Келин хиёнат қилса, оналик хуқуқидан махрум қилиш мумкин(ми?) Muhlis Minbari
Келин хиёнат қилса, оналик хуқуқидан махрум қилиш мумкин(ми?)

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Сайтимиз почтаси sayyod@gmail.com га келган мактубдан:

 

Салом. Бугун сизга кунгирок килган эдим, Мухлис минбарида бир масалани уйлаб тугри карор кабул килишда ёрдам керак булгани учун ёзишга карор килдим.

 

Гап шундаки, Келиним, яъни укамни хотини оиламизга нотинчлик келтириб чикараяпти. Укамни оиласи ота-онам билан бирга яшашар эди, Гапни лунда килиб ёзсам хотини укамга хиёнат килиб юрганига гумон киляпмиз, узи келинчаклик вактидаям узини бошкача тутган эди, лекин хечким эътибор бермаган ва хаёлига келмаган шу куча курмаган , укимаган киз шунча килик килади деб уйламаган эдик. Энди уйлаб карасак ота онаси бекорга уни ёш эрга бермаган, чунки унинг мактаб давриданок йигити булган ва улар бузилиб кетади деб хавотир килган ва эрга беришган.

У 1992 й. , Туйлари 2008 й, эди. Хуп майли эрга тегдинг , бошкасига булсаям, Лекин оилали булгандан кейин, энди оиласи учун яшаши керакку, 2та болали, ишонсангиз, болларини катта килишда ота онамни гамхурликларини куриб эслаганимда, курнамак келинни кузлари кур булади хали деб уйлайман, чунки, У боткокда ботяпти.


Хиёнати нимадан иборатлиги шундаки, одноклассникида тугри келган эркак билан гаплашади ва узини кимлигини эсидан чикаради шекилли, Мания булиб когани тушунарли , лекин атайлаб шу ишни килиши, ёшлигидаги севгисини ахтариши, ва характерини узгариши факат боткокда ботаётганидан далолат эмасми,

Энг ачинарлиси шуки, укам хамма гапдан хабар топган, ва узи гаплашаятганида ушлаган булсаям тушунмаяпти, 2та болам нима булади деб уни кечираяпти, У эса бундан фойдаланиб узини яхши томонга узгартирмасдан, аксинча уйда хар хил бахона килиб жанжал чикараяпти, Алохида яшайлик деб яшаб хам курди, ишонсангиз квартирага чикиб яшади 3ой, лекин шуниям эплай олмади, уй тутишни билмагани ва хохламагани учун уй эгаси хайдаворди. Укам эса карзга ботиб , ишидан хайдалди, энди эса курнамак келин дадамга тухмат килиб , шантаж килмокчи ва яна уй топиб берсин деб.

 

Мен бу жанжалларда бирор марта катнашганим йук, лекин сабр косам тулаяпти, У она булишга узи арзимайди чунки узида йук ,боласига каердан берсин тарбияни, Болани курол килиб , укамни сарсон киляпти, Укам эса кунгли буш.


   Уйласангиз керак, укасини оиласини бузмокчи деб , аксинча ичим ачигани шуки, болалари катта булади , лекин хозир кайнона кайнотани олдида эрини бир тийинга илмаяптию, салгина кариганида олдида хечким булмайди, укамни эса кучага тепиб юбориши, ва узи суюкоёк булиб кетмаслигига ким кафолат бера олади, чунки хатто келин узининг ота онасини писанд килмаяпти, булмаса шу ишни килаётганида курган онасиниям, акалариниям шаънини уйламадику.


Кискаси бу суюкоёкни йук кил, ажраш десак укам кунмаяпти, хайронман сизлар нима дейсизлар?
Хеч ким оиласини бузилишини хохламайди, Лекин......................

Ичи ачиган Д.

Хуллас, минбарга куйишингизни илтимос киламан чунки бу долзарб масала, ва уйлайманки ечимини топишда маслахат жудаям керак, олдиндан рахмат Сардор ака эса салом деб куйинг


 

Sayyod:

 

-Хурматли "Ичи ачиган Д!" Шубха ва гумон диндан чиқаради дейишади. Укангизни агар унга қўйилаётган виртуал бўлса хам "шох"лардан боши қичимаётган бўлса, демак у ушлаб олган сухбатда ёмон гап бўлмаган бўлса керак.

Сиз аниқ у бегона эркаклар билан нима гаплашганини билмайсизку тўғрими? Темболее хиёнатда ушлаб олмагансизлар!

Укангиз хам қандай мазмундаги сухбат бўлганини ўзи билса керакки чидаяпти. Менимча хечким фарзандлари деб суюёқоёқ хотин билан яшамаса керак. Яшагани биланам , нима учун яшаяптгани аломатлари келинни афт-ангорида (кўкариш ва шишлар ила) кўриниб турардику.))

Аввало келинни одноклассникдаги сухбатларини аниқ тахлил қилсин, кейин шунга қараб иш тутса бўлади.

 

Мабодо хиёнатни шу виртуалдан бўлса хам бошлагани аниқ бўлса, унда 2 болам нима бўлади деб хеч хам хавотирланмасин, мазкур сухбатларни нусхаси билан аввал судга ажралиш учун кейин эса оналик хуқуқидан махрум қилиш даъво аризасини берса, сухбат мазмун мохияти, келинингизни ўзини тутиши ва юқорида келтирган унинг хулқи билан боғлиқ важлар хамда махалла қўмиталари тавсифномалари натижасида суд уни оналик хуқуқидан махрум қилиб отасини тарбиясига топшириши мумкин.

МУМКИН! Аниқ демаяпман, буни суд хал қилади, мухими у оналик ва фарзандларини тарбиялашга лойиқ эмас БЎЛСАГИНА шуни исботлайдиган хужжатлар  ва гувохлар судга келса бўлгани.

 

Оналик ўз йўлига , бироқ унда оналик мехри бўлмаса (шундай тоифа инсонлар бор-да), тарбиялашга лаёқатсиз бўлса , фарзандларига унинг хулқи салбий таъсир кўрсатиши суд тарафидан аниқланса, акангиз фарзандлари билан қолади.

 

Неча оилалар отасиз ва онасиз ўсяпти, бу холатда МАБОДО ахлоқи бузуқ ота ва ёки она тарбияси билан катта бўлгандан кўра, бундай ота ва она тарбиясидан махрум қилиб турган афзал.

Катта бўлиб, вояга етишгач қолганини ўзлари хал қилишар. Унгача келинни ақли хам кирар.

Бу мени субъектив ва шахсий  фикрларим эди  холос, қолганини изохларда билдиришар.

 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.     

21-Сен-2014 00:32
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Qozi   (21-Сен-2014 01:29)
100 gramm Margumush topish Sayyod.com ga  2 enli xat yozishdan qiyinmikan? :-)

2 Flagman   (21-Сен-2014 02:03)
-Хурматли "Ичи ачиган Д!". Mening fikrim: 16 yoshida kelin bo'lgan ekan bu vaqtda ota-onangiz u qizni tarbiyalab olishsa bo'lardi hozir esa kech bo'lgan bo'lsa ajrashgani eng to'g'ri yo'l.

3 SHeRuzBEK   (21-Сен-2014 02:47)
шубха Билан оилани ажратвориш яхшимас, аниклаб исботлаб ойдинлик киритиш кере диб хисоблийман.

4 Royal   (21-Сен-2014 03:18)
osha telefondigi intertiyu yoki komp PCidigi internetiga osha ER pul bersa kerak ?

hammasini ochirsin, qolidigi telefonini opqoysin, boshi tinchidi....

5 Zodibek   (21-Сен-2014 08:03)
куп кузатиб юраман шу укасини дардида куйиб юрганларни нима ишинг бор узингни оиланг хакида кайгурмайсанми дейманда хурматли ичи ачиган Д сизгаям шу гап 2 фарзанд тугдирган одам хотинини канака эканлигини узи яхши билади шу однога киришга эри рухсат бергандур сизни шу нарсаларни ёзишингизни узи кура олмасликка ухшаябди так что хафа буменг ман биламан кайнбикаларни канакалигини сизлар шунака паразит кайнбикасизлар оила бузишдан бошкасини билмайсизлар узинг тугримисан булди. Кузингизни кисиб юринг хурматли КАЙНБИКАЛАР.

11 дилафруз   (21-Сен-2014 13:27)
up

6 Fanat_Ummon_From_Sam   (21-Сен-2014 09:15)
5 Zodibek   (Бугун 07:03) куп кузатиб юраман шу укасини дардида куйиб юрганларни нима ишинг бор узингни оиланг хакида кайгурмайсанми дейманда хурматли ичи ачиган Д сизгаям шу гап 2 фарзанд тугдирган одам хотинини канака эканлигини узи яхши билади шу однога киришга эри рухсат бергандур сизни шу нарсаларни ёзишингизни узи кура олмасликка ухшаябди так что хафа буменг ман биламан кайнбикаларни канакалигини сизлар шунака ****** кайнбикасизлар оила бузишдан бошкасини билмайсизлар узинг тугримисан булди. Кузингизни кисиб юринг хурматли КАЙНБИКАЛАР.
--------------------------------------------------------------------------------- -----------------------------------------------------------------------------
Xurmatili Zodibek siz nima yozayotganizni uziz bilyapsizmi? qaysi Aka uz jigarini bu azobdagiligini kurib jim turadi chunki ular bir qorindan tushgan ona farzandi. vijdoni qiynalganidan yozyapti bechora aka.. yozishdan oldir uylab kurib yozing..teran fikr bildirolmasangiz........ Mavzuga qaytadigan bulsak Sayyod aytganlaride dalil isbot bulsagina sudga murojat qilsa onalik huquqidan mahrum qiladi u (Farishtani). Aks xolda gumon bilan ish bitmaydi..
Ответ: Zodibek sal xurmat saqlagan xolda yozing. 

