Хақиқат МАДХ этса, ғаламис маддох деркан! Baxs| Tanqid | Janjal
Хақиқат МАДХ этса, ғаламис маддох деркан!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
30 январь Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд куни , Ютуб видеопорталида Юлдуз Ибрагимовна Усмонованинг фанклубидаги икки ашаддий мухлис бўлган, Мухиддин Тайлаков ва Рустам Раджаповлар томонидан табрик видеоси қўйилган. (Ўша манбада тагида муаллифлар ёзилган хам)
Оддий суратлардан иборат видео кетма-кетлигига хоним Юлдуз Ибрагимовнанинг шу бугунги кунгача куйланган, Ватан хақидаги қўшиқлари попурри сифатида қўлланилган.

Нима қилипти? дерсиз..

Бизгаку хеч нарса, лекин Ватангадолар учун бу дихлофоску!

"Лишний раз" Ватанни мадх қилиб юборилса, ачиб кетадику. Яна нақ 12 минуту 6 секунд давомида тараннум этилиб турсаю, Ватангадолар бош кўтармайдими?

Юлдуз Усмонованинг фанатлари қилган бу ишига Озодлик радиоси ўзича, ўз истагича ёндошиб, Юлдуз Усмонова маддохлик қиляпти-дея мақола тайёрлаб, неча йиллик қўшиқларни "тахлил" қилишган.

Озодлик радиосида биронтасини калласига "Юлдузни ўзи қўйиптими? Шу қўшиқларни бир кунда хаммасини куйлаптими?" деган элементар савол келмаган. Саволларни ўзи кулгулик а?))) Вахоланки, Ютубга қўйган одамлар исми  отнинг қашқасидек ёзилган.  
  
Тавба...шуууунча йиллардан бери куйланаётган қўшиқларга , нега йиллар ўтиб маддохлик дея тамға берилмоқда, тушунарсиз?

Келинг, хадеб мисраларга тобе бўлмай, фикрлаб, онгни ишлатайлик:
Ватанни тахқирланаётган жойга одам нима учун киради? Демак, ўша одамни Ватанига адовати бор, аламзада. Ватанни севган одам, ундай жойга нима учун кириши мумкин? Бизга ва бизни дунёқарашимизга зид бўлган жойда, албатта хеч қачон ўтирмаймиз,  қизиқмаймиз хам. Спорт сайтига спортга қизиққанлар киради, танишувларга ёлғизлар, кимдур сохаси бўйлаб ва хоказо... 

Ўз Ватанини устидан мағзава қуядиган сайтларга киришдан нима мақсад ва нима қизиқиш?
Масалан, менга ўша сайтда нимадир чиқибди, киринг сизга қизиқ бўлади, ёки адолатсизлик бўляпти дея муштарийлар хабар бермагунча, умуман кирмайман, қизиқ хам эмас. Чунки Ватанимга адоватим йўқ!
Уларнинг "ижоди" яъни "ёз-ёз"лари, қандайдир эски, қариб Альцгеймер касалидек ёки инсульт касалига учраган инсонни касаллик кўринишини эслатади. Узр қарилар ва касалларни  уларга қиёслаб хақорот қилгандирман. 
Халиги старческий маразм деган тушунча борку...)) Шу яқинроқ бўлса керак. Бир тарафдан муаллифлар ёшини инобатга олса...тўғри хамдир))

Адолат дегани бу танқид эмаску.  Тарозини тенг ушлаш адолат эмасми? Лойиғида мақташ, лойиғида танқид қилиш, ТАХЛИЛ қилиш адолатли ёндошув эмасми?

Элементар хаммага тушунарли бўлган нарсани ўз манфаати юзасидан ўзгартириб халққа тақдим қилиш жиноятку.

Шунақа адолатли бўлсаларинг, нима учун Ўзбекистонда яшаб, шу ердан репортаж қилиб, факти билан ёзмайсизлар? Хақмассизларки қўрқасизлар!
Мана, мани сайтим ишлаяптику неча йилдан бери! Демократия нормада эканлигини яна бир хаққоний исботику сайтим!

Нима учун фактлар суст сизларда? Юлдуз хақидаги иғводан иборат мақолангизга қарши факт:

ФАКТ: Юлдуз Ибрагимовна Усмонова билан "Sayyod-shou"да бўлган сухбатда,  у ижтимоий тармоқларда йўқлиги, фақат "Легенда" онлайн ўйинида борлигини айтгани, бу видеофакти билан 2011 йилги "Кундалик шоу"даги сериядан ва 2012 йил сўнггидаги "Sayyod-shou"га киритиладиган роликдан исботланган. (манба)

Фикрий факт: Умуман Юлдузни компютер олдида ўтириб монтаж қилиб сайтга юклаётганини тасаввур қилишни ўзи ғалати бўлса керак а?)) У хам майли, худди шунча қўшиқни бир кунда ёзиб куйлагандек қабул қилиш ғирт ахмоқликмасми?
Неча йиллик қўшиқларку улар. 

Оддий тушунчалар... Ватандан йироқдагилар нимани хис қилишади? 
Соғинчни.. 
Ватан хоинларичи?
Аламни! Ғазабни!

Сайтимда шунчаки "Тонгги Тошкент" ёки "Биринчи қор" дея қўйган суратларни жудаям кўпчилик томоша қилиб, изох қолдирганида, биринчи кунлар  "войбўў,  Тошкентликлар уйидан чиқмай шу суратларни кўряптими?"-дегандим. Кейин билсам, Ватандан ўқиш, ишлаш ва бошқа сабабларга кўра йироқдагилар , кириб завқланиб, соғинч билан изохлар ёзаётган эканлар.

Қарангда , оддий хақиқатку. Ким нимани хис қилса ўшани билдиради. Ё ман Тошкент хавосига маддохлик қилдиммикан а?))
Қорларга пахтакорлик қилдиммикан а?))

Айнан Ватангадо ва аламзадаларни ташхиси  (анамнези) шундан иборат: Мақтасанг-маддох ва пахтакорсан, танқид қилсанг-кўролмайсан! От крайности к крайностям. Ўрталик ва тахлил ғирт бегона! Баааааааа

Ўз кўзинг билан кўриб, билиб турган нарсангни репортаж қилсанг пахтакорсану, бошқа бир мамлакатни бир бурчагида ўтириб олиб,  ўз Ватанини устидан мағзава қуйган хаққониймушде энди. Ха, бу ерда ўзи нима бўляпти-ю, сенга мингта одамдан, минг чақиримда неча хил кўринишда етиб боряпти?

