Келиним ўғлимдан айирди... Muhlis Minbari
Келиним ўғлимдан айирди...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассалому алайкум Сардорбек!Мен шу йили хаётий хикоялар укиш ниятида интернетда сизнинг сайтингизга тасодифан кириб колдим ва айнан шу сайт мен анчадан бери излаган сайт эканлигини хис килдим.Сизга ва гурухингиз аъзоларига ниятим Соглик ва ишларингизда омад ёр булсин!

Менинг хаётимда юз берган вокеаларни кимгадир айтиб озгина булсада узимга таскин топиш максадида ёзяпман.Балким уйларсиз нима учун ёши улуг аёл бу нарсаларни ёзяптикин деб,мени хозир шундан бошка иложим хам йук.Мен ёзмокчи булган вокеалар асосан 1 йил ичида содир булди ва хаётимизни издан чикариб юборди.Шунча кискартириб ёзишга харакат килдим,лекин бундан ортигига иложим етмади.Чунки тушунарсиз бупколарди.

Укишингизни илтимос килардим, олдиндан рахмат.

Кискача оиламиз хакида айтиб утмокчиман, турмуш уртогим вафот этган, Оллога шукур болаларим бор . Кизларими узатганман.Такдир экан Углими 2 марта уйладим, ,ёктирганим йук дегани учун биринчи марта узим топиб уйладим. Лекин туйдан кейин бир-бирини тушунишни хохлмади, асосан хотини эрини эр урнида курмади. Чунки углим талаба эди, шартнома асосида укирди.кизларим укувчи. Мен оилани бир узим таъминлардим, факат халол пул топдим. Уз сохамдан ташкари фаррошлик хам килдим, уйдаги кийим-кечакларни эски бозорга обориб сотдим, чеварчилик хам килдим ишдан кейин . Келинни хам камбагалгина оиладан олгандим, бор-йугимга чидаб утиради деб. Лекин акси булди . Мен анча харакат килдим 1 болани тирик етим булмасин деб. Углим болани деб умрим дузахда утадими дунёга икки марта келаманми деб оёк тираб тургандан кейин мажбур булдим. Кейин хотин шунака булса уйланмиман деб уйланмай юрди, бир нима деёлмадим. Укишни битириб озгина вакт уз сохаси буйича ишлади. Лекин урнини тополмадими ёки хохламадими четга ишлагани кетиб колди.

 Икки йил аввал уйланишга рози булди, энди узинг топганингга уйлан дедим. Барибир мулжаллаганларим бор эди, уларни баъзиларини куриб, баъзиларини расмини куриб йук деди. Хуллас бир куни битта кариндошимиз ва унинг хотини билан овкатланиб утириб, ушалар биттасини тафсия килиб биратуласи уйига бориб куриб булгуси кайнанаси билан гаплашиб кепти. Келиб эртага бориб куринг бой экан берармикин деди. Иш жойига обориб курсатти, онаси билан хам куришдим.У аёл хам четда ишлашини хозир кизини турмушга узатиш учун келганини айтди.Мен углимга аввал ваъда берганимдек, рози булганига уйланишини айтдим. 

Хуллас ушанга уйланадиган булди, бордим уйига оддий хонадон экан. Бой хам эмас, онаси жунатган маблаг хисобига яшайдиган оддий одам. Суриштиришга хам имконият булмади, кейин маълум булишича бувисидан тортиб 2 холасию, онасини турмуши бузилган кайта турмуш курган экан. Хатто онаси четда бошка миллат б-н шунчаки яшаркан. Узлари буларни бировга билдиришмас экан. Туй булиб утди, 1 ойга колмай углим келинни узи билан олиб кетди. Орадан ойлар утиб янгилик эшитармизмикин деб кута бошладим. Углим узи хам уни уша ерда курсата бошлапти врачларга. Текшириш натижасида шу нарса маълум булдики, бепуштлик ташхиси куйилган. мунтазам даволанишлар бошланган трубасини очдирди ва бу хам етмагандек операция хам булди. Кистаси хам бор экан ёрилиб кетипди. Операциядан сунг келин кузини очибла сурагани "энди корнимда чандик коладими?"(билмадим мен хам аёлман лекин уни урнида бошка одам биринчи навбатда мен она буламанми энди деб йиглайди) лекин у корнида коладиган чандик учун йиглади! Касалхонадан чиккандан кейин мунтазам энг малакали шифокорлар назоратида даволаниш окибатида хомиладор булди. Яна янги текширишлар натижасида конида 2 хил вирус борлиги аникланди. Энди вирусга карши хам даволана бошлади, лекин у(вирус) ишини килиб булган болани юраги уришдан тухтаган экан. Буни уйга Узбекистонга кайтишдан аввал билган. Бирок бу хакда углимга айтмасдан келаверган. Улар келгандан кейин уни аёллар шифокорига учётга туринг болани ахволини билайлик деганимда маълум булди. Менга хам билдирмай юрипти 1-2 кун. УЗИ га туширганимда срочно олиш керак булмаса бачадонни хам олишга тугри келади дейишди. Хуллас аборт килишди, мен жудаям эзилдим, келинни хатто кузидан бир томчи ёш чикмади. Хечкиси йук хаммаси яхши булади деб килт этмай хотиржам утираверди. Энди унга 6 ой сакланиш, яна узок муддатли даволаниш керак эди. 

Углим уни мен билан колдириб узи кайтиб кетти, ярим йилдан кейин келаман деб. Уёкка борволиб 1 ойдан кейин жунатворинг келинизи деганди мен унамадим, узи топганинг факат даволатишга кетти 1 йил деб. Шу ерда узимиз даволатамиз, узимизда арзонрок дедим. гап факат пулдамас врачлар олти ой якинлашмаслигини унда вирус борлиги такидлашганди. Кейин менга узиз келинг хаво алмаштириб кетасиз деб мажбурлади йук десам хам. Янги йил арафасида бордим . 

Мен углими политикасини тушундим, бир ойми ярим ойми туриб келсам, кейин келинни безоговорочно жунатишга мажбур булади деган. Янги йилни углим билан кутиб олдик. Шундан кейин хамма нарса юзага калкиб чикди. Сукротни "Всё тайное будет явным" дегани.  

Операция булиб чиккандан кейин бир вокеа булганди. Одноклассникида (ушани) биттасини бу гулни хидлаш керак деган севаман каби комментарийларини укиб колдик. Худони кудратини карангки узидан узи танишмасмизиз деган хабардан кейин, исми фамилясидан куриб билдик . Вахоланки у кизлик фамилиясини куйган эди. Курсак углим б-н(титаникдагиларгаухшаб)расми хам куйилган, узини якка расмига шунака комментарий ёзилан. Углимга айтдим бу нимаси уртокларинг куккис курса нима деган одам буласан, биз курдигу бошкалар курмеди деб ким гарантия беради деб. Ушандан кейин однок-ни учириб ташлапти углим. Айтгандим хар куни ишдан келиб сура кун буйи нима иш килгани тугрисида сенга отчёт берсин дегандим, ушандан кейин. Бекорчиликдан узбекистондаги кариндошларию-танишларига тел-н килиб утираркан хар куни пул соп куйса телига утирадита хар кимга килиб. Ишдан келиб хар куни уни уйда зерикди деб айлантириб келаркан(углими гапи ). Янги йилни эртасига углим яна уша болани севаман деган комментарийсини укипти, энди онасини однокл-кида, онаси хам кизини загсдаги расмини куйган экан. 

