Assalomu aleykum Sayyod!
Saytingizni juda hurmat qilaman va deyarli har kun kuzatib boraman va o’zimga kerakli hikmatli so’zlani yon daftarchamga ko’chirib boraman ular menga ko’pgina vaziyatlada yordam va dalda beradi…
Muhlis minbariga hat yozishimga undagan narsa oqilona maslahatizga muhtojlik…
Yoshim 24da turmush qurganimga 8 oy bo’ldi turmush o’rtog’im bilan sevishib turmush qurganmiz oily ma’lumotliman. Mening orzularimda hayot faqat sevgi muhabbat va yaxshi narsalardan iboratdek edi go’yo. To’ydan oldin u oilani surushtirishdi va aytishdiki bizni oilamizga umuman mos oilamasligini shu gaplarga qaramasdan adamla ko’nglimga qarab berdila. Afsuski ula aytishgandaka umuman boshqa sharoit va boshqa oila ekan to’ydan oldin qaynanam 7 marta keldila va ko’pgina va’dala berdila shula orasida ishlashimga qarshilik bildirmasliklarini o’zlari yordam berishlarini aytgandila…
to’ydan keyin hammasi boshlandi kelin man uchun supurgi, slujankasan degan gaplani bir necha marotaba etardila, yotoqxonamizga qayinsinglim indamasdan kirib kiyimlarimi narsalarimi opchiqib ketardila , indamasdim qaynanam kirib honamga shkaflarimi tekshirardila ungayam indamadim. Ko’p xo’rlardila o’zlaridan o’zlari baqirardila sansirab san betda hech kimmassan deb, arzimagan narsani ustida qaynatamga etib erim bilan urushtirardila ertalab 15 minut kechro turib qosam qaynatam tel qilardila do’q qilib nega chiqmiyapsiz db… chidashim kere o’zim xolab teganman deb chidadim lekin bir kuni qaynanam ishlamis deb qoldila nega oyijon desam ishhonizda erkela bor ula bilan nima ish qilib kevotganizi bitta Xudo biladi deb tuhmat qildila sababi menga qorong’u edi…
Xullas portladim ota onami chaqirtirib hammasini etberdim onam eshtib yig’lavordila adamla esa opketaman dedila qaynanam va qaynatam hech narsa diyishmadi erim ota onasidan o’lgudek qo’rqadila hech narsa dimadila yig’ladim erimga yalinib opqolin mani deb indamadila…
Shu shu bir oyga yaqin uydaman lekin erim har kun kelalla mani kechir sani himoya qilomadim hali bir mattayam yonini omaganimda uydegila mani xotin qulisan deb ayblashvotti yonini oganimda bilmadim nima qilishardi mani deb etdila.
Endi adamla 2 honali uy obervotilla nomimga narsalarini opketamiz etdan erin holasa kelib yashasin didila erimga etsam o’zlari kegilari kevotti lekin qaynanam ketsin eshini yopib ket orqindan debdila shunga ulayam nima qilishga hayronla lekin usha uyga yana qaytib borishi o’ylasam yuragim oridi to’g’risi yana ho’rlanishni holamiman 8 oyi ichida qonim 75ga tushib ketdi onam bilam adam davolatishdi hozir asabdan qaltiridgan bo’lib qoganman… Balkim Hudoyam shuning uchun farzand bermayaptimi…
Erim bilan ajralishni hohlamayapmiz lekin u uydayam ortiq yasholmiman…Yozsam gap judayam ko’p…Shu yerda nuqta qo’yaqoli.!
Sayyod maslahat bering qanaqa yo’ldan keti sizning maslahatingiz men uchun zarur tog’risi
E'tibor va maslahat uchun oldindan raxmat!
Samira
Sayyod:- Хар бир хонадонни ўз қоида ва тартиби мавжуд дегандек... Келин бу қул деган тушунчада яшайдиган примитив оилалар афсуски халиям етарли. Фақат бир нарсани тушунмайман ва бу нарсани кўп эшитаман, бу хам бўлса қайнисингилни келинойисини нарсаларини олиши, хаётларига салбий таъсири ва хоказо. Бу бор нарса, судда ишлаган давримдаги 5 йилда, асосан жиноят ишларида иштирокимдан дейлик 2 йили фуқаролик ишлари бўйича бўлса, хар куни турфа воқеалардан иборат ишларни кўрган бўлсак, мана шу қайнисингиллар билан боғлиғи кўп учрарди. Ахир улар хам бир кун келин бўлишадику, нахотки шуни тушунишмайди дердим.
Турмушда келин ўз оила аъзоси бўлиб кетиши учун хам маълум муддат керак...маълум синовлар, бир-бирларига ўрганиш, турли вазиятлардан ўтиш.
Барибир икки уч жанжал бўлиши керак ва шунда хар икки тараф синалади. Шунда қанчалик келин бу оилага, бу оила эса келинга мослиги билинади. Айнан шу жанжаллар оқибатида хар икки тарафни плюслари хам намоён бўлади.
Асосан бунда эрнинг элчилик роли катта ва мухим. Албатта хуфиёна ва жуда эхтиёткорлик билан . Бўлмаса ё хотинни қули деган ва ёки "мамсик" деган тамға аниқ!
Воқеангизга икки ечим мавжуд, фикримча.
БИРИНЧИСИ: Дадангиз квартира олиб чиқиб кетишингиз ва аввалига эрингиз яширинча келиб кетиб туриши, кейинчалик, фарзандлик бўлгач, эрингизда маъсулият тарбияланиб, ўз оиласига туриб бера олгач, сўзи ўтиб ота-онасини эритиши, улар хам кўникиши аммо алохида яшаш билан турмушингиз яхшиланиши.
Бошқа тарафдан шундоқ хам бу вазиятда бўш мижоз эрингизга тайёр квартирани қайнотаси олиб берса, ундаги эрлик (эркаклик хам) маъсулияти яна тарбияланмаганича қолаверади. Ота онасини олдида хам хуфиёна яшаб юриши ундаги фақат қўрқоқликни ривожлантиради.
У хам оиласини сақлаши учун, оиласи учун маъсулиятни нафақат сезиши, балки росмана харакатида боши урилиб тарбияланиши мухим аспект!
Ота-онасига қарши борсин демайман, аммо мана шуниси билан хам турмуш муштки, ўрталикни асосан эр хал қилиши керак. У келин ва ота-она ўртасидаги мухим кўприк! Унга кўп нарса боғлиқ. Хотинни қули бўлмай, хам ота онасини чизиғидан чиқмайдиган "мамсик" бўлмаслик вазифасини мураккаблиги хам шунда! У қандай эр бўлса, келажакда шундай қайнота бўлишиниям унутманг.
Эрингиз ота онасини хафа қилиб қўймайдиган, аммо ўз рафиқаси учунам лойиқ эр бўлиши, келажакда ўз оиласини химоя қилиши учун хозирданоқ АДОЛАТЛИ ёндошиши мухим!
Қийин бўлса, эрингиз ўртага қариндошларни қўйиб ота онангизга таъсир кўрсатиши керак, эрингизни опа акалари борми , каттароқ хаёт кўрган турмуш қурганлардан? Орага туширсин.
Кейин...Йигит уйлангач, унинг оиласи бу хотини ва бола чақаси. Ота-онаси мана шу нарса билан хисоблашиши керак! Балки бу нарса учун рухан кўникиш учун вақт керакдир. Шунинг учунам бошида кўп жанжаллар кечади. Янги одамни ўз уйларида қабул қилиб кўникишлари, ўғилларини энди эр, ота хамда алохида бир жамият бўлаги хўжайини сифатида қабул қилиш ...