Факт: Гулнора билан вилоятлараро турне деган репортажимда , шахсан ўзим ўша тадбирларда қатнашиб, ёритиб бордим. Демак, менга кўринган ва билинган нарсалар шундайлигича кетяпти.
Йўқ, Озодликларни Вангаси ёки кофе ва Тарода ром очадурғонлари хаққониймушде а? 

Э хулласде, сайтим ва унинг фаолияти хамиша факт билан келтириб, едириб, керак бўлса "ва хоказолаб" бериб келмоқда)). Исбот ва далилга мухтожмасмиз, шукрки , айнан шу адолат билан ёндошиш омилимиз билан хам аудиториямиз кенг. Бу ерга кирган инсон ўз хақиқатини хох янгиликда, хох мақола, хох жума овози ва хох Севганимга аталган номада ва ёки керак бўлса мухлис минбарида топиб келяпти.

Ўзбегимга мурожаат қилмоқчийдим: Нафақат Озодлик радиоси сайти балки, хамма сайтлардан ўқиётган мисраларингизда қандайдир бир далил ва исботларга таянган холда эканлигига ахамият бериб, хулоса қилишингизни сўрардим. Бу хам якуний хулоса эмас, яна бир бор ўз онгингизга, фикрлаш доирангизга хам мурожаат қилиб, кейин бир қарорга келишингизни сўрардим.
Хар қандай гипноз учун яралган сайт ва радиоларнинг кирдикорларини яхшилаб фикрласангиз, тушуниб оласиз. Хаммаси оддий ва тушунарлику.

Ўзим хам уларнинг яқиндагина қурбони бўлганим , қайтанига уларни нохақ ишлашини фош қилишимда ёрдам берди. Бундан хабардорсиз албатта.

Бефойда уларга маслахат айтиш, сабаби уларни миссияси бошқа! Олаётган пулларини оқлаш учун қўйилган мақсадлар ўзга ва улар маслахатга қарам эмас. Яъни керак эмас.
Ўз Халқи ва юртини равнақини ўйлаган одам бошқа мамлакатда ўтирволиб, ўз юртини тақхқирлаш билан нон топмайди!
Шу равнақига хисса қўшиб, хайрия тадбирини қилаётганларни хам устидан мағзава қуймайди! Бу билан улар бошқа мамлакатга ўз юртини ёмонлаш учун пул топаётганларини исботлашмоқда.

Юлдуз Усмонова мавзуси ва Президент учун маддохлик дея аталган мавзуга қайтсак... 

Хақиқатни аслини айтайми? Юлдуз радиоларда янграй бошлади, демак Ватан хақида янада кучлироқ қўшиқлар майдонлардан Республика миқёсида яна таралиб, яна фидоийлик ва Ватанни севиш тарғиботи кучли бўлади дея ҚЎРҚИБ КЕТДИКУУУ ҒАНИМЛАР!!! 

Шу эмасми хақиқат?! 

Ахир Юлдуз куйлаган Ватан хақидаги қўшиқлар гимн даражасида оммалашади. Тўйларда хам илтимос қилиб "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон"ни неча маротаба куйлаттиришганини ўзим хам гувохи бўлганман.

Халқ айнан Юлдузни Ватан қўшиқларини ўзгача чуқур хис қилиб, баравар куйлаши хеч кимга сир эмас! 
Ватангадо аламзадаларни , Халқни ўз ичидан емириш стратегияси учун эса Юлдузни қайтиши фожеа!

Мана хақиқат!

Шунчаки маддох дея хақорот билан келтирибсизлару, асл хақиқатни тан ололмабсизлар.
Юртини севиб куйлаган айбми?

Агар шу тарзда оладиган бўлсак хам, лойиғини лойиқча қилиб куйлаш кимга хақиқат, кимга эса ўз манфаати ва дунёқараши юзасидаги кўринган маддохлик!

Инсон суйган нарсаси хақида суюниб гапиради, севган юртида яшнаб яшайди, рози бўлган инсонини мақтайди, шукр қилади ва мадҳ этади!

Мадҳни маддохликдан хам фарқи аслида шунда: ким қаерга ва кимга нимани хис этса, ўшани намоёнларкан!


Самимият ила
Sayyod -  Сардор Камилов. 

04-Фев-2013 09:16
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yulduz Ibragimovna Usmonova
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Ziyokor   (04-Фев-2013 09:58)
Ozodlikchilar bu Vatanini sotgan xoinlardir. Shu jinnilar zaybal qivordi lekin. Bilgani chet eldan turib vatanini yomonlash xolos. Eng achinarli ular o'ziga o'xshagan ko'ppaklarni ham domiga ilintirmoqda. Ayrim kuchukbachchalar ularga ishonib ahmoqlik qilyapti. Ular ko'rolmas, g'alamis va molsifat kimsalardir.
YouTube saytidagi Ozodlik radiosi kanalida Toshkentda Sayyod.uz sayti uchun namoyish o'tkazildi nomli video bor ekan. Shuni ko'rdizmi Sardor aka. Menimcha bu video saytga qo'yilmagandi shekilli?

2 Frenk-kent   (04-Фев-2013 09:58)
Халқ айнан Юлдузни Ватан қўшиқларини ўзгача чуқур хис қилиб, баравар куйлаши хеч кимга сир эмас! 
Ватангадо аламзадаларни , Халқни ўз ичидан емириш стратегияси учун эса Юлдузни қайтиши фожеа!
   Mana shu gapizz Aniq haqiqatttt .tuppa turi gaplani yozgansiz, Kurolmaslikdan indi galamislik qilishopti kurnamak diydi bunaqalani uz yurtiga sotqinlik qiloptimi bu iplosslik Kurolmay ul sanla
        Uzbekistonni Premadonnasini .

3 Abbosbek   (04-Фев-2013 10:18)
Xa Ziyokor tögri ular KriSA, Axmoqlar Vadangadolar. Ibragimovna Sizga gap yöq

4 ledy   (04-Фев-2013 10:24)
Шу халкимиздаям галати одатлар борда. Нима килибди, куйласа. Халиги турк аёлининг уйидаги байрокни куриб купларни гаши келди. Хей одамзод, уз байроги билан фахрланган одамга таъзим кил. Америкада байрок илинмаган хонадон йук. Хаттоки бутун дунё АКШ байроги тасвирланган кийимларга "ёпишади." Руссияда хам шу, кучаларда чиройли осилган байроклар, автомобилларга байрок тасвирланган ленталар такишади. Бундан гаши келганлар ЯВатан нималигини каердан билишсин. Афсуски, буни нафакат ватангадолар балки орамиздан хам огзидан чикиб кетаётганлар топилади. Ватан-бу хеч качон кадри йуколмайдиган ва меъдага тегмайдиган мавзу.

