiqib sotsa, yana kamiga xo'rlasa nima keregi bor bunaqa iflos erni?! Shuyam ermi, molam bundan yaxshiro foydasi tegadi, hech bo'lmasa go'shtga yaridi.  Saodat opa Toshkenlisiz manimcha yozuvizdan tahmin qivomman, agar o'qivotgan bo'sez shu izohlani ajrashin, bo'ladigon ishni bo'gani yaxshi. Bunaqa chidab yurishdan foyda yo', agar umid bo'ganda chidasa bo'lardi lekin sizda shu umidam yo'.  Yana etibsiz shu "bollarim" uchun chidab kevomman shuladan umidim dib, shu joyda bitta gapni etmoqchiman odamla bekorga etishmagan yetim qo'zi asrasen og'zi burnin moy bo'lur, yetim bola asrasen og'zi burnin QON bo'lur dib.  Hali Xudo biladi bu bollayam kota bo'lib kim bo'ladi, balkim odobli aqlli bo'lar man otasiga o'xshagan iflos bo'ladi yoki takasaltang bo'ladi dimoqchimasman, lekin baribir ula sizga begona. Hayotda odam bitta joyda qotib qolishi keremas doim intilib harakat qilib yashashi kere, ubu narsada omadiz kemadimi bekorga chiranishdan foyda yo', boshqa bir narsani topish kere. Hop mayli birinchi turmushiz bo'mapti, lekin bu digani qul qisayam shu tushgan joyizda chidab o'tirishiz kere diganimas yoki ota onamni yuzini yerga qarataman dib chidash keremas. Ota ona uchun bolasini baxti va sog'lig'i eng muhimi, balkim jaxl ustida majburlab erga berishgandir lekin ulayam manimcha ko'rib bilib turishipti oilezdigi bo'votgan xodisalani, ajrashin va ota onezlani oldiga borin man gapimga javob beraman sizzi yaxshi chunishadi; hech qaysi ota qizini xo'rlanib yashashini xohlamidi, hafa bo'menu adezlagayam qoil qomadim shu paytgacha boshqa birov bo'ganda uyiga olib ketgan bo'lardi allaqachon.  Qaytarib etaman, arjashin chidagandan bir tiyinli foyda yo'q! Hayotizzi yengidan boshlen!!!

30 jafarJON   (19-Ноя-2013 10:45)
"...... шу бн 21йошимда 38 йошли инсони рафикасига айландим. ......шу тарика мана 1ярим йилдан
бери шу инсон бн яшиман. лекин бошка бошка хоналарда. пешана 1 боларкан
деганлари рост екан. бу инсон бошида ман хотинмас она боламан диганимда
нега тезда конганларини енди тушундим. сабаби бу инсонниям кочада
юрадиган инсони боракан. алам киладигани шуки ман 23йошман ерим
38.уйнаши 41.койилмисиз...."
--------------------------------------------------------------------------------- ---------------------------------------
Эр жониворам 2 йилда 2 ёшга каттайгандир синлим! сиз 21 да ёшда тегибсиз, у киши 38 ёшда эдилар... орадан  1.5 йил ўтипти сиз 23 ёшда эр халям 38 эмас, 40 ёш бўладию........ лекин бир томондан тўғри ёзган бу синглимиз! сабаби бунақа эр как хайкалдек гап! 23 ёшли жувонни 41 га кирган аёлга алишиптими демак юраги йўқ тошюрак бир ХАЙКАЛ! хайкални ёшига ёш қўшилмайди!

31 GULSHAN   (19-Ноя-2013 12:01)
Yig'lasangiz yig'lang mayli ermak uchun.
Ohizati bebaxt bo'lgan ertak uchun.
Opam,singlim yig'lamangiz to'kmang ko'z yosh.
AYOLga "baxt" berolmagan ERKAK uchun.
AJRASHING ......

32 Zulfiya_A   (19-Ноя-2013 23:46)
o'zizi xurmat qilishni o'rganing,ana o'shanda xurmat topasiz! ajrashing,xali ham kech emas,yoshsiz,baxtli bo'lishga va eng muximi Ona bo'lishga xaqiz bor siziyam! kech bo'masdanoq baxtiz uchun kurashin!sizga azob berganlani Allohga solin,jazosini oladi albatta hammasi!

33 ledy   (20-Ноя-2013 13:01)
кизлар 17 ёшда турмушга чикманглар.....

34 JaJJi_FARISHTAM   (20-Ноя-2013 19:44)
vay tavba xar bandani bunday taqdirdan ollox o'zi asrasin angel2

35 AKIF   (21-Ноя-2013 19:33)
Buni o'qib unchalik ishonmagandim lekin ]

36 AberAB   (22-Ноя-2013 16:04)
Саййод, Сизнинг охирги фикрингизга кушилмайман, Сиздан бунака фикр чикади деб уйламаган эдим. Болаларнинг нима айби бор, уларни яна бебурд килиб, хаёти ва келажагини синдириб, уларнинг хаётга янада ноумид килишнинг  хеч кераги йук деб уйлайман.  Аллох уларни бекорига богламан, туташ такдир-дир балким. Хат муаллифи ўз азобларининг рохатини кейинчалик мана шу фарзандлардан топар. Эртага балким шу фарзандлар унга суянчиг булар. Бу дунёда хамма нарса хисоб-китобли, ойнинг 15 коронги ва 15 ёргу деб бекорига айтилмаган. Шахсан менинг фикрим шулардан иборат...  

37 AKIF   (22-Ноя-2013 18:45)
o'z ko'zim bilan huddi shunga o'xshash voqeaga guvoh bo'ldim to'g'risi shokka tushdim jamiyatimizda haliyam befarosat odamlar borligi achinarli holat

38 Akmal   (28-Ноя-2013 22:27)
Ajirashing.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 14
Мехмонлар: 14
Рўйхатдагилардан: 0