Бош сахифа » 2017 » Сентябрь » 22 » Халима душманлари яқинларини сотиб олмоқда!
22:49
Халима душманлари яқинларини сотиб олмоқда!

Қизиқчи Халимани инстаграмда кузатадиганлар у  қўядиган суратлари орасида тез-тез душманларига аталган номалар битаётганидан хабардор. Қизиғи, чўрткесар, дангал ва очиғини айтиш керак эркакча характер сохиби бўлган хамда  бир неча маротаба жанжалли хабарлар марказида бўлиб турадиган Халимага кимларнидир гапи ёки муносабати таъсир қилади деса ишониш қийиндек. Бироқ вазиятларни бошқа тарафлари хам бордек ва уларга аниқлик киритишга харакат қиламиз.

 


Sayyod: Нималар бўляпти Халимага? Нима учун сўнгги пайтлар инстаграм сахифасида Халима қайсидир душман ва ёки қайсидир ғийбатчиларга аталган  сўзлар ёзилмоқда?
Халима:-
Санъаткор ахлидан ўзи доим инсоф бўлмаган хеч кимда,  керак бўлса ўзимга хам орқаваротдан бу айтилади. Инстаграмдаги ёзилаётганларга балки халқ ва санъат оламидагилар тушунмаётгандир аммо, сени олдингда сотқинлик қилган одам, мени хам сенга сотяпти деган нарса етиб бормаяпти одамларга. У қўштирноқ остидаги санъаткорларни исмини айтмайману аммо,  ўзи учун билсин, ким билан сирлашяпти, кимни кимга гапиряпти, уни олдида ўтирган "қулоқ" дейдими хоин дейдими, ўшаям билки сениям менга келиб "чайнаяпти". Кўп нарса матбуотга чиқадиган нарса эмас, шу учун жойи келса ўзим қопига солиб қўявераман, мени характеримми билишади. 

 

 

Sayyod: Биламиз , у одамларни исмини очиқламайсиз аммо, улар санъат оламидан эканлиги маълум. Лекин Халимахон шундай кучли ва дангал кўрингани билан   барибир аёллигига бораркан. Чунки шу нарсаларни бариибир ўзига олиб , таъсир қилаётганини билдириб қўяётгандексиз. 
Халима:-
Ер думалоқ ва хар бир одам бу дунёда хам ўз хатти-харакатларига жавоб беради деган нарса бор. Мошинамга тош отиб синдиришгани юзасидан хабарингиз бор, сизлар хам қўйдинглар видеони. Санъаткорни тўйидан чиқиб уйимга келганимда шу ахвол рўй берганди. Ўша тўйда санъаткор билан уришиб кетилган ва у сўкканди. Бу нарсани кўп санъаткорлар билди, мени онамни хақоротлаб сўккани ва оғзига келган гап билан хақоротлаганига эркакчасига "сўраб олдим". Баъзи бир эркакларга қараганда менда мана шундай эркакчасига хал қиладиган одатим бор. "Онамни тинч қўйларинг! Мени онам мана шу кунларимни кўрмай оламда ўтиб кетган. Сенларни хаққинг йўқ онам хақида гапиришга"- деб бир неча эркаклар билан талашган жойим бўлди. "Халима узр"- деб узр сўрашган, майли у нарсалар ўтиб кетди.
Мошинамга тош отилгани билан боғлиқ воқеадан сўнг , инстагрмадаги "директ"га (шахсий хабарлар) орқали  "ким қилганини айтсам неча пул берасиз?" деб ўша одамни  "сотиб" қўйишди. Шунда унга "инстаграмда воқеани аниқ ёзмагандим, агар сен ўша одамни ёнида юрган бўлсанг, жанжал  нимадан бошланиб нимадан тугаганини билишинг керак, аниқ қилиб айтиб бер ва  мана шунча пул бераман хамда сен эхтиёжингни қондира оласан. Кийинасанми, ўқишингга тўлайсанми, уйинга рўзғор қиласанми у сен ишинг" -дедим. Мана вақт келиб у кимлигини билдим. "Керилиб юрадиган  фалончи акани ўғли" деб ёзганим рост гап.  Чунки ўша боланиям ошналари сотиб қўйди. Уни хам пулга сотишди. Демак, у 50 сўм берган бўлса мен 80 сўм берганман ва шунинг учун у боллар менга ўтиб кетиб "сотиди".  Бойваччани ва фалончи акани ўғли бўлгани билан мен учун унинг нархи 30 доллар! Чунки мошинамни ойнасини нархи менга шу пулга тушган.  
  Лекин айтганингиздек,  мен аёллиимга бормадим, кўпчилик анчайин босиқ бўлиб қуюлиб  қолгансан дейишади . Мени билган одамлар билишадики мен хақ бўлсам хеч нарсадан тоймайман ва охиригача бораман. Бу ерда Халима аёллигига боради деган гапмас, Халима анча оғир босиқ бўлиб қолган деган нарса бор, чунки болалар катта бўляпти. Хозир инстаграм сахифасидан хамма мени кузатаётган бўлса, авваллари "одноклассники" сайтида ким мен билан тортишса телефон рақамини сўраб, узоғи икки кунда у одамни топиб, жойида хал қилардим. Хозир босиқлигим, айтганимдек фарзандларим катта бўлишяпти, шу нарсаларни тинчлик билан хал қилса бўлар ёки индамасдан хам кетса бўлар деган нарсалар хаёлимга келяпти. Лекин ожизмасман! Бу нарсага қурбим хам ақлим хам етади . 