Шунинг учун шунчаки вақт керак. Агар кенжа фарзанд бўлмаса ва бошқа ўғиллари бўлса алохида яшаганингиз маъқулроқдир.
Иккинчи ечим: бундай ечимни мен истамаганим, сабаби мен оила тарафдориману аммо, агар уларнинг оиласи шундай бўлса, келин улар учун қул тушунчасида кечса ва воқеангизда бўрттирмаган бўлсангиз...ажрашганингиз маъқулроқдир. Хозирча фарзанд хам йўқ экан, балки бу хам бир сабаб. Эрингизам жуда бўшлигини инобатга олса, фикримча шу яхшироқ йўл.
Чунки бир неча бора ўғлини уйлантириб, аммо биронта келин билан чиқишмаган оилаларни кўрганман. Уларни жавоби фақат бир икки жанозадан кейинги тўй. Бошқача иложи йўқ. Ўғли 40га чиққанидаям халиям биронта хотинга ёлчимаганини кўриб келмоқдаман. Умри уйланиш ва ажралишда ўтади, фарзандгача бормайди хам.
Ўғлини рашк қиладиган ва ёки умуман келин билан яшай олмайдиган ота-оналарни деб бир умр оиласиз ўтиш хам нотўғри, аммо уларни ўлимини кутиб яшаш хам иш эмас. Бошқа тарафдан оила керак,... айрим ота оналарга эса набира ва келиндан кўра кўпроқ хизматкор керак. Оилангиздаги аниқ приоритетларни кўриб чиқишингиз керак. Шунга қараб иш тутарсиз.
Хар икки ечимдан бирини танлаш учун сизни холатингизни аниқ билиш керак. Бу эса шунчаки юзаки айтиб берилган воқеа. Шунга қараб ўзингиз хулоса қилиб танларсиз.
Балки изохларда муқобил фикр тўғри келиб қолар, одамлар нима дейди?
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.
sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
To'g'ri bunaqa xunrezliklarga chidab bolmidi lekin bu oila muqaddas maskan, vaqt soati bilan qaynonangiz va o'sha oiladagilar qilgan ishlaridan pushaymon bolishadi. Siz sabr qiling turmush o'rtog'ingiz sizdan vos kechmayoptiku ! Albatta o'ylagan orzulariz amalga oshadi..
Тўғрисини айтсам эризни эркак дейишга саааал тилим борми турибди, тўғри ота-онани юзини хатлаб ўтиш хам мақсадга мувофиқ иш эмас албатта. Аммо бундай яшаб хам бўлмайди. Иложи йўқ нарсани ўзи йўқ. Нима бўлгандаям эрингиз бу холатларга муроса топа билиши керак, у шунинг учун хам эркакдир.
Бир гапни эшитгандим: Аёл киши турмушга чиққач 3 даврни бошидан ўтказар экан.
1) Қуллик даври - келин бўлганидан сўнг эрига, қайнота ва қайнонасига итоаткор бўлишидир.
2) Вазирлик даври - фарзандларини вояга етказиб уйли жойли қилишда эри ва оиладаги катталар билан маслахатлашиб иш кўришидир.
3) Подишохлик даври - ўғлини уйлантириб ёки қизини турмушга бериб ҚАЙНОНАЛИК қилишидир.
Бу гаплар қанчалик тўғри билмадиму, лекин 1-даврни хаддан ошириб юборадиганларга хурматим жуда паст.
Чидарсиз хаммасига, оилани эрингизни деб, лекин ўзингизни қачон ўйлайсиз. Сизга нимадир қилинг деб айтишга ожизман, негаки хамма ўзидан келиб чиққан холда ақлини ишлатиб иш кўриши лозим. Хаммаси ўзизга ва эризга боғлиқ.