Шундан кейин углим Шерлок Холмс булиб агентини титкилаб курган, углим у б-н агентда гаплашарди кетгандан кейин . Кошмар шунда бошланди, у хотини (кичик чилласи чикиб кетишганди)борган кунини эртасидан биттаси б-н агентда ижодини бошлаган экан.. У ушанга бемалол(пардалаб айтсам) эр-хотин орасида булган хаётини миридан сиригача айтиб обсуждать килиб утирган. Кофе в постель ,носит на руках. Уша йигит сураган саволига ортиги билан жавоб олган ва фууууу деб кулган. Ярамас келин унга (мени типажиммас у менга ёкмайди) деган. Узбекистонга келгандан кейин ёзишмаси давом этган . У ёлгиз кв-рада куришайлик деб таклиф килган, уёги бизга коронги учрашмадим деди. Уйига бориб 1-2 кунлаб ётиб хам келган, Оллога аён бир нарса деёлмайман. Углим кетгандан кейин 1ой ичида телефон буларди, смс лар келарди,узини хонасига чикиб кетиб гаплашарди эшикни беркитиб, баъзида тел-ни учириб куяверса хадеб, мен углим киляпти деб уйлаб гапи бордир жавоб бериб куйинг узокдан киляпти дердим. Тугри углим хам телефон килган аммо агентда гаплашгани б.н хам гаплашардикан. Бу нарсаларни углим алам устида айтиб куйди менга ушанда. Хаммасини укиб дод деди йиглади, менга баъзи нарсаларни айтди холос. Янги йилдан кейинги 12 кунлик таътилда факат ичиб йиглаб уша мараз бн гаплашиб куни утди. Синглисига айтиб тел-ни опкуй уки нима ёзипти депти. кизим менга тел килиб озгинасини укидим мени бетим чидамеди уни укишга деди. Акасига укимиман узиз укирсиз депти. Кейин жунатвор деганди жунатворди, тел-ни хам роса титиб укиди бир нарсаларини. 

Нарсаларини олиб кетсин йуколсин булди деган одам, кейин шанс бераман нима дейсиз деди, узинг уйла яхшилаб кейин менга таъна килма биринчисини сиз килгансиз деган таънангни эшитишдан чарчаганман дедим. Менга айтди у бн учрашмапти касам ичди деди, энди телга хам якинлашмайди уйига хам бормайди. уйидагилар келиб куриб кетади деди. Мен унака килиб яшай олмеди уй камок килиб утирасанми буни иложи йук "буйнидан бойланган ит овга ярамапти" деган гап бор дедим. Унгача алам устида ёзишмаларини онасини укасини почтасига (КИЗИК жойларини) кучириб жунатворипти. Мен онаси б-н гаплашдим кизим бир марта ......епти кечиринглар хамма шартиларга розимиз факат шарманда килманглар деб Худони зорини килди. онаси хам уша ёкда эди. углим яна мени айдор кипкурди, сиз бирга келиб утирганизда шу ишларни килмасди деди. Мен унга кушнилар сиз хам боринг дейишяпти деганимда, келинг деёлмадингу, Энди мен айбдорми , буниси яхши гапирсангиз тушунади гапни, хадеб уни-буни обер демеди деб мактардингу. жим хамма нарсасини ортиги билан оберган экансан яна нима десин дедим. 

Уйга 1 йил утиб кайтишди, ушатта тилла такинчокларга буркаб камига менга айтмай сир тутишликни тайинлапти углим.(бу менга жуда огир ботди) Такиб юрганини куриб сурасам довдираб колди, чунки кетишаётганда узини тиллаларини мени куз олдимда курсатиб туриб кулфлаб менга ташлаб кетяпман деб калитини берганда олмагандим , узизда турсин деб. Углиз оберди хаммасини сизга билдирмаслигимни тайинлади деганда нима булганимни факат узим биламан. Кейин яна унга углим сизни синаптида нима деркин деб, менга айтувди дедим,номусни кучидан.Углимга уялмадингми хотинингга шу гапни айтгани, сен шунака десанг айнийдита хотин десам. Мен дуконга кирсам ёнимда пулим булса обергим келади характерим шунака деганди, кизим:"неча йиллардан бери ойимга буйнига занжир обераман, хажга обораман дердиз хотинизга нарса олаётганда хаёлизи бир чеккасидан уттими шунча нарсани айтиб ойимга олмадим, хали 1 йил яшамаган хотинимга шунча илтифот киламанми деган гапни уйламадизми" деди. шунда углим бупколди. Бу нарсалар анави нарсалар очилишидан олдинги гаплар. Ойимизи узи киймай,емай доим акенг укишини битирвосин деб сиз учун килганларига рахматизми деди кизим. Балки мени келиб хаво алмаштириб кетинг деганда уз айбини ювмокчи бугандир. Дадаси рахматли доим ойинг сен тугилганингда 2 марта операция булган сени деб эсингдан чикарма дердилар.

Мен уни яхши кураман унга шанс бараман узиям пушаймон деди.

Хуллас углим ёпиглик козон ёпиглигича колсин мени айтганимни килиб хеч каерга чикмайди, факат уйидагиларнинг биронтасини кузатуви остида чикади деган шарт билан колдирди. Мен хам углими гапига рози булдим. Мен уйга кайтиб келдим, келин гуё хеч нарса булмагандек тутиб юрди, мен хам индамадим. 2кундан кейин ёнимга кириб кечиринг мен билмай килдим уша ишни бошка кайтарилмайди деди. Мен углими гапи билан(борганизда куръон ушлаб касам ичади бундан кейин берган ваъдаси буйича яшайди)ундан сурадим, углим айтган гапларга буйсуниб яшолесанми десам, канча вакт талаб килинса шунча чидайман, айбимни юваман хамма нарсага розиман деди. Мен яхшилаб уйлаб куринг бунга кузингиз етадими маълум вактдан кейин йук бунака яшолмиман десангиз ваъда беришни кераги йук дедим. У куръон ушлаб гапимни тасдиклайман деди. Агар ваъдангизда туролмасангиз куръон ушлаб касам ичишни кераги йук, буни окибати ёмон булади яхшилаб уйлаб кейин килинг бу ишни дедим. У барибир сузимни устидан чикаман хаммангизни олдида узимни оклайман, бу кулимдан келади деб куръон ушлади. Углим уйдагилар б-н гаплашганда телда гапларини ёзиб олинглар деди, менга айтиб турасизлар деди. Уша сухбатларида онаси кизига сени тушунамиз нима бупти бир марта ....еган бусенг шунга шунчами бу нарса хаммадаям булиши мумкин,сен ситуацияни регилировка килгин, узингни "мен"ини куй деган гапларни айтишди. 

Вахоланки уша ишлар булиб унга шанс берилгандан кейинла гуё хеч нарса булмагендек ашула айтиб хохлаганини килиб юрди.Бир куни менга "оиламиздаги жанжалларни куриб мен турмушга чикмайман хеч качон дердим доим, мабодо чиксам хам фарзанд курмиман деб ният килардим ёшлигимдан", шучун 25га чиккинумча утирганман деди. киз бола хам шунака бемаъни ният киладими десам билмадим деди. Кундалигигаям мен факат бола учун керакманми эримга буни мен хохламайман депти. Телини беришдан аввал дугоналарига смс ёзиб хаммасини билиб колишди телни берасан кайтиб ушламайсан дейишяпти деб хайрлашиптиям. Кизим унга нимага бунака килдиз янги келинчак акам доим ёнизда булса сизга нима етишмовди, ёки уша болани севармидиз деса шунака эди депти безрайиб. Унда нега ушанга тегмадиз деса онами хурсанд килиш учун тегдим акезга депти. Уйиз бузилиб кетса у сизга уйланадими деса у ажрашди депти. 

Хатто шу даражада безбетлашдики в тихоря пакостьлар кила бошлади. Мени 2-3 марта кайнок сув б-н куйдирди(тахорат учун кайнок сув куйиб куйипти). Сабабини сурасам билмапман деб лабини кийшайтириб кулимсарайди. Балки уйлаётгандирсиз роса уни эзиб кун беришмагандир деб, Худо шохид роса харакат килдим, кизим хам, утган ишларни униттириш узинингни кулингда, биз яхши муомала киляпмиз, ушанга яраша булсин сени муомаланг деб. Уйидагилар б-н куришдиям тез-тез мени уйимдаям, кучадаям, узим уйигаям обориб келдим. Углими каршилигига карамай. Ушани тугилган кунида уйидагилар келди йигилишиб,чиройли килиб кутволдик хурматини жойига куйиб. Бемалол утиришди, гаплашиб утириб узаро канака келин олишни маслахатини килишди(битта холаси келин излаётганди). Онаси углини гапириб, "мен уйлансам мабодо бирон гапини эшитиб колсам бир секунд олиб утирмай жавобини бераман дейди" деб утирипти. Астагфирилло деб узимни зурга ушлаб утириб юрагим ёмон бупколди, чикиб дори ичдим. Кизингни мен олиб утирибман, уни ё калласи ишламайди, ё фаросатсиз. 

Кизи умуман укувсиз хеч нарса кулидан келмайди, уй ишларини эплолмайди, ургатсам хуп дейдию узини билганидан колмайди. Кейинги сафар яна шу ахвол, ургатувдиму десам эсимдан чикиб колди деб турверади безрайиб. Охири уйидагиларга укувсизлигини айтсам бунга умуман иш килдирмаганмиз факат укисин деганмиз деди бувиси.26га кириб турмушга узатилган киз качон урганади, оддий усмир кизларни акли етадиган ишларни билмаса. У факат газета журналлардан эр б-н кандай яшашни, канаккиб кулга олишни яна анчагина европача маслахатларни киркиб 2-3 та папкага тикиб куйган экан. У уша маслахатлар бн углимни ростакамига кулга олиб булган экан. 

Бир марта укаси келганда утган сафар мени алдаб бошка жойга борган экан узи тан олди сиз хам биргамасидикансиз десам, менга купол гапирди ва ташкарига чикиб жавради. Келгандан кейин нима деди укенг десам опкетаман деди деганди биз мажбурлаб олиб утирганимиз йук узи билади. Агар ёш йигит сени такдирингни хал киладиган булса десам, укасини чакирипти. Келиб менга удагайлаб урмокчи булди, уша пайт углимга тел килгандим опкетмокчи деб, хамма гапларни телда эшитиб туриб, кулимдан телни олиб кудахола мени хурматими жойига куймаяпти сиз эркакмисиз деди. Менга "агар бувим касал улиб колса келиб хар нарса киламан эхтиёт бубтуринг "деди, менга бир нарса булса углим сени сог куймайди десам сиз углизи менга гапирманг деб кулди. Углим телда шуларни эшитиб туриб хам гиринг демади. Углимга кейин нимага индамадинг мени урмокчи булди сени эркакми деди тилинг кисик жойи борми десам, куйинг унакалар б-н тенг булмайлик деди. Мени хатто телда химоя килолмади. Кетгандан кейин хонасига кириб йигиштириб куйиш учун киргандим кичкина айри(кандайдир дарахтники) болами куйлаги кандайдир айикча турипти. Шубхаланиб биттасига обориб курсатдим. Чунки аввалрок онаси уйни ичига сеп деб кабристонни тупрогини берган экан. Мен олиб куйгандим сепдирмай. Уша домла буни каттан олдиз бу амал деганди, айтдим. Углизи сиздан тондириш учун килинган деганди, кайтаришини иложи йукми десам, кайтарик кибераман лекин углизга ичириб хам куйган углиз факат ушани дейди. Буни иложи йук деди. Ушанда ишонгим келмаганди. Уша нарсани кайтариб келиб жойига куйдим куйдим жойига куйинг дегани учун . Эртасига кайтиб келиб ёстигини тагидан тополмай мендан суради онам опкелганиди ёстигини тагига куй деб кани тополмадим деб. Узи сувга окизиб юбориш керак экан, домла хам нега жойига куйинг деди. Ушандан кейин давлениям ошиб гиперт.криз булди кечкурун тез ёрдам чакирди кизим, ушанда хонасидан чикиб хам куймади келин. 

6 ой деганда мени хам асабим дош бермай куйди, гапирсам пинагини бузмай кулимсираб утираверади. Одамми асабини бузиб узи пинагини бузмай утирверади. Шундан кейин Углим келди, хотинига бир огиз гапирмади, телда 1 талок куйган экан уша пайтлар. Мени ахволими куриб хаво алмаштириб келамиз деб опкетти санаторийга. Уйда бош коронги б-б келган кизим б-н колди. Синглисигаям тайинлаб кетти назорат киласан деб. Ушандаям ташкарига чиккан б-б бировлардан тел. сураб гаплашиб юрипти,кимлар б-ндир. Уни кучада гаплашганини телда узим хам кургандим кузим б-н. Хуллас бир куни шомда чикиб кетипти, кизим акасига айтипти йук хотиниз деп, 2соатлардан кейин келган ва телда углим нима деган билмиман укасини чакириб кетипти. Менга билдирмади углим, кетамиз деганди уйга кайтдик. Келсак кизим утирипти, келсам хам чикмай утирипти деб уйлагандим кейин айтишди менга. Кейин уйидагилар келиб нарсаларни йигиштириб кетишди, хатто менинг нарсаларимниям кушиб опкетаётган экан, углим индаманг хохлаган нарсани олсин тенг булманг деди, аралаштирмади. Ушандан кейин ярим ойча вактдан утиб кайтиб кетмокчи булди, мен хам бирга кетаман танишлардан узокрокда юриб озгина узимга келарман деб кетдим. 

Узб-нда юрганда ярим ой ичида у б-н гаплашиб учрашиб юрган экан, унга шанс бергандим хохламади, энди хаммаси тамом деганди менга, бутунлай кетгандан кейин. У ёкка боргандан кейин хам негадир галати булиб юрди, мен б-н ушани деб уришадиган одат чикарди. Ярашаман кечираман барини деганди, узи хохламадию унга шанс бердинг 6 ой ичида нималар киворди, ваъдасини устида турмади, нахот сенда эркаклик ори йук десам бу мани хаётим деди. Оркаворотдан одамларни миш-мишлари менга хам етиб келди. Чунки у дугоналарига хамма гапни айтган, хатто кушнини келинигаям айтган экан. Узиниям углимиям элни олдида юзини шувут булаётганини билмайдиган овсар. Козон хеч качон ёпиклигича турмайди, уни бир кун биронтаси очиб куради дегандим. Углим манга бир марта айтганди, бировларни нима дейиши мени кизиктирмайди, менга бари-бир деб. 