 

 

Sayyod: 14-сентябрь куни "Caldo" ресторани очилиши тадбиридан чиқиб кетганингиздан сўнг "Дархон-Олой бозори" тарафларда кимлар биландир уришиб турганингизни ва одамлар тўпланганини кўришибди. Нима жанжал эди у?
Халима:-
14-сентябрь кунги  "Caldo" ресторани  очилишидан  чиқиб келаётганимизда Олой тарафдан уйга чиқиб кетмоқчи эдим, айлана жойда  бир Дамас машинаси  қора Каптива машинасига  урилиб кетишига оз қолди. Ундан олдинда келаётганим учун машинасини  чийиллашига шартли рефлекс билан тормозни босдим ва уни машинаси мени машинамни уриб юборишига оз қолди. Қора каптива бўлгани учун ман ё Шахзода ё Сардор Рахимхон деб ўйладим, чунки бир тадбирдан баравар  чиққандик.  Қарасам улар эмас ва халиги Дамас машинасини уриб олиши мени хам машинамга зарар етказишини ўйлаб  "Эхтиёт бўлмайсанми,  кўзингга қараб юр" десам мени сўкиб кетди. Энди хархолда биласиз, салом аликсиз қолмагандек , манам жавоб қайтардим, кейин кетидан йўл талашиб, орқамдан келиб яна сўкди, менам сўкдим. Мошинасини номериниям суратга олиб олгандим. Хозир тушсам тўполон бўлиб хамма телефонига видеога суратга олишни бошлайди деб ўзимни Олой бозори чоррахасигача босиб келдим. Шу светофорда келиб "Гапингга жавоб бер" деб у гапирди, мен "Аёллардан сўраб оладиган сан эркакмисан" деб ман гапириб, гап талашиб кетдик. Бу вақтда 3-4 машинадагилар тўхтаб тушиб  ажратишди. Улар орасида Сардор Рахимхонни хам ижодий жамоасидан болалар бор эди ва мени кетказиб юбориб болалар ўзлари гаплашиб олишди. Бўлган можаро шу, унақа жиддий нарса бўлмади хисоб.

 

 

Sayyod:  "Yulduz_giftbox " билан муносабатингиз бузулгандек, сатрлар барибир алдамайди. Йўқ, шунчаки хамкорлик тугади деганингиз билан биласиз бизни алдаш қийинроқ, билиниб қоляпти.  Нима бўлди? Дил оғридими ё хамкорлик хаққоний кечмадими?
Халима: -
Йўқ, сизларни алдамайман, камон ёйларингиз узоқларгача бориб мўлжани нақ  оладиган жойиданку ўзи. Юлдуз билан бир икки гап талашиб, бир икки мавзуларда тортишиб юрганим рост, лекин у хақида хамкорлик тугаган деб сахифамга ёзганим сабаби бошқа. Қандайдир бир шахсий суратларини кимлардир тарқатишни бошлабди. Уни ўзини телеграм гурухидаги кимлардир тарқатган дегандек бўлганди хам,  хуллас , шу суратни қўйиб бир сахифа у хақида "Артистларга совға бериб ўзини кўрсатиб олган ва ёнида оғзидан боди кириб шоди чиқадиган Халима  ,  шу учунам у ўзига истаганини лозим топиб сўкишиб юрибди"  деб ёзиб қўйишибди. "Юлдуз, шу нарсаларни йиғиштир, менга хам ортиқча гап керакмас"- дегандим.   Мана шу хамкорлик тугаган деб сахифамга ёзиб қўйишимдан бир икки кун аввал   менга мурожаат қила бошлашди "Юлдуз сизни синглингизми? Роса шарманда суратлари тарқалибди , бундай тартибга чақирсангиз бўлмайдими?"- деб. "У мени синглим эмас, шунчаки бизнес хамкорим"- деб жавоб бергандим.  Бундай мурожаатлар билан шахсий хабарларим тўлиб кетганига умумий қилиб битта жавобни сахифамга ёзиб  бирга ишламаслигимизни айтиб қўйдим.  