Мени ажаблантирадиган, баъзан энсамни хам котирадиган бир нарса бор, хамма шунака деб айтолмайману, лекин шу каби мавзуларда изох колдирадиган, купчилик оилаларда келинга муносабат ундай-бундай, деб ёзадиган йигитларнинг узи хам оилада посанги була олмайди, уз онаси ва аёли муносабатини асл киёфасини билмайди, билса хам оиласига калкон булиб туриб бера олмайди! Асосий фожеа ана шунда! Аёллар эса куллик даврини бошимдан утказишим керак экан, деб чидаб яшайди. Хеч ким "Нима учун бу кул булиши керак, ахир бу хам бировнинг куз корачигидек авайлаб устирган боласи, менинг уйимга ишониб топшириб куйди, узим хам фарзандимдек кураман деб олиб келдим, нихоят, углимнинг бир умрлик яхши-ёмон кунида ёнида турадиган йулдошику", деб уйлаб курмайди. Айтишларича, Жаннатда хали хам энг яхши келин ва кайнона урни буш эмиш...
mayl i 4iden bir kun kelib uzr soridi, xammasi yaxwi bb ketadi
a tak qaynonayam singilam qoyakande ozin qizini wunaqa qsa yoqadmi
Ona doim birinchi o'rinda bo'lishi kere lekin jufti xalolizam bir ku Ona bo'ladiyuuu...
Ko'chada Erkeman diganlani ko'p koramiz...
Ayoli va Onasinigina baxtli qilolgan Erke xaqiqiy Erkak xisoblanadi).
Изохлар модератори Bek8111
келиб кетиб туриши, кейинчалик,
фарзандлик бўлгач, эрингизда маъсулият
тарбияланиб, ўз оиласига туриб бера олгач,
сўзи ўтиб ота-онасини эритиши, улар хам
кўникиши аммо алохида яшаш билан турмушингиз яхшиланиши." dibsiz. Ee,mas'uliyatni his qimidigani 10ta bolali bösayam his qimasakan. Ona eng birinchi örinda turadi,lekin bu digani xotinni himoyasiz qoldiriw,xörlaw diganimas. Xotiniyam kun kelib ona böladi. Ota ona diganda biza ideallikni köramiz,lekin ulayam inson,ulayam adawadi. Yaxwi ona,yaxwi xotin böliwi mumkin,lekin yaxwi qaynona böliw hammaniyam qölidan kemidi. Bu qaynonalani özini xohiwidan tawqari bögan holat. Öglini qizganiwlik,kelini kun kelib uni örnini bosiwi haqidigi qörquv. Yengi kelinchak xonadonga keganda hammani e'tibori unga qaratiliwida qaynona özini ikkinchi darajali ayol böp qoldim dib xisoblidi. Wu jumladan qaynisingillayam. Bundan tawqari köp ayollani kelin oladigan payti klimaks davriga tögri keladi. Bu davrda ayolla serjaxl,jizzaki,injiq böp qoliwadi. Balki sizziyam qaynanezla wu jarayonni bowlaridan ötkazayotgandirla. Köpchili könglizga qarab ish qiling dib maslahat beribdi. Köngli nima divotganini bilganida maslahat sörab xat yozib ötirarmidi? Maslahatim,istixora namozini öqing,eng tögri yölni faqatgina Yaratgan körsatadi. Man buni özimda sinagamman. Agar u xonadonda,agar u er bilan yawab ketiwga köziz yetmasa ajrawing! Wu kungacha ajrawiw eng axmoqona iw dib xisoblirdim,lekin inson,ayniqsa kelin zoti özini yaxwi köriwni,hurmat qiliwni biliwi kereyakan. Qadrizni biling! Farzandiz bögandayam ajrawiwga wowilmen digan bölardim,balki farzandiz bömaganiyam yaxwilikkadir. Manam bir paytla oilam buzilmasin, bolam tirik yetim bömasin dib hammasiga chidagamman. Lekin yowligidan onasini etagini tutib kotta bögan erke,oilali,farzandli bögandayam özgarmadi. Ajrawmiman dib yalinib yolvoriwimgayam qarawmadi,oxiri taqdirga tan berdim. 2yildirki har kun,har daqiqa bolam haqqi hurmati keb qolar dib kutdim,özgarmidigan odam har qanaqa vaziyatdayam insofsizligicha qolarkan. Sabr qildim,Xudodan söradim,istixora nomozlarini öqidim. Hozir qizim 2 yow. Yaqinda unawtirildim,uylanmagan yigitga. Baxtliman Alhamdulillah! Xullas,birga yawasezam,ajrawsezam sabr qiling,bir kun albatta yuzaga chiqasiz! Baxt tiliman!