5 Jasur_S   (04-Фев-2013 10:41)
Yulduz baribir Yulduz! Osmondin Yulduzni ayira olmaganidek, Ozbekistondinam Yulduzni ayirolmidilar!

6 mail.ru mail.ru   (04-Фев-2013 12:04)
man yulduzni uylasam usha batanim qushigi esimga tushadi yulduz haqiqiy qushiqchi anavi uldim kuydim deganlarni muhokama qilishsin bizni yulduzimizni tinch kuyishsin

7 Gulsum   (04-Фев-2013 12:21)
Яшшен Сардорака умриздан барак топин. Тошкенга уз ватанига келип хизматини кп хакикати ёзишга юреги бетломаган юртфурушла бурчега тикилвоп гапирганни биркун Ватанига зор болиши аник!!

8 ГУЛИ   (04-Фев-2013 12:22)
Ит хуради отади карвон унинг кайтганини ким хам курибди бу биринчи марта Юлдузга отилган тошмас нимахам кила олишади Узбекистонни узбек халкини дуоси бор Юлдузда smile

9 Hurshidbek   (04-Фев-2013 12:23)
Odamlagayam hayron qolasan,aslida 50-60yil umr beriladi,shu umrni g'alamislik bilan o'tkazish shartmi a?Hop kuylabdi,shunga nima qipti? O'zini yurtini kuylagan...Ayrim g'alamisla dib o'zbek sanatida o'zi haqiqiy sanat egalariga Zapret tushib,sanat zerkarli bo'lib bormoqda.Iltimos foydangiz tegmaganiga yarasha zararizam tegmasin.Uyalin g'alamislik qilib pul topayotganizga.Sanatga qaytmoqchi bo'gan Yulduzzi oyog'iga bolta urmen,barbir o'tmidi...!essiz odam,essiz Odamlar...

10 ZULHUMOR   (04-Фев-2013 12:28)
Yulduz Usmonovani qo'shiqlari  mazmuni  kerak bo;lsa  hech qanday filtrlarsiz   odamni yuragiga yetib boradi.Yulduz bu YULDUZ egiladi bukiladi lekin sinmaydi  qani ketdik opajoooonnnnnnnnnnim  ishlariz 5 bo;lsin  konsertlarizga ""kimlardegidur"" kalit tezroq olinib biz muhlisalariz bilan ko;rishlik nasib qilsin konsert zallari eshigi laaaaaannnnnnnnngggggggg ochilsin dushmanlar kuyib o'lsin smile

11 zilola   (04-Фев-2013 12:34)
VATANI SEVMOK IYMONDANDIRRR.UZIM CHET ELDA ANCHA BUGAN YAHSIYMAN LEKIN VATANIMII HAR DOYIM SEVAMANN UZIMI TUPROGIMI .BOLALIGIIM KECHGAN TOSHKENTIMII.NIMAGA ODAMLA TAKIEEE ZLIYEEE.UYATMASMII.BAYROKK HAR BIR UZBEK HONODONIDA BULSHI SHART .INSONLAA CHETDA KANAKA GURURLANADI BAYROGI BILANN BIZAYM ORNEK OSEK YAHSHI BULARDIII MANMCHAAA!

12 Mohsen_   (04-Фев-2013 12:44)
Сардор ака яхшиям сиз борсиз. Хаммани уз вактида кузини очасиз, сизга Нобель берса арзийди, тинчликни саклашда озми-копми хиссангиз бор. Бумаса озини аклли хисоблайдиган, аслида савияси паст чурвакачалар уша сайтга кириб ватангадор турига буткул илинади. Сиз эса хардоимгидек фактлар билан кузини очиб куйасиз. Шу тарзда давом этсайиз купчиликка фойдангиз текган боларди.

13 Jarroh   (04-Фев-2013 12:45)
Юлдуз опани кайтганидан купи тухум куйишга яъни ёмонлашга жой тополмай яна шу эски ЮТУБИю Озодликка куйишяпти эканда...

14 Masrurchik   (04-Фев-2013 12:46)
O'zbekiston bo'yicha 1 ta tirik jurnalist bor e'kaney, Hudoga shukur! BA'ZI BIR JURNALISTLAR, CHALA ARTISTLARDI, YA'NI; OZODBEK VA RAYHONDI MANFAATIGA KAMROQ ISHLASINLARU, MANA BU MAQOLAGA O'HSHAGAN MAQOLALARDI, YILIGA HECH YUQ 2-3 TA CHIQARIB TURSINLAR!  Yana eng dolzarb qo'shiqdi tema qilishibdi. 2001 yilda ijro etilgan VATAN qo'shig'ini. Va yangi degan, afsuski bu qo'hiqga 12 yil bo'pti. Qandaqa jurnalistki, shu darajada besavodona yozgan. HUDO BUNDAQA SHARMANDACHILIKDAN UZI ASRASIN HAMMANI.

15 Сардор   (04-Фев-2013 12:53)
Салом Сардорбек!!!
Ман Озодликни тарафини олиб еки ватангадолар тарафида булиб езмадим. Ватан хакидаги ва ватангадолар хакидаги фикрларингизга кушиламан. Лекин Юлдуз хонимни хам фаришта дея олмиман (балки фаришта сузи инсониятга карата айтилмас) чунки уша ватан устидан мазгава агдарадиган сайтга кушилиб бир вактлар аудио интервью берганлар. (Аудио далил бор) ----------
Ответ: фактга манба берганингизда қолган гапларингизни далили сифатида чиқади.

31 Azamat   (04-Фев-2013 18:29)
Sardor bir narsani esingizdan chiqarmang! Yulduz Usmonova hech qachon O'zbekiston yoki o'zbek xalqi ustidan mag'zava ag'dargan emas.  Ma'lum bir shaxslargagina aytilgan so'zlar bo'lgan. Bu so'zlarning hammasi yuragimga yozilgan. Va sizning fikringiz umuman Sardor Komilovning firkriga bog'liq emas. Yulduz Usmonova doim O'zbekistonning, o'zbek xalqining jonkyuar qizi bo'lib kelgan. Sizdan va sizdek fikr yuritadiganlardan qo'rqaman.

