Равшан Комилов, Фаррух Комилов, Иззат Ибрагимов, Азиза Ниёзметова, Хосила Рахимова, Гулсанам Мамазоитова, Озодбек Назарбеков, Отабек Мухаммадзохид, Алишер Рўзметов, Эркин Комилов, Раъно Ярашева, Умида Мирхамидова, Дилфуза Рахимова, Ойпопук Эшонхонова, Насиба Абдуллаева, Асилбек Негматов, Отабек Муталхўжаев ва Ёдгор Мирзажоновлар.
Зал яна лиқ тўла-аншлаг!
Дастурни яна ўша Зокир Очилдиев қизиқ хазиллари билан олиб борди. Бу қизиқчимиз билан тўғриси биринчи маротаба танишишим. Яъни ижодидан. Хазиллари кулгулик, табассум хадя этишни аъло даражада уддалади.
Дастур биринчи кундан фарқи хинд фильмидан монологни олиб ташлаб, фақат қўшиқ куйланаётганда экранда намойиш қилинди.
Ботирнинг икки шогирд йигитлари айнан шу иккинчи куни сахнага чиқишди.
Энг катта шоу айнан шу куни бўлди. Бунақаси хали хеч қайси бир хонандани концертида бўлмаган!
Аввалига Гулсанам ва Умида Мирхамидовалар рақсга тушишди.
Рақсга туша туриб, бахонада Гулсанам гулдастасини, Умида Мирхамидова эса ямшоқ ўйинчоғини совға қилиб олишди.))
Кейин хоразмча қўшиққа Азиза Ниёзметова берилиб рақсга тушиб берди! Бу вақт Умида хам рақсга тушаётганди, Ботир хам уларга қўшилиб рақсга тушди. Унинг илк рақсга тушиши айнан шундан бошланди.
Туркча қўшиққа Асилбек Негматов сахна олдида Ботир билан роса рақсга тушишди.
Ботирни рақсга тушишини илк маротаба кўришим))
Кейин "Гўзалсан" таронасига Гулсанам, Умида, Равшан Комилов ва кетма-кет Озодбек, Насиба Абдуллаева ва Зулайхо Бойхоновалар сахна олдида Ботир билан рақсга тушишди.
Бу хақиқий юлдузли дискотека бўлди!
Буни кутмаган Ботир хам микрофонга "Тўғрисини айтсам, каллам ишламай қоляпти" дейди)))
Насиба Абдуллаева микрофонни олиб, -: ..."..Залдаги рухият ва кайфият бир нарсани кўрсатиб турибди: Бу йигитни Худо хохласа йўли жудаям равон ва порлоқ бўлади, ростини айтсам, унча бунча одам ашуласига мени ўйната олмайди, шунга киришган экансиз буёғи зўр бўлади, омадингизни берсин, соғ бўлинг!"-деган тилак билдирди.
Концертдан видеолавхалар;
Видеони (кичикроқ, яхши тури) тасиксдан кўчирмоқ 114мб