Manam klimaks to'g'risida yozmoqchidim, ayollar o'rtacha 45-55 yoshida klimaksni boshidan o'tkazishadi. Bu yoshda ko'pchilik farzandini uylantirib kelin qilgan paytiga to'g'ri keladi va qaynona - kelini urishiga assosiy omillardan biri dib hisobliman.
Яхшидан ёмон чикди деб куйинма, у хам аслига тортади,
Ёмондан яхши чикди деб суйинма, у хам наслига тортади.
Яхши ва ёмон одамлар булмаса керак менимча, факат ёмон ва яхши муносабатларгина булади деб уйлайман.
Изохлар модератори Bek8111
Sevib qolish, ko'ngil berish.... Oilasini surishtirib, ko'rib-bilib turib shu oilaga kelin bo'ldiz. Nima sababdan? Sevganim uchun deysizmi? Endi aytingchi sevganiz muhabbatizga javoban nima qildi?..... Yangiliklar, kashfiyotlar, zamonaviy texnologiyalar, v. k.larni titkilayveramiz. Ha bunday ISLOMniyam o'rganaylik. Oldimizda katta to'siqdek bo'lib turgan narsalarni yechimi balki judayam oddiydir... Oyat, hadislarda sevishib, uchrashib yurib turmush qurilsin deyilmagan. Bunga biz amal qilishimiz shart!
O'zim hali uylanmaganman, balki buni murakkabligini boshga tushgach bilarman, lekin aytish kerakki oilani bunchalik ''pol latta'' qilib tashlashga hech kimni haqi yo'q!
_
Hozir hammamiz shu atala kuyovga tosh otishdan oldin o'z oilamizga qaraylik. Balki akamiz ota-onamizzi yomon fe'lini dastidan shunga o'xshah azobni boshidan o'tkazayotgandir, balki opamiz shunaqa g'urbatili uyda qiynalib yashayotgandir... Avvalo o'shalarga yordam berishimiz kerak, bu yerda birovga tosh otishimiz emas!
Ko'cha ko'yda, cho'yxonalar, kafe, restoranlarda, internet saytlarida katta gapirishni bilamizmi, buni mas'uliyatini his qilishniyam bilaylik
mizadan keyin ozgina vaqt o'tib keldila ulani oldida erim ortiqcha qarayomillayam gapiromillayam,man uyda bo'magan paytim qaynonam qayniopam bilan o'tirib erimga mani gapiradigan odatlari bor erim keyin o'zgarib qoladila. opa siz 8 oydan beri ko'rvotgan kunlaga man 1,5 yildan beri chidavomman,bo'masa mani oilam Allohga shukr tushgan joyimdan ham to'q oila lekin qaynonam mani mensimidila ba'zida kulgili tuyiladi huddi bitta ofitsantde ovqat buyurib iw buyursala ahir man qizde bo'laman dib keganmanku dib o'yliman.bilasmi man nimaga chidavomman erim yaxwiko'riwlari bilinadi yonimi omasalayam ichlaridan eziladila keyin man ham ulani yoqtirib teyganman,man faqat erimdan bola ko'riwni hohlaganim uchun chidavomman Allohdan oilamni mustahkamlidigan qaynona qaynotamni eritadigan farzand beriwini Allohdan so'riyman.Farzand so'ren zora bola yordam bersa sizga.