16 Сардор   (04-Фев-2013 12:54)
Ман хайронман Бу уз фикри йук юзерлариз эртага хонимни емонласез кушилишиб емонлайди. )))))

17 muhiddin   (04-Фев-2013 12:58)
Озодликда айтиладиган куп гаплар хато, ман шахсан укиб чикдим, бу видеони куйган булсак биз лаганбардорлик килмадик, хар бир юртни маххаллани узига яраша хурозлари бор (Ю.Усманова),  уша хурозлардан кочганлар чет эллардан туриб мухокама килишяпти. Ватан Сардори деганда Ватан Отасини тушунамиз, хар бир халкни бошида Сардори бор. Майли ёмон деган булса ёмондир, лекин яхшиси кани????? Ёмон деб киргизлар узини подшохларини хайдаб чикарди, ким шуларга рахмат деб айтяпти??? Такдирдан не келса Худодан билиш керак, кунгилни каъбасини озода билиш керак, бухтонлар уйини вайрона килиш керак, четдан туриб огзига эрк бериш бу номардни иши

18 Абдужавлон   (04-Фев-2013 13:16)
Араб амирлигида яъни Дубайда байрок у ёкда турсин хатта шахар хокими Мактумни расимни уйларига илиб яна машиналарини орка лабовойига парда килиб урнатиб олишади. Юиза хам уз президентимизни худди шундай севишимиз керак. Кузингни каттарок оч кейин Узбекистонга теран нигохинг билан кара!

19 Umar_chik   (04-Фев-2013 13:48)
Umuman aqlga sig'medgan narsalarku bula, nima keregi bor shunaqa gaplani Yulduzopa ga omadlar

20 mr_ofitser   (04-Фев-2013 14:23)
Уларни Сурияга обориб,Сурия халқини курсатиш керак,ушанда тинчлик нима эканлигини тушунишар,ёш болачаларни кулгусини,уёгдаги йиги билан таққослаб курсин!Кайси давлат кам кустсиз?ХЕЧ КАЙСИ! ! !Янги оилани тасаввур қилинг,оёққа туриши учун қанча вақт кетади,Мустақиллик даврида шунча тез танилмадикми?кутарилмадикми?вахоланки хали хеч қанча вақт булгани йуқ Мустақил буганимизга,лекин дунё тан олди,ривожланиш тезлашди,асосийси юртимиз ТИНЧку!Борига шукр қилиб яна харакат қилсек бунданам яхши буладику!Камчилик қидирсек хамма жойда бор,даже АМЕРИКАда хам биздан кам эмас камчилиги!Яхшилик истаганга яхшдур дунё деган гаплар бор!Билмадим Озодликни аёл ёки эркак юритишинию битта таклиф:ЮЗИЗНИ БИР СОВУУУК СУВДА ЮВИБ битта савол беринг:қилаётганларим тугрими?Бошкалардан сураменг,узиздан,асосийси агар бор булса ВИЖДОНиздан,ГУРУРиздан суранг,балки хақиқатни айтар!

21 RUSTAM USMANOV   (04-Фев-2013 14:30)
Xurmatli xalq sizga men bir narsa bilan murojat qilmoqchiman. ayni damada yulduz Usmonovani maddoxlikda vatangadolar ayblamoqdasiz. Shunday bo'lgan taqdirda xam paxta qo'ysala o'z yurtiga, o'z prezidentiga qo'yibti shunday bo'lgan taqdirda xam, vaxolanki unday emas edi, silaga o'xshab chetelma chet el o'z tanasini sotib yo bo'lmasam no shukurlik qilib kun ko'rayotgani yo'q. Ozodlikni g'iybatchilari sizlar xech qachon yaxshilik rivojlanish xaqidagi gaplarni yozmaysizlar nega chunki sizlarga undan foyda yo'q bizning vatanga ola ko'z bilan qarayotkanlar chunki kirmay qo'yadida saytingizga to'g'rimi. Etiboringiz uchun biZ o'rta osiyonin o'pkasi bo'lib qoldik ayni damda sanoatning xamma turi bizda faoliyat yuritmoqda 20 yil ichida dunyo bozoriga chiqish xamma mamalakatga xam emas. Mavzuga qaytadigan bo'lsak yutubga qo'yilgan bu videoni ayni damda TOSHKENT fan klubining raisi Rustam Radjabov qo'ygan Yulduz Usmonovani boshqa qiladigan ishi yo'g'ikanmi rolik tayyorlab saytlarga joylashdan boshqa. Agar Yulduz Usmonova maddoxlik qilganda Paxtakorlik qilganda 7 yil davomida zapretda yurmasi 1 yilga xam qolmay xali xanuz saxnalarda sanatimiz onasi bo'lib yurardi. Bunday irkit odamlar tirnoq ichidan kir qidiradigan marazlar toifasiga kiradi. o'tkan yili Ozoda Nursaidova shaxsan o'zi intervyu berib o'zi rolik tayyorlatib maskva telvediniyalarida saytlarda yoritdi u yerda aytilgan gaplar xam chakana gaplar emas edi nega uni yoizmaysizlar Ozodchalar. Chunki Yulduz Yulduzda shu unung farqi. Mana bu yildan o'zbek sanatida tub burilish xosil qildi Vatanimiz radio to'lqinlarida Yana o'z ovozi bilan yululduz qaytdi. Endi katta maydonlar, katta saxnalar, muxlislar, xalq Yulduzini kutmoqda, birovning xato qilishini kutib yashash eng maraz odamning ishi. gapim so'ngida shuni aytmoqchimanki Maddoxlik deb birovni aybsiz aybdor qilish yaxshi ish emas oldin sizlarga bitta maslaxatim Bitta tosh oyna olila, bitta sovun, keyin qozon yuvadigan simli machalka olila keyin oynani qo'yib ishtonilani yechib to'nqaylia oynaga, qarangchi orqayiz tozamikan agar bo'q bo'sa sovoun surib machalka bilan arting oldin ketarmikan ketsaku mayli ketmasa undan yomoni yo'q bir umur sasib yursizlar. Vaxaxaxaxaxaxaxa. Yana bir gap BIROVGA XECH QACHON LOY OTMA, OTKAN LOYING TEGSAKU MAYLI TEGMASA QO'LING LOY BO'LGANI QOLADI XOLOS.............

22 noname   (04-Фев-2013 14:36)
DUNYONING KUP MAMLAKATLARIDA BULGANMAN,DEYARLI BARCHA MAMLAKATLARDAN DUSTLARIM BOR.MANDAN UZB HAQIDA GAPIRIB BERISHIMNI SURASHADI,MAN YOU TUBEDAN UZB.MANZARALARINI KURSATSAM HAR DOIM PARADISE!JANNAT-KU BU YERLAR DEYISHADI,VATANIDA URUSH BULAYOTGAN BIR ODAM AYTGANDI ''BIZ HAR KUNI,G'USL QILIB,KALIMA QAYTARIB UXLAYMIZ,CHUNKI TIRIK HOLDA UYGONISHIMIZGA ISHONCHIMIZ KOMIL EMAS''DEB.TINCHLIK BU NE'MAT,ANA SHU TINCHLIGIMIZ BIZNI BOYLIGIMIZ.

23 noname   (04-Фев-2013 14:59)
YANGI YILNI BAYRAM QILAMIZ,YANA BIR NIMALARNI NISHONLAYMIZ,MUSTAQILLIK KUNINI UZB.NI KURMASDAN TURIB BAYRAM QILADIGAN QANCHADAN-QANCHA UZBEKLAR BOR,YAQINDA BIR SAUDIYA ARABISTONILIK ODAM B-N TANISHIB QOLDIM,QAYERDANLIGIMNI ESHITGACH,MAN B-N SOF ADABIY UZBEK TILIDA GAPLASHIB KETDI,UZI TUGUL HATTO OTASIYAM UZB.NI KURMAGAN EKAN,UZIM OLIY MA'LUMOTLI JURNALISTMAN,AMMO VAQTI KELSA KO'P SO'ZLARNI RUSCHA VARIANTDA ISHLATAMAN,U ODAM MAN BILMAYDIGAN SO'ZLARNI GAPIRGANDA UYALIB KETDIM.VATANNI SEVISH IYMONDANDIR DEGAN MAQOLNI ANA SHU ODAMNI OG'ZIDAN ESHITGANIMDAN SO'NG HAQIQIY MA'NOSINI HIS QILDIM.ISHONING CHETDA YURGAN ODAM MADHIYANI ,VATAN HAQIDAGI QUSHIQLARNI ESHITSA YURAKDAN YIGLAYDI,HOZIR YOZAYAPMANU KUZIMGA YOSH TO'LDI.BOSHQA DAVLATLARDA MAMLAKAT RAHBARINI TUG'ILGAN KUNI RASMIY BAYRAM QILINADI,ODAMLAR KUCHALARGA CHIQIB,PARADLAR O'TKAZISHADI,VAHOLANKI NECHOG'LIK RIVOJLANGAN BO'LMASIN,AHOLISINI 80%SHAXSIY UY-JOYGA EGA EMAS,USHA FUQAROLARNI!

24 Alisher_A   (04-Фев-2013 15:12)
афсуски ман хичнима диёлмиман!чунки ман Узбекистон фукороси эмасман!Узбекларни дунёга танитган ким албатта Юлдуз опа!нима булсаям омад сизга Юлдуз опа !

25 Botir   (04-Фев-2013 15:28)
1) Sardor, sizga yoki Yulduzga shahsiy g'arazim yo'q, Ozodlikni ham fanati emasman. Lekin Yulduz Usmonovani O'zbekistondan chiqib ketganida yurt haqida, yurtimizdagi har-xil siyosiy o'yinlar haqida aytgan gaplarini internetdan youtubega kirib, bemalol topsa bo'ladi. Bundan tashqari, BBC olgan 'Meet the Stans' degan hujjatli filmda ham interview bergan, shunda ham anchagina yomonlagan. ----манба мумкинмас, темболее очмайдигани.

2) Demokratiya haqida yozibsiz. Demokratiyada har xil fikrlilik bo'lishi kerak. Kimdir kimgadir qarshi chiqishi jinoyat emas. Yurtdoshlarimiz, yurt ichida bo'lsin yoki tashqarisida, davlatimizda bo'layotgan ishlardan ko'ngli to'lmasligi, yoki norozi bo'lishi ularni vatan xoini degani emas (bu meni shahsiy fikrim). Tanqidsiz taraqqiyot bo'lmaydi. Agar kimdir bizdagi qandaydir ishni yomonlasa, biz o'zimizni yaxshilashga harakat qilsak, buni nimasi yomon? Misol uchun, men sizga maqolangizda qandaydir grammatik xato qilibsiz desam, shu so'zim uchun meni sudga berasizmi, yoki o'z ustingizda ishlab, xatoingizni to'g'rilaysizmi? Agar biz buyuk kelajak qurishni reja qilgan ekanmiz, bizni kamchiliklarimizni aytgan kishilardan xursand bo'lishimiz kerak. Aynan shularni so'zi sababli, biz oldinga siljiymiz. Agar atrofimizdagilar bizni faqat maqtayversa, kamchiliklarimizni aytishmasa, rivojlanish hech qachon bo'lmaydi.
Ответ: 1) Биз хозир мухокама қилаётган мавзудан чиқадиган бўлсак ўтлайверамиз. Озодликни кеча ва бугунини титилмаяптику, причем тут Юлдузни ўтмиши? Уни тили ўзига душманлигини тан олади, жахлда нима деган бўлса айтган, асосийси ХАРАКАТДА, гапидамас! Хонандани фикрини нима қиласиз, қўшиғини тингланг бўлди.
Озодликни эса катта фарқи спутник орқалик дунё миқёсидаги ўзбеклар олдига  ахборот ва мақолалар билан  ТАНҚИДИЙ ЭМАС, ХАҚОРОТ ва ТУХМАТ билан чиқаётгани!

Мани сайтимдан хатоларни харфларда топасиз имлодаям керак бўлса, бундай танқидни қабул қилганман лекин БИР НЕЧА ЙИЛ АВВАЛ КУЙЛАНГАН қўшиққа МАДДОХ деб халққа чиқиш бу нотўғри!!! Бу танқидмас, бу фикр хам эмас, бу кечга қолган хақорот!

Мавзудан четлаб форточкаламанг илтимос! Умуман четламай факт билан ва мавзу доирасида гаплашинг, кеча, хато харфлар бало баттар қилиб ўқувчиларни фикрини айлантирманг! Ўша сайтдан ё ўшалар орқалик фикрингиз захарланган кўринади.

Гапларингизни қаранг, Ёмонласа силжийдимуш ужас... хаққоний мавзу кўтарса, эътиборни хаққоний қаратса, ХАҚОРОТЛАБ ЭМАС! Бир қаранг у ерда президентдан тортиб бошқасигача ном билан эмас, хақорот билан гапиришади. Кимнидир ҚОНХЎР ва хоказо. Ия қўлинг билан ушладингми ўзи? Гувох бўлдингми? Нима хаққи бор тухмат билан хақоротлашга!

Нега бутун бошли Ироқни ер билан яксон қилган АҚШни гапиришмайди? Ким тинчликни тараннум айлаяпти ким эса нефтьни деб мамлакатни гўрга тиқяпти. Гапирсин ўшаларни духи етса! Ё уларни ёғлиққина пуллари оғзини мойлаганмикан?

Ривожланиш ва келажак каби баландпарвоз сўлар билан ясатманг гапларни, мантиғи йўқ эътироз!

Уларни "фаолияти" хақорот билан Ватан устидан мағзава тўкишлиги факт! Яна интервьюларни қалбакилаштиришлари хам факт! Бу хақида аввалги мақолаларда фактлар билан келтирганман. Мани ёрдамчим бермаган интервьюни уни номидан ёзишган, мани берган интервьюимни қирқиб бошқа маънода тақдим этишган!
Мана факт билан қандай бўлади.

Агар у сайтни захаридан захарланган бўлсангиз кўзингизни яхшилаб очинг, агар улардан бўлсангиз, бошқа бу ерга кирманг, емаган қаёқдаги саёз олди қочди гаплар ва увол бўлган харфлар сиздан қолмоқда холос.

26 Bey   (04-Фев-2013 15:38)
Yashang Sardor Kamilov smile ular faqat tirnoqni orasidan kir qidiredigan insonlar... man shu qushiqni eshitib mazza qildim tongue

27 Гулшен Усманли   (04-Фев-2013 15:53)
Озодликдаги ватангадолар ичларинг ёниб, кул буляптими, ажаб кисин. арзимаган нарсага ургу бериб, хар нарсадан ёмонлик ахтариб пана панада пусиб яшагандан кура, улганларинг афсал. Биз эса ЮЛДУЗНИ кушикларини эшитиб, мазза килиб, рохат-фарогатда яшаяпмиз УЗБЕКИСТОНда! Алам килсин!

28 Shahzod   (04-Фев-2013 16:35)
BRAVO !!!

29 bahti   (04-Фев-2013 17:09)
FIKRIM: Bu radioni muhlislaridan tortib to diktiru direktorlarigacha, vatanini pullayotgan sotqin vatanfurushlardir!!! Man uje uqib qottib qoldimchi boru, birovvi ustidan mazg'ava ag'darishda boshqa ishlari yomi???
Nima maqsadi bulani??? Bu radioni 70 yoki 80 ga kirgan amaqilar boshqarishini inobatga oladigan busek silarga gapim amaqilar! Shundog'am yoshilani yasham oshilani oshab bugansila bundan buyog'igayam gunoh, g'iy, va tuhmatla bilan shundog'am kup gunohilani barakalamila! Undan kora navaralaringa nasiyhat qisela bumidimi??? eh cholla...

30 Kozmunchoq   (04-Фев-2013 17:58)
YULDUZ bu ozbegimning kizi tak shto har hil gaplarni keragi yok kaytganidan esa kim norozi aytinglarchi kim?????? hech kim

32 Мадина   (04-Фев-2013 18:40)
Shuncha yildan beri vatan haqida qo`shiqlar eshitgan bo`lsam hali bittasini ham Yulduz Usmonovani qo`shiqlariga o`xshatmadim, dildan dard bilan kuylangani bilinib turadiku, radioda aytilgan gaplar umuman ortiqcha holos...

33 Нигора   (04-Фев-2013 18:47)
Канча миллионлаб инсонлар Юлдуз Усманованинг  чикишин  кувонч билан кутаётган даврда кимларнингдир бу ишлари яхши эмас,уз виждонларидан куркмасалар  хам ,инсонлар каргишидан куркиш керак!
Ким нима деса,десин-у,лекин биз Юлдуз Усмановани ТВ МАРКАЗдан   кутяпмиз!
Ишончим комил Юлдуз Усманованинг умри давомида юрти,халки  учун кушган мехнатларининг кадрига   етгувчилар бехисоб, демак  илтижоларимиз албатта  Тангрига етиб,бахорги концерти хам булади!
Инсон тириклигида,борлигида  кадрига етсак!

34 loo   (04-Фев-2013 21:19)
Vatanni sevish haqida gap ketsa, nimaga srazu politikaga shung'b ketasla? A Oz'bekistonni sevish bu I.A.Karimov yoki Gulini sevish diganimasu! Vatan-madaniyat, insonlarimiz, tuy-hasham,dinimiz, urf-odatlarimiz, ob-havoimiz, shaharu-qishloqlarimiz diganiku. Qando sevmi buladi bu chang kuchalrimizani, Navruzlada hamma qarindoshla yigilib Sumalela qilishlarimizani... kaltafahim Ozodlini quyselachi,... Hudoga shukur, voobshe kirmiman uwaqqa smile

35 Marks   (04-Фев-2013 21:20)
MEVALI DARAHTGA TOSH OTISHAVERADI OTISHAVERADI. YULDUZ USMONOVA jivoy legendaku oldin ham kuylagan dalshe kuylaydi ONA VATANIMIZNI ULUG YURTBOSHIMIZZI kuylash hammaga ham emas.YULDUZ Hali BUNAQA ASHULALARDAN KOP KOP SANAT DURDONALARINI YARATADI. KelAjak avlodlar uchun ham yaratishi shart. Buyuk odamlar ortidan tosh otaveradi. TINCHLIGIMIZ ABADIY BULSIN. Dushmanlar kuyip ketsin

36 win   (04-Фев-2013 21:36)
Juda yaxshi firklarni bayon etibsiz. Men ham hozir xorij safaridaman. Ozodlik radiosida juda buhton xabarlarni eshitib hayron qolaman. Inson
huquqlari deb ayihanoz soladida lekin, bizlarni ochiqdan-ochiq haqoart
qiladi. Asosiz ma`lumot berayotgani uchun bularga ham qandaydir chora
ko`rish kerak axir!

37 xoji   (04-Фев-2013 21:54)
SARDOR aka (( SAYOOD.COM)) o'ziyam man yozmoqchi bugan tema bopti, to'risini aytsam ano kunlari ozodlik xaqida yaxshilab qotirin deb yozmoqchedim, bu vatan gadola vatnga xor bo'lib o'tsin ilohim, lekin tinch uzbekistonimizga koz teymasin, sizga esa omad, xar doim shunde oldinga intilin, ishlariz bundanam ziyo bosin

38 Botir   (04-Фев-2013 22:02)
Sardor, men Ozodlik to'g'ri ish qilayabdi yoki hamma narsani rost yozayabdi demagandim (men yozgan izohni yaxshilab tekshiring). Ozodlik haqida men deyarli hech narsa yozganim yo'q, siz esa meni qip-qizil vatan xoiniga chiqarayabsiz. Ozodlik yoki shunga o'xshash boshqa radiolar doim bo'lgan va bundan keyin ham bo'ladi (BBC, CNN, Amerika ovozi....). Ular kimni qanday ta'riflashini biz nazorat qila olmaymiz. Yana takrorlab aytaman, men Ozodlikni oqlamayabman. Ularni rost yoki yolg'on xabar tarqatishi vijdonlariga xavola.
Men aytmoqchi bo'lgan narsa, kim nima deb gapirsa gapiraversin. Agar shu gaplar bizga tegishli bo'lsa, demak to'g'ri xulosa chiqarib, o'zimizni o'nglaymiz. Agar siz aytgandek tuxmat bo'lsa, demak bizga tegishli emas.
(Ривожланиш ва келажак каби баландпарвоз сўлар билан ясатманг гапларни, мантиғи йўқ эътироз!)
Yomonlaganni tuxmat desangiz, meni chiroyli qilib yozganimni balandparvoz so'zlar deb qabul qilsangiz, qanday qilib yozishni ham bilmay qoldim.
Siz O'zbekistonni qanchalik yaxshi ko'rasiz bilmayman, lekin men uchun mamlakatimiz har qanday davlatdan ustun. Yulduz Usmonovani ham hurmat qilaman. Ayni vaqtda, primadonna bo'lishiga qaramay qandaydir xato qilgan bo'lsa, uni ham ta'kidlab o'taman. O'zingiz aytgandek, hech kim farishta emas, tanganing ikki tomoni bor.
Omon bo'ling
Ответ: вой улар бўлган бўлаверади деб индамай ўтириш керакми? Бошингизга чиқиб олсаям жимлик а? Узр, хар қандай адолатсизликка хам, давомий курашиши керак бўлган адолатлилар хам бўлган ва бўлиши керак!

48 loo   (07-Фев-2013 14:51)
Sardor, rostanam bir hillarida judayam oshirvoras!

39 UzBOY   (04-Фев-2013 22:07)
ЭЭ, МУНЧА БУГИЛАСИЗ САРДОР АКА, У САЙТ ТУГРИСИДА БАХС КИЛИШНИ УЗИ БЕФОЙДАКУ, АСАБНИ БУЗИШГАЯМ АРЗИМАЙДИ, СИЗ ЯХШИСИ ЭЪТИБОР БЕРМАНГ

40 Marks   (04-Фев-2013 23:41)
MEVALI DARAHTGA TOSH OTISHAVERADI OTISHAVERADI. YULDUZ USMONOVA jivoy legendaku oldin ham kuylagan dalshe kuylaydi ONA VATANIMIZNI ULUG YURTBOSHIMIZZI kuylash hammaga ham emas.YULDUZ Hali BUNAQA ASHULALARDAN KOP KOP SANAT DURDONALARINI YARATADI. KelAjak avlodlar uchun ham yaratishi shart. Buyuk odamlar ortidan tosh otaveradi. TINCHLIGIMIZ ABADIY BULSIN. Dushmanlar kuyip ketsin

41 kamron   (05-Фев-2013 01:59)
yashavor uzbegim yulduz kuylaverig it huryveradi

42 Arthur2010   (05-Фев-2013 02:57)
Хали Узбекистонни Юлдуз Усмоновадек хеч ким машхур килолган эмас. "Озодлик"ка келадиган булсак, хорижда яшасам хам уни сайтига кириб асабимни бузиб утирмайман. Узбекистон хакидаги хабарларни Самаркандимизнинг "Даракчи"сидан укийман.

43 noname   (05-Фев-2013 09:41)
internetdan,you tubedan iroq,libya,siriya haqidagi videolarni kuringlar,boriga shukr qilmay,besh qulini ogziga tiqqan xalqlarni hozirgi ahvolini kurasizlar.albatta kuringlar biz usha xatolarni qilmasligimiz k-k!

44 Cадриддин   (05-Фев-2013 14:21)
Cардорбек, Озодликдаги баҳсга чиқасизми? Агар рози бўлсангиз, Скайп ёки телефон номерингизни ёзиб юборинг. Садриддин, Озодлик радиоси.

50 Nozimaxon   (08-Фев-2013 20:31)
aha hozi , yugurib chiqalla , toje mne duelga chaqirishvotti, o`zila bijg`itishda davom etvurila sassu mavzula bn tongue

45 murodDJjon1920   (06-Фев-2013 10:05)
Қарангда , оддий хақиқатку.
Ким нимани хис қилса
ўшани билдиради. Ё ман
Тошкент хавосига
маддохлик қилдиммикан
а?))
Қорларга пахтакорлик
қилдиммикан а?))
Айнан Ватангадо ва
аламзадаларни ташхиси
(анамнези) шундан иборат:
Мақтасанг-маддох ва
пахтакорсан, танқид
қилсанг-кўролмайсан! От
крайности к крайностям.
Ўрталик ва тахлил ғирт
бегона! Баааааааа)))
Jaaa yozasizda...)))

46 Quyoncha   (07-Фев-2013 03:29)
Tovbaaaa, deysan, nahotki o'zbek tilida gapirib turib o'z vatani, vatandoshlari haqida og'ziga siqqancha bo'hton va uydirmalarni gapirvursa, bunaqalar o'zbek degan nomga nomunosib! O'zga yurtda ming shoh bo'lsang ham Ona vataningdagi gadosichalik qadring bo'lmaydi!
Xo'sh, Yulduz yomonlab gapiribdi ham deylik, nima bo'pti gapirsa, yomonlasa?! Borini gapirgan, oqni oq, qorani qora degan, hamon o'sha yomonlarning kasofatiga qolib kelmoqda Yulduz. Ayol boshi bilan san'atimizga, vatanimizga o'z hissasini oshig'i bilan qo'shib qo'yibdi, ha endi yomonini yomon desa aybdor bo'lib qoldimi?! A o'sha yomonlar tegmasa gapirmasdiku, a tirigida qadrlamasak qachon qadrlimiz, axir Yulduz bugungi O'zbekistonniki, xalqniki, biznikiku. Man uchun Yulduz bugungi MILLIY qahramonimizdir! Kim nima desa desin, asosiysi xalq Yulduzni sevadi, xuddi Yulduz o'z xalqini, vatanini sevgani kabi! Xo'sh, yana kim bor Yulduzdek yonib yashayotgan, yonib ijod qilayotgan, san'at uchun fidoyilik qilayotgan? Balki qayerdadir xato qilgandir Yulduz, lekin shuncha mehnatlarini qoralay olmaydi bu xato! Kim xato qilmagan? Hammamiz har kuni xato qilib yashaymiz! Boshqa birorta davlatda bormikan Yulduz kabi vatanini kuylab, qo'shiqlarini gimn darajasiga ko'tara olganlar?
Bu gaplarim kimgadir ''paxta'' qo'yish emas, ko'rinib turgan ochiq haqiqatdir, buni hamma biladi, buni QALB ko'zi ochiqlargina ko'ra oladi!
Ozodlik radiosi uchun o'z tilini, vatanini, o'zligini sotayotganlarga xayf O'ZBEK degan nom! Xayf ''INSON'' degan nom!