Онаси уни ва укасини 10 ёшидан ташлаб четда ишлаганини окибати шундай тарбия топган, факат интернетдан маълумот олиб тарбия курган экан. Ушани деб углим йук денг, мени тугмагансиз дейишгача етти ахвол. Яшаётган уйда хатто мен йукдек тутди узини, уйни эгаси рус кампир хам боленгни роса хавас килардим канака эди, 180 градусга узгарипти. Битта хотинни деб шунча узгарадими одам, здесь нечисто черная магия, жен много мать одна деб уям йиглади хатто. Биринчи марта борганимда "спасибо тебе за сына, за воспитание,такой умный,таких как он сейчас мало"деганди уша кампир хам. Ростиям канака бола эди, ушанга уйланиб узгарди. Доим менга ойижон сиздан миннатдорман мени шу даражага етказганиз учун дерди. Уша ишдан кейин танимайдиган даражага келди. Ушани бизи оркамиздан онасини олдига борволиб у ердаям учрашиб телефонлашиб юргани учун мен б-н уришиб юрган экан углим. Кизим ушани шомда чикиб кетиб кайгадир бориб келганини акасига айтгани учун онаси кизимга смс ёзворганди хомиладорсан илойим у бугин бу бугин деб. Ушандаям углим укиб куриб хам ноль реакция булиб кераги йук деганди. Положениядаги аёлга канака таъсир килади, роса хафа булганди, акамга фарки йукми шунча каргаб ёзипти, айбим акам тайинлагани учун айтганимми деб. Охири бизни айбдор килди углим, сен б-н бирга 1 йил яшаб туриб килдию уша ишларни. Биз б-н колиб килгандаям айбдор булардим янги келинни ташлаб кетгандан кейин шунака булдита, дейдиган, десам хам тушунмайди Агар ушани десанг берган сутимга розимасман хам дедим. Одамлар кулини бигиз килиб оркангдан кулишларини хохламайман десам, биров танимайдиган жойда яшайверамиз дейди. Куркадиган жойинг борми тилинг кисикми десам йук дейди. Узингдан кочолмайсану эр-хотинни орасидаги ишни учинчи одам хам билишини эсингдан чикароласанми десам хам барибир. Узбекистонга кайтиб бормиман деди. Тул бошим б-н шу ниятда укитдимми кийналиб дедим. Пешонамдан курдим, улсам улигим кучада колмайди итмасман дедим. Куёвлар кумади кариндош-уруглар бор, даданг гурида тикка турадиган булди дедим. Дадаси канака инсон эди, менга бошида "хотин йулда, бола белда, ота-она, жигарлар топилмайди"деганлар. Бир умр уша коидага биноан яшаганмиз.

Тинимсиз менга килаётган муомаласи, жанжалларидан сунг, майли яшасенг яшовур факат мени уйимга олиб келма, келсанг узинг келиб кетасан дедим. Изгой булиб яшашни хохламайман, нега уни кечиролмайсиз деганди, аввалгидек кабул килолмайман, кариндошлариниям. Бизга килган муомаласидан кейин кандай бирга туришим мумкин, ушанга у б-н туролмайман дедим. 

Бир куни келиб мен б-н яна уришди ва уни 3 талок куйдим деб йиглади ва менга кетинг сиз кетсез хаммага яхши булади деди. Канотим булса учиб кетардим, уша гапни эшитиб хам чикиб кетолмадим узга юртда. Кампир ахволими куриб суради нима булганини йиглаб айтдим. У хам йиглади разве он мусулманин, кто он такой сапля зелёная, у него менталитет тоже изменился. Время придет приползёт прощение будет просить, но боюсь поздно будет, деди. Ты никуда не уйдёш я выгоню его, со мной будешь жить деди. Кампирни уйида озгина муддат хотини б-н хам яшаганди , умуман ёкмаган хотини деганди. Унда на чирой на чиммат бор. Кок суяк, аёл демайсиз, плоская как доска дерди рус кампир. Шунда хам углимга рахмим келиб нега 3 талок куйдинг шунчалик пушаймон буларкансан десам, мажбур булдим деди. Мен сени мажбурламадим шу гапни айт деб дедим. Кетинг дегандан кейин умуман тургим келмай колди, узи 4 ой юргандим. Ушатта яна криз б-б больницада ётдим, хотини ётганда 3 марталаб катнаганди, борибтурибсанми,онасиям кебтуриптими деб сурасам, онаси ишидан ошиниб келолмеди. Менинг ишхонамни ёнида неча марталаб боряпман дерди. Мен хам уша жойда ётдим, бир кунда зурга бир марта келди. Хатто тел. килиб хол-ахвол сурашгаям ярамади. Талогини бериб куйиб, интернетдан кидириб ушани ечимини излаб бир нарсалар топиб менга хам курсатди. Энди афсусланиб юрибсанми айтишга айтиб, яшамокчимисан десам, иложини килолмаяпман деди. 

Узб-нга кайтиб келдим,авваллари 1 кунда неча марта тел киларди менга, уйланмай туриб. Энди хафтада бир марта тел. килиб соглигими зурга сурайди, 2-3 минутдан ортик гаплашолмайди. Кушними келини якинда менга айтиб куйди, смс ёзипти келиниз, онасиям билмайди тайно никох укитволдик дебди кушнимни келинига. Углимга эшитдим деб смс ёзвордим, жим. Агар ёлгон булганда айтарди. Сукут аломати ризо. Иссик-совукми, амалми нима килсаям углими онадан айирди. Барибир ушани деркан нима киларди бизга хам, уни уйидагиларга хам гапирмасиниди килган килмишларини ёзишмаларини. Икколови узаро келишиб ичига ютиб куйсиниди, билмасдик хам куймасдик хам аввалгидек юраверардик тинчгина кариндошлари б.н хам хар хил гап суз булмай орамиздан хар хил гап утмасдан. Энди гишт колипдан кучди, шуларни айтсам хам жим. Факат Оллодан Иймон, инсоф тилаб, калб кузларини очилишини ёлвориб сураяпман. (углим бир куни узи айтди:"тушимда кузим кур булиб колипти" деб.Оллох кузингни оч дегани бу)дедим. Тезрок аввалги холига келиб колса, Оллога осон!!!!Оллога таваккал килдим!!!!

Сардорбек илтимос мени ёзганларими хам чикарсангиз. одамларнинг фикрини билмокчиман, Янги келинчак эри ёнида хамма нарсаси мухайё, мухтожлик курмаган булса, кандай тузини еб тузлигига тупуриш мумкин!? кандай килиб бошка эркак билан эр- хотинни уртасидаги нарсаларни айтиб мухокама килиб камига уша болага куришиб гаплашиб олишимиз керак дейди. Эри телига пул солиб куйса бошка давлатдан уша йигитга тел килиб гаплашиб утиради. Кандай килиб бир дона углим хотинни деб онадан жигарлардан воз кечади, вахоланки биз унинг килмишларини кечириб имкон бергандик шуниям кадрига етмай кетиб колса хам, углим барибир ушани деб турса. Бу кандай бедодлик.


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

17-Фев-2013 02:18
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 ковга   (17-Фев-2013 03:04)
cry cry cry

2 Феридей   (17-Фев-2013 03:13)
Бунака холат битта сизни рузгориздамас онахон. Сехр-жоду одамни аклдан оздириш даражасигача боради. Дуо еган углиздан хафа булманг, уни шу куйга солаётган илму амал. Шунака илму-дуо акамизни биздан ажратди, унга факат хотин керак, менку майли бировни хасмиман, лекин она-чи??? Битта уйда яшаб онам бн гаплашмиди, хол ахвол сурамиди. Онам хафа бубколадилар баъзида, шунда онамга хафа буменг, акамни аклимас еган сехру жодуларию, килинган илму дуолар бошкаряпти, инсоф тилаб дуо кибкуйоринг дейман.

3 87-91   (17-Фев-2013 04:23)
yo tovba, faqat boshini ozgina o'qiy oldim, bu qanaqa oila o'zi?????

4 Never4gives   (17-Фев-2013 05:45)
soatam 4:44 bo'ldi))

5 HOLIDA   (17-Фев-2013 06:17)
MI    TOVBA   BOSHQASI BN    GAPLASHARMISHU  YANA  ERI   SHUNI  DERMISH   EY  L**   ERKIYMI   U    AX  ASABIM  KOTARMIYDI   YOAX    OPAMIY   HATNI OQIB    ROSA HAFA  BOLDIM    KELINIZ  ***JU  EKAN    **SIB OTIRMIYDIMI   SHUNCHA SHAROITI      QOLIDA EKAN
ERKA  EKAN  KELINIZ   MANI SHUNDAY KELINIM BOGANDA    YIRTIB QOYARDIM  VA   CHIQARIB HAYDARDIM    OGLIZ   ESA   L**  EKAN  ORSIZ  ERKAKMAS EKAN      BITTA    FO*****NI  SHUNCHA   KECHIRIB  OTIRIBDI  OPA  BU  BIZANI  OZBEKCHILIYGA  UMUMAN  TOGRI  KEMIYDIYU   OZI   OZBEYMIS     OZBEY OILASIMI OILALARIN   NE  BU   KELIN HAM  SHUNAQA BOLADI ZOMIYMAN   boshqa

48 faceman   (18-Фев-2013 19:15)
Бунака йозишлариз билан, узизам ундан унака узок кетмабсиз.

6 Sayyah77   (17-Фев-2013 06:26)
кечирасиз-у,углингиз кур булади.....К** экан,узр.......

7 Ziyokor   (17-Фев-2013 07:05)
Umuman g'alati oila, g'alati taqdir. Oxiriga qadar o'qimadim, lekin chigal taqdir ekanini tushundim

8 DiLinZaDa   (17-Фев-2013 07:07)
Onaxon sizga Ollohdan Sabr tiliman bowqa xich narsa yozomiman!)))

9 Rayhon   (17-Фев-2013 07:33)
Xalqimizda bir burda nonni yerga tashlasang uvoliga qolasan degan gap bor... Siz onaxonimiz butun boshli nevarangizdan kechgansiz vaqtida. Ana o'sha birinchi keliningiz va begunoh nevarangizning UVOL iga qolibsizlar... Bir yomonni ko'rmay bir yaxshini qadriga yetmaysan deb bekorga aytilmagan... Og'lingiz kap-katta odam uni tinch qo'ying!!! Aks holda yana bir necha bor uylanishiga to'g'ri kelishi mumkin!

20 Shahnoza1990   (17-Фев-2013 13:03)
[size=8][size=7][size=12]ONANI NIMA AYBI BOR ?! O'ZIZ OLDIN ONA BOLING O'G'IL UYLANTIRIB KELIN OLING KEYIN GAPIRING!  O'G'L---- KELINI FOHISHA BOSA ONA AYBDORMI????
HAMMA AYB NONKOR O'G'ILDA! KO'"" BOMASA HIYONAT QIVOTGAN HOTINI DB ONASIDAN KECHADIMI?
[/size][/size]
[/size]

10 Otasch   (17-Фев-2013 07:34)
"... Имом Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг ҳузурига келсаю гапига ишонмаса, қирқ кунгача намози қабул бўлмайди", деганлар.
Имом Табароний Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам :"Ким фолбиннинг ҳузурига келиб, ундан бирор нарсани сўраса, қирқ кечагача тавбаси тўсилади. Агар фолбиннинг гапига ишонса, кофир бўлади", деганлар.
Ҳақиқий мўмин киши учун қирқ кунлик эмас, бир вақтлик намозининг қабул бўлмаслиги ҳам чексиз мусибатдир. Ҳақиқий мўмин киши учун қирқ кунлик тавбаси эмас, бир онлик тавбасининг қабул бўлмай қолиши ҳам оғир мусибатдир. Киши ишонмаса ҳам фолбинга боришининг шариатда таъкидланиши маълум ҳикматга эгадир. Аввало, фолбинга ишонмаган одам унга бориб нима қилади? Ахир, бу мантиқсиз тасарруф-ку?! Мўмин киши эса, бундай тасарруфларга лойиқ эмас. Иккинчидан, ким бир чуқурнинг атрофида айланаверса, бориб-бориб унга тушади. Шунингдек, фолбиннинг олдига борган шахснинг ҳам унга ишониб қолиш эҳтимоли кучаяди. Гуноҳга ботишнинг олдини олиш учун фолбинларга бутунлай урожаат қилмаслик буюрилган.Мазкур маънавий жиноятларни қилувчилар нафақат охиратда, балки бу дунёда ҳам нуқсонга учрайдилар. Бу ҳукмни ҳам Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан оламиз... "
---------saytidan olindi

Yuqoridagi narsalarga fikr bildirish bo'yicha o'zim bo'ydoq bo'lganim uchun yoshlik qilaman.
Lekin bir ikkita narsani so'ramoqchiman:

1. Nima uchun har 3-4 gapda kelinim o'g'limni yo'ldan urdi, issiq sovuq qildi deb takrorlaysizu, balki aslida men bergan tarbiya xato bo'lgandir deb biron marta ham yozmadingiz?

2. Men sizchalik taqvodor emasman. Namoz o'qir ekansiz, "domla-folbin"ga borish gunoh ekanligi haqida o'ylab ko'rmadingizmi?

3. Taloq aytilganini bilib ham o'g'lingizga qarshilik ko'rsatmadingizmi? Nikoh buzilgan bo'lsa, buyog'i "gaplashib yurishlar" ham ...

4. Xullas yozaman desa gap ko'p...

P.s. Sayyod, agar kommentda keltirilgan link reklama hisoblansa yoki forum qoidalariga zid bo'lsa, o'chirib qo'ya qoling. Men bu maqola bahonasida bugun shu saytdan yana ko'p narsalarni o'qiganim uchun bir parcha keltirdim.
Good luck!

23 Gulilolam   (17-Фев-2013 14:24)
siz domla bilan folbinni adashtirmeng bu ikkovi umuman boshqa boshqa narsayu
folbin odamni issiq sovuq qilib taqdirizi o'zi bilgancha etib beradimiyey xullas bilmiman 
lekin domla folbin emas domlaga borganni gunohi yoq manimcha nabarot o'sha domla shu issiq sovuqni yoqotishga harakat qiladi
bu onaxon domlaga borganla nima bo'lganini bilish uchun kelinlari bo'lsa folbinga borgan issiq sovuq qilish uchun

30 Otasch   (17-Фев-2013 21:44)
Menimcha DOMLA o'g'lingizga ichirgan, qaytariq qilaman degan gaplarni aytmasa kerak...

36 nicole   (18-Фев-2013 12:53)
tovba qildim din Otasch! har kim bervotgan tarbiyam to'ri didi, kelajeda sizam uylanas, bolali bo'las Hudo ko'rsatmasin.... hichkimmi obsujdat qilishga odammi haqqi yo', Hudo ko'zini ochmasa insonla hichnarsa qilomidi! Lekin onaga unaqa gaplani hich qachon gapirish keremas ( farzandini yomonlab)! Issiq-sovuq yomon narsa, tovba qilin unaqa xotinga hichkim uchramasin!

54 Otasch   (18-Фев-2013 22:30)
Navruza, men bu vaziyatni tahlil qilib, kimnidir obsujdat qilish fikridan yiroqman. Bergan savollarim esa aynan tarbiya noto'g'ri yoki to'g'ri bo'lgan degan fikrni bildirmaydi.

Bunaqa vaziyatga tushishdan Yaratganning o'zi asrasin!

