03:35 Халимага хужум қилишди. Видео | |
Бугун тунги соат 00:03ларда икки нотаниш шахслар Халиманинг уйига келиб кўчадан туриб унинг машинаси, ити ва уйи томон уч маротаба тош отишган.Тошлардан бири мошинасига келиб урилиб ойнасини синдирган, яна бошқаси уйнинг "навес"ига теккан. Хечким жарохат олмаган.
Халиманинг айтишича улар камида икки шахс бўлиб кўча тарафдаги камерага тушиб қолган. Уларнинг кимлигидан тахминим бор дея инстаграмга ёзган Халима бу воқеа хақида аниқ билганларни унга шахсий мурожаат қилишини сўраб эвазига пул мукофоти хам ваъда қилган.
Биз билан сухбатда Халима милицияга хозирча мурожаат қилмагани ва бу холатга яқиндаги бир низо сабаб бўлганини билдириб унга алоқадор бўлган машхур бир артистни номини сир тутмоқда. Халима:- Хозирча милицияга мурожаат қилмадим, буни шундайликча қўймайман, чора кўраман албатта. Майли хозирча яйраб турсинчи, тагига аниқ қилиб етай кейин у шоу-бизнесдан алоқаси бор бўлган кимсани Sayyod.comга очиқлайман.
Халиманинг табиатан характерини билганлар бу отилган тош жавоби тошбўрон бўлиб қайтишини тахмин қилишса ажабмас. Бошқа тарафдан уйгача келиб бундай безорилик уюштирган(лар)га нисбатан қонуний чора кўришни тавсия қилган бўлардим, зеро оила бу шахсий худуд ва унгача бориб бундай босқинчилик қилиш жиддий жиноят турига киради! Халиманинг ёш болалари бор ва бир аёл билан шу қадар урушишни ўзига эп кўрган эркаклар бу қадар паст кетиб унинг бегунох фарзандлари бор бўлган оиласи яшайдиган уйга келиб жиноят қилиш эркакни иши эмас! Нима бўлганидаям у аввало аёл! Феъли оғирми, тили ёмонмии барибир аёл, она! Олишиб тенглашмай гапни қисқа қилиб ўзини четга олиш керакмиди дейман...
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 53572 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 6 | ||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |