Хозир билмадиму лекин авваллари аксарият оналар ўғилларига тикувчи ё хамшира қизни келин қилишни орзу қилишарди.
У пайтлар шифокор ва хамширалар шаънига қай тарзда фикрлар бўлгани очиғи ёдимда йўғу бироқ сўнгги йиллар оқ халат кийганлар аксарият одамлар кўз ўнгида қоп-қора халат кийган қассобдек кўриниб бормоқда.
Қассобку қассобдек оддий кўринар , бироқ шифокор ва хамшира қассобдек кўринса ана фожеа!
Куни кеча инстаграм оламига бир хамширанинг пародистлар бахси давомидаги билдирган фикридан видеопарча қўйгандим. Унда хамшира у ўзи сўрамаса хам чўнтагига пул солиб қўйишлари ва ўзлари эшикдан чиқибоқ унга пул солиб қўйганини шифокорга айтишларидан ранжишини билдирганди.
Шу сабаб изохларда росмана тўполон кўтарилди. Изохлар сони мингга яқинлашиб медицина ходимлари ва бошқа турли касб сохалари аро жанг кўтарилиб қассоблик изохда авж олиб қон иси кела бошлагач у видеони ўчириб ташлашга мажбур бўлдик.
Бироқ "Якшанба-мухлис минбари" рукни остида ўша изохлардаги диққатни тортган айрим изохларни тақдим этишни лозим топтик:
"Ёрдам бермай ухлаб қолган хамширалар"
"Пул бўлганда мехр бўлур, мухаббат бўлур!"
"Шароитингиз бўлса миллионлик , бўлмаса арзонроқ дори ёзамиз"
Ўзингиз хулоса қилинг.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
узиз кулиздан келса врачлик килиб курингчи?
нима ёзувлар ёзишган лотин тилидалиги аник doctr- бу менимча доктор булса керак, kaledordan - бу коридордан, womollap - бу ёмонлаб деганими? декин waroitiz, кк дегани нима дегани? бу узи узбек лотин тилидаги сузми? агар мани фарзандларим шундай ёзишадиган булса кулини уриб синдираман!!
Одамнинг меҳнатини ҳам қадрини билиш керак. Танқид келажак меваси дейишади, тўғри. Лекин адолатли бўлиш керак. Масалан, сизнинг асосий йўналишингиз санъат бўладиган бўлса, ўша доим бировдан ўғирлаб кўчириб айтадиган қўшиқлар ёки ўғирланган клиплар учун долларда пул олишадику. Нега уларни ТВда ёки бошқа жойларда айтишмайди? Ёки мактаблар, биротаси яхши ўқитишмайди. Ҳамма жой хусусий мактаблар, репетиторларнинг рекламаси... Ўша мактаб ўқитувчиси ҳам мактабда ўқитмай, репетитор қилиб пул топади. Иш жойи, иш вақти, шунга ойлик оляпти... Нега ёзмайсизлар? Аслида, бизнинг соҳадан кўра уларда муаммо кўпроқку... Битта врачнинг тайёр кадр бўлиши учун қанча йил керак? 9 йил мактаб, 3 йил коллеж, 7 йил бакалавиатура, 3 йил магистартура ўқиб, кейин камида 4-5 йил практика қилиши керак. Агар шартнома асосида ўқисачи? Нарх ошмаса шу тартибда институт учун камида 88 млн сўм пули шартнома суммасининг ўзига кетади. Айни дамда мени ойлик маошим тахминан 800 мингни атрофида. Шу ойлик билан мен 110 ойда ёки 9 йилдан ортиқ муддатда шартнома суммасига тенг миқдорда маош оламан. Бунга Тошкент шаҳрида яшаш учун кетган сумма киритилмаган. У ҳам ҳозирги шароитда тахминан 50-60 млн атрофида бўлади. Бу билан мен тиббиёт ходимлари пул олориши керак демоқчи эмасман. Фақат танқид бир томонлама бўлиши керак эмас.
Навбатчилик масаласида тўғри, навбатчиликдаги ходим ухламаслиги лозим. Агар бу ёкда касалга ёрдам бермай ухлаган бўлса, уни оқламайман. Лекин тиббиёт ходими хам одам. Бир сафар 8 соатга яқин операцияда бўлиб, операция бўлаётган жойдаёқ ухлаб қоладиган ҳолатгача борганман.