11 Inkognito   (17-Фев-2013 09:00)
Hafa bo'mengu kennayijon juda maydalashib ketibdi hammasi O'g'lizga nima bo'gan bilmadimu o'sha kelinni raz hamma ishini bo'yniga qo'yib buzuligini ana oyisi qabristonni tuprolarini bervoriptiyu o'sha momemtda sehr-jodu qilishini bo'ynga qo'yib umuman ajratish kere edi O'g'liz nima qiliy dib sizdan so'ragan vohtda man bilmiman o'zin bilasan oldingisida mani aybdor qilganding bunisida o'zing bilasan dib chetga chiqvomasdan onamisiz bunaqasi sizning oilezga to'g'ri kemasligini etishiz kere edi Mayda gaplashib ketish shundan boshlangan Hozir u kelinni boshida nima gap bor bilasmi? Ikkinchi xotinman mandan ajrab uchinchisini olishga oriyat qilib hammasini kechirib o'tirishga bu oila majbur dib o'ylavotti.To'g'risi sizam o'g'lizam shundan andisha qivossila to'g'rimi Birinchi xotinlaga bir muncha qiyin sababi uni haydashvotganda ana hich yo'g'i  ikkinchisini olaman ko'pchilida bo'vattiyu diyiladi Ikkinchi hotin ketvotganda esa o'g'limmi peshonasi qursin uchinchisiga uylimanmi endi dib iztirob chekiladi. Bora bora ko'zla ancha yumulib qoladi xatolarga. Oddiy misol man birinchi xotinman uchinchi kelinman kotta ovsinim ikkinchi xotin birinchisi bilan ajrashganla mullakam. Oilada man o'zimi kelinde tutaman vazifalarimi unitib qo'ymiman a ovsinimga parqi yo' juda erka etganini qildiradi kun bo'yi uxlasayam birov og'zini ochmiydi. Shunaqa merkala bor o'zbe oilasida. Endi bitta domlaga o'qitish qiyinli qimiyatgandur o'qiting vapshe namozlada hudodan so'rash kere i ajratish kere bu kelinni Sababi qimagani bitta o'g'rili qopti. ENDI O'G'RILIK HAM QISINLA SABABI HAMMA GUNOHLARI BU DUNYODAYO KECHIRILVOTGAN EKAN. I farzand kere bo'masa nima u fohishami ayol kishi birinchi o'rinda ona er-xotinni bola bog'lamasa faqat o'ldim-kuydim uzog'i bilan uch yil, keyin meddaga tegadi. Uzoq yozvordim uzr hammaga

12 Giyos   (17-Фев-2013 09:42)
O'qib asablarim gitara bo'lib chalindi. Latta, lapashang qolaversa lo* ekan. Bunaqalani uylantirishamas, erga bervorish kerak.

13 SmartDent   (17-Фев-2013 11:13)
Ва нихояят укиб булдимееей...Сизга факат ва факат сабр тилайман.Оллохнинг узи кургувчи ва билгувчи.Углингиз албатта кай куринишда булмасин уз жазосини олади.

14 Bek8111   (17-Фев-2013 11:40)
Ха худодан инсоф сураймиз углингизга, лекин буларни барчаси жавобсиз колмайди. Кузи кеч булсада очилади, лекин жуда кеч булиб колмаса булгани. Эркак деган ном хайф бунака инсонларга! Эркак кишиди ирода, ор, гурур, номус деган нарсалар булади. Сизни углингизда буларни биронтаси куринмаяпти. Балким булар уша сехр жодунинг таъсиридир. Факат Худодан инсоф сураш керак!

15 Gulsum   (17-Фев-2013 12:14)
келинмас бу шайтонни малаги худо урсин уни Астофирлло Оллахими узи асрасин. фаросаттан к,исмасин, иймондан кам кимасин, е худойимее укип шунаканги асбларим бизлдии кур бугур! Э оллохим узин асра бунаканга очиг кузли кур, гул банда болишдан!!!

16 Gulsum   (17-Фев-2013 12:18)
Онажон сизга факат сабр тилиман, оллохдан сурен инсофдан берсин, углиз биркун афсусланади мана курас кечдан кура кеч Инсоф берип колар.

17 Anvarovich   (17-Фев-2013 12:35)
унчалик тушунмадим? Билганим шу булдики угил емас ит устирган екансиз хаттоки ит хам ундан устун. ДАЮС екан!

18 Albina   (17-Фев-2013 12:35)
Menimcha ayb faqat kelindamas, qaynona ham aybdor....Haddan tashqari zamonaviy ekanlar qoil, farrosh bo'lib ishlagan ayol internetdan shu yoshda foydalanishlariga gap yo'q.
Aslida kelin ugilni qaynonadan ajratmagan, ona uglini uzidan uzoqlashtirgan... Yoshlar bir birini sevsa uzligiga quyib berish kerak.. hayot ularniki hadeb aralashib, kelinni poylab yurgandan foyda yuq.Uyini titib bir narsalarni topib olib domlaga olib borib uqitish esa umuman nodonlik.

39 ledy   (18-Фев-2013 14:40)
Шунака вазиятлар буладики, пойлашга тугри келади. Хар кандай одам кунгли ниманидир сезса пойлайди. Бу гирт бузук келин булса...

19 Xongrek_   (17-Фев-2013 12:42)
ozizda xam ayb bor menimcha tarbiyada adashgan bolishiz mumkun yana bilmadim Ollox bilguvchi. oglizga kelsan men unaqalardi erke xisoblamiman dayus undelar..mdi quli deydi koribsan kozing bilan ozi xam tan olibdi yegan ogiz yana yeydi -------- ----------- lom tiqvormesami tiqilib yotibdiyu xotin erkemisa erke bol ozgina kopmas ozgina yetadi xotin topiladi onani qada topasan oneng ming yomon bosa xam ---- ----- bosa xam barbir u ona bita ogil ekansan ming lanat sende ogilga va sendaqa xotindi quli dayuslarga oneni xizmatini qilib oyolarini opib toyib toyib qucholab opib omesami duolarini ovomesami ishonaman bir kun afsus qilasan qabrini quchib yiglesan kiyimlarini xidlab xidini xam topomesan ota ona rozi Xudo rozi Ollox insof bersin sendek dayuslarga. Sayyod sizga xam raxmat Ollox rozi bolsin.

21 Shahnoza1990   (17-Фев-2013 13:09)
Keliniz hali jazosini oladi. Alloh bor unga tayyorlab qoygan jazolariyam bor.  u g'irt kochadigiladan farqi yoq bir fohisha ekan. shunchaligam boladimi ayol diganiyam. farzand kormiman digan.... astafurullo! tovbaaaa... odamla farzandga zor...  ko'r boladi hali. O'g'liz esa g'irt -----kan. l----. unaqa o'g'liz bogandan bomagani yaxshiroq! siz siqilmen.,Onaxon. Allohni sizga qoygan yaxshi kunlariyam bor,Insha Alloh!