Izoxlar moderatori Bek8111

7 leyla   (21-Сен-2014 09:55)
Erga tegandan keyin adnoga kiriwga balo bomi.

8 nodira   (21-Сен-2014 11:49)
Kommentariya qoldirvotganlani ayrimlariga: izoh qoldirvosizmi, oylab koring nechta odam oqiydi, ayol bor, katta yoshlilar bor, yoshlar bor, ,, Parazitsizlar, ko'zingizni qising. ... siz 1enligina xatni oqidingiz, oilaviy tarixni emas...
Hurmatli D! Ukangizni uziga qoyib bering. Uni taqdiri, ertaga boshi devorga tekkanda kozi ochiladi. Qaynotasini shantaj qilishgacha borgan kelinni oqlolmayman

9 EzoDil   (21-Сен-2014 12:04)
Siz ukezni oilasi buzuliwiki holamisizu,lekiin...baribir kelinni qanaqqib bösayam uydan haydaw niyatidasiz,wunaqami? Suyuqoyoq kelinmiw))u bu kim bn uwavoldizmi? Ukezam xotinchaliw bömasa kere,odnoda xotinini "xiyonat"ini bilsayam indami köz yumib ketadigan? Ayol kiwini tuwunsa bölardi,erini ochiq xiyonatini körib bilib turibam farzandlari un chidab yawawini. Lekin erke kiwini oriyati kuchli böladi,raz ukez ajrawmoqchimasakanla,deme jiddiy muammo yöq. Internetga kirgan hamma ayolni oilasi buzilib ketsam,internetdan foydalangan hamma yomon bösa,begona erke bn gaplawiw,maslahatlawiw kechirib bömas gunoh bösa,siz ***** internetdan foydalanvosmi,******* Sayyoddan maslahat sörab kamiga "Сардор ака эса
салом деб куйинг" dib yoziw? Kelinizzi odnoda yoziwiwini bilarkansiz,deme sizam kirasiz odnoga,tekwirgansiz ukezni xotinini. Nega endi siz oppog'u,u suyuqoyoq? Oldin özingga boq"digan dono xalqimiz!
Ответ: Izoxlar moderatori Bek8111

10 samiya   (21-Сен-2014 12:20)
angry qayna opa baribir qayna opada

12 sherlar90   (21-Сен-2014 17:05)
bunaqa vaziyatlada hichkimmi aralashmasligi maqsadga muvofiq bo'sa kere. xammaniyam sizga o'xshagan akasi bo'sin! lekin o'zlariga qo'yib berish kere.

13 adham   (21-Сен-2014 19:15)
Azaldan yengiltaklikka moyilligi bo'lsa agar ... Eskilarda bir gap bor "Bukrini go'r to'g'irliydi"

14 No ONe   (21-Сен-2014 20:53)
eri bo`shroq ekan shekilli, bo`masa hechkim bunaqa qo`yib `oymiydi. kelin agar xiyonat qivotgan bo`sa, uni qaytarish qiyin. bohidan tarbiyasi buzilgan, surishtirib olish kerak edi. biroz kutingla. vaqt o`tishi bilan hammasi oydinlashadi. ukayizam bo`shlik qimasdan xabardor bo`pyursn. manimcha bu kelinni kimdir bilan ushlash ja uzoqqa cho`zilmiydi. qivotgan bo`sa baribir misi chiqadi. shunda hammasi oydinlashadi. keyin ukayizam o`zi javobini bervoradi bu kelinni. manimcha to`g`ri qilyapsiz. nafaqat ukayiz balki jiyanlarizam uni qo`lida qolyapti. lekin yordam berishga harakat qilingla.kelin hali yoshakan, balki o`tkinchidir. balki birovga havasi kelish yoshiga endi kegandir bu qiz. nima bo`sayam, shubha bekorga bo`maydi. hatto, birov bilan yurmagan taqdirida ham, kelin bunaqa bo`lishi kerakmas. hurmatini bilib yurishi kerak. ja shallaqi bo`sa javobini beringla.

15 adham   (21-Сен-2014 21:53)
Balkim u ayol eri mehriga zordir.Balkim ukez unga mehr beromayapgandir.Bunga jinsiy hayotdagi nomutanosiblik ham sabab bo'lishi mumkin.Siz yahshisi ukezzi sekiin o'g'il bolacha dardlashiib gapini olin uni dardini eshitib dardkash bo'ling avval yorilsin keyiiin sekin adolatli g'oyani miyyasiga singdira olasiz.2 Yoki Odno da siz o'ziz yangi profil oching uni faktla bn ushle.keyin uzim ochdim deb emas balki yaqin do'stim shu ishni qilib manga o'rtoq mana bunaqa holat buvotti deb noquley holatga qo'ydi deb yo'lini qilasde

16 Дода   (22-Сен-2014 14:07)
Эр хотинини қилаётган ишларидан хабардор булиб уни кечиряптими, демак эрни ўзи даюс экан, унга шундай шилта хотин муносиб

17 Azamat   (22-Сен-2014 16:35)
Boshqa o'quvchilar qanday maslaxat yozishganlaiklarni bilmadimu, lekin men quyidagicha fikr bildirmoqchiman. 1: Keliningizni hiyonati hali gumon, bunga aniq fakt deb qarab bo'lmaydi. Balki, ijtimoiy tarmoqlarda eski sinfdoshlari yoki eski tanishlari bilan yozishayotgandir, buning esa yomon tomani yo'q. 1992 yilda to'ylari bo'lgan bo'lsa demak keliningiz kamida 40 yosh. Uning ham kallasi bordir. 40 yoshli odam internet olamiga kirsa bu quvonarli hol, zamon bilan hamnafas bo'lmoqchi xolos. 2: Hamma ota-ona ham o'z nabiralariga g'amxo'rlik qiladi, erkalaydi, boshida olib yuradi. Ukangizni farzandlarini sizning ota-onangiz paypaslab boshlariga ko'tarishlari sizga yoqmayapti. Chunki ular sizning farzandlaringizni unday qilishmaydida. Qo'ying ularni oilasini buzmang. Bilsangiz ham ko'z yuming. Ularning qolgan umrlarini hazon qilmang. 3: Asl maqsadingiz nima ? Ularni oilasini buzmoqchimisiz? Agar sizning maqsadingiz ularga baxt tilash bo'lsa, ukangizni, keliningizni va uning ota-onasini bir joyga jamlab maslaxat bering. Lekin qo'lingizda dalillar bo'lmasdan bunday ish qilish sizning yoshingizga yarashmaydi.

18 Zodibek   (22-Сен-2014 19:24)
Fanat_Ummon_From_Sam узизчи нима деганингизни узингиз биласизми ман акаси хакида ёзмадим шекилли келинни кайна опаси хакида ёздим тушунмасангиз умуман аралашманг ман унака кайна опаларни куууписини курганман шунинг у.н жахлим чикиб ёздим тугри хаммасиям ёмон демокчимасман лекин ёмонлариям бор атрофдагиларга яхшидир фарзандлари у.н яхшидир лекин кайна опа хурматини билиш керак.

19 Zodibek   (22-Сен-2014 19:25)
nodirа сиз аклилик килманг модераторлар бор

20 хадича   (24-Сен-2014 17:05)
Авваламбор маслахат сураган одам хеч качон уша маслахатга кирмидиган одамлани сафига киришади. Акли бор одам факатгина юрегига кулок солиб иш юритади, маслахатга суянмасдан. (яна билмадим). Хаммага инсоф берсин

21 хадича   (24-Сен-2014 17:09)
Хурматли Дода номи билан хат ёзган инсон сизга битта саволим бор "даюс" диганда сиз нимани чунасиз. Агарки турмуш уртоги (эри) кечирган булса значить бекоргамасдур, балки опаси бурттириб ёзгандурла вазиятга тугри бахо беромасдан.яна ким билади.

22 касим   (24-Сен-2014 18:14)
Йошим 20 да сизга акл ургатишга йошлик киламан аммо буни маслахат деб кабул килинг   !                                            САБР килинг худони узига куйиб беринг барибир хакикат карор топади ! мени тогамгаям ушанакага ухшаган вазият буган янгам хеч бир инсон зотини хурмат килмасди мана йиллар утти 4 угли бор еди хозир катта угли мен катори 20 да енди кайтаяпти болларидан бирортаси онасини хурмат килмайди КАЙТАР ДУНЙО ДЕГАНИ ЧИН ЕКАН

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 5
Мехмонлар: 5
Рўйхатдагилардан: 0