Одамга битта нарсаси алам қиладики, роса ишлайсан, одамларга ухламай ёрдам берасан, керак бўлса пулингга дори сотиб олиб берасан, мухими касалинг яхши бўлса бўлди дейсан. Буни акушер-гинекологлар энг кўп ҳис қилади. Ўнта касални яхши қиласанда, ўн биринчисида бирорта кичкина муаммо бўлса энг ёмон одам сенсан. Қолган барча ишингни ювиб кетади. Ёки мен ишлаётган туғруқхонада сўнгги икки йилда чақалоқлар ўлими тенг ярмига камайди. Бунга хеч ким рахмат айтмайдида, бирорта йўлдош кўчиб келган аёлни чақалоғи ўлиб қолса сендан ёмон одам йўқ.
Ўзи аслида бу мени фикримку, текин нарсани қадри бўлмайди. Хусусий клиникаларда тўғрими ёки нотўғрими ёзиб берган дорисини олиб, ичиб тузалмасдан бизга келган нечта ҳолатни биламан. Хеч ким уларни танқид қилмайди. Худди шунингдек тиббиёт пуллик бўлса, пуллик бўлгандаям қиммат пуллик бўлиши керак. Шунда одам ўз соғлиғига бефарқ бўлмайди. Худди фуқароларнинг тиббий кўриги фақат тиббиёт ходимларига керакдек эмлашга ҳам, тиббий кўрикларга ҳам бечора патронаж ҳамширалари ялиниб олиб келишади. Тошкентдаги илмий текшириш институтларидан “Саломатлик ҳафталиги” доирасида профессор-ўқитувчилар келишганда ҳам хатто шу аҳвол. Керак бўлса Тошкентга бориб ўша одамнинг қабулига ҳафталаб кутади, лекин туманига келса келмайди. Агар тиббиёт пуллик, бирламчи тиббий кўрикларгина бепул бўлса, одамлар ўз ҳоҳиши билан, ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтиб юрган бўлар эди.
Хуллас бирор гапни гапиришдан олдин уни ичига кириб, паст-баландини билиб гапириш лозим деб ўйлайман. Битта иккита одамга қараб хулоса қилмай. Юзаки танқид қиламан деса материал кўп. Масалан, журналистика, борми зўрман деган журналист? 90-95% материаллар фақат таржима. Ёки ТВни олсак, берадиган кўрсатувлари аксарият ўша жойда ёзиб олинади ёки биносидан 3 км.дан ортиқ радиусга чиқмайди. Деярли жонли эфир йўқ. Ойлиги менимча меникидан анча катта шу ишларига ҳам.
Хуллас хар қайси соҳани танқид қилса бўлади, фақат гапиришдан олдин ўша соҳада ҳам жонкуярлари борлиги, биринчи галда ўша танқидлар ўшаларга тегишини ўйлаб гапириш керак.
бу нима деганингиз хамкорликда? - мени тогам хам доктор якинда синглимга оддийси таъсир килмагани учун кимматрок дорини ишлатдик. Нима энди уз тогамга сиз шунакасиз деб таъна килайми? шу докторларни борига шукур.
Тарбия масаласига келсак агар шунака ёзадиган булса калтак ейди, лекин аник билан бундай ёзишмаслигини.
Источник: http://sayyod.com/news/khamshiralar_kha_ida/2016-11-06-4244?rnd=1479105519352#comments
Bemor :salom tekin doktor
Doktor:salom tuzalmas Bemor
Инсонни жони оғриб турганида пулни аяб ўтирмайсиз. Даволансам бўлди, уёғи бир гап бўлар... Оддий фуқароларимиз хақ хуқуқини тушунмас балки. Шифокорларимиз бу нарсаларни жуда яхши тушунишадику. Унинг олдига шифо сўраб бошқа давлат эмас, ўзбек фуқароси унингн қабулига қиради. Шу ўзбек ким? Кимнингдир ота-онаси, акаси-укаси, опа синглиси. Биз аввал ўз дунёқарашимизни ўзгартиришимиз керак!!!!!!!!!!!!
Хамма врачлар бир хил дейишдан йирокман. Чунки махалламиз хамшираси, углимни курсатиб турадиган педиатр врачимиз хеч качон таъмагирлик килмаган. Самимий муомала ва эътибор билан уз вазифаларини бажаришади.
Афсуски хаётимда учраган 60% тиббиёт ходимларига менга яхширок карашлари у.н пул ёки дагдага б.н муомала килишимга тугри келган