22 Xongrek_   (17-Фев-2013 13:12)
bir narsaga xayronma sayyod doim fikrizi yozasidiz nimaga bu voqeaga fikrizi bildrmadiz yoki xech nima deyomadizmi ))))

24 Gulilolam   (17-Фев-2013 14:33)
Nima deyishga ham hayronsan odam (( onaxon siz nima bo'lganda ham o'g'lizdan voz kechmang...
Bitta rasm bo'lardi adashgan o'g'ilning qaytishi degan, bir kun o'g'liz qadrizga yetib qolar, boshi devorga tegar faqat kech bo'lmasa edi...
Sizga faqat sabr tilayman, payg'mabarimizni ham issiq sovuq qilganlarida Qur'ondagi oxirgi suralar nozil bo'lgan ekan, siz ham har doim shu suralarnii o'qib yuring inshoolloh sehr joduni ketkazsa

25 Kozmunchoq   (17-Фев-2013 15:34)
Hmmmmmmmmm Opajon dardingiz ogir ekan shuncha gapga chidab  yorilib ketmaganizga hayronman. erni er kiladigan ham karo er kiladigan ham hotin. kaytar dunyo kelinigiz ham hozir bola tukkisi kelmasa bir kun bola soginadi tukkisi ham keladi ushanda bolasini tarbiyalab voyaga etkazib uylantirib shu ishlar boshiga tushganda sizga rahmat aytadi oglingizga insof bersin sizga esa sabr rus ayoli deb gapirishingizg karaganda Rossiyada bolgansizlar deb oyladi Rossiya ozi shunday shahar ekan aka ukalar jigarlarni bir biridan ayridigan shahar ekan.........

26 лейла   (17-Фев-2013 17:40)
Онани норози килиб хеч ким кукармаган она фарзандни устиргунча....э бошка езолмиман факат сабр онахонга кизлариз боракан хаммаси яхши булади

27 O_O   (17-Фев-2013 20:58)
Yo tovba... maniyam turmush orogim va qaynanam borla, qaynatamla Rahmatli bub ketganla (Alloh rahmat qisin). Lekin hicham eslomiman, erimlani uzim tarafga azzzgina busayam qayragnimmi, naoborot, urushaman -birinchi Oyimizga qilishiz kere, keyin bizaga qilas dib! Shunaqa buganimgayam behisob shukr qivordim, turisi! Qurqinchli voqea ekan. Brrrr... Sabr bersin Alloh.

28 Arthur2010   (17-Фев-2013 21:14)
Тугриси мен хам охиригача укиёлмадим. Худонинг узи инсоф берсин.

29 Xonzodabegim   (17-Фев-2013 21:21)
Onaxonga juda xam qiyin bo'libdi maslaxat berish oson. Onaxon ko'p o'ylab siqilavermang xudoga shukur qizlaringiz bor ekan shularni shukurini qiling . O'g'lingizga kelsak u shunu o'zi tanladi o'zi pishirgan oshni aylanib  xam o'rgilib xam o'zi ichaversin. Siz siqilganingiz  bilan biror narsa o'zgarib qolmaydisizni sog'ligingiz o'zina qizlaringizg kerak

31 hijrona   (17-Фев-2013 23:16)
Qaytar dunyo  deganlar  .ALLOH ko'rguchi bilguvchidir .Onajonga ALLOHsabr bersin .kelinga insof bersin .

32 Азиз   (18-Фев-2013 02:16)
Qizlar iltimos ichirmanglarr!!!Hudodan qurqinglarrr!!Tushungan tushunvoladi nima demoqchiligimni

33 Азиз   (18-Фев-2013 02:19)
hotin topiladi ONA topilmaydi:-(

34 mr_ofitser   (18-Фев-2013 02:27)
Бир нарсала деб ташагим келдию углизга,лекин бунақа *****лар учун сайтдан блок булиш ниятим йуқ!ЯХШИМИ ЁМОНМИ БАРИБИР ОНА АЗИЗРОК,ТЕМ БОЛЕЕ ХОТИНДАН!Сабр ва соглик тилайман сизга онахон!

35 Lola   (18-Фев-2013 09:00)
Man ortiqcha xich nima dimiman.
Chunki Onaxon shu yoshda hatto Alloh suzini töri yozolmaptila.
Domlaga borganiz ham yoqmadi. Domlami,folbinmi.hammasi G'ayb ishiga da'vogarlik qiladi. Hozir hamma xudo diydiyu,amaliga keganda shayton xijolat.
Keyin Qur'onni ushlap qasam ichib bölmidi. Faqat Alloh nomiga qasam ichiladi. Bilmisizmi shuni Ona...
Payg'ambarimiz (s.a.v.) ham doim "Jonim qo'lida bo'lgan Allohga qasam"deganla.
Hajga boriwi niyat qilgan odam shu oddiy narsalani bilmisizmi?
Manimcha bu joyda hamma voqea yoritilmagan. Voqeani faqat sizi nazarizda o'qidik. Asli voqea bizaga noma'lum. Shunchun bir maslahat etishga ojizman.

Qars ikki qo'ldan chiqadi.

Nimadur qilgan ekansizki, sizga odobli kelin kemapti.

Keyin kelinni jo'natmiman,dib shartta o'ziz o'g'liz yoniga ketvorganizdayam Bir Gap bor....
Kelinni tashap ketishga qanaqa kungliz bordi. Nima qiladi uzi,dib uylamadizmi?
Bilmadim,sizga savolim ko'p.
Voqea juda chunarsiz.
Avvalo shu "Ollo"divotgan bilimingizni tög'rilang...

Xullas, Allohdan o'zizgayam,o'g'lizgayam,keliningizgayam insof tilang.
Kattalar yoshlarga ibrat böladi. Unutmang...

Vassalamu alayka.

37 nicole   (18-Фев-2013 12:59)
KENAYIJON NOMOZ O'QIRKANSIZ, HUDONI TANIRKANSIZ, ISHONASIZ! O'G'LIZZI HUDOGA TOPSHIRIN, TAVAKKAL QILIN! NOMOZLARIZDA INSOF SO'REN, KO'ZLARINI OCH DB! HAMASI YAXSHI BO'LADI MANA KO'RAS! YOLG'ONNI UMRI QISA BO'LADI! SABRLI BO'LIN, HUDO SINOVLANI SUYGAN BANDASIGA BERADI, NEGATIV SPUSKAT QIMEN! MISL MATERIALNA!!!

38 ledy   (18-Фев-2013 14:38)
Мениям углим бор. Худони узи асрасин. Она барибир онада, болам тинч булсин дейди.

40 AnGeLochKi   (18-Фев-2013 16:09)
Oxirigacha o'qimadim yarmigacha o'qib tushunib bo'ldim chigal va tushunarsiz taqdir ekanligini! Kim nima va qanday ekanligini Alloh o'zi ko'riiiiiiiiiiiib biliiiiiiiiiib turib, o'shanga yarasha beriiiiiiiiiib qo'yadi insonlar ustidan insolar bir nima deya olmaydi (XARKIM QILSA O'ZIGA )qaytar dunyo kim nima qilgan bo'lsa o'sha qaytiiiiiiib keladi! Xamma o'zicha xaq! O'g'il xam birinchisini UVOL qilganimiz yetar bunisini nima qilib bo'lsa xam yo'lga solay deyayotgandir yaxshilikka o'ylab. Alloh yaratganki inson xar biri aziz va muqaddas , bolam tushdi deb yig'lasaxam baloga qoladi yig'lamasa xam baloga qolarkan yig'lasa biz tushurdikmi biz xam sendek ezilyabmiz nima qilib beramiz ko'zingdan .........ni oqizaverasanmi deb gapirishadi, yig'lamasa yig'lamadi deb gapirarkan tavba qildim ASTAG'FIRULLOH.

41 milawka   (18-Фев-2013 16:17)
Vay tovbaa Kelin dganiyam wunaqa buladimi ?

42 Jasmina1963   (18-Фев-2013 16:51)
Абу Дардо разияллоху анху хузурларига бир киши келиб деди:

- Онам хотинимни талок килишимни буюряптилар. Абу Дардо айтдилар:

- Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан эшитганман: «Ота-она жаннат дарвозаларининг ўртасидадирлар. Агар хохласанг бу дарвозани йўк киласан ёки саклаб коласан». Киши ота-онасига ўз рохат-фарогатидан кечиб бўлса-да яхшилик килади, итоат этади. Ким бахт-саодатни истаса, жаннатнинг дарвозаларини бузиб ташламасин. Энди ким Охиратини дунёсига алмаштирса ва ўткинчи хаётни афзал билса, у жаннат дарвозасини бузиб ташлайверсин. Юкоридаги хукмга кўра агар аёл хулки ёмон ва итоатсиз бўлса, ота-она ундан ажралишга буюрсалар, фарзанд итоат килиши шарт. Аммо аёли яхши бўлса, ота-онаси мустахкам диндор бўлмасалар, келиннинг диндорлиги туфайли талок килишга буюрсалар, ўгил улар билан чиройли муомала килади, хизматларини килади аммо аёлини талок килмайди. Аллохдан кўркадиган муслима эрини ота-онасига яхшилик килишга ундайди. У мана шу ишда Аллохдан савоб умид килади. Ота-онага якин бўлиш, уларнинг хизматларини килиш улкан бойлик ва чиройли хулклардандир.

43 Jasmina1963   (18-Фев-2013 17:06)
укиб давлениям ошиб кетди,дори ичиб утирибман.Улар уша вокеани ичида утириб нима ахволда тасаввур киляпман.....Олло сабр берсин,Узи билгувчи.инсоф берсин углига.

44 Malikbek   (18-Фев-2013 17:25)
shu izohlar ichida Rayhonning izohiga qo'shilaman
Bir narsani biling o'g'lingiz yosh bola emas,butun bir oilaning boshlig'i nima qilayotganini bilsa kerak,hayotining davomini shu keliningiz bilan ko'ryaptimi qo'yib bering yashasin ko'rsin hayotni,nima qilasiz uni qayerga borishini kimga sms yozib kimlar bilan egentda gaplashishini muhokama qilib,titkilab,har kimning o'z hayoti bor,har kim o'z xatosi qilmishi uchun javob beradi,nima uchunmustaqil qilishga harakat qilmaysi bu oilani shu o'zbeklarning kelinga kun bermaslik odati hech qolmas ekande,aslidachi siz birinchi nevarangizni uvoli tutyapti butun oilangizni,siz o'zingiz o'g'lim mendan yuz o'girdi deysiz,uning farzandichiu u ham otasiz o'sayotganidan kamsitilmasmikin,kelinim kambag'al oiladan dedingiz u qanday kun ko'ryapti hech qiziqdingizmi,sizning oilangiz aslida jazolanyapti,har kim o'z jazosini oladi bu hayotda!

49 Shahnoza1990   (18-Фев-2013 19:45)
sizni oziziz fikriz yoqmi ? O'g'il bolani o'z fikri bolishi kere! Rayhonni yoppasiga olib kochiripsiz o'ziyam.... bu ayolni o'rniga o'zizi onezni qoyib korin!

55 AnGeLochKi   (18-Фев-2013 23:35)
To'g'ri judayam o'rinli gapni yozibsiz!O'g'il bechorani hechkim o'ylamaybdi ona o'zini o'ylarkan faqatgina kelinku qilgan qilmishlariga o'zi javob berib bo'libdi farzandi va olloh bergan dardlari bilan o'g'ilni o'ylash kerag bir tarfdan ona bergan sutini tana qilib tursa bir tarafdan xotin qiliq qilib tursa o'rtada bechora o'g'il og'ir bir kasalikka chalinib qolamasin tag'in siqilaverib o'z ko'zim bilan ko'rganim uchun aytayabman bu gapni o'g'il bir dona  ekan xalixam kech emas xaqiqiy mexr bersa ona o'z farzandiga ekkanini o'radi didiku o'shanga yarasha mehr qaytadi farzandan xam xo'p bunisini ham haydab yubordi deylik yana boshqa xotin oladimi? ikki xotin ko'chada sarson bitta farzand sarson bularni uvoli yana kimga bo'ladi yana ona chekkaga chiqib oladi o'zlari kelisholmadi taqdir ekan deb albatta o'g'ilga bo'ladi uham inson uxam baxtli oila qurishga xaqli buni ona tushunib yetishi kerag hecham farzandidan kechmasligi kerag farzandini onasidan boshqa kimi bor axir egoist deydimi o'zini o'yledigon odamlarni bunisi unaqa unisi bunaqa! KELINNI  100% zo'rini zakaz qilib zavotdan olish mumkun xamma xam xato qiladi xamma xam adashadi

45 Ranosh   (18-Фев-2013 17:45)
укигунимча бошим айланиб кетти тугриси((%) инсоф берсин

46 Ranosh   (18-Фев-2013 17:47)
гиииирт дузахий буп кетипти келин((астагфириллох худо курсатмасин бунака савдолани

47 Farzona_19   (18-Фев-2013 18:32)
hammaga ollox insof bersin! kelini onasi wunaqa bob turgandan keyin qizi qanaqa bolardi? onasiga qarab qizini ol diyiwkan.

50 Shahnoza1990   (18-Фев-2013 19:45)
Rayhonni fikrlarini dimoqchidm!

51 такдир   (18-Фев-2013 20:56)
ойижон углингизга ердам беринг Кораколпогистонда кечирмас ота зиератига олиб боринг хаммаси яхши булади..келингиз  сехр жоду билан шугулланади

52 холис   (18-Фев-2013 21:00)
аяжон углингизга ердам факат узингиз ердам бера оласиз.Ким вафо килса вафо топади жафо килса жафо

53 Otasch   (18-Фев-2013 22:24)
http://www.sayyod.uz/news/zijoratgokhmi_jo_si_indikhona_zhuma_ovozi_16/2011-07-15-691

mana shuni bir o'qib ko'ring...  happy

56 ekzo   (19-Фев-2013 00:34)
ee mawnaqa qizla kelinla oxirgi payt rosa kopaygan bunaqalani yoqvoriw kere

57 dima   (19-Фев-2013 16:37)
hola hafa bolmang oglingiz *** ekan mandan hafa bolmang bowqa gap topolmadim

58 charos...   (19-Фев-2013 19:36)
onahonni gaplaridan dindan ancha habari borga o'xshattim,alloh taolo bahshiga borib uning gaplarini to'gri deb unga ishonganlar hech qachon najot topmaydilar degan.o'gliz birkun albatta qadrizi biladi,to'gi sehr juda yomon narsa,agar o'gliz doim ibodatda bo'lib,allohni zikr qilib yurganda sehrlar tasir qilmasdi yana alloh bilguvchi,siz ko'proq duoda bo'ling,alloh mehribon o'glizi to'gri yo'lga solib qo'yishga qodir zot.umidizi uzmen.u KELINizga alloh kifoya qilsin.keliniz bahshida o'glizi o'ziga qaratishini qo'lga olishni so'ragan bo'lsa siz o'glizi oldizga qaytishini allohdan so'ren.erni er qiladigon ham hotin qaro yer qiladigon ham hotin,keliniz o'glizi qaro yer qilishidan oldin sizi oldizga kelib roziligizi olishini allohdan so'ren.kelinni aloh jazozini bersin.kelindan judayam nafratlandim o'qib.

59 Javohir   (20-Фев-2013 00:06)
ayollarni tabiatida ko'p gapirishlik bor deyishadi. haqiqatanam tog'ri... sal qisqaroq qilib yozza bo'lardi....

60 gulsum.   (20-Фев-2013 03:24)
sayyod nega siz fikrizi yozmadiz?

1-50 51-56
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 8
Мехмонлар: 8
Рўйхатдагилардан: 0