Buning sababi juda ko'p. Undan ko'ra qaynana-kelin munosabatlarini yaxshi bo'lishi uchun nima qilish kerakligi haqida gapirish kere.
Shuni ta'kidlab o'tish muhimki, bu munosabatlarni yaxshilash uchun 90% harakatni kelin qilishi kerak. Agar kelin "Qaynanam yomon", "Qaynanam aybdor", "Erim baribir meni deydi" degan xayollar bilan yursa, oilaviy hayoti baxtli bo'lmaydi.
1.Unutmang, eringiz bilan yolg'iz qolganingizda sizga qanchalik mehribon, jismonan zor bo'lmasin, sizga qanday gaplar gapirmasin baribir tanlash kerak bo'lganda u Onasini tanlaydi. To'g'ri, siz uning oilasisiz, aslida dili sizni deydi, muhabbati va hayoti ham sizniki, lekin u ONA bo'lgani uchun uni tanlaydi. Agar qandaydir sabablar bilan sizni desa ham, siz bundan yutuqda qolmaysiz. Onani ranjitib baxtli bo'la olmaysiz. Er uchun siz ham, onasi ham birdek muhim va kerak. Munosabatlaringizni tanlov qilish darajasigacha olib bormang... yutqizasiz.
2. Qaynanangizni tushuning. To'qqiz oy bag'rida ko'targan, keyin mehr va sabr bilan voyaga yetkazgan, shunday ajoyib qilib tarbiyalab qo'ygan o'g'lini bir kuni sizga topshiradi. Nafaqat o'g'lini, sevgisini ham, mehrini ham, xayollarini ham sizga berib qo'yadi. O'ziga deyarli hech narsa qoldirmaydi. Faqatgina uning o'g'lining g'amxo'rligi va shirin so'zi unga kerak bo'ladi xolos. Bundan qaynanangizni ayirmang, agar o'g'lini sizdan rashq qilayotgan bo'lsa, uni tushuna biling.
3. Eringiz bilan qaynanangiz oldida suykalanmang. Erkalash, shirin so'zlashish va boshqa shu kabi intim munosabatlaringizni barchadan yiroqda, yagona qolganingizda amalga oshiring.
4. Qaynanagiz nima desa u haq ekanligiga boshidan o'rganing. Noto'g'ri ekanligiga 100% amin bo'lsangizgina shirin so'z bilan shuni unga tushuntira oling.
5. Uy ishlarini bekamu ko'st bajaring
6. Qaynanangiz haqidagi gaplarni qizlik uyingizga olib bormang. Juda ham siqilib ketsangiz, dugonalar bilan dardlashing, lekin hech qachon maslahat so'ramang. Baribir noto'g'ri maslahat berishadi.
7. Qaynanangizni yaxshi ko'ra olmasangiz ham hurmat qilishingiz shart
8. Ayb ish qilib qo'ysangiz, kechirim so'rashni biling
9. Qaynanangiz bilan muammo paydo bo'lsa, eringizdan hal qilib berishini kutmang. Er-xotin munosabatlari qaynana-kelin munosabatlariga aralashtirmang. Birini yaxshilaysiz, ikkinchisiga zarb yetadi
10. Qaynanangizga gap qaytarmang. Nohaq bo'lsa, bir ozdan so'ng o'z fikringizni tushuntirib bering
Agar yuqoridagi maslahatlarni amalga oshirsangiz ham, qaynanangiz sizga nisbatan adolatsiz bo'lsa, u holda bunga ko'z yumib yashashni o'rganing. Asabiylashish uchun shundoq ham sizda muammolar kam emas, qaynana bilan aloqangiz yaxshi emasligi asabiylashishga arzimaydi. Oila - bu er va farzandlaringiz. Qaynana bilan munosabatlaringiz esa ana shu oilani baxtli qilishi uchun mavjud bo'lgan 100ta omillardan birigina xolos. BAXTLI BULIN!!!