Ўзи ундан аввал Юлдузни онасини хам хабари бор, кенайи ман бошқа бирга ишламайман, озгина тўғри келмади , ёзда тўй ва фотихаларни ўзи ўтказиб олар, қўлдан келганча реклама қилиб бердик , Худога шукр ёмон бўлмади деб кенайим (Юлдузни онасини назарда тутади)  биладилар ва синглим яхши қол деганман Юлдузга.  Шу суратлар тарқалганида эса онасидан сўрадим ва кенайим Юлдузни номидан кимдир сахифа очиб олганини ва тарқатаётганини  айтганларида, майли , "Худо сабр берсин"- дегандим. 
Мен у қиздан ёмонлик кўрмаганман биринчидан, ёш қизда, энди ўйнагиси келар, кулгиси келар. Лекин менга хеч қанақа алоқаси йўқ ва шахсий хаётига аралашмайман. Бу нарсани аввал хам менга ёзишганида айтганман. Еган нарсамни еганман деганман, тузини еганман ва тузлиғига жавоб берганман, мана "Юлдуз Гифтбокс" деб хамма танияпти, буёғига ўзига инсоф берсин . Хаётини тўғри қўйиб олсин, олдида ўғли бор. Бошқа гап йўқ. 

 

 

Sayyod: Инстаграмдаги яширин мурожаатларингизни очиқлаш пайти келмадимикан? Ўша сизни ранжитган санъаткорга  балки очиқча фалончи ўзинги йиғиштириб ол деб шартта гапирилиш керакдир?
Халима:-
Билмадим, балки вақти келиб ўз қилган қилимишини тушуниб етар. Бир нарсани хохлардим, санъаткорми бошқами , бизни устимиздан куладиган ва ёки нимагадир тенглаштираётган бўлсин, олдин хамма ўзини билиши керакда. Масалан мен хам ўзимни зўрман дея олмайман. Айрим санъаткорлар каби ичига ютадиган ёки йиғлайдиганлардан эмасман. Мен ундай қила олмайман ва очиқчасига гаплашишга харакат қиламан хамда ўзим учун биламан кимга қандай таъсир бўлишини. Гохо бекор ёзибман деб қоламан, кейин, нима қарзим борми ундан?-деб қоламан (кулади) хуллас  икки тарафини хам ўйлайман. Лекин хозирча номларни очиқлашни лозим топмайман, шу ёзганларимни ўзи етиб бораверади. 

 

 

Халима билан бу сухбатга бир хотимани хулоса қилиш тўғри келадигандек. У хам бўлса Юлдуз Усмонованинг "Сайёд-шоу"да айтган гапларидан иқтибос: "Ғийбатни хамма қилиб туради, аммо уни етказувчи чақимчилардан асрасин! Ана шулар аслида энг хавфли инсонлар!"

 

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 9690 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Halima, Halima Ibragimova, yulduz_giftbox, Halimaxon

Нравится
Барча изохлар: 3
1 8287147   (23-Сен-2017 09:53) [Материал]
Халимахон аввало шу шарттакилигини йукотмасин! Уларга шу ярашади

2 Zafar   (25-Сен-2017 13:34) [Материал]
ЕЗГАНИМНИ БАРИБИР ЧИКРАМАСАНГЛАР КЕРАК
БУ ХАЛИМА ДЕГАНИ АРТИСТЛИККА АРАЛАШМАСДАН
ТИНЧГИНА УШУ КУЧАЛАРДА УЗЛАРИНИ ИШЛАРИНИ КИЛИБ ЮРСАЛАР БУЛАР ЭДИ, УЗИ ТУГРИ ЕЗИШНИ ХАМ БИЛМАС ЭКАНЛАР НИМА КИЛАДИЛАР ХАЛКГА КУРИНИБ. УША ОЛДИН УРГАНГАН БИТТА ЯРИМТА ИШЛАРИ БУЛСА УШАЛАР БИЛАН ШУГУЛЛАНГАН МАКУЛ

3 loko   (26-Сен-2017 20:24) [Материал]
Шунақа хунук ва тарбиясиз гапларни ёзадими инстаграмида? мда.. шоу бизнес да шу эканда деярли ҳамма ..

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!