47 Quyoncha   (07-Фев-2013 10:35)
Tovbaaaa, deysan, nahotki o'zbek tilida gapirib turib o'z vatani, vatandoshlari haqida og'ziga siqqancha bo'hton va uydirmalarni gapirvursa, bunaqalar o'zbek degan nomga nomunosib! O'zga yurtda ming shoh bo'lsang ham Ona vataningdagi gadosichalik qadring bo'lmaydi!
Xo'sh, Yulduz yomonlab gapiribdi ham deylik, nima bo'pti gapirsa, yomonlasa?! Borini gapirgan, oqni oq, qorani qora degan, hamon o'sha yomonlarning kasofatiga qolib kelmoqda Yulduz. Ayol boshi bilan san'atimizga, vatanimizga o'z hissasini oshig'i bilan qo'shib qo'yibdi, ha endi yomonini yomon desa aybdor bo'lib qoldimi?! A o'sha yomonlar tegmasa gapirmasdiku, a tirigida qadrlamasak qachon qadrlimiz, axir Yulduz bugungi O'zbekistonniki, xalqniki, biznikiku. Man uchun Yulduz bugungi MILLIY qahramonimizdir! Kim nima desa desin, asosiysi xalq Yulduzni sevadi, xuddi Yulduz o'z xalqini, vatanini sevgani kabi! Xo'sh, yana kim bor Yulduzdek yonib yashayotgan, yonib ijod qilayotgan, san'at uchun fidoyilik qilayotgan? Balki qayerdadir xato qilgandir Yulduz, lekin shuncha mehnatlarini qoralay olmaydi bu xato! Kim xato qilmagan? Hammamiz har kuni xato qilib yashaymiz! Boshqa birorta davlatda bormikan Yulduz kabi vatanini kuylab, qo'shiqlarini gimn darajasiga ko'tara olganlar?
Bu gaplarim kimgadir ''paxta'' qo'yish emas, ko'rinib turgan ochiq haqiqatdir, buni hamma biladi, buni QALB ko'zi ochiqlargina ko'ra oladi!
Ozodlik radiosi uchun o'z tilini, vatanini, o'zligini sotayotganlarga xayf O'ZBEK degan nom! Xayf ''INSON'' degan nom!

49 Сатимбай Бердиев   (07-Фев-2013 17:08)
Хакикатдан  хам севимли  хонандамиз Юлдуз  Усмонова  тугрисида жуда хам яхши  фикирлларини билдириб  бу инсонга   нисбатан   жуда    илик ва  хурматли муносабатларини   билдирётган ватандошларимизга  уз    миннатдорчилигимни  билдирмокчиман.Хакикатдан  хам   халкимиз  севган юракларимиздан  чукур  жой  олган ва на  факат  узбекистонда  колаверса    бутун  урта  осиё   халклари севган   ватанимиз  байрогини   каерда булишидан  каттий   назар баланд кутариб юрган жуда  хам севимли, ва  буюк  санъаткор...Бу   санъаткоримиз  билан хар  бир узбек миллати  вакили  фахирланиб,магрурланиб гапирамиз хак . Юлдуз  Усмонова на  факат узини жозибали  кушикларидан  ташкари , хакларимиз   уртасида   дуслик  ва  ватанимиз тинчлигига узини  жуда  хам  катта  хиссасини  кушаётган  жуда хурматли  инсон   деб  биламан.  Афсус шундай бир савол  мени  купдан кийнаб келади нохотки   шундай  юртимиз севган ва халкимизни  мехридан  жой топа олган    севимли  санъаткоримиз , эркатойимиз, миллатимизни кахромони ,фахри уз  ватанига  узбекистонига  кайтиб узбек милатига  хизмат   килишга  карши  инсонлар  нохотки  хозиргача  орамизда  бор?бу  санъаткоримизни  айби  нимада? хуш  овоз сохибасилигидами?ёки  уз  халкини  астойдил  севганлигидами?нима  учун  бу   санъаткоримиз телевидения ва  юртимизда утказиладиган байрамлари дастурларидан четлатилган.. мени  фикримча  бу  инсонни бебахо ва  жозибали  кушикларию  кучлик  санатидан  бошка  куроли  йук..Шу  масала  нимага  шу  кунгача  жумбок  булиб  келмокда?халкимизни,юртдошларимизни  олдига  чикиб  шу   саволга  аник  жавоб  берадиган  инсон  борми?

51 МУЯССАР   (13-Фев-2013 23:15)
ЮЛДУЗНИ ЁМОНЛАШДАН ОЛДИН УЗЛАРИНГ ЮЛДУЗИ ИЖОДИНИ 1000 ДАН БИРИНИ КИП КУРЛАРИНГЧИ ****** ЧИКИП КЕТАДИ ХАММЕЙНИ ОДАММИ КАНАКАЛИГИНИМАС ИЖОДИНИ ХУРМАТ КИЛИШ КЕРАК ХАММАМИЗ ХАМ ПАРИШТАМАСМИЗ ХАТО КИЛАМИЗ ХАММА УЗИНИ ГУНОХИ УЧУН УЗИ ЖАВОБ БЕРАДИ ТАК ЧТО ЮЛДУЗЗИ ЁМОНЛАГАНЛА ОЛДИН УЗИНГА БОК КЕГИН НОГОРА КОК, ПАЙТИДА МАЗЗА КИЛИП ЮЛДУЗЗИ КУШИКЛАРИНИ ЭШИТИП КОТТА БУГАНСАЛЛА  ЭНДИ ЁМОНЛАШМИ НОМАРДЛА  ЭЛ ОГЗИГА ЭЛАК ТУТИБ БУМИЙДИ ДИГАНЛАРИ ШУ БУЛСА КЕРАКДЕ

52 Jasur   (14-Фев-2013 19:24)
Yulduz xalq qizi!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 9
Мехмонлар: 9
Рўйхатдагилардан: 0