05:48 Хеч ким ютқазмайди! Илк репетициядан репортаж | |
17 июль соат 15-00дан Юнусобод туманидаги 70 ўрта мактабнинг "зал”ига Шахзодачилар ва Райхончилар ғала-ғовури билан файз киритди)). Шахзода Матчанова рахбарлигидаги хонанда Шахзоданинг мухлислари ва фанклуб аъзолари ИМПРО-ТКга тайёргарликни бошлаб юборишди. Белгиланган ғоя асосида қоғозларга сценарийни тушириб сахнада репетицияни бошлашди. Шахзодачилар жиддий ёндошган кўринади. Шахзода Матчанова:- Хонанда Шахзодани бир нечта қўшиқларини микс тарзида қилиб унга алохида уланма лавхалар билан сахна кўринишини тақдим этамиз. Мавзулар хам шунга яраша бўлади. Райхоначиларнинг бу сафар сафи кенгайган бўлиб улар хам жиддий ёндошиб ўз ғоя ва фикрларини дадил ва равон эълон қилишлари диққатни тортди. Гарчан Райхончиларга рахбар этиб тайинланган актриса Мадина Мумтоз суратга олиш ишларидан бўшаб кела олмаган бўлсада, Райхоннинг мухлислари вақтни бекор ўтказмай ўзаро ғоялар алишиб сахна кўриниш хақида бир икки сценарийни хам тайёрлашга улгуришган.
Бу вақт оралиғида Sayyod шоир ва хонанда Якзон хамрохлигида кириб келгани кўпчиликни ажаблантирди. Райхончиларга Якзон рахбарлик қилиши хақидаги таклифи Райхончилар ва Якзонга хам тўғри келмаган бўлсада Якзон Райхончиларга ўз маслахатларини берди. Райхончилар "Айтай” қўшиғига сахналаштирилган клипни ғоясини ўйлаб қўйишгани Якзонга ёқмади Якзон:- Менимча Райхоннинг эски қўшиқларига сахналаштирилган клип қилса Райхоннинг ўзи хам хурсанд бўлган бўларди. Масалан "Ўзбек ўғлон” ёки "Ким билар” қўшиқларини тавсия қиламан. Якзон Райхончилар билан бироз маслахатлашиб
"Ким билар” қўшиғига ўз ғоясини
таклиф этиб кетди. Феруза:- Нима учун айнан Якзонни Райхоннинг театр клипига рахбар сифатида таклиф қилдингиз? Адашмасак Якзоннинг Райхон билан муносабати яхши эмасди? Sayyod:- Ижод деганда шахсий муносабатларга жой бўлмаслиги керак. Райхон ва Якзоннинг ижодий муносабатларига чек қўйилмаган, буни Якзоннинг ўзи хам айтган, шунчаки "Райхон ва Якзон" тушунчасидан ажралиб чиқишни истади холос. У хонанда бўлиб ўз йўлини топмоқчи, шоу-бизнесда эса Якзон деса Райхон кўз олдига келадиган бўлиб қолганди, бу сир эмас. Мана шу ажралиб чиқиш харакатидан шахсий дўстона муносабатларига путур етган чоғи, лекин ижодий тарафлама Якзон унга хануз шеър ёзиб бериши мумкин. Якзонни бугун таклиф қилиниши тасодифан бўлди.
Биламан яна тасодифанми дейишлари мумкин, қизиғи рости худди "Жоним” гурухини
клипини суратга олиш жараёни каби бугун шу репетицияга келаётган пайтим
қўнғироқ қилиб қолди, таклиф этдим. Кейин фикр туғилди, ахир Райхоннинг
аксарият қўшиқларини Якзон ёзиб берган бўлса, қўшиқ маъноси унга яқинроқ, унинг
бу лойихадаги фикрлари қизиқроқ бўлса керак деб ўйладим. Лекин менимча
Райхончилар ўз фикри устида қатъий кўринади, бу хурматга сазовор. Мадина Мумтоз
рахбар сифатида ўз ўрнида қолади. Шунчаки унинг иши кўп бўлиб яқинда яна Туркия
сафарига кетиши сабабли чўчиш бўлди. Лекин бугун Райхончиларни мустақил
равишдаги интилиши, ғоялари, хаттоки либос ва деталларгача ўйлаб қўйишгани мени
хайратлантирди. Демак улар бемалол уддалашади. Кўриб турганингиздек
Шахзодачиларга актриса Шахзода сахналаштириб бошчилик қилиб ёрдам бермоқда ва
Райхончиларда хаммаси тайёр бўлгани билан барибир рахбар керак бўлади, шунинг
учун Мадина Мумтоз керак. Феруза:- Мухлислар орасидаги дуэль тушунчаси кўпчиликни чўчитгани хақида интернет оламида мухокамалар бўлмоқда. Sayyod:- Биз лойиха бошида дуэль дея эълон қилгандик. Чунки изохлардаги фанклублар ва мухлислар аро таққослаб, уришиб, хақоротлаб, яна кўришиб хам соч юлишаётганидан хабар топгач бунга ижодий бархам бериш ниятида ИМПРО-ТКга ижодий дуэль сифатида амалга оширишни таклиф қилдик. Лекин мана хозир ёшларнинг интилиши, хаётда позитив ёшлар эканлигини кўриб ва умуман ижобий тарафлар ва натижаларини инобатга олиб лойиха амалга ошириладиган кун, гарчан юлдузлардан ташкил топган хайъат аъзолари таклиф қилинса-да, ким ютди ёки ким ютқазди деган нарса бўлмайди! Шунчаки хар икки хонандани мухлислари ўз хонандасига бизнинг ёрдамимиз орқали ўз ижодини театрлаштирилган клип тарзида тақдим этади! Хеч ким ютқазмайди, лекин юлдузли хайъат аъзолари ўз фикрини албатта билдиришади. Менимча хонанда учун мухлисларидан оддий фанатизмдан иборат суратга тушиш, гул бериш, афтограф сўраш, уни таъқиб этишдан кўра ўз ижодига мухлис тарафидан ижодий тухфа катта совға бўлса керак. Яна ўз қўшиғига мухлислари роль ижро этиши бу оригинал ва унутилмас онларни хадя этиб, хонанда учун клиплари орасида мухлислар хамкорлигидаги ижод намунаси ва мухлислар учун эса ўз суйган хонандаси билан хамкорликдаги эсдалик клипи бўлиб қолади!
Демак, репетиция авжида!
20 июль чоршанба куни соат 15-00дан 70 мактаб "зал”ида хар икки хонанда мухлислари учун репетицияни давомлаш режалаштирилган. Суратга олиш ишлари эса август ойининг бошига мўлжалланмоқда!
Вақт оз қолмоқда! Феруза Фаттохова ва Саида Вахобовалар (суратлар) тайёрлади.
| |
Бўлим: IMPRO-TK |
Кўрилган: